Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма


“Ллойд” суғурта корпорацияси ва унинг



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Ллойд” суғурта корпорацияси ва унинг 
ташкилий тузилиши, функцияси. 
Буюк Британия суғурта 
тизимида “Ллойд” 
корпорациясининг ўзига хос ўрни бор. “Ллойд”нинг ташкилий тузилмаси 
суғурта компанияларининг ташкилий тузилмасидан тубдан фарқ қилади. 
“Ллойд” Лондон шаҳрининг марказида жойлашган ва бу ерда суғурта 
операцияларини унинг аъзолари амалга оширади. Баъзи маълумотларга 
кўра, “Ллойд”нинг 33532 та аъзолари бўлиб, улар йиғган суғурта 
мукофотининг ҳажми 10 млрд. ф.ст.дан ошади. “Ллойд”га аъзо ҳар бир 


181 
андеррайтер суғурта операциясини ўзининг имконияти даражасида амалга 
оширади ва корпорациянинг бошқа аъзоларини мажбуриятлари бўйича 
жавоб бермайди. Суғурта компанияларидан фарқли ўлароқ, “Ллойд” 
корпорацияси аъзоси тузилаётган шартномалар бўйича чекланмаган 
мажбуриятларни ўз зиммасига олиши мумкин. “Ллойд” аъзолари суғурта 
операцияларини амалга ошириши учун махсус синдикатларга бирлашган. 
Ҳозирги пайтда корпорациянинг 150 дан ортиқ тармоқ синдикатлари 
мавжуд бўлиб, улардан 100 яқини денгиз суғуртаси, 34 таси авиация 
суғуртаси, 27 таси автомобиль суғуртасига ихтисослашган синдикатлардир. 
Синдикатларга “Ллойд” андеррайтерлари бошчилик қилади ва у ушбу 
синдикатга аъзо бўлган бошқа андеррайтерлар номидан суғурта 
операцияларини амалга оширади. Потенциал мижозларни жалб қилиш 
бўйича синдикатлар ўзаро қаттиқ рақобат курашини олиб борадилар. Шу 
нуқтаи-назардан “Ллойд”ни ўзига хос суғурта бозори деб аташ мумкин. 
“Ллойд”да 
барча 
суғурта 
операциялари 
брокерлик 
фирмалари 
воситачилигида амалга оширилади. Ҳозирги пайтда “Ллойд”да рўйхатдан 
ўтган брокерлар 300 дан ортиқ. Шу ўринда таъкидлаш зарурки, бугунги 
кунда Ўзбекистонда ҳам айрим суғурта компаниялари ва суғурта 
брокерлари “Ллойд” корпорацияси билан мустаҳкам алоқа ўрнатишган.
“Ллойд” корпорацияси доирасида йиғиб олинадиган суғурта 
бадалларининг 30 фоизи денгиз суғуртаси ҳиссасига тўғри келади. Негаки, 
Буюк Британияни деярли уч томондан океан ва денгизлар қуршаб олган ва 
бу ерда азалдан савдо-сотиқлар денгиз ва океанлар орқали амалга 
оширилган. Айрим манбаларга кўра, Англияда дастлабки суғурта 
шартномалари, бундан тахминан 300 йиллар олдин, айнан, денгизда 
ташиладиган юклар ва кемалар билан билан боғлиқ бўлган. 
“Ллойд” 
суғурта 
корпорациясининг 
ташкилий 
тузилмасига 
андеррайтер, синдикат ва брокерлардан ташқари, аъзолик ва депозитлар 
бўйича, чет мамлакатларда кўрилган зарарни тўлаш бўйича бўлимлар ҳам 
киради. Шунингдек, “Ллойд”да марказий бухгалтерия, маслаҳат-
аудиторлик ва бошқа бир қатор бўлимлар ҳам фаолият кўрсатмоқда. 
Таъкидлаш жоизки, “Ллойд”нинг бутун дунё бўйлаб 1000 дан ортиқ 
агентлари бор ва улар, асосан, жойларда суғурта ҳодисалари рўй берган 
тақдирда авария комиссарларини тайинлайди ва суғурта операциялари 
юзасидан эътирозларни тартибга солишда иштирок этади. 
“Ллойд” корпорациясининг ўзига хослиги ҳисобга олиниб, унинг 
фаолиятини тартибга солиш “Ллойд” кенгашига юклатилган. Кенгаш


182 
16 аъзо ва 8 та штатда бўлмаган аъзодан иборат бўлиб, улар Кенгаш Раиси 
ва унинг 2 ўринбосарини тайинлайди. Кенгаш “Ллойд” суғурта 
корпорациясини бошқариш ва назорат қилиш каби муҳим функцияларни 
бажаради. Шунингдек, Кенгаш синдикатларнинг тўлов қобилиятини ҳам 
назорат қилиб боради. “Ллойд”да ўзини ўзи тартибга солиш механизми 
ишлаб чиқилган ва бу қуйидаги йўналишларда назорат қилишни ўз ичига 
олади: 
-корпорацияга аъзо бўлиб кираётганларга нисбатан қўйиладиган 
талаблар; 
-айрим синдикатларнинг тўлов қобилияти мураккаблашган тақдирда, 
унинг суғурталанувчилар олдидаги мажбуриятларини бажариш; 
-”Ллойд”га аъзо суғурта брокерларининг фаолиятини назорат қилиш. 
Юқорида қайд этилган биринчи талабнинг маъноси шуки, “Ллойд”га 
аъзо бўлиб кирмоқчи бўлган ҳар бир даъвогар шахс, “Ллойд”да амалда аъзо 
бўлиб турган камида 5 та кишидан ёзма тавсиянома олиши ва у керакли 
миқдорда молиявий ресурсларга эга бўлиши зарур. 1990 йилдан эътиборан, 
“Ллойд”га аъзо бўлиб кирмоқчи бўлган даъвогарлар камида 100000 ф.ст.дан 
то 250000 ф.ст.гача капиталга эга бўлиши лозим.
Суғурта ҳодисаси рўй берган тақдирда суғурта қопламасини оператив 
тўлаш мақсадида, “Ллойд” корпорацияси вақтинча бўш маблағларини 
қатъий фоизлар тўланадиган активларга инвестиция қилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, “Ллойд” нинг ҳар бир аъзоси ҳар 
йили амалга оширган суғурта операциялари, суғурта мажбуриятлари 
тўғрисида корпорация аудиторига ҳисобот тақдим қилади. Аудитор, 
ҳисоботни текшириш натижасида камчиликларни аниқласа, уни дарҳол 
андеррайтерга хабар қилади ва бу, ўз навбатида андеррайтерни эҳтимол 
тутилган молиявий тангликка тушиб қолишдан сақлайди. “Ллойд”га аъзо 
бўлган 
синдикатнинг 
тўлов 
қобилияти 
ёмонлашганда, 
уни 
суғурталанувчилар олдидаги мажбурияти, корпорацияда ташкил этилган 
махсус заҳира фонди ҳисобидан бажарилади. Бу заҳира фонди синдикатлар 
ажратган маблағлар ҳисобига шаклланади.

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish