Гуруҳ битирувчиси Обидова Одинахон Қобилжон қизи


Ўзаро ҳамкорликка асосланган таълим



Download 300,56 Kb.
bet10/18
Sana13.07.2022
Hajmi300,56 Kb.
#785956
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Abobakirov Imomali

Ўзаро ҳамкорликка асосланган таълим. Ҳамкорлик педагогикасида интерактивлик (“интер”-“ўзаро”, “акт”-“фаолият”) муҳим аҳамият касб этади. Интерактивлик – ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро таъсири. Ҳамкорлик фаолиятини такомил босқичига ўтиш жараёнида ўзаро таъсир ўтказиш ҳаракатини баҳолашдан ўз-ўзини баҳолаш даражасига кўтарилиши содир бўлади. Ушбу жараён ҳамкорлик динамикасидан далолат берадиган энг муҳим омиллардан бири вазифасини ўтайди. “Субъект-Субъект” муносабатларига асосланган ҳамкорлик намуналари бўлмиш ўйин технологиялари болаларда ижодкорлик қобилиятларини шакллантиради, мустақил фикрлаш, кенг мушоҳада юритиш кўникмаларини ривожлантиради. Ўқувчиларнинг кичик гуруҳлардаги ўқув фаолияти ўйин (викторина, брейн ринг, турнир, мусобақа) шаклида, индивидуал тарзда ҳам ташкил этилиши мумкин. Қуйида шундай технологиялардан намуналар келтирамиз.
Ҳамкорлик таълими технологияларининг дидактик моҳияти. Замонавий шароитда ҳамкорлик таълими, уни ташкил этиш ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Шахсга йўналтирилган таълим – талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим. Ҳамкорлик таълими – ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, “педагог- талаба(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини ифодаловчи таълим бўлиб, унинг асосий ғояси ўқув топшириқларини жамоада, кичик гуруҳларда ёки жуфтликда биргаликда, ўзаро ҳамкорликда бажариш саналади .
Ҳамкорлик таълими йўналишлари:
- таълимий ҳамкорликка асосланувчи муносабатларни ташкил этиш;
- талабаларга инсонпарварлик ғоялари асосида индивидуал ёндашиш;
- таълим жараёнида касбий ва маънавий бирликнинг қарор топишига эришиш.
Ҳамкорлик таълими технологиялари – ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, шунингдек, “педагог-талаба(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини таъминловчи таълимий характердаги технологиялар.
ҲТТ “Cooperative learning”дан фарқ қилиб, у жуфтлик ва кичик гуруҳда ишлаш орқали талабаларнинг жамоада фаолият юритиш кўникмаларига эга бўлишларини таъминлайди. ҲТТнинг таркибий элементлари: 1. Таянч конспект (физик, математик ва кимёвий формулалар, тезислар, изоҳловчи суратлар, қисқача хулосалар, рамзий белгилар, схемалар, графиклар, жадваллар, диаграммалар)дан фойдаланиш.
2. Билимларни тест асосида синовдан ўтказиш.
3. Талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини баҳолаш.
ҲТТ тамойиллари:
- жуфтлик ва кичик гуруҳ аъзоларининг ўзаро бирлиги;
- жуфтлик ва кичик гуруҳда ҳар бир аъзонинг шахсий ва гуруҳ муваффақияти учун жавобгарлиги;
- кичик гуруҳда ҳамкорликка асосланган ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш;
- гуруҳ ва жамоа ишининг умумий баҳоланиши.
ҲТТнинг белгилари:
- талаба шахси, индивидуаллигига эътибор қаратиш;
- тайёр билимларни ўзлаштириш ва уларни қайта ишлаб чиқишни инкор қилиш;
- талабаларда мустақил ва танқидий тафаккурни ривожлантириш;
- педагогга ва тенгдошларга нисбатан ижобий муносабатнинг юзага келишини таъминлаш; - талабаларда маданий мулоқот кўникмаларини ривожлантириш;
- ҳамкорлик ва ўзаро тенгликка асосланган муҳитни яратиш.
ҲТТини қўллашда талабалар қуйидаги шаклларда таълим оладилар:
1) жамоада;
2) кичик гуруҳда;
3) жуфтликда
1-вариант: Жамоада таълим олиш. Ҳар бир талабанинг ютуқларидан жамоа хабардор бўлади, чунки жамоа ҳар бир талаба томонидан ўқув материалининг муваффақиятли ўзлаштирилишидан манфаатдор. Зеро, жамоанинг муваффақияти ҳар бир талаба ва унинг ютуғига, жамоа олдига қўйилган муаммонинг ечимига боғлиқ.
2-вариант: Кичик гуруҳда таълим олиш. Талабалар 4-5 нафардан бўлиб, кичик гуруҳларга бирлашиб, блок ҳолида берилган ўқув материали устида ишлайди. Ҳар бир талаба материал устида алоҳида ишлайди. Сўнгра бир гуруҳдаги талабалар бошқа гуруҳларга 1 нафардан бўлиб ўтишади ва ўзлари ўрганган материал бўйича эксперт сифатида тенгдошларига маълумот бергандан сўнг ўз гуруҳларига қайтириб, тенгдошларидан ўзлаштирган маълумотлар билан ўз жамоаси аъзоларини таништиради. Бунда шерикларни диққат билан тинглаш, зарур маълумотларни ўз дафтарларига қайд этиб бориш талаб қилинади. Машғулот сўнггида ўқитувчи исталган талабадан ўрганилган мавзу бўйича саволларга жавоб беришини сўрайди.
3-вариант. Жуфтликда ишлаш. Талабалар жуфтликларга бўлинади. Ҳар бир жуфтлик яхлит мавзу бўйича алоҳида топшириқ олади. Биргаликда ишлаш асосида жуфтлик аъзолари ўзларига берилган материални ўзлаштиради. Сўнгра бу ҳақида жамоа олдида ахборот беради. ҲТТни қўллашда талабалардан қуйидагилар талаб этилади: - шериги ва гуруҳдошлари билан ҳамкорликка эришиш; - фаол ишлаш, топшириққа нисбатан масъулиятли ёндашиш; - шериги ёки гуруҳдошларига ижобий муносабатда бўлиш; - нафақат ўз ютуғи, балки шериги ва гуруҳининг муваффақияти учун жавобгарликни ҳис қилиш; - жуфтликда ва гуруҳда ишлаш – жиддий ва масъулиятли меҳнат эканлигини ҳис қилиш.
ҲТТ “педагог-талаба ҳамкорлиги” тамойилига асосланиб, қуйидаги шаклларда қўлланилади:
- кичик тадқиқотларни олиб бориш;
- фан бўйича ташкил этиладиган мусобақада иштирок этиш;
- фан олимпиадаларига тайёрланиш;
- ҳамкорликда лойиҳалар тайёрлаш;
- ижодий ҳамкорликда илмий мақолалар чоп этиш;
- ижодий ҳамкорликда ўқув манбаларини яратиш.
ҲТТни қўллаш тартиби:
- талабалар (4-5 киши) кичик гуруҳларда ишлайди;
- жамоа учун ягона ўқув материали тақдим этилади;
- ҳар бир гуруҳ алоҳида саволга жавоб топади;
- Эксперт гуруҳи шакллантирилади;
- бу гуруҳ ҳар гуруҳ иши билан батафсил танишади;
- эксперт гуруҳи ҳар бир талабанинг фаолиятини индивидуал баҳолаш имкониятига эга;
- талабалар тўплаган баллар умумлаштирилиб, кичик гуруҳнинг фаолияти баҳоланади;
- энг юқори балл тўплаган жамоа ғолиб саналади.



Download 300,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish