Хаиткариева сабохат хашимовнанинг ўзбекистон тарихи фанидан


Журналистика – оммавий ахборот фаолияти соҳаси сифатида



Download 0,8 Mb.
bet2/37
Sana14.04.2022
Hajmi0,8 Mb.
#550180
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
boshladik (Кириллча)

2.Журналистика – оммавий ахборот фаолияти соҳаси сифатида
Режа:

  1. Журналистиканинг яратилиш тарихи

  2. оммавий ахборот воситаларига нисбатан қўлланилган мафкуравий якка ҳокимлик тугатилди

  3. ОАВ таснифи ва таркиби



Жумалистика бугунги мавқега эга бўлгунча оғир тарихий синовлардан
ўтди. Яратилган давридан то бугунги кунгача ҳукмрон тузум та ъсирида
унга хизмат қилиб келди. Шу боис журналистиканинг яратилиши сабабларини
ўрганиш, унинг яратилиши ва ривожланишини билиш катта аҳамият касб этади.
Иккинчи томондан, жумалистика тарихини ўрганиш жумалистика назариясининг энг муҳим масаласи ҳисоблангани сабабли ҳам зарур.
Журналистиканинг пайдо бўлиши ва ривожланишида мавжуд жамиятнинг
сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ролини аниқ мушоҳада қилибгина унгатўғри баҳо
бериш мумкин бўлади. Ахир, матбуот инсон тараққиётининг «кўзгуси»
деб бежиз айтилмаганини ёдда сақлаш керак. Матбуотнинг туғилиши ва
ривожланиши инсониятнинг янгиликка, яъни информатсияга бўлган
еҳтиёжининг пайдо боМишида жуда муҳим рол ўйнаган. Лекин бундан
жумалистика ахборот тарқатиш учунгина пайдо боиган, деган фикр келмаслиги
керак. Бу жумалистика табиатига тўғри келмаслигини олимлар та ъкидлашган.
Жумалистика ривожида матбуотдек аҳолининг онгига кучли таъсир этувчи
бошқа восита йўқлиги учун ҳам у тез ривожлана бошлади, деган фикр тўғри.
Туркистонда биринчи босма газета юқорида айтганимиздек, 1870-йилдан Тошкентда чоп этила бошлаган «Туркестанские ведомости» ва унинг
ўзбек тилидаги иловаси - «Туркистон вилояти газети»дир. Бу газеталар Туркистонни чор Россияга тобе қилиб сақлашда мафкура қуроли бўлиб, миллий
заминдан узилган нашрлар эканини э ътироф этиш керак.
Демак, 1870-йилдан то октабртўнтаришигача ўтган давр ичида Туркистонда бу икки газетадан ташқари, турли вақтларда ўзбекча ва русча (баъзан
қирғиз ва тожик тилларида) газеталар чоп этилган. Улар, асосан, савдо-саноат
марказларида нашр этилган бўлиб, вазифаси, даврийлиги, адади, андозаси билан
бир-биридан фарқ қилган.
ХИХ аср иккинчи ярмида Қрим, Волга бўйи ва Марказий Осиё мусулмонлари орасида жадидлик ҳаракати бошланади. Бу ҳаракат ўз мақсадиарини
амалга ошириш мақсадида газеталар ташкил қилади.
Жадидлар илк газетасини 1873-йилда ташкил этди ва «Таржумон» деб номлади.
Бу газета янги усулдаги мактаб тизимини шакллантириш ва ривожлантириш
масалаларини кўриб чиқди. «Таржумонни таъсис этганимдан сўнг унинг ҳар
бир сонида янги усулдаги мактаблар, маданият ва маърифат ҳақида ёзишга
мажбур бўлдим», деб ёзган эди Исмоил Гаспиринский.
Жадидлар ўз ғоя ва қарашларини кенг халқ оммасига тарғиб этиш
учун ХХ аср бошида янги-янги нашрлар ташкил қила бошладилар. 1906-
йил 27-июнда (ҳозир шу сана ўзбек жумалистикасининг касб байрами)
Қашқардаги Россия элчихонаси ходими оиласида дунёга келган қозонли
татар миллатига мансуб боМган Исмоил Обидий муассислиги ва муҳаррирлигида
«Тараққий» газетасининг биринчи сони чоп этилди ва бу билан жадидлар биринчи ўзбек миллий газетасига асос солдилар.
Газетанинг илк сонидаёқ «Газетамизнинг номи аста-секин унинг мазмунига муносиб бўлади. Биз миллатимиз қолоқ бўлиши, жаҳолатда қолиши,
ўз ривожида бошқа миллатлардан ортда қолишига ҳеч йўл қўя олмаймиз....
бу борада газетамизнинг энг биринчи вазифаси илм-фан етакчиси боМмоқ
ва бу орқали миллатни жаҳолатдан чиқишига ва дунёда бахтли бўлишига
ёрдам бериш», деб ёзилган эди.
Газетанинг шу сонида Тошкент жадидларининг етакчиси Мунаwарқори
Абдурашидхонов «Бизнинг жаҳолат жаҳли мураккаб» сарлавҳали мақоласини
чоп эттирди. Газетанинг 20 сони чиқди, холос.
1906-йилнинг сентабрида жадидламинг иккинчи нашри «Хуршид» газетаси
ташкил этилди (муҳаррири Мунаwарқори Абдурашидхонов эди). 1907 - 1908-
йилларда «Шуҳрат» (муҳаррири - Абдулла Авлоний) «Осиё» (муҳаррири -
Аҳмаджон Бектемиров), «Тужжор» (муҳаррири - Саидкаримбой Саидазимбой
оғли), Бухорода 1912-йилда «Бухорои Шариф» (муҳаррири - Мирзожалол
Юсуфзода), «Турон» (муҳаррири - Ғиёс Махсум Ҳусайний), Самарқандда
1913-йилда «Самарқанд» (муҳаррири - Маҳмудхўжа Беҳбудий), Тошкентда
«Садои Туркистон» (муҳаррири - Убайдулла Хўжаев), Қўқонда «Садои
Фарғона» (муҳаррири - Обиджон Маҳмудов) газеталари ва Самарқандду
1913-1915-йилларда «Ойина» (муҳаррири - М аҳмудхўжа Беҳбудий),
Тошкентда 1915-йилда «Ал-ислоҳ» (муҳаррири Абдураҳмон Содиқ 0 ъғли)
жумаллари нашр қилинди.
Шунингдек, 1917-1918-йилларда Тошкентда «Ножот» «Турон», «Улуғ Туркистон», «Шўрои Ислом»
ели», Самарқандда «Ҳуррият», Қўқонда «Тирик сўз», «Е1 байроғи»
газеталари ва «Кенгаш», «Юрт» жумаллари чоп этилди.
Бу миллий газеталарда миллий тараққиёт муаммолари ўз ифодасини топган.
Хулоса қилиб айтганда, жадид матбуоти Туркистонда тараққийпарвар ғоялар
шаклланиши ва ривож топишида катта аҳамиятга эга бўлди.
Жаҳон матбуотшунослари бу давр матбуотини эркин матбуот, деб номлашлари муҳим асосга эга эди. Чунки мазкур матбуот ўзидан олдинги авторитар
матбуотга нисбатан «Йирик шахслар матбуоти» бўлди, дейиш адолатдан бўлади.
0 ъзбекистонда шўро тузуми даврида ўзбек ва бошқа маҳаллий тилларда,
шунингдек, рус тилида янги йўналишдаги газеталар тизими таркиб топди.
Минтақада нашр этилаётган «Совет 0 ъзбекистони», «Правда Востока»,
«Ҳақиқати 0 ъзбекистон», «Қишлоқ ҳақиқати», « 0 ъқитувчилар газетаси» ва
бошқа нашрлар коммунистик мафкура назорати остида бўлиб, улар тоталитар
тузум мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишга хизмат қилишган. Якка
ҳокимлик сиёсатининг барча кўринишлари бу газеталар фаолиятида ўз аксини
топган эди. 0ъзбекистон мустақилликка эришгач (1991) газеталарга ва умуман,
оммавий ахборот воситаларига нисбатан қўлланилган мафкуравий якка ҳокимлик тугатилди. 0ъзбекистон Президенти Ислом Каримов ташаббускори бўлган
0ъзбекистон халқининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган иқтисодий ислоҳотларнинг янги модели, яъни иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, қонун устунлиги, ўтиш даврида давлатнинг
бош ислоҳотчилик роли, ислоҳотлами босқичма-босқич амалга ошириш, кучли
ижтимоий ҳимоядан иборат беш тамойилни ўз ичига олган ва дунёда
« 0 ъзбек модели» деб э ътироф этилган тараққиёт йўли туфайли матбуот эркин
ривожланиш йўлига ўта бошлади.
Хусусий газета ёки жумал таъсис этиш имконияти пайдо бўлди. Бу
ҳуқуқ «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун (1997)да ўз
ифодасини топди. Натижада, 0 ъзбекистонда тур ва хил жиҳатдан фарқланувчи
кенг тармоқли матбуот тизими вужудга келди.
ХХИ аср бошланган кезларда республикада 507 номда (шундан 77 таси
республика, 162 таси вилоят, 176 таси турн ан, 45 таси кўп нусхали) газеталар
нашр этилган бўлса, 2005-йилга келиб улар 597 номда нашр этила бошланди.
Демак, ўтган тўрт йилда 90 тага кўпайди.
1896-йилда Тошкентда «Среднеазиатский вестник» (« 0 ърта Осиё
даракчиси») журналининг биринчи сони босмадан чиқди. Кейинчалик
«Туркестанский скорпион» («Туркистон чаёни», 1907), «Средная Азия»
(«Ўрта Осиё» 1912), «Степний мираж» («Саҳродаги сароб» 1914) журналлари нашр қилинади. Туркистонда миллий журналларга атоқли маърифатпарвар
адиб ва публитсист Маҳмудхўжа Беҳбудий асос солган. Унинг муҳарририлигида 1913-1915-йилларда Самарқандда «Ойина» жумали нашр қилинган бўлса,
1918-йилда ўзбек тилида Абдураҳмон Содиқ ўғли муҳаррирлигида Тошкентда
иккинчи жумал «Ал-ислоҳ» нашр этилди. Кейинчалик Қўқонда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий муҳаррирлигида «Кенгаш» (кейинчалик «Ҳуррият» номи билан
чоп этилган), «Юрт», «Чаён», «Ишчилар дунёси», 1918-1919-йиллар
орасида « 0 ъзгаришчи ёшлар», «Инқилоб», «Муштум», «Ер юзи», (ҳозирги «Гулистон»), «Янги йў1» (ҳозирги «Саодат») «Аланга» ва бошқа жами
134 номда жумал чоп қилинган.
Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач,ъжумаллар фаолияти қайта
ташкил қилинди. «Шарқ юлдузи», «Звезда Востока», «Гулистон», «Саодат»,
«Фан ва турмуш», «Ёшлик» журналлари қаторига «Тафаккур», «Соғлом
авлод учун», «Жаҳон адабиёти» ва бошқа ижтимоий-сиёсий, маънавиймаърифий ва адабий-бадиий жумаллар қўшилди.
Булардан ташқари, янги ижтимоий, иқтисодий, молиявий муносабатларни акс эттирувчи махсус журналлар, жумладан, «Бозор, пул, кредит»,
«Менеджер», «Оптовик», «Жамият ва бошқарув», «Бухгалтер кутубхонаси», «Тижорат», «Экономические обозрение», (рус ва инглиз тилларида),
«Автоолам», «Авто Пресс ТИЖ» ва бошқалар чоп этилмоқда. Яна
кўплаб, жумладан, «Даракчи», «Тасвир», «ЕКО», «Садо», «7Х7», «Заковат», «Қизилқум» каби реклама-тижорат ҳамда хусусий газеталар фаолият кўрсатмоқда. Журналлар сони 2005-йил бошига келиб 145 тага этди.
Бугунги кунда 0 ъзбекистонда газета ва жумаллар ўзбек, рус, қозоқ,
тожик, қорақалпоқ, корейс, инглиз ва бошқа тилларда чоп этилмоқда. Жумалистиканинг ривожланиши, унинг ғоявий, ахлоқий муносабатларини билиш, тушуниш борасида турли баҳслар пайдо бўлди. Бу баҳсларда турли касб олимлари
иштирок этишди. Шу боисдан матбуотга, унинг фаолиятига кучли таъсир
кўрсатган назарий қараш ва йўналишларга қисман тўхталиб ўтиш мақсадга
мувофиқ бўлади.
Ижтим оий-дем ократик йўналиш жам иятнинг муайян тараққиёт
босқичига хос бўлади. Масалан, собиқ шўролар тузумида ижтимоий мулкнинг роли ҳаддан ташқари кучайтирилиб, хусусий мулк тақиққа учради.
Бу ҳолат жамиятнинг иқтисодий асоси емирилиб боришига йўл очди. Бунга
ўша давр матбуоти ёрдам берди. Охир-оқибатда мазкур тоталитар тузум
емирилди.
1991-йилда мустақилликни қўлга киритган 0 ъзбекистонда бозор иқтисодиётига асосланган демократик ижтимоий тузум қарор топа бошлади.
Ҳар бир миллатнинг ўзига хос қадриятлари, менталитети, анъаналари мавжуд.
Демак, улар жамиятдаги демократик жараёнларга та ъсир этмай қолмайди.
Демократик давлатда инсон манфаати ҳар нарсадан юқори туради. Бундай
давлат оммавий ахборот воситаларининг эркин бўлиши, фикрлар хилма-хиллигига шароит яратади. Бироқ шуни унутмаслик керакки, демократия
қонунга асосланган эркинликдир. Демак, оммавий ахборот воситалари
еркин бўлиши учун курашган ҳурфикр инсонлар жамиятда ижтимоийдемократик йўналиш бўлишини хоҳлашган. 0 ъзбек жум алистикаси
ғоявий-назарий консепсиясининг яратилишида худди шундай эркинликни
жадидчилик ҳаракати ва унинг матбуоти истаган ва шу йўлда курашган
еди.
Жадидлар миллат истиқболига эришиш учун чоризмга қарши курашда
халқни асрий қолоқликдан уйғотишга бел боғлашди. Улар кейинги мақсад -
юртни обод ва Ватанни мустақил кўришни орзу қилдилар ва шу йўлда фидойиларча курашдилар.
Булар - Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдуқодир Шукурий (Шакурий),
Саидаҳмад Сиддиқий - Ажзий (Самарқанд), Мунаwарқори Абдурашидхонов,
Абдулла Авлоний, Убайдулла Асадуллахўжаев (Убайдулла Х ўжаев),
Тошпўлатбек Норбўтабеков (Тошкент), Фитрат, Файзулла Хўжаев,
Усмонхўжа Пўлатхўжаев, Абдулвоҳид Бурхонов, Садриддин Айний, Абдулқодир Муҳиддинов (Бухоро), Обиджон Маҳмудов, Ҳамза, Чўлпон,
Исхоқхон Ибрат, Муҳаммадшариф Сўфизода (Фарғона водийси), Полвонниёз Ҳожи Юсупов, Бобоохун Салимов (Хоразм) ва бошқалар эди.
Улар чор Россияси мустамлакачилигига қарши курашнинг олдинги
сафларида туриб, Туркистоннинг дастлаб мухтор, сўнг мустақил давлат бўлишини
ёқлаб чиқдилар.
Шу даврда уламинг ўз матбуоти шаклланди. Биз у ҳақда юқорида
айтдик. Жадидлар ўз нашрларида халқни янги давр бошлангани билан таништирар эканлар улами уюшишга чақирдилар. 0 ълканинг моддий ва маънавий
бойликлари таланаётганини ошкор қилишди.
Жадидчилик ҳаракатининг сиёсий маърифатпарварликдан жадид тарақ-
қийпарварлар фирқаси даражасига кўтарилишида ўша давр матбуотининг хизматлари беқиёслигини э ътироф этмоқ керак.
Шўро тузуми даври матбуоти кишилараро оммавий мулоқотни билиш ва
ғоялар тарқатишнинг асосий воситаси ролини амалга оширди. Аммо матбуотнинг шаклланиши ва ривожланиши эса 1917-йилдан сўнг то 1991-йилгача
умум демократик қоидаларга зид равишда, якка партиявийлик, якка ҳокимлик шароитида ўтди.
Истиқлол туфайли 0 ъзбекистон матбуотида янги давр бошланди.
Ташкилотлар, партиялар, уюшмалар, ҳаттоки фуқаролар ўз нашрларини
таъсис этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Матбуотга оид қабул қилинган қонунлар оммавий ахборот воситаларини
еркин қилиш, «Тўртинчи ҳокимият» мақомига эриштириш борасидаги катта
қадамлар эди. Бошқача қилиб айтганда, матбуот эркинлиги - матбуотнинг
моҳиятини, унинг жамият ҳаётидаги ўмини белгилайди ва унга демократия
кўринишларидан бири сифатида қаралади.
Матбуот эркинлиги масаласи матбуот пайдо боМгандан буён мавжуд.
Худди шуни биз жадидлар фаолиятида ҳам кўрдик. Жумладан, Маҳмудхўжа
Беҳбудий, Мунаwарқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний ва бошқалар
чоризм генерал-губематорлигининг матбуот эркинлигидан маҳрум қилувчи
сиёсатига қарши кескин қаршилик кўрсатган ва шу аснода кураш олиб
борган эдилар.
Лекин шуни ҳам э ътироф этмоқ керакки, матбуотнинг кейинчалик сармояга қарамлиги ошиб, матбуот эркинлиги ундан фойдаланиш эркинлигига,
бойлик орттириш манбаига айлана борди. Матбуот шов-шувли, олди-қочди
материаллар билан бирга рекламага кенг ўрин бера бошлади.
0 ъз миллий мустақиллигига эришган 0 ъзбекистонда матбуот эркинлиги ҳуқуқий пойдеворга эга бўлди. 0 ъзбекистон Республикаси Конститутсиясининг,
юқорида айтганимиздек, 67-моддасида «Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун
белгиланган тартибда жавобгардирлар. Сензурага йўл қўйилмайди», деб ёзилгани фикримизнинг исботидир. Жумалистиканинг ғоявий-назарий консепсиялари
ҳақида тўхталиш, бу умуман жумалистиканинг барча консепсиялари ҳақида
тўхталиш деб тушунмаслик керак.
Қ ўлланманинг асосий мақсади жум алистиканинг имкониятлари ва
шаклларининг назарий хилма-хиллигини англаш, бундан ташқари, жумалистиканинг бошланғич баъзи қоидалари борасида фикр юритишдан иборатдир.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish