Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Халқаро журналистика факультети 1- курс магистри Мавжуда Аҳмедова Медиалогия фанидан оралиқ назорати
5-вариант.
1. Медиамаконнинг тамойиллари
2. Медиамакон ва сиёсат
3. Медиамакон ва фан, адабиёт, санъат.
Ҳар бир соҳанинг ўз ички ижтимоий қоидалари мавжуд. Буни арабчадан мойиллик, йўналиш деб, лотинчадан (principum) асосий қоида, фаолият мезони деб англаб олсак бўлади. Ўзбекона лутф билан гапирадиган бўлсак, матбуот ўз фаолиятида доимий амал қилиши керак бўлган йўл-йўриларига эгадир. Медиамакон, яъни оммавий ахборот воситаларининг моҳияти, ўзаги ва негизи айнан юқоридаги таърифлар билан чамбарчас боғланганлиги афкор-оммага сир эмас.
ОАВнинг ижтимоий вазифалари давр талабидан, ўзига тааллуқли ижтимоий борлиқнинг онг кўринишини ифодалайди. Яъни, замон билан ҳамнафаслик, унинг пешонасига ёзилган қисмат битигидир. Тарихдан бунга мисолларни қалаштириб ташлаш мумкин. Аммо эски хотираларни қўзғишнинг ҳозир мавриди эмас.
Шундай экан, ОАВ, хусусан матбуотнинг бош тамойили умуминсонийликдир.
Ууминсонийлик тамойилига қатъиян амал қилиш ҳар бир ОАВнинг воситачилик хусусиятини оширади. Холислик даражасини юқорилашига туртки беради. Юзакиликдан қочиб, сидқидилдан инсон манфаатларига хизмат қилишга чорлайди.
Олайлик сизнинг қўлингизга бир ижодкор журналистнинг мақоласи тушиб қолди. сизга муҳим янгилик, янги фикр, янги ғоя, янги таассурот бердими, билингки, матбуот ўзининг умуминсонийлик принципини оқлади. Аммо бу иш шу билан тугаб қолмайди. Аксинча, кейинги поғонага кўтарилади. Яъни умуминсонийликнинг изчил давоми бўлмиш халқчиллик. Айнан бу тамойил ОАВнинг оммавийлигини асослайди.
Умуминсоният олдида ўз ечимини кутаётган масалалар кўп аммо бу муаммоларга халқнинг қараши, халқнинг иродаси билангина тўлиқ ва тўғри ечим топиш мумкин. Матбуот манфаати халқ манфаатидан устун келмаслиги керак. Зеро ҳар бир ОАВ ўз ҳудудий контентига эга. Унинг иродасига бўйсунишга мажбур. Халқнинг манфаати, тарихи, маданияти, тараққиёти масалаларини кенг ёритиш, унинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий юксалишига хизмат қилишда айнан халқчилликнинг ўрни беқиёс. Халқнинг кундалик турмуш-тарзидан тортиб, тарихий ўтмиши билан қизиқмаслик, ОАВнинг ўз принципларига зид ҳаракат бошлаши билан баробардир. ОАВ ва халқ гўёки эт билан тирноққа айланиши зарур. Ўз халқининг кўнглидаги гапларни топиб айтган матбуот умрибоқийликка эришади.
Халқчилликка амал қилаётган матбуот миллийлик йўриғидан четга чиқолмайди. Зеро, миллатпарварлик тарих, санъат, маданият, илм-фан ва тил масалаларини юқори чўққиларга олиб чиқади. Халқчиллик ва милилй эгизак тушунчадек бир гап. Масалан, туб миллатга эга бўлмаган АҚШда халқчилликнинг даражаси баланд. Япония, Туркия каби ривожланган давлатларда миллийлик принципи бирламчи ўринда. Бундай вазиятда фуқаролардаги қадриятларга ҳурмат ва тарихга муҳаббатнинг таъсирини англаб олиш қийинмас.
Аммо шу ўринда миллийликни миллатчилик билан қориштириб юбормаслик керак. Бу ерда нозик чегара, олтин ўрталиқ (золотой середина)нинг мавжудлигини эсдан чиқармагандагина миллийлик эзгуликка хизмат қилади. Акс ҳолда бўлса, фашизм инсоният бошига не кўргуликларни солганлигини ҳеч ким эсидан чиқармаган. ОАВ, хусусан, Матбуот кўприк. У кимнингдир таъсири ёки босими остида қолмаслиги керак. Бунда ҳаққонийлик принципи майдон марказига чиқади.
Ҳаққонийликка эришишда тажрибанинг ўрни бўлакча. Публицистикадаги муҳим талаблардан саналмиш ҳаққонийлик худдики қон томирга ўхшайди. Юқоридаги барча қоидалар изчиллик билан йўлга солингандагина оммавийлик принципи бор бўйи басти билан гавдалана олади. Журналистикадаги натижадорликнинг сўнгги манзили ҳам-оммавийликдир. Медиамаконда ўз аудиториясини топиш, рейтинг кўрсаткичга эга бўлиш, муваффақият қозониш учун бу тамойилга алоҳида урғу қаратмасликнинг иложи ҳам, имкони ҳам йўқ.
Матбуотнинг асосий қоидаларидан бири –
Do'stlaringiz bilan baham: |