Буюк Британия суғурта компаниялари
амалга оширадиган асосий суғурта турлари.
Баъзи маълумотларга
қараганда, Буюк
Британияда 830га яқин суғурта компаниялари фаолият кўрсатмоқда.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, суғурта компаниялари алоҳида
суғурта турлари ва тоифалари бўйича операцияларни амалга ошириш учун,
175
савдо ва саноат департаментининг махсус лицензиясини олишлари зарур.
Белгиланган классификацияга асосан, 7 та муддати суғурта турлари ва 18та
умумий суғурта турлари (мулк, фуқаролик жавобгарлиги ва бахтсиз
ҳодисалардан) мавжуд. Ҳозирги пайтда, Буюк Британия авиация суғурта
бозорининг асосини ташкил этадиган 300 та компания самолётларни
суғурта қилиш, 433 та компания эса денгиз кемаларини суғурта қилиш
билан шуғулланмоқда.
Умуман олганда, Буюк Британия суғурта бозори икки қисмга
бўлинган:
- ҳаётни суғурта қилиш бозори;
- умумий суғурта бозори.
2004 йилда йиғиб олинган суғурта мукофотларининг 103,5 млрд.фунт
стерлинги ёки 65,7 фоизи ҳаётни суғурта қилиш бозори, 54,0 млрд.фунт
стерлинги ёки 34,3 фоизи эса умумий суғурта бозори турларига тўғри
келади. ҳаётни суғурта қилиш операциялари ушбу суғурта турларини
амалга оширишга ихтисослашган компаниялар томондан олиб борилади.
ҳаётни суғурта қилиш бозорида, асосан, қуйидаги суғурта турлари бўйича
шартномалар тузилади: ҳаётни индивидуал суғурталаш, нафақа ва
аннуитетлар, соғлиқни узлуксиз суғурталаш, ҳаётни ва нафақани гуруҳлаб
суғурталаш. Ҳаётни индивидуал тартибда суғуртаси бўйича солиқ
имтиёзларини мавжудлиги, ушбу суғурта тури бўйича катта миқдорда
суғурта бадалларини йиғиш имконини беради. Айтиш керакки, суғурта
компаниялари ҳаётни суғуртаси бўйича катта миқдорда суғурта
қопламалари ҳам тўламоқда. Масалан, 2004 йилда ҳаётни индивидуал
суғуртаси бўйича суғурталанувчиларга жами 17,6 млрд. фунт стерлинг
маблағ тўлаган.
Буюк Британияда аҳолига ва бошқа потенциал мижозларга суғурта
хизмати кўрсатиш шу даражада ривожланганки, бунда хар бир оила ва
фуқаронинг даромади ва манфаати ҳисобга олинади. Ҳозирги пайтда 12 та
суғурта компанияси даромади унча катта бўлмаган шахслар учун ҳаёт
суғуртасини жорий этган. Бу суғурта турининг ўзига хос хусусияти
шундаки, суғурта мукофотлари 2 ойда бир марта йиғилади. Суғурта
мукофотлари агентлар томонидан йиғилади ва уларнинг сони 35000 га яқин.
2004 йилда Буюк Британия суғурта компаниялари умумий суғурта
турлари бўйича 54,0 млрд. фунт стерлинг миқдорида суғурта
мукофотларини йиғиб олишган. Бу маблағларнинг асосий қисми ёнғиндан
ва бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш бўйича келиб тушган.
176
Буюк Британияда расмий рўйхатдан ўтган суғурта компаниялари
таркибига келсак кема эгаларининг жавобгарлигини ўзаро суғурталаш
клублари ҳам киради. Ҳозирги пайтда 6 та клуб фаолият юритаётган
бўлиб, уларнинг энг йириклари “Юнайтед Кингдом” ва “Британия”дир.
Клуб, кема эгаларининг учинчи шахсга зарар келтириш жавобгарлигини
суғурталайди. Бундан ташқари, юкка етказилган зарар учун жавобгарлик,
кемаларнинг бир-бирига тўқнашиши жавобгарлиги, денгизни нефть
маҳсулотлари билан ифлосланиш жавобгарлигини суғуртасини ҳам клублар
амалга оширади. Кема эгаларининг клуб суғурта фоизига тўлайдиган
суғурта бадаллари кеманинг юк кўтариш қобилиятига, классига ва бошқа
техник параметрларига нисбатан белгиланади.
Юқорида қайд этилганлар билан бир қаторда,Буюк Британия
суғуртасининг қуйидаги турлари мавжуд:
- ҳаётни вақтинчалик суғурта қилиш. Бу суғурта ўлим ҳодисасига тегишли
муддатга суғурта қилади. Ушбу суғурта тури бўйича бадал миқдори
нисбатан камдир. Масалан, Англия фуқароси бир йил муддатга 10000 фунт
стерлингга суғурта қилинса, суғурта мукофоти миқдори бир ойга 2 фунт
стерлингни
ташкил
этади.
Суғурта
мукофотининг
миқдори
суғурталанувчининг ёшига ва суғурта муддатига боғлиқ.
- боқувчисини йўқотиш ҳодисасидан ҳаётни умрбод суғурта қилиш.
Боқувчисини йўқотиш ҳодисасидан оиланинг даромади суғурта қилинади.
Суғурталувчи дастлаб катта миқдорда суғурта мукофоти тўлайди. Масалан,
35 ёшдаги суғурталанувчи 5000 фунт стерлинг миқдорида 30 йил муддатга
ўз оиласига даромадни кафолатлаш учун 330000 сўмга суғурта қилинади.
- умрбод ҳаётни суғуртаси. Суғурта компанияси, суғурталанувчи қилган
тақдирда, унинг оиласига ёки суғурта полисида кўрсатилган шахсга
тегишли суғурта суммасини тўлаш мабуриятини олади. Суғурта мукофоти
суғурталанувчининг бутун ҳаёти давомида ёки кейинги 15-20 йил ичида
тўланиши мумкин.
- аралаш суғурта. Суғурталанувчи суғурта мукофотини ҳар ойда ёки йилда
бир марта тўлайди. Суғурта суммаси шартнома муддати тугаши билан
тўланади ва унга тегишли мураккаб фоизлар воситасида ҳисобланган фоиз
ҳам қўшиб берилади. Агар, суғурталанувчи вафот этган тақдирда суғурта
мукофоти тўлиқ тўланганлиги ёки тўланмаганлигидан қатъий назар суғурта
суммаси суғурталанувчининг қонуний меросхўрига тўланади.
- рента суғуртаси (аннуитетлар). Суғурталанувчи суғурта мукофотини
суғурта компаниясига бир вақтни ўзида тўлиқ миқдорда ёки бир неча
177
йиллар давомида тўлаши мумкин. Суғурталанувчинг ўзи тўлаган суғурта
мукофоти суммасини бутун умр давомида тўлаб бориладиган тўловлар
билан бирга қайтариб олиши мумкин. Бошқача сўз билан ифодаланганда,
суғурталанувчи 60 ёшида ўзи тўлаган суғурта мукофотларини тўлиқ
қайтариб олади ва ундан кейин унга мунтазам равишда даромад тўлаб
борилади. Масалан, агар фуқаро 65 ёшида 1000 фунт стерлинг миқдорида
суғурта мукофоти тўлаган бўлса, у қолган умри давомида ҳар йили 118дан
140 фунт стерлинггача даромад олади.
- соғлиқни узлуксиз суғурта қилиш. Суғурталанувчи ҳар хил
касалликлар ёки бахтсиз ҳодиса туфайли соғлиғини йўқотганда суғурта
компанияси қоплама тўлайди. Суғурта мукофоти суммаси суғурта
қопламасига нисбатан жуда кам. Масалан, 25 ёшли суғурталанувчи ҳар ойда
15 фунт стерлингдан бадал тўласа, унга суғурта ҳодисаси рўй берган
ҳолатда, ҳар йили 1000 фунт стерлингдан суғурта қопламаси тўланади.
- денгиз суғуртаси. Кемалар, кемадаги юклар денгиз фалокати ёки
авария ҳодисалардан суғурта қилинади.
- муҳандислик суғуртаси. қурилиш-монтаж рискларини суғуртаси,
эксплуатация жараёнидаги техник қурилмаларини суғуртаси.
- ишлаб чиқариш-хўжалик рискларини суғуртаси. Корхоналарда ишлаб
чиқаришни тўсатдан тўхтаб қолиши, ёлланма ишчиларнинг суистеъмол
қилиши, хамкорларнинг шартнома бўйича мажбуриятларини бажара
олмаслиги оқибатида зарар кўриш риски суғурталанади.
- фуқаролик жавобгарлигини суғуртаси. Суғурталанувчиларнинг
учинчи шахс олидаги мулкий жавобгарлигини ҳимоя қилади. Масалан,
тадбиркорликни ёлланма ишчилар олдидаги жавобгарлигини суғурталаш.
Бунда ёлланма ишчиларга суғурта ҳодисаси рўй берган тақдирда суғурта
қопламаси тўланади.
- ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифати учун ишлаб чиқарувчининг
жавобгарлигини суғурталаш. Суғурталанувчининг учинчи шахс олдидаги
мулкий жавобгарлигини ҳимоя қилади.
- касбий жавобгарликни суғурталаш. Бир қатор тоифа ходимларнинг
(меъморлар,
муҳандислар,
адвокатлар,
аудиторлар,
шифокорлар,
нотариуслар ва хоказолар) касбий мажбуриятини сифатли бажарилмаслиги
натижасида етказилиши мумкин бўлган зарари суғурта қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |