Гуруҳ битирувчиси Обидова Одинахон Қобилжон қизи


С. Френе мактабидаги ўқитиш технологияси



Download 300,56 Kb.
bet8/18
Sana13.07.2022
Hajmi300,56 Kb.
#785956
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
Abobakirov Imomali

С. Френе мактабидаги ўқитиш технологияси.XX асрнинг 20-30 йилларида француз мактабларини модернизациялаш биринчи навбатда ушбу олимнинг номи билан боғлиқ. Унинг педагогик тажриба-синов ишлари бутун дунёга кенг ёйилди. У шахс ривожланиши учун мустақил муҳим босқич сифатида болаликнинг аҳамиятини тушунмаслик бор, шунинг учун мактабда болани ҳақиқий ҳаётга тайёрлашга ўргатиш керак, деб ҳисоблади. Френининг мактаби – бу меҳнат мактабининг модели. Бундай мактабнинг асосий техник воситаси – бу эркин матнлар, тарқатма материаллар деб номланадиган босмахона, баъзи техник воситалар ҳамда мактабнинг ўзини-ўзи бошқариши.
Мактаб педагогик ишларини ташкил этилишининг бутун марказида – босмахона. Лекин одатдаги мактаб босмахонасидан фарқли равишда бу ўзида муҳим дидактик ва тарбиявий вазифаларни жамлайди.
Ўқитиш технологияси:

  1. Френе мактабида натижасида ўқитувчи ва ўқувчи ҳақиқий яқин кишиларга айланадиган инсоний муносабатларга оид ўкув ишига ўқувчиларнинг қизиқишларни рағбатловчи иш методлари уйғунлашади.

  2. Ўқитувчи турли ёш гуруҳидаги ўқувчилар(7-14 ёш) билан ишлайди. Машғулот матнни муҳокама қилиш билан бошланади, бу пайтда синф гуруҳларга бўлинмайди, чунки муҳокама учун катта ва кичик ёшдаги болалар керак.

  3. Болаларнинг қизиқишлари, масалалар аниқланади.

  4. Ҳар бир кишининг имкониятига қараб вазифа бўлинади.

  5. Катталар гуруҳларга бўлинишади ва бирданига мустақил ишлашга киришишади. Ўқитувчи ўқувчилар билан дастлаб жамоа бўлиб ишлайди, сўнг ҳар бири алоҳида топшириқ олади.

Масалан, катта ёшдаги ўқувчилар. Бир гуруҳи деворий газета чиқариш устида ишлайди: биттаси одатдаги шрифтда, бошқаси кичкина болалар учун катта шрифтда матн теради; иккитаси турли белгиланган мавзулар («Идишларнинг туташуви», “Сув қувури”) бўйича матнни тасвирловчи гравюралар тайёрлайди. Яна иккитаси кутубхонада ишлайди, картотека тўлдиради. Баъзи бир болалар докладлар тайёрлашади. Иккита бола “Сув ва унинг хусусиятлари” мавзуси бўйича материаллар тўплаш учун қишлоққа кетишади, иккитаси мактаб метереология майдончасида ишлайди.
Шундан сўнг ўқитувчи кичик болаларга алоҳида топшириқ берганидек, ўрта ва кичик ёшдаги болалар билан ишлашга киришади.
Назарий мунозара тажриба-синов ишлари билан алмашинади. Ўқувчи-лар мустақил равишда ахборий хариталар тузишади ва назоратли хариталар ёрдамида ишнинг сифатини текширишади. Шундай қилиб, бутун жамоа фао-лияти доирасида ҳар бир ўқувчининг ишини ташкил этиш С. Френе мактабидаги янги таълим технологиясининг бош ўзига хосликларидан бири сифатида акс этади.
Френе мактабидаги ўқитувчилар билимларни ўзлаштиришнинг самарали йўли сифатида кузатиш ва демонстрация эмас, аксинча тажриба орқали билиш деб ҳисоблашади. Френе фикрий қобилият фаолиятда шаклланади ва кўринади, деб ҳисоблайди. Чунки кучли одам унда ўзидаги эгалланган таж-рибадан фойдаланади, шунда унинг равнақи тезлашади. “Агар биз асалари сингари у асал ишлаб чиқишда гул нектарини йиғиш учун ҳар бир очиқ кундан фойдалангани сингари ҳаракат қиламиз. Шунинг учун биз турли фаолиятга бой инсонни сўнг синфда уларни асал билимларга айлантириш учун атроф-олам ҳақида маълумот тўплашга жўнатамиз6”.
Ўқув жараёнида ўзаро ҳамкорликка асосланган дўстона муҳитни вужудга келтириш шахсга йўналтирилган таълим жараёнини ташкил этиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. Мактабдаги ўқув-билув жараёни ўқувчининг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш асосида ташкил қилиниши лозим. Ўқитувчи билан ўқувчи орасида ўзаро ҳамкорлик муҳити яратилаётганда барча ўқувчиларнинг имкониятлари ва эҳтиёжлари ҳисобга олиниши жуда муҳимдир. Бу жараёнда ўзаро тенглик муҳити ҳукмрон бўлади, ўқув жараёнида ўқувчиларнинг аксарият муаммоларини ечишга кўмаклашадиган таълим-тарбия жараёни ташкил этилади. Таълим-тарбия мактаб, ота-оналар, маҳалла ва ўқувчилар жамоаси ҳамкорлигида, демократия ва толерантлик тамойиллари асосида амалга оширилади. Бу жараёнда ўқувчилар оддий таълим олувчилар эмас, таълим-тарбия жараёнининг тенг ҳуқуқли, ҳамкорлик асосида жипслашган иштирокчилари бўлишларига эришилади. Синфдаги барча ўқувчиларга бир хил муомала ва муносабат, ҳамкорликдаги таълим, ўқувчи, ўқитувчи ва маъмурият орасида дўстона муносабат устуворлиги асосида сифатли таълим бериш жараёни вужудга келади. Ўқувчиларга нисбатан дўстона муносабат муҳити ўзаро адолатли муносабатлар замирида яратилади. Адолат бор жойда ҳақиқат, ҳақиқат бор жойда ўзаро ҳурмат муҳити ҳукм суради. Ўқувчи ва ўқитувчи орасида ўзаро ҳурмат шаклланган таълим жараёнида дўстона муносабат, ўзаро ғамхўрлик, меҳр-мурувват қарор топади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўқитувчи ўқув-билув жараёнини ташкил этар экан, ҳар бир ўқувчининг бетакрор эканлиги, унинг таълим-тарбияси оилавий муҳитга, синфдаги мавқеига, ўстозларининг муносабатига, руҳий кечинмалари ва кайфиятига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлишини унутмаслиги лозим. Умумий ўрта таълим муассасасидаги ҳар бир педагог ўқувчининг қалбидан чуқур жой ола билиши, уларнинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор бўла олишга эришиши, ўқувчининг энг яқин кишиларидан бирига айланиши, қувончи ва ташвишига шерик бўлиши, муаммоли вазиятларда тўғри йўл кўрсата олиши зарурки, шундагина таълим-тарбия олдига қўйилган мақсадга эришилади.
Ўқувчилар орасидаги ўзаро ҳамкорлик муҳитини шакллантириш учун, аввало, қуйидагиларни амалга ошириш керак:
− ўқув жараёнида ижодкорлик муҳитини вужудга келтириш;
− ўқувчилар фаолиятини муайян тартиб асосида ташкил этиш;
− ўқувчилар жамоаси орасида ўзаро дўстона муҳитни вужудга келтириш кабилар.
Ўзаро ҳамкорлик ва дўстона муҳитни вужудга келтириш учун муайян мақсадга йўналтирилган педагогик жараённи шундай ташкил этиш лозимки, бунинг учун ўқув-тарбия жараёнининг очиқ характер касб этиши ва ўзаро ахборотлар алмашинуви учун қулай бўлишини таъминлаш муҳимдир.
Таълим жараёнида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ўқувчиларда онгли фаолият кўрсатиш кўникмасини таркиб топтириш, уларни мустақил, ижодий фикрлашга ўргатиш алоҳида аҳамиятга эга. Чунки умумий ўрта таълим ўқувчилари мураккаб, руҳий инқирозлар вужудга келадиган, юқори қувватга эга бўлган, шижоатли, янгиликка чанқоқ, оламни ўзлаштиришга интилувчан, мустақиллик ва мослашувчанликка мойил, хулқ-атворида ижтимоий меъёрларнинг шаклланиши жадал суръат билан кечадиган ёшда бўладилар. Шунга кўра қуйидагиларнинг муҳимлиги кузатилмоқда:
- ўқитувчи билан ўқувчилар ҳамкорлигини бошланғич синфлардаёқ йўлга қўйишнинг зарурлиги;
- ўқитувчи билан ўқувчилар ҳамкорлигини таъминлашга хизмат қиладиган методларни қўллашнинг муҳимлиги;
- ўқувчиларга тақдим этиладиган ахборотлар ҳажмининг кенглиги ва уларни ўзлаштириш ўзаро ҳамкорлик ва фикр алмашиниш муҳитини тақозо қилиши;
- ўқитувчи билан ўқувчилар орасида дўстона ҳамкорликка асосланган муҳитнинг вужудга келиши ўқитувчи педагогик фаолиятининг таркибий қисмига айланиши зарурлиги;
- ўқувчилар ва ўқитувчилар муносабатларида анъанавий педагогик ёндашувларнинг сақланиб қолаётганлиги ва уни бартараф этиш эҳтиёжининг кучаяётганлиги;
- таълим жараёни самарадорлигини таъминлашда ўқитувчи билан ўқувчилар ҳамкорлигининг муҳимлиги;
- ўқитувчининг муомала одоби, назокати, шахслараро муомала мароми, ўқувчилар билан дўстона муносабатни ўрнатувчи муҳим омил эканлиги ва бошқалар.
Бугунги кунда ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги дўстона муносабат негизида ахборотларни тақдим этиш ва ўзлаштириш, ўқувчилар орасида дўстона муҳитни шакллантириш билан боғлиқ педагогик шарт-шароитларни аниқлаш,
таълимда дўстона муносабатни ташкил этиш жараёнининг мазмуни, шакл, восита, усул ва методларини аниқлаш алоҳида долзарблик касб этмоқда.
Педагогик ҳамкорлик, яъни синергетика янги моҳият касб этган тушунча сифатида ўзбек педагогикасига кириб келар экан, у бевосита фалсафий методология ва социология соҳалари билан ҳам боғланади. Чунки, инсоннинг ҳамкорликдаги фаолияти муайян жамият ҳаёти билан боғлиқ тарзда амалга ошади. Бу жамият ҳаётида инсон учун ҳамкорликда фаолият кўрсатиш қуввати билан бир қаторда, ҳамжиҳатликда ривожланиш имконияти ҳам мавжуд. Педагогик ҳамкорлик доирасида ўз қиёфасини ўзгартириш тушунчаси ҳам амал қилади. Агар янгича ижтимоий давр шахснинг ўз-ўзини сақлаши, янги шароитга мослашиши ғоясига асосланса, замонавий шахс ўзининг янгича моҳияти ва мавқеига асосланган ҳолда фаолият кўрсатади.
Таълим жараёнида ўқувчиларнинг ҳамкорликка асосланган ижодий фаолиятини ташкил этиш учун ахборотли маҳсулларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур жараёнда сунъий интеллект ёки мантиқий-лингвистик моделдан унумли фойдаланиш мумкин. Билимларни моделлаштириш турли илмий йўналишларда турли мақсадларда амалга оширилади. Эксперт тизимлар назариясида бу методдан интеллектуал вазифаларни компьютер воситасида ечишда фойдаланилади. Ўқув муҳитида ўқитувчи ҳам жисмоний, ҳам виртуал эксперт модел сифатида намоён бўлади. Педагогика фани учун умумлашган қувватларни қўлга киритиш ўта муҳим аҳамиятга эга. Чунки у янги билимларни ўзлаштиришни таъминлайди. Умумлашган қувватларни сарфлаш ўқув жараёнида жуда зарур ҳисобланади. Жумладан,
1) ўқувчиларни аниқ илмий, амалий муаммоларни ечишга жалб этиш, бу жараёнда уларда муайян қизиқишларни ҳосил қилиш;
2) ўқувчиларнинг ўқув ишларини шундай ташкиллаштириладики, мантиқий-лингвистик моделдан топшириқларни ечиш воситаси ва уларнинг ечимларини текшириш усули сифатида фойдаланиш имконияти вужудга келиши;
3) қўлга киритилган натижалар аксарият ҳолларда электрон кўринишларда ифодаланиши лозим.
Бунинг натижасида ўқувчиларда компьютердан фойдаланишга оид дастлабки кўникмалар таркиб топади ва ҳар бир ўқувчида ўзлари учун зарур бўлган ахборотлар базасини яратишга бўлган интилиш вужудга келади. Бу жараёнда гуруҳ аъзолари биргаликда ҳаракат қила бошлайдилар, ҳар бир ўқувчи ўз билим заҳирасини гуруҳдошлари эгаллаган билимлар ёрдамида бойитиш имкониятини қўлга киритади. Бунда уларга янги билимлар билан бойитилган ўқув материаллари яқиндан ёрдам беради, шунингдек, ўқитувчи интеллектуал характердаги ўқув топшириқларидан кенгроқ фойдаланган ҳолда ҳамкорликка асосланган ўқув муҳитини вужудга келтириши лозим. Таълим-тарбия тизимига бундай ёдашувни татбиқ қилиш натижасида мактаб таълимида янги йўналиш вужудга келади.
Педагогик ҳамкорлик ўзида қуйидагиларни мужассамлаштиради:
1) ўқувчиларнинг қувватларини мужассамлаштириш асосида умумлашган натижани қўлга киритишга асосланган жамоа меҳнатини ташкил этиш технологияси;
2) интеллектуал технологияларга асосланган ахборотларга ишлов бериш усуллари.
Бундай ёндашув натижасида интеллектуал маданиятнинг юқори даражасига эришиши таъминланади.
Педагогик ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликка асосланган билимлар тўрт кўринишда намоён бўлади. Ҳамкорлик назарияси:
1) фундаментал илмий назарияларнинг вужудга келишига асос бўладиган, умумий илмий назариялар, дунёқарашлар, ғоялар, тамойиллар, тимсоллар, тасаввурлар тизимидан иборат парадигма;
2) номунтазамлик, очиқлик, ўтиш характеридаги жараёнларнинг тенгсизлигига асосланган ғоя атрофида бирлашадиган муайян хусусий илмий қарашлар;
3) тизимларнинг ўз-ўзини ташкил этиш ёки ўтиш жараёнларига оид умумий илмий ёндашувлар;
4) илмда мавжуд бўлган ҳукмрон тафаккурга барҳам бериш, ўзгармас тушунчалар ва барқарор тафаккур, ўтиш характеридаги далилий шакллар ва образлар, янгича дунёқараш − асосини ташкил қилади.
Таълим жараёнида ўқувчилар фаолиятини, дунёқарашини ҳар томонлама ўзгартириш тамоман янги илмий-педагогик асосларга таянишни тақозо қилмоқда. Умумий ўрта таълим олдига қўйилган мақсад, вазифа ва тамойилларни амалга ошириш нафақат таълим мазмунини ўзгартиришни талаб қилмоқда, балки унинг шакллари, методлари, ўқитувчи фаолиятини ҳам такомиллаштиришга бўлган эҳтиёж кучаймоқда.
Ҳамкорликда ўқитиш технологиясида ўқувчиларни ҳамкорликда ўқитишни ташкил этишнинг бир неча методлари мавжуд:

Download 300,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish