17.Журналистика тизимининг асосий омиллари
Журналистикада эркинлик масаласи ва унинг ғоявий-назарий
{ моҳияти
Журналистика назариясида журналистика эркинлиги масаласи муҳим ўрин
тутади. Чунки бу муарамо ҳам жумалистиканинг моҳиятини, унинг
жамият ҳаётидаги ўрним белгилайди. Журналистика эркинлиги - сўз
еркинлиги, шахс эркинлиги, виждон эркинлиги сингари сиёсий ҳуқииқлардан
бири боииб, жумалистиканинг эркин фаолият коcрсатиши, кишиламинг
журналистикадан эркин фойдалана олиши, унда фикр ва туйғуларини ифода эта
олиши эркинлиги, ахборот йиғиш ва тарқатиш эркмлигидир.
Журналистика эркинлиги масаласи журналистика пайдо бўлгандан бери
мавжуд бўлиб, турли жамиятда турлича адо этиб келинмоқда.
Еркинлик сўзининг туб маъноси ҳар қандай тўсиқ, ғов, монеликдан
ҳоли боcлиш, бемалоллик, мустақиллик, озодлик деган маънони беради. Аммо
еркинлик аслида англанган заруриятдир. Инсон ўз олдида турган тарихий,
иқтисодий, сиёсий заруратни англаб етгандагина эркин бўлади, эркин фикрлай
олади. Журналистика эркинлиги ҳам ана шундай хусусиятга эга. Яъни,
жамият тараққиётига, унинг қонуниятларига жавоб берувчи
журналистикагина эркин журналистика бўлади. Жамият тараққиётига боғлиқ
қонунларни чуқур тушунган, унга жавоб бера оладиган журналистгина
еркиндир. В унинг акси, эскирган, о ъз умрини яшаган ижтимоий тартиблар ва
қарашларга хизмат қилувчи журналист эркин бўла олмайди.
Журналистика эркинлигининг уч асоси мавжуд бўлиб, булар-унинг
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий асосларидир. Журналистика
еркинлигининг ижтимоий-сиёсий асоси муайян жамиятдаги жумалистиканинг
қайси ижтимоий борлиқда, қандай тузумда фаолият кўрсатиши, қайси ижтимоий
онгнинг кўриниши эканлиги, қайси мафкура ва ғояларга хизмат қилишидан
келиб чиқади. Журналистика эркинлигининг бу бош асоси унинг ҳуқуқий
121
имкониятлари билан ифодаланади. Ҳар бир жамият, ҳар бир тузум журналистика
еркинлиги ҳуқуқини белгилар экан, унинг фаолиятини маълум қонунлар,
кўрсатмалар, бу борада олиб бориладиган сиёсат билан белгилаб қўяди.
Журналистика эркинлигининг иқтисодий асоси эса журналистика нашрлари ва
оммавий ахборот воситаларининг ким тораонидан, қайси маблағлар эвазтга
чиқарилиши билан белгиланади. Яъни, журналистика кимнинг маблағи эвазига,
иқтисодий қўллаши натижасида чиқса ўша учун эркин бўлади.
Журналистика эркинлигининг маънавий асоси эса уни чиқараётган шахс,
гуруҳ, унда ишловчи журналистларнинг дунёқараши, эътиқоди, маслак ва
мақсадлари билан ўлчанади. Юксак маънавиятли, эътиқодли, инсоният
олдидаги, жамият олдидаги ўз масъулиятини чуқур англаб олган,
умуминсоний ,ва миллий қадриятларга хизмат қилувчи, эзгуликка интилувчи
журналист доимо эркин бўлади. Бунинг аксича қолоқ, қотиб қолган
тушунчалар, ақидалар асосида фаолият юритадиган журналист эса ҳеч
қачон руҳан эркин бўла олмайди.
Журналистика эркинлиги масаласи журналистика пайдо боиган пайтдан
бошлаб майжуддир ва турли даврларда турлича ҳал этиб келинган.
Жумалистиканинг илк даври ҳисобланган ва якка ҳукмдорлар томонидан
бошқарилган авторитар журналистика кенг омма учун эркин бўла олмади,
халқнинг фикр-туйг"уларини ўзида ифода эта олмади. Бу жумалистиканинг
егалари бўлган якка ҳукмдорлар манфаатига зид эди. Шу боисдан ана шу
даврдаёқ журналистика эркинлиги талаби пайдо боиди. Янги ўсиб
чиқаётган тараққийпарвар кучлар ўзлари учун, ўз фикрларини эркин
баён этиш учун журналистика эркинлигини талаб қилдилар. Бунмг яққол
мисоли сифатида ХВИИ-ХВИИИ асрларда Франсия, Англия каби мамлакатларда
юз берган инқилобий воқеалар давридаги журналистика эркинлиги учун
курашни келтириш мумкин. Англияда яшаб ижод этган Джозеф Аддисон,
Ричард Стил, Франсияда Камил Демулен, Жан Пол Марат ва бошқа
тараққийпарвар журналистлар ўз асарларида халқ оммасининг фикр ва
тувг уларини ифода этиб, журналистика эркинлиги учун курашдилар. Россияда
А С.Пушкин, Н.А.Некрасов, Н.Г.Чемишевский, А.И.Гертсен каби илгcор
фикрли, ўз асарларида халқ оммасининг фикр ва туйғуларини ифода этган
адиблар, публитсистлар чор ҳукумати томонидан доимий равишда
журналистикани ўз таъқиби остида олиб келган сензурага қарши курашиб
122
келдилар. Асримизнинг бошида Туркистонда вужудга келган жадид
журналистикаси намояндалари ҳам мустамлакачи чор ҳукуматининг
журналистика эркинлиги борасидаги қаттиқ зулмига қарши чиққан эдилар.
“Ҳозирда ижтимоий каиом, журналистика учун берилган ҳурриятлар
тўшак устида, оғзига сув томизилиб турилган оғир хастадек эканини тилсиз
ва кўр табиблар ҳам тасдиқ этурлар”, деб ёзган эди “Тараққий”
газетасининг муҳаррири И.Обидов газетанинг л-сонида (1906, 14 июн)
босилган “Биз мусулмонларни ҳурриятда ҳақлари борми? Йўқ!
Қариндошлар, юз марта йўқ!” сарлавҳали публитсистик мақоласида. Бу
даврда журналистикада публитсистика соҳасида ижод қилган М.Беҳбудий,
М Абдурашидхонов, А Авлоний ва бошқалар ҳам чор Россияси генералгубематорлигининг журналистика эркинлигидан маҳрум қилувчи сиёсатига
қарши кескин фикрлар айтган эдилар.
Кейинчалик, дунёдаги қатор ривожланган мамлакатларда ҳокимият
ўзгариб буржуазия ҳукмронлиги бошлангач, журналистика эркинлиги
мсбатан кенгайди. Бу даврда чиққан журналистика нашрларида ахборот
олиш ва тарқатиш яхшиланди, кишиламинг журналистикадан фойдаланиш
имкониятлари анча ошди. Умуман олганда буржуазия журналистикаси
еркин журналистика деб ном олди. Бунда маълум даражада ҳақиқат бор эди.
Буржуа ҳукуматлари жумалистикага оид қонунларида журналистикани ҳамма
учун эркин, деб эълон қилдилар, бу қонун маълум даражада амалга ошди,
иқтисодий жиҳатдан имконияти бор шахслар, гуруҳлар учун журналистика
нашрлари чиқариш, ахборот йиғиш ва тарқатиш эркинлиги пайдо бўлди. Шу
билан биргаликда буржуа жумалистикасида эркинликнинг иқтисодий асоси катта
аҳамиятга эга бўла борганлиги боисидан жумалистиканинг капиталга
қарамлиги ҳам ошди, журналистика эркинлиги ундан хоҳлаганча фойдаланиш
еркмлигига, бойлик орттириш эркинлигига айлана борди. Журналистикада шовшувли материалларга, реклама ва эълонларга ҳаддан ташқари кенг ўрин
берила бошланди. Ҳ.Ҳ.Ниёзийнинг “Гапур” шеъридаги:
Қўй ондин-мундин хабар, эълон керосин ёйма кўп;
Исми жумоли китоб, яхши рўмонлардан гапур, каби мисралар “Садойи
Фарғона” газетасида жуда кўплаб босиладиган реклама ва эълонларни танқид
қилишга багcишланган эди. (“Садойи Туркистон” газетаси. 1914. 20 май).
123
1917-йил октябр ўзгаришидан кейин ҳукмронликни ўз қўлига олган
болшевиклар партияси журналистика эркинлиги масаласига синфий нуқтаи
назардан ёндашишини э ълон қилди ва бу борада бир ёқлама, синфийпартиявий зўравонликдан иборат сиёсатни ўтказа бошлади.
Болшевикларриинг буйруғи билан Россиянинг ўзида ва унга тобе бўлган
ўлкаларда ўша давргача мавжуд бўлган барча оммавий ахборот
нашрлари ёпилди, босмахоналар мусодара қилинди ва уламинг ўмига
коммунистик партиянинг нашрлари чиқарила бошланди. В И. Ленин
“Г.Мясниковга хат” асарида журналистика эркинлигини фақат синфий нуқтаи
назардан ҳал этиш мумкинлигини кўрсатиб берди ва коммунистик таълимотга
зид ҳар қандай қарашлар, фикрларни журналистикада э ълон қилиниши мумкин
емаслигим таъкидлади. Журналистика “фақат пролетарлар ва кенг меҳнаткаш
омма“ учунгма эркм деб эълон қилинди ва коммунистик партиянинг
сиёсатига мос тушмайдиган ҳар қандай ғоя ва фикрлар, миллий, дмий ва
бошқача қарашлар ман этилди, журналистика якка гcоявий ҳукмронлик
қулига айлантирилди. Бундай ҳолат оикам изда етмиш йилдан кўпроқ давр
мобайнида ҳукм суриб келди. Бу қонунга бўйсунмаган ёки ўзича,
еркин фикрлашга уринган қатор адиблар, жумладан А.Қодирий, Чўлпон,
Фитраф ва неча юзлаб жумалистлар, публитсистлар жисмонан йўқ қилинди,
сиёсий қатағон этилди. 0 ъз миллий мустақиллигига эришган, демократик ва
ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролар жамияти тузиш йўлидан бораётган
республикамизда журналистика эркинлиги масаласи ҳуқуқий тўла ҳал этилди.
0 ъзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 67 - моддасида “Оммавий
ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Сензурага йўл
қо йилмайди”, деб ёзиб қўйилган. Журналистика эркинлигининг бу ижтимоийсиёсий ва ҳуқуқий асоси яна бир муҳим қонун - “Оммавий ахборот
воситалари тўғрисида”ги Олий мажлис томонидан 1997-йил 26-декабрда қабул
қилинган ҳужжатда янада ойдинлаштирилиб, 0 ъзбекистон Республикасида
оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги, ҳар бир фуқаро ахборот
воситаларида чиқиш, ўз фикри ва эътиқодини ошкора баён этиш ҳуқуқига
ега эканлиги ҳамда оммавий ахборот воситаларида сензурага й о и
қўйилмаслиги таъкидлаб ўтилади. Ўзбекистонда бу қонунларнинг ҳаётга
татбиқ этилиши, о ъзбек журналистикасининг ҳақиқий эркин, ривожланган
журналистика даражасига этиб, жаҳон эркин журналистикасининг ажралмас таркибий
124
қисмига айланиши учун, жумалистикамизнинг қонун чиқарувчи, ижро ва
суд ҳокимиятларидан кейинги “тўртинчи ҳокимият”га айланиши учун
қатор амалий тадбир ва чоралар кўрилмоқда. “Журналистика ва ахборот
воситаларини тўртинчи ҳокимият сифатида эътироф этиш ҳуқуқий давлат
оёққа туришининг муҳим шартларидан биридир”, - деган эди 0 ъзбекистон
Президенти л.А.Каримов.9 Бизнинг журналистикамиз, оммавий ахборот
воситалари кишиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондиришда, миллий
мустақиллик, тинчлик, барқарорлик, демократия ва адолат ғояларини,
умуминсоний ва миллий қадриятларни уламинг онгига сингдиришда, миллий
мафкурамизни вужудга келтиришда кучли фаолият коЙсатиб келмоқда.
Журналистика эркинлиги масаласи жамият тараққиёти билан биргаликда
ривожланиб боради.
Жамиятимиз тараққий этиши, мустақиллигимизнинг мустаҳкамланиши
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар1 муваффаққият билан амалга ошиши
жараёнида журналистика эркинлиги борасидаги айрим муаммо ва нуқсонлар
ҳам о ъ з ечимини топиб бораверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |