жамият ҳаётини акс эттиришда газетадан ҳам кенгроқ ва чуқурроқ ёрита
оладиган журналистика турига зарурат пайдо бўлган. Кишиликнинг дунёни
янада чуқурроқ билиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида муфассал
ахборотга эга боииш эҳтиёжи бунга асос бо4ган. Шунингдек, айрим
синфлар, табақалар, гуруҳлар ўзларининг ижтимоий-сиёсий, илмий-назарий ва
бошқа соҳалардаги қарашларини кенгроқ ва чуқурроқ ишлаб чиқиш ва
оммага етказиш эҳтиёжини сезганлар. Фан ва техниканинг ўсиши,
адабиёт ва санъатнинг камол топиши ҳам журналларнинг келиб чиқишида
асосий сабаблардан бири боМган. Шубоисдан ҳам биринчи журналлар илм-фан
ва адабий от-сарфатга доир боиган. Маълумотларга кўра, дастлаб вужудга
келган журнал
1655-йилда Парижда нашр этилган «Жоурнал дес Саванс» боииб, у
адабиёт, санъат, фалсафа ва табиий фанлар бўйича китобларга шарҳлар
беришга бағишланган. Худди шу йили Лондонда «Философикал транзекшне
оф ройял сосяте» деган илмий журнал чиқа бошлаган. италияда 1688-
йилда «Джорнал де леттарати» деган адабий журнал, Германияда 1682-йилда
«Актум эрудиторум» деган илмий-оммабоп журнал чиқарилган. Россияда
биринчи журнал 1728-йилда чиққан. У «Санкт-Петербург ведомости»
газетасининг нашри боииб, «Ведомостларга ойлик тарихий, географик ва
бошқа иловалар» деб аталган. Бу илмий-адабий журнал фаолиятида атоқли рус
олими М.В. Ломоносов асосий ўрин тутган.
Кўримб турибдики, биринчи журналлар илмий, адабий йўналишда
боиган. Рус журналистикаси тарихида асосий ўрин тутган бошқа нашрлар
А C. Пушкин асос солган «Современник», Н.А. Некрасов нашр этган
«Отечественные записки» ва бошқа журналлар ҳам адабий-бадиий
журналлар боииб, рус адабиёти ва ижтимоий фикрининг ўсишида муҳим рол
ўйнаган. Коммунистик таълимот тарафдорлари эса жумаллардан оcз сиёсий
қарашларини ишлаб чиқиш ва оммага ёйишда фойдаланганлар.
Туркистонда илк журналлар ХХ асрнинг бошларида пайдо бо Иди. Булар
1913-йилда Самарқандда дунё юзини коcрган “Ойина” ва 1915-йилдан
Тошкентда чиқа бошлаган «Ал-Ислоҳ» журналлари эди. “Ойина” журнали
ўша даврда Туркистонда дунёга келган тараққийпарвар жадидчилик
ҳаракатининг атоқли намояндаси, оташин маърифатпарвар Маҳмудхўжа
Беҳбудий томонидан чиқарилган боииб, туркий тилдаги илк ижтимоий, илмий,
адабий нашр эди. «Ойина» журнали оммага илм - маърифат, тараққиёт
ғояларини кенг ёйди, қолоқлик ва жаҳолатга қарши курашди. «Ал-Ислоҳ»
журнали эса асосан диний журнал боииб, ислом динини ислоҳ қилиш й о ли билан
маърифат ва тараққиётга эришишни тарглб қилди. 1917-йил февралида
Қўқонда шоир Ҳ.Ҳ. Ниёзий раҳбарлигида нашр этилган “Ҳуррият” журнали
ҳам ижтимоий-сиёсий журнал эди. Бу даврда Тошкентда “Чаён” ва
“C ҳои чаёни” деган ҳажвий журналлар ҳам чиқди ва улар ҳам миллий
тараққиёт учун курашда муҳим ўрин тутди. 1917-йил октябр
ўзгаришидан сўнг 0 ъзбекистонда “Инқилоб”, “Ер юзи”, “Муштум” ва
бошқа кўплаб жумаллар нашр этилди. Кейинчалик “Шарқ юлдузи”,
“Ёшлик”, “Гулистон” каби жумаллар чиқарилди. Бу журналлар оммага илмфан, адабиёт-санъат масалаларини тарғиб этишда хизмат қилдилар. Шу билан
биргаликда, совет даври жумаллари коммунистик якка мафкура таъсирида иш
кўрдилар. 0 ъзбекистон ўз миллий мустақиллигига эришгач, журналистикамнг
барча соҳаларидаги сингари журналчилик собасида ҳам катта ижобий
ўзгаришлар юз берди, кўплаб янги журналлар чиқарила бошланди.
“Тафаккур”, “Мулоқот” каби ижтимоий-сиёсий журналлар, “Жаҳон адабиёти”
номли адабий-бадиий, “Театр” номли адабий-бадиий, ахборот-реклама
журналлари ва бошқалар шулар жумласидандир. Шу кунда республикамизда
юздан ортиқ журнал нашр этилади. 0 ъзбек журналлари ҳам республикамиз
ижтимоий-сиёсий, маданий-маънавий ҳаётининг чуқур қатламларини
ёритишда, илм-фан, адабиёт ва санъатимизнинг ривожида, халқимизга миллий
қадриятларимиз, истиқлол мафкурасини сингдиришда муҳим вазифани бажариб
келмоқдалар. Журналлар журналистика-оммавий ахборот воситалари таснифида
алоҳида, бош ўринлардан бирини эгаллайди. Журналлар ўз хусусияти билан
газеталарга жуда яқин туради, чунки, улар газеталар сингари сўзни босма
усулда кўпайтмш асосида иш кўрадилар. Аммо, журнал газетани
такрорламайди, балки, уни тўлдиради. Яъни, газета жамият ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий, маданий-маънавий ҳаётининг шу кундаги, айни замондаги
ҳолатини акс эттирса, журнал эса жамият ҳаётининг чуқур қатламларини акс
еттиради. Жумал оммавий ахборот воситаларининг радио, телевидение каби
турларидан ўзининг моддийлиги билан устун туради.
Модомики, журнал вақтли журналистиканинг асосий кўринишларидан бири
екан, у журналистиканинг ички, обектив қонуниятлари асосида иш кўради.
Аввало у журналистиканинг барча турларидаги сингари кишиларга ижтимоийсиёсий, иқтисодий, илмий, эстетик ва бошқа ахборотлар тарқатади. Аммо, бу
ахборотлар газета ахборотидан фарқли равишда жамият ҳаётининг чуқур
қатламлари ҳолатига тааллуқли боиади. Бошқача қилиб айтганда, журнал
фаолиятида журналистиканинг таҳлил ижтимоий вазифаси устувор бўлади. Аммо,
шу билан биргаликда жумал журналистиканинг тасвир ижтимоий вазифасини
бажаришда ҳам иштирок этади, бунда у кундалик воқеа ва ҳодисаларнинг
ички моҳиятини чуқур очиб бериш учун хизмат қилади. Шунингдек,
журналлар илм-фан, техника, адабиёт ва санъатнинг чуқур масалаларини
ёритиб, уларнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшади. Журнал жумалистиканинг
таъсир ижтимоий вазифасини бажаришда ҳам иштирок этади, яъни худди
газетадаги смгари жумалда ҳам босилган материаллар ҳаётда ҳам бевосита
(кишилар онги орқали) ва ҳам билвосита (бошқа ташкилотламинг аралашуви
орқали) ўзгаришлар ясайди. Бу ижтимоий вазифа журнал материалларининг
таъсирчанлиги ва самарадорлигидан келиб чиқади.
Жумалистиканинг мазкур ижтимоий вазифасини бажаришда ҳажвий журналлар
алоҳида ўрин тутади. Худди газеталар сингари, журналлар ҳам жумалистиканинг
бош тамойиллари асосида иш кўради. Жумалистиканинг бош тамойиллари
боим иш умуминсонийлик, халқчиллик, миллийлик, ҳаққонийлик, партия
журналлари учун эса партиявийлик каби қоидалар журналлар фаолиятида ҳам
доимий равишда қоллаииилиб келинади. Шуни айтиш керакки, бу тамойиллар
турли хил журналларда турлича ўз ифодасини топади. Жумладан, ижтимоий-сиёсий
журналлар фаолиятида умуминсонийлик, халқчиллик каби тамойиллар устун
турса, илмий-назарий журналларда ҳаққонийлик тамойили биринчи оcринга
чиқади, илмий-оммабоп журналлар эса халқчиллик тамойилига алоҳида
аҳамият беради. Умаман олганда, журналистика тамойиллари барча
журналлар фаолиятида асосий қоида бўлиб хизмат қилади.
Журналлар жумалистиканинг анъанавийлик ва янги омиллар қоидаси
асосида ҳам иш кўрадилар Ҳозирги замон ўзбекжумаллари ўтмиш ўзбек
ва жаҳон журналчилигининг энг яхши анъаналари асосида фаолият
кўрсатмоқдалар. Жумалистиканинг жамоатчилик фикри ифодачиси болиш
қонунияти ҳам журналлар учун тааллуқлидир. Журналлар жамият ҳаётининг
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий ҳаётининг чуқур
масалалан, муаммолари бўйича жамоатчилик фикрини шакллантиради.
Жамоатчилик фикри турли журналларда турлича бўлади, масалан, ижтимоийсиёсий журналлар турли ижтимоий масалалар боЛйича жамоатчилик фикрини
уйғотса, илмий журналлар эса., бу вазифани илмий соҳада ҳал этади, ҳажвий
журналларда жамоатчилик фикри ижтимоий кулги орқали амалга оширилади.
Худди газетадаги сингари, журналларда ҳам, турли хил - расмий,
адабий-бадиий, илмий материаллар билан бир қаторда публитсистика асосий ўрин
тутади. Ижтимоий ҳаётни тасвирлашнинг алоҳида бир тури боиган ва шу кунги
ҳаёт воқеаларини шу кун учун мушоҳада этишни ўз олдига мақсад
қилиб қўйган публитсистика журналларда ўзига хос хусусият касб этади.
Журнал публитсистикаси газетага қараганда ҳажми кенглиги, серкўламлиги
билан ажралиб туради. Журналларда публитсистиканинг ижтимоий - сиёсий, илмий,
адабий - бадиий турлари кенг қоМламлади. Ҳажвий журналларда эса
публитсистиканинг ҳажв ва кулгига асосланган тури-ҳажвий публитсистика кенг
қўлланилади. Суратли журналлардан эса публитсистиканинг яна бир ўзига хос
тури-фотопублитсистика жой олади. Жанр жиҳатидан қараганда, журналларда
публитсистиканинг таҳлилий жанрлари - мақола, суҳбат, шарҳ каби кўринишлари,
ҳамда, адабий - бадиий публитсистиканинг очерк, фелетон, памфлет каби
жанрлари кенг ўрин олади. Ахборий жанрлар журнал саҳифаларидан жой олса-да
ўзига хос хусусиятга эга боиади.
Журналлар жамият ҳаётини ёритиш нуқтаи назаридан турли хилларга
бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |