Хаиткариева сабохат хашимовнанинг ўзбекистон тарихи фанидан


Сиёсий плюрализм ва сиёсий соҳани эркинлаштириш



Download 0,8 Mb.
bet33/37
Sana14.04.2022
Hajmi0,8 Mb.
#550180
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
boshladik (Кириллча)

Сиёсий плюрализм ва сиёсий соҳани эркинлаштириш
Сиёсий плюрализм ва сиёсий соҳани эркинлаштириш борасида фикр баён этиш аввалида плюрализм сўзининг мазмун-моҳиятини очиб бериш керак. «Плюрализм сўзи аслида фалсафий тушунча бўлиб, лотинча Плуралис сўзидан олинган бўлиб, «Кўпчилик» деган маънони англатади»3. Кенгроқ таъриф берадиган бўлсак, у дунёнинг бирлик ғоясини инкор этади ва борлиқнинг бир неча ёки кўп асослари ҳамда турлари бор деб билади. Плюрализм демократиянинг «соф», «юқори» шаклининг белгисидир. Бу демократия шароитида сиёсий ҳокимият бир-бири билан курашаётган ва бир-бирини мувозанатлаштираётган сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ва бошқа сиёсий институтлар томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, плюрализм ҳаётнинг турли-туманлиги ҳамда ана шундай турли қарашлар орасидаги зиддият, рақобат, мухолифатнинг ижтимоий тараққиёт манбаи эканини билдиради. Бундай ҳолатларнинг демократик тарзда, қонунлар доирасида ҳал қилиниши кўзда тутилади.


Мамлакатимиз ижтимоий тараққиёти фикрлар хилма-хиллиги ва ранг-баранглигига асосланади. Жамиятнинг ҳақиқий ривожланиши учун унда турли фикрловчи кишилар, гуруҳлар, ҳаракатлар ва партияларнинг бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бундай гуруҳлар ўз дастурларини жамият тараққиётига монанд ишлаб чиқиб, ўз фикрларини очиқ-равшан ифодалашлари, мавжуд камчиликларни танқид қилиш имкониятларига эга бўлиши ва бундай жараёнда ҳеч қандай тасйиқларга дуч келмасликлари керак.
Лекин, бундай плюралистик тизимнинг самарали бўлиши учун жамоатчилик томонидан маъқулланган бенуқсон ишлаш механизми яратилиши лозим. Бундай механизмни эса давлат ёки жамият яратиши мумкин.
Сиёсий плюрализм жамиятни эркинлаштириш борасида амалга оширилаётган жараёнларда ўз аксини топади. Демократик жамият асосларини шакллантиради. Сиёсий соҳани эркинлаштириш ва жамият ҳаётининг ушбу соҳа билан боғлиқ томонларини ривожлантириш ҳақидаги ғоялар 2002 йил 27 январда ўтказилган икки палатали парламентни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддатини беш йилдан этти йилга ўзгартириш масалаларига бағишланган умумхалқ Референдуми натижалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 4-6 апрелда бўлиб ўтган иккинчи чақириқ саккизинчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принтсиплари тўғрисида»ги конститутсиявий қонуни, Олий Мажлиснинг «2002 йил 27 январдаги Ўзбекистон Референдуми якунлари юзасидан қонунчилик ишларининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги қарори, саккизинчи сессияда И.А.Каримовнинг «Янгиланиш ва ўзгаришлар жараёни ортга қайтмайди» номли маърузалари таҳлилий баён этилган. Айниқса, Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тўққизинчи сессиясидаги (2002 йил 29 август) «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» деб номланган маърузасида сиёсий соҳада, жумладан, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш жараёнлари билан боғлиқ вазифалар кўрсатиб берилади. Шунингдек, ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштириш жараёнининг қонуний асосини такомиллаштириш бўйича ҳам кўпгина ишлар қилинганлигини эътироф этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг ХИВ сессиясидаги “Ўзбекистон ХХИ асрга интилмоқда” деб номланган маърузасида (1999 йил 14 апрел) мамлакатимиз ривожланиш стратегиясининг олти устувор йўналиши ҳақида тўхталиб, улардан биринчи устувор йўналиши мамлакат сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш эканлигини чуқур таҳлилий баён этди. Жумладан, Президентимиз ўз маърузасида шундай деган эди: «Сиёсий соҳани эркинлаштириш борасида: авваламбор, аҳолининг сиёсий фаоллигини кучайтириш жамиятда манфаатлар ва қарама-қарши кучлар ўртасида мувозанатни таъминлайдиган кучли механизмларни шакллантириш зарур».32
Шунингдек, Президентимиз ушбу маърузасида демократиянинг энг муҳим тамойилларидан бири, одамларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таминлаш учун ҳуқуқий шарт-шароит, қонуний-ҳуқуқий замин яратиб бериш лозимлиги ҳақида ҳам гапирган эди.
Мамлакатимизда сиёсий соҳани эркинлаштириш асосида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат тузилишини демократлаштириш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва тадбиркорлик, хусусий мулкни, кичик ҳамда ўрта бизнес манфаатларини ҳимоялаш борасида зарур бўлган кафолатларни яратишга алоҳида эътибор қаратилди ва шу йўналишлардаги муҳим ишлар изчил давом эттирилмоқда. Юқоридагилардан хулоса шуки, сиёсий ҳаётини эркинлаштириш орқали аҳолининг сиёсий фаолигини кучайтириш, сиёсий партия ва жамоат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги аҳамиятини ошириш, фикрлар хилма-хиллигини таъминлаш, фуқаролар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ жараёнлар амалга оширилади.
Шунингдек, нодавлат, нотижорат тузилмалар тузилмалар ва жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ривожлантириш ҳам сиёсий соҳани эркинлаштиришнинг муҳим шартларидан биридир.
Сиёсий плюрализм ва сиёсий соҳани эркинлаштириш Ўзбекистонда, демократик ҳуқуқий давлат ва одил фуқаролик жамиятини барпо этишдаги муҳим вазифаларда бири эканлигини мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси англаб этиши ва ўзининг бутун куч ва салоҳиятини шу юмушларни тезроқ амалга оширишга қаратишлари зарур. Шундай қилиб, сиёсий ислоҳотлар жараёнида республикалар янги демократик сиёсий тузумнинг асослари яратилди, деб хулоса чиқариш мумкин. Бу тузум сиёсий ташкилотларнинг, мафкура ва фикрларнинг турли-туманлиги асосига қурилган бўлиб, давлат ва жамиятни бошқаришда фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлайди.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish