36
3)
хусусий нисбатлар асосида куламли утиш усули буйича моделлаш.
Математик моделлаш
Математик
моделлаш
ҳисоблаш
машинасида
амалга
оширилади.
Моделлашда ўхшаш (аналог) машиналардан фойдаланиш турли синфга мансуб
дифференциал тенгламалар ўхшашлиги принципига асослангандир. Кимѐвий –
технологик жараѐнни тўла ифодаловчи дифференциал
тенгламалар системаси
ЭҲМ билан биргаликда жараѐннинг математик моделини ташкил этади ҳамда
лаборатория тажрибалари асосида ишлаб чиқаришдаги жараѐннинг оптимал
параметрларни аниқлаш имконини беради. Математик моделлаш бир неча
босқичлардан иборат. Булар:
а) Математик моделлашнинг биринчи босқичи чегара шароитларни ҳисобга
олган ҳолда жараѐнга таъсир кўрсатувчи асосий параметрларни боғловчи
математик белгилар (ифодалар) тарзида жараѐнни ифодалаш ва сўнгра уларнинг
параметрлари ўртасидаги алоқанинг якуний тенгламаларини
олиш учун зарур
бўлган алгоритмни тузишдир.
б) математик моделлашнинг иккинчи босқичи алгоритм ѐрдамида
жараѐнларнинг турли параметрлари керакли йўсинда ўзгаради, оптимал
шароитлар танланади ва моделнинг ўрнатилаѐтган намунага мувофиқлиги
(адекватлиги) белгиланади.
в) учинчи босқичида моделлаш реакторнинг элементар ҳажми учун
тайѐрланади. Моделлашнинг таркибий қисмига элементар ҳажмда (катализатор
заррачасининг ғовагида) масса, иссиқлик узатиш босқичлари киради.
г) тўртинчи босқичда берилган реакцион ҳажмда ѐки катализатор қатламида
масса ва иссиқлик ўтиши моделланади.
д) контакт аппарат тўлалигича моделланади. Бу модел моҳиятига кўра барча
кимѐ технологик система (КТС) элементларининг моделидир.
Математик моделнинг характерли томони шундаки,
бунда турли физик
ҳолатлар бир хил математик ифодалар орқали топилади (изоморф қоидаси).
Масалан, иссиқликни Q, масса G ва электр токи i ни узатишнинг дифференциал
37
тенгламалари кўриниш жиҳатдан бир хилдир:
)
(
1
)
(
)
(
конуни
Ом
dl
d
i
конуни
Фик
dl
dC
D
G
конуни
Фурье
dl
dt
Q
(1.16)
бу ерда: турли аниқловчи катталиклар
- иссиқлик узатиш коэффициенти;
D
- диффузия коэффициенти;
- Ом қаршилик коэффициенти.
Тенгламалар бир-биридан градиентлари: ҳарорат, концентрация ва қаршилик
билан фарқ қилади:
dl
dt
;
dl
dC
;
dl
d
.
(1.17)
Кимѐ-технологик системаларнинг кўп қисми
математик ифодалаш учун
тўлиқ ўрганилмаган. Шунинг учун бундай системаларни математик моделлаш
физик моделлаш билан биргаликда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: