Хаиткариева сабохат хашимовнанинг ўзбекистон тарихи фанидан


ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ТАСНИФИ ВА ТАРКИБИ



Download 0,8 Mb.
bet3/37
Sana14.04.2022
Hajmi0,8 Mb.
#550180
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
boshladik (Кириллча)

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ
ТАСНИФИ ВА ТАРКИБИ
Ижтимоий амалиёт билан жумалистиканинг ўзаро алоқаси натижасида ахборот
воситаларининг таснифи пайдо бўлади. Журналистикани ўрганиш давомида
оммавий ахборот воситалари таркибига ва уламинг ривожланиш йўналишига
касбий нуқтайи назардан қараш вазифаси қўйилади ва ҳар бир муайян олинган
нашр ёки эшиттириш дастури тасниф қилинади.
Биринчидан, тасниф аломатлари шунчалар муҳимки, улардан, ҳатто, бирон
бир аломатни ҳам ўзгартириш мумкин эмас. Агар шундай қилинган тақдирда
бутун бошли нашминг ҳам мазмуни, ҳам шакли ўзгариб кетади.
Иккинчидан, оммавий ахборот воситалари таснифи ҳақида гап кетганда
икки, тўрт саҳифали газеталар ўрнида 8, 16, ҳатто, 32 саҳифали газеталар чиқа
бошлаганини айтиб ўтиш ўринли. («Солиқ ва божхона хабамомаси» ва б.).
Учинчидан, матбуот таснифи ўзгариб, бойиб бораверади. Агар матбуотга ўтган асминг 90-йилларигача бўлган таснифда қарасак матбуот синфийғоявий нуқтайи назардан ўрганилган, 0 ъзбекистон миллий мустақиликка
еришгач эса матбуот янгича, умуминсоний қарашлар асосида
ўрганилмоқда. Шу уч қоида асосида жумалистиканинг таснифи ва унинг
таркибига эътибоми қаратамиз.
Матбуотни тарқатиш ҳудудлари. Матбуотни тарқатиш таснифи қайси ҳудудда
чоп этилишига қараб эмас, балки қайси ҳудудларга тарқатилишига қараб
белгиланади.
Демак, матбуот ҳудудий йўналишига қараб - марказий (мамлакат миқёсида), вилоят, шаҳар, туман, қуйи матбуот органлари (кўп тиражли газета)
бўлади. Лекин баъзи газеталар, жумладан, «Тошкент оқшоми» - «Вечерный
Ташкент» шаҳар газетаси бўлса-да у бутун мамлакат бўйлаб тарқалади.
Агар у чет мамлакатларга ҳам тарқаладиган бўлса, унда у трансмиллий
мақомини олади. Энди мамлакат миқёсидаги, тўғрироғи, марказий, вилоят, шаҳар, туман, кўп тиражли ҳамда деворий газеталар ҳақида тўхталсак.
«Халқ сўзи», «Правда Востока», « 0 ъзбекистон овози», «Туркистон»,
«Нуроний» ва ҳ.к. газеталар бутун мамлакат бўйлаб тарқатилади.
Масалан, вилоят газеталари - «Қашқадарё», «Тошкент ҳақиқати»-
«Ташкентская правда»; «Андижоннома», шаҳар газеталари -
«Тошкент оқшоми» - «Вечерный Ташкент», туман газеталари -
«Давр овози» (Қибрай тумани), кўп тиражли газеталар - «Тўқимачилур овохл*
(Тўқимачилик комбинати), «Қалдирғоч» (М.Уйғур номидаги Тошкент
давлат санъат институти) чоп этилади. Бундан ташқари деворий газеталар
(ташкилот ёки мактабларда) чиқарилади.
Юқъорида биз ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган нашрлургу
тўхталдик. Ваҳоланки, республикага тарқаладиган халқ ҳаракатининг («БирПк»-«Единство»), партияларнинг (« 0 ъзбекистон овози», «ХХИ аср»,
«Адолат»), жамғармаларнинг («Нуроний», « 0 ъзбекистон матбуоти»), тижоратчиларнинг («7Х7», «Даракчи») диний ташкилотнинг («Ислом нури»)
газеталари ҳам мавжуд. Газета ва журналлар моҳиятига кўра ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий, адабий-бадиий, илмий бўлиши, йўналишига қараб болалар, («Тонг
юлдузи», «Класс»), ёшлар («Туркистон», «Молодежь Узбекистана»), хотин-қизлар («Саодат»), муассислигига кўра ҳукумат идораларининг, нодавлат
ташкилотларининг нашрлари ҳамда хусусий боииши мумкин.
Нашрнинг даврийлиги, бичими, ҳажмини ҳам билиш жуда зарур. Масалан,
даврийлик ахборотнинг тезкорлигини таъминлайди.
Жумладан, кундалик (бунга ҳафтасига 4-5 ва ундан ортиқ марта чиқадиган газеталар), ҳафтасига бир, ҳар ўн кун, ойида бир, чоракда бир марта
чоп этиладиган нашрлар ҳам бор.
Матбуотда, асосан, А-2 бичим («Халқ сўзи», «Правда Востока»), А­
3 бичим («Нуроний», «Ишонч») ҳамда А-4 («7Х7») каби бичимли нашрлар мавжуд. Халқ орасида газеталарни 2 саҳифали, 4 саҳифали ва ҳоказо деб
юритиш одати бор. А-2 бичимда чоп этиладиган « 0 ъзбекистон овози»ни 4
саҳифали, А-3 бичимда чоп этилганда 8 саҳифали деб юритсак тўғри бўлади.
Бу газета А-2 да 4, А-3 да 8, А-4 да 16 саҳифали бўлганига қарамай
мутахассислар уни 2 босма табоқда чиқишини билишади. Бир босма табоқ 40
минг белгидан иборат бўлади.
Демак, « 0 ъзбекистон овози» газетаси қайси бичимда чиқмасин, асосан,
80 минг белгидан ёки 2 босма табоқда чоп этилар экан. Баъзи сонлари
бошқа даврий матбуотга ўхшаб уч, тўрт ва ундан ортиқ босма табоқ
ҳажмида ҳам чоп этилиши мумкин.
ОАВ таснифи ҳар хил бўлган ахборот воситаларининг барчаси қўшилиб
журналистиканинг бир бутун таркибини ташкил қилади. Тузилиши бўйича тавсиф берилаётганда, интернетни қайси гуруҳга
қўшиш кераклиги ҳақида савол пайдо бўлади. Бу масалага қарашлар
ҳар хил. Интернет (лотинча сўз бўлиб, интер - аро ва нет - тармоқ
деган маънолами билдиради) - катта (глобал) ва кичик (локал) компютер
тармоқларини ўзаро боғловчи бутун жаҳон компютер тизимидир. Бу
янги тармоқ истеъмолчиларга информатсияни сақлаш, э ълон қилиш,
жўнатиш, қабул қилиш, излаш ва м аълум бўлган барча вариантлар (матн,
товуш, видеотасвир, фотосурат, графика, мусиқа тарзида) ва бошқа
кўринишларда информатсия алмашинишга имкон яратади.
Интернет фақат матнни эмас, балки тасвирни, суратларни, расмларни,
товуш ва видеотасвирларни узатибгина қолмай, воқеа юз бераётган
жойдан тўғридан-тўғри хабар беришга ҳам қодир.
0 ъзбекистонда интернет фаолияти 1997-йилда бошланди. Дастлаб
Найтов, Узнет ёки Истлинк каби провайд-компаниялар фаолият бошлади.
0 ъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг « Ин терн эттин г
халқаро ахборот тизимларига кириб боришни таънинлаш дастурини ишлаб
чиқшни ташкил этиш чора-тадбирлари то ъг ърисида»ги қарори (2001)
0 ъзбекистоннинг бу борада халқаро м иқёсда ўз мавқеига эга
бўлишига хизмат қилади.
0 ъзбекистонда маълумотларни узатиш миллий тармоғи 0 ъзПАК Давлат
компанияси ва 0 ъзНЕТ тармоғидан иборат.
Шуни ҳам э ътироф этиш керакки, у халқаро телефон тарм оғига
о ъхшаш ҳеч кимга тобе эмас ва уни ҳеч ким то ълалигича бошқармайди.
Интернет тармоғидан барча компютерларнинг ягона умумий тили
- ТСРҒИП тили деб номланади ва компютердан фойдаланувчилар бу
тил орқали ўзаро мулоқотда бўладилар.
Интернет тармоғида электрон почта (Е-майл) ҳам бор. Интернетга
уланишнинг икки йўли бор: доимий алоқа канали ва телефон бўйича.
Биринчи йўл қиммат, аммо алоқаси сифатли, иккинчи йўл арзон,
аммо сифати унча юқори эмас. Алоқа каналлари орқали интернетга уланишни
таъминловчи ташкилот провайдер деб аталади. Интернетни ҳозирча оммавий ахборот воситалари таркибига киритмаган ёки оммавий ахборот
воситалари мақоми берилмагани ҳолида коммуникатсион технология деб
юритиш мақсадга мувофиқ.
« 0 ъзбекистонда ишлаб чиқарилган» номидаги веб-сайт очилган.
0 ъзбекистон оммавий ахборот воситаларидан «Правда Востока», «БВВ»,
«Давр», «Ахборот» теледастурлари ва ҳоказолар ўз веб-сайтларига эга.
Оммавий ахборот воситалари таркибидаги биринчи гуруҳга босма матбуот дейилди. Унинг ўзига хослиги нималардан иборат?
Матбуотнинг ўзига хос хусусияти унинг ўз мазмунини ёзма сўз
орқали ифода этиши ҳамда матн таҳлилида радио ва телевидениега нисбатан
тасвирий восита анча камроқ бўлгани билан ажралиб туради. 0 ъқиш жараёнининг ўзи (шифрланган шартли босма ҳарфларни ўқиш) юқори даражадаги абстракт тафаккурга, тасаввур этишда фаол бўлишга, ақлий ғайратга
интилиш демакдир. Натижада, муаллиф ва ўқувчининг ўзаро алоқаси янада
мустаҳкамланади. Яна шуни ҳам айтиш керакки, матбуотнинг обрў-
еътиборини оммавий алоқа генотипида мавжуд кўп асрлик ёзма нутқ
маданияти асослаб туради. Ниҳоят, газета ҳамда журналлар матни
ахборотлар хазинаси ролини ўйнашда жуда қулай, уларни хоҳлаган пайтда
тўла о ърганиш имконияти бор, улар бир ерда йиғилган бўлади, улардан
нусхалар кўчириш осон кечади ва ҳ.к. Дунё миқёсида телевидение
ҳамда компютер алоқасининг кенг ёйилиши натижасида инсониятнинг
маданий ҳаётига алоқадор ёзма жумалистикани сақлаш борган сари
муаммога айланиб бормоқда. Замонавий радионинг афзалликлари унинг
нафақат ғоятда тезкор алоқа воситаларидан бири экани, нафақат радиоелектроника, радиофлзикадек энг замонавий фанламинг асоси бўлгани билангина эмас, балки унинг оммавий ахборот воситаси, сиёсий, ижтимоий,
маърифий, маданий, тарбиявий восита экани билан белгиланади. Унинг афзалликларидан яна бири ҳаммабоплиги, ҳозиржавоблиги, тезкорлиги, чегара
билмаслиги ҳамда техник жиҳатдан оддийлиги, ишлаб чиқариш жараёнининг
арзонлигидир.
Қайси шаклда намоён бўлмасин, «жонли» эфир - журналист билан
тингловчи ўртасидаги ўзига хос мулоқат бўлиб, у содир бўлаётган
воқеа-ҳодисаларнинг «жонли» акси, вазиятнинг туб моҳиятини акустик
шаклда етказиб бериш усулидир.
Радио ижтимоий фикми шакллантирувчи, реал ҳаётга яқинлашиб, унинг
мазмуни ва муҳитини тўлақонли акс эттирувчи, жумалистиканинг мафкуравий
хусусиятини ифодаловчи воситадир. Бу барча фазилатлар радиоешиттириш
маҳсулотларига катта талаб қўяди.
Шу борада 0 ъзбекистон радиосининг «Машъал» канали борасида бироз
тўхталсак. Бу давлат радиоси. Унинг соат 9.00 дан 18.00 га қадар олиб
бораётган жонли мулоқот дастури ўзининг жозибаси билан таъсирчан. Унинг
жонли мулоқотда радио хазинасидаги мумтоз ва замонавий куйлар, жумладан, «Чўли ироқ», «Муножот», «Чаман ялла», «Етти гўзал», «Қалб
садоси» сингари оҳанглар билан тингловчиларнинг м аънавий ҳаётида муҳим
о ърин тутаётгани, улар дидини, сезгиларини, кўнглини гўзаллик ва нафосат
туйғулари билан тарбиялаётганини э ътироф этиш керак.
Шу ўринда соат 6.00 дан бошлаб, икки соат давом этадиган «Ерталабки панорама» ахборот блокининг ахборотга бойлиги ва унинг тезкорлиги
ҳам тингловчиларга манзур бўлаётганини э ътироф этиш керак.
Енди хусусий радиолар фаолияти ҳақида тўхталсак. Мустақилик шарофати билан давлат тасарруфида бўлмаган радиостансиялар - «Гранд»,
«Сезам», « 0 ъзбегим таронаси», «Ҳамроҳ», «Орият» (Тошкентда),
«Водий садоси» (Андижонда), «Ей-Ел-Си» (Урганчда), Навоий конметаллургия комбинати радиостантсияси (Навоийда) фаолият кўрсатмоқда.
Булар ичида журналистларни тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази ҳамда
«Еделвейс Али» хусусий фирмасининг «Гранд» радиостансияси ўз фаолияти
билан ажралиб туради. Эшиттиришларни тайёрлашда «Гранд» ходимлари тингловчиламинг ёши, касби, қизиқишлари, миллий менталитети ва бошқа хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фаолият юритишади.
Ешиттиришлар рейтингини ҳисобга олиш, камчиликларни таҳлил қииш,
янги мавзулар топиш каби изланишлар туфайли «Гранд» тингловчилар
меҳрини қозонмоқда. А фсусланиб, бошқа ФМ радиостансиялар
мундарижаси, асосан, мусиқавий - кўнгилочар йўналишдан нарига
ўтмаётганини ҳам э ътироф этиш керак.
Телевидение, радио кино, фотография, рассомлик санъати, театр ва
бошқа алоқа ҳамда ижодий фаолият воситалари имкониятига эга бўлган
ахборот тизими, тўғрироғи, техник санъат турларидир. Унинг имкониятларидан тўла ва унумли фойдаланиш вақти келди.
Агар Давлат телерадиоком паниясига қарашли каналлар ҳақид тўхталадиган бўлсак, уларнинг савияси нисбатан қониқарсиз аҳволда. Чунончи, Россия телекўрсатув ва радио эшиттиришларидан Иънрқлл
оМароқ, бизда жиддий сиёсий, иқтисодий ва халқаро мавзуларга
бағишланган таҳлилий кўрсатувлар, баҳс-мунозаралар анчагина оз,
борлари ҳам, энг аввало, та ъсирчанлик борасида анчагина заиф.
Аммо О ъзбекистон телевидениесининг «Меҳр кўзда» кўрсатуви,
«Ёшлар» телеканалининг «Давр» ахборот дастури, «Интерфутбол», «Ринг
қироллари» каби кўрсатувлари томошабинларга маъқул бўлаётганини э ътироф
етиш керак. Аммо республика телевидениеси орқали намойиш этилаётган
айрим аудио-видео маҳсулотлар, рекламалар халқимиз маданияти ва
анъаналарига мутлақо то ъг ъри келмайди. Ажнабий бадиий филм ларда
озмунча зўравонлик, қотиллик кўз-кўз қилиняптими?! Уларни «мижжа
қоқмай» томоша қилаётган ёшларимиз онгида қандай жараёнлар
кечаётганини ким таҳлил қилади-ю, ундан кирн тўг ъри хулоса ясаб,
тўғри- чора топади?!»
Бунинг учун малакали фикрлай оладиган, таҳлил қилиш қобилиятига
ега бўлган профессионал кадрлар керак. Афсуски, бундай журналист
кадрларимиз жуда оз. Ҳ.Ҳ.Ниёзий номидаги санъатшунослик илмий тадқиқот
институти тадқиқотчиси Илмира Раҳматуллаеванинг «Мамлакат ҳаётидаги
ҳар қандай мунозарали масалалар айнан телевидение орқали (интерактив
телевидение) халқнинг истак-иродаси билан ҳал этилиши мумкинлиги қўшни
мамлакатлар телевидениелари учун одатий ҳолга айланаётганини кўриб
турибмиз. Бу масала ўйлашга арзугулик, мамлакат сиёсатшунослари,
олимлари, жамиятшунослари, санъатшунослари томонидан ишлаб чиқилиши
зарур бўлган м асалалардан биридир. Янги асрда телевидение о ъз
зиммасига янги вазифаларни олмоғи лозим»1, деган фикрига қўшиламиз.
Лекин бунинг учун Олий Мажлиснинг қонунчилик палатаси тезлик билан
давр ахборот соҳасида янги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиши,
ахборот тарқатиш имкониятларини кенгайтириши керак. 0 ъзбекистон
ахборот агентликлари ҳам мафкуравий жараёнларда иштирок этади. Улар
бошқа оммавий ахборот воситаларига хизмат қилади, то ъғрироғи, уларга
тайёр ва «хот» материаллар етказиб беради.
0 ъзлари, одатда, газета-журналлари ёки телерадиоканаллари боим аса
аҳоли билан тўғридан-тўғри алоқа қилишмайди. Ахборот агентликларининг
тузилгани оммавий ахборот воситалари ишини анча енгиллаштирди.
Ҳудудларда турли воқеалар ҳақида хабарлар тезкорлик билан оммавий
ахборот воситаларига берилади. 0 ъзбекистон Миллий ахборот агентлиги, 0 ъзбекистон Республикаси
Ташқи ишлар вазирлиги тасарруфидаги «Жаҳон» ахборот агентлиги, нодавлат
ахборот агентлиги боМмиш «Туркистон пресс» оммавий ахборот
воситаларининг бошқа турларига ахборот етказиш билан шуғулланади.
1996-йилдан э ътиборан йирик компютер тизими, яъни кенг кўламли
жаҳон ахборот тизими бўлмиш «Интернет»га уланган республика оммавий
ахборот воситалари ундан энг сўнгги янгиликларни қабул қилиб олиши йўлга
қўйилди. 0 ъзбекистон Миллий ахборот агентлиги 0 ъзбекистон Президентининг 1992-йил 5-февралдаги Фармонига мувофиқ ташкил этилган. Шу йиллар
орасида у тубдан ўзгарди. Энг муҳим ўзгариш 0 ъзА материалларининг
мазм ун-м оҳиятидаги о ъзгариш бўлиб, улар она тилим изда тайёрланаётганидир.
Агентлик бир кеча-кундузда турли каналлар орқали ўртача мингдан
ортиқ хабар олади ва улар қайта ишланиб, сараланиб истеъмолчиларга ўзбек,
инглиз ва рус тилларида етказилади.
«Жаҳон» ахборот агентлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995-йил 8-ноябрдаги қарори билан Ташқи ишлар вазирлиги
ҳузурида ташкил этилди. Қарорда агентлик зиммасига хорижда кенг
ҳамкорликка чорловчи, республиканинг салоҳиятини очиб берувчи
ахборот бюллетенлари, маълумотномаларини тарқатиш ва бошқа кўплаб
вазифалар юкланди. «Жаҳон» ахборот агентлиги тарқатаётган кундафик ахборотлар Ватан билан хорижни боғловчи кўприк вазифасини ўтамоқда. 1996-йилда ўзбек журналистикаси тарихида оламшумул воқеа содир бўлди - хорижий мамлакатларда 0 ъзбекистоннинг ўз мухбирлари фаолият кўрсата бошлади. Бундай шарафли ва, айни пайтда, жуда м асъулиятли бўлган вазифа «Жаҳон» ахборот агентлиги журналистлари зиммасига юклатилди. 0 ъзбекистон Республикаси Президентининг 1999-йил 19-мартдаги Фармонида Ўзбекистоннинг ҳукуматга қарашли бўлмаган оммавий ахборот воситалари, давлат ва давлат тасарруфида бўлмаган ташкилотлардан иборат
ташаббус гуруҳининг «Туркистон пресс» давлат тасарруфида бўлмаган ахборот агентлигини ташкил этганликлари м аъқулланди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида демократик жараёнларни чуқурлаштириш, оммавий ахборот воситалари имкониятларини кенгайтириш ва эркинлигини таъминлаш, уларни бозор иқтисодиёти ҳамда демократик там ойиллар асосида ислоҳ этишни кучайтириш, шунингдек, 0ъзбекистоннинг жаҳон ахборот бозоридан ўзига мос ўринни эгаллашлгл эришиш, республика ҳаёти ҳақида холис ахборотни дунёга тезкор тарқатиш тизимини яратиш, аҳолининг жаҳон миқёсидаги ахборотларга бўлган чтиёжини янада тўлароқ қондириш унинг асосий вазифаси қилиб белгиланди.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish