ЖУРНАЛ
Газета оммавий ахборот воситалари таснифида бош ўринни эгаллайди ва
ижтимоий ҳаётнинг барча томонлари унда ўз ифодасини топади. Шундай
бўлишига қарамасдан газета жамият ҳаётининг ҳамма томонларини
муфассаЛ кенг ва чуқур ёритишга улгура олмайди. Чунки, кишилик
жамияти ҳаёти, ундаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-ишлаб чиқариш,
мадамй-маънавий муаммолар шу қадар кенг ва чуқурки, буларнинг
барчасини ёритишда газета саҳифалари торлик қилиб қолади. Шунда унга ҳар
жиҳатдан га/хтага охшаган, аммо газетадан фарқли равишда жамият
ҳаётининг чуқур қатламларига кириб бориб, инсониятга кенг ва чуқур
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-ишлаб чиқариш, маданий-маънавий ахборот
етказиб бера оладиган бошқа бир журналистика тури ёрдамга келади. Газета
билан ёнма-ён турувчи бу журналистика тури журнал деб аталади.
Журнал сўзи франсузча бўлиб, “кундалик” деган маънони билдиради.
Лекин бу атама ўз мазмунидан узоқлашиб, кундалик эмас, балки
газетага қараганда кўпроқ муддатларда — асосан бир ойда бир марта
чиқадиган журналистика турини билдиради. Шундай қилиб, журнал вақтли
журналистиканинг асосий турларидан бири бўлиб, жамият ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий-ишлаб чиқариш ва маданий-маънавий ҳаётининг чуқур
қатламларини акс эттиради. Журнал инсониятга жуда кенг жабҳада ва бой
маънавий озуқа етказиб беради, ижтимоий борлиқ билан ижтимоий онг
ўртасида мутаносибликни чуқурлаштиради, инсон ақлу тафаккурининг янада
о^сиши ёиида хизмат қилади. Журнал орқали кишилар жамият ҳаётининг
чуқур масалаларини англайдилар, илм-фан, адабиёт ва санъат
маҳсулаиаридан баҳраманд бўладилар, ижтимоий борлиқни биладилар, ўз
ҳаётий тажрибаларини такомиллаштирадилар, касб ва ҳунар ўрганадилар.
Журнал инсон сивилизатсиясининг меваси ва уни ривожлантирувчи ғоят
муҳим омилдир. Шу билан-биргаликда жамиятдаги синфлар, табақалар,
гуруҳлар, партиялар журнал орқали ўзларрунг ижтимоий-сиёсий, илмий-назарий,
ҳуқуқий, эстетик ва бошқа қарашларини ишлаб чиқадилар, оммага
уетка/адилар ва мухолиф синфлар, партияламинг қарашларига қарши зарба
берадилар. Бинобарин, журнал ҳам ғоявий кураш воситаси боМиб хизмат
қилиши мумкин. Аммо, журналларнинг илмий техникага, адабиёт ва
санъатга оид кўпгина турлари ҳамиша умуминсоний мақсадларга хизмат
қилиб, умумбашарий хусусиятга эга бўладилар.
Журналларнинг пайдо бўлиш тарихи кишилик жамиятининг ривожланиш
тарихи, сивилизатсиянинг вужудга келиши ва бошқа ижтимоий-сиёсий
еҳтиёжлар билан боғлиқдир. Инсоният танхининг маълум бир даврига келиб
Do'stlaringiz bilan baham: |