Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Америка Қўшма Штатларида 
суғурта фаолиятини давлат 
томонидан тартибга солиш. 
Барча 
давлатларда 
бўлгани 
каби 
Америка Қўшма Штатларида ҳам 
суғурта компаниялари фаолияти 
устидан давлат назорати мавжуд. Бу бежиз эмас, албатта. Негаки, қайси 
давлатда ва иқтисодий тарақиёт қай даражада ривожланмасин, барибир, 
суғурта 
компаниялари 
миллионлаб 
мижозлари 
олдида 
олган 
мажбуриятларини ҳалол ва виждонан бажаришлари учун масъулиятга 
эгадирлар. 
Шуниси диққатга сазоварки, АҚШда суғурта компаниялари 
фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш марказлашган шаклда ягона 
Федерал бошқарув органи томонидан назорат қилинмасдан, балки штат 
даражасида назорат қилинади. Ҳар бир штатда суғурта операцияларини 
назорат қилиш бўйича махсус бўлимлар мавжуд бўлиб, улар 
суперинтендант ёки комиссарлар томонидан бошкарилади. Бу шахслар штат 
губернаторлари томонидан тайинланади ва одатда, раҳбарлик муддати 
губернаторлар сайлов муддатига тенг. Айрим штатларда суғурта 


187 
операциялари ҳажмининг ниҳоятда катталиги махсус бўлимда етарли 
миқдорда ходимлар ишлашини талаб этади. Аммо, шундай бўлишига 
қарамасдан бу назорат бўлимлари доимо малакали мутахасислар ва зарур 
даражадаги маблағлар етишмаслигидан азият чекишади. Шуниси 
ажабланарлики, ҳар бир штатда суғурта компанияларини назорат қилиш ва 
рўйхатдан ўтказиш тартиби бир-биридан фарқ қилади. 
Суғурта операцияларини назорат қилиш бўлимининг асосий 
функцияси 
мазкур 
штатда 
рўйхатдан 
ўтган 
барча 
суғурта 
компанияларининг тўлов қобилияти ва амалга оширилган суғурта 
операциялари устидан мунтазам назорат ўрнатишдан иборат. Фақат бугина 
эмас. Суғурта операцияларини назорат қилиш махсус бўлими, амалда ҳар 
бир суғурталовчининг молиявий аҳволини кузатиб боради ва йиллик 
ҳисоботларни таҳлил этади. АҚШдаги ҳар бир штат ўз ҳудудида фаолият 
кўрсатаётган ҳамма суғурта компаниялари учун муайян талаблар ва 
чекловлар қўйишда мутлақо эркиндир.
Ҳар бир штатда суғурта фаолиятини тартибга солиш юзасидан 
алоҳида қонун-қоидаларни мавжудлиги бу йўналишда маълум бир 
қийинчиликларни келтириб чиқармокда. Хусусан, Арканзас штатида 
рўйхатдан ўтган суғурта компанияси ўз полисини Техас штатида сотса, 
демак у мазкур штатнинг суғурта фаолиятини амалга оширишга доир қонун 
ҳужжатлари талабларига жавоб бериши зарур. Бу эса, ўз-ўзидан ортиқча 
расмиятчиликни ва ҳужжатларни тўлдиришни вужудга келтиради. Мана 
шунга ўхшаш масалаларни ҳал этиш ва суғурта соҳасини Федерал даражада 
ўзаро мувофиқлаштириб бориш мақсадида, барча штатларнинг суғурта 
операцияларини назорат қилиш махсус бўлимлари бўлим бошлиқларининг 
кўнгилли 
Миллий 
ассоциациясига 
бирлашдилар. Ассоциациянинг 
мажлислари бир йилда 2-4 бўлиб ўтсада, афсуски, унинг қабул қилган 
қарорлари штатдаги қонун чиқарувчи органлар учун тавсиявий характерга 
эга. 
Ажабланарли томони шундаки, суғурта компанияларининг ўзи эмас, 
балки улар фаолиятининг айрим томонлари Федерал ҳукумат томонидан 
назорат қилинади. Масалан, суғурта компанияларининг қимматли 
қоғозларни олди-сотдиси билан боғлиқ операциялари қимматли қоғозларни 
савдоси бўйича Комиссия ўрнатган талабларга жавоб бериши зарур.
Биринчи навбатда, суғурталанувчини манфаатини ҳимоя қилади. 
Европада амалда бўлган тартибдан фарқли ўлароқ, Америка Қўшма 
Штатларида суғурта компанияси раҳбарлари учун уларнинг малакаси, иш 


188 
тажрибасига талаблар қўйилмайди. Аксинча, амалга оширилган суғурта 
операциялари бўйича қаттиқ ҳисобот талаб этилади. 
Ҳар бир штатда депозит ва кафолат фондлари мавжудки, бу фондлар 
суғурта компаниялари банкрот деб эълон қилинган тақдирда, олинган 
мажбуриятларни 
бажариш 
учун 
ишлатилади. 
Кафолат 
фондига 
ажратилаётган маблағлар миқдори суғурта компаниясининг активига 
нисбатан 2-5 фоизни ташкил этади. Мободо, суғурта компанияси банкрот 
деб эълон қилинса, бу ҳолда суғурта назорати қандай чора-тадбирларни 
амалга оширади деган ўринли савол туғилиши мумкин.
Дастлаб, штатдаги суғурта операцияларини назорат қилувчи махсус 
бўлим, банкрот деб эълон қилинган компаниянинг жами қарзларини 
баҳолайди. Шундан сўнг, банкрот бўлган компаниянинг мижозларини қабул 
қилиб олган бошқа компания кафолат фондидан тегишли маблағлар олади. 
Айрим штатларда, суғурта компанияларининг штат бюджетига тўлайдиган 
ажратмалар миқдори кафолат фондидан олинадиган маблағлар суммасига 
камайиши ҳам мумкин.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Америка Қўшма Штатларида 
суғурта фаолиятини давлат томонидан назорат этиш ўзига хос характерга 
эга. Ҳар бир штатда суғурта фаолиятини назорат қилишга қаратилган 
қонунчилик ҳужжатлари айтарли бир-биридан фарқ қилади. Аммо, ҳар 
қандай шароитда суғурта операцияларини назорат қилувчи махсус 
бўлимларнинг асосий вазифаси суғурталанувчиларнинг тўла манфаатини 
ҳимоя қилишга қаратилган. Энг асосий гап ҳам мана шундадир.

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish