Гуруҳ битирувчиси Деҳқонова Зухрахон Таълатжон қизининг


Бармоқ билан расм чизиш усули



Download 1,71 Mb.
bet13/21
Sana11.07.2022
Hajmi1,71 Mb.
#776898
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
дЕХКОНОВА Зухрахон битирув иши ТУГРИЛАНГАН

Бармоқ билан расм чизиш усули. Бу усулда бармоқлар, кафтлар, товонлар, ияг, ҳатто бурун билан тасвир ҳосил қилиш мумкин. Баъзан мавзунинг ўзи бола кафти ёки бармоғини ишлатишни талаб қилади. Мисол учун, дарахтнинг расмини чизишда бола бошқа воситаларга нисбатан қўллардан фойдаланиб, яхши натижага эришиш мумкин. Бармоғи билан у дарахтнинг тана ва шохларини тасвирлайди, кейин агар кўз бўлса, қўлининг ички томонига сариқ, яшил, тўқ сариқ бўёқларни суради ва дарахтнинг расмини чизади. Болаларнинг фақат кўрсатгич бармоғи эмас, барча бармоқларини бирдай ишлатишга ўргата олсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Агар бола кўп вақтини қалам ва фломастер билан ўтказган бўлса, сизнинг бармоқлардан фойдаланиб, расм чизиш ҳақидаги таклифингизни бирданига қабул қилади. Баъзи болалар бармоқ билан чизишни ёқтирмайдилар. Улар бармоқларини бўёққа ботиришни ёмон кўришади. Тарбиячи педагоглар ёки ота-оналарнинг вазифаси болаларни бармоқ орқали тасвирлаш санъати билан таништириб бориш. Қайси материал ва усулларда тасвирлаш бола танловига боғлиқ.
Бўр билан расм чизиш усули. Болалар ҳар хилликни яхши кўришади. Бу фақатгина тасвир воситаларини (мўйқалам, фломастер, қалам...) эмас, образли қилиб айтадиган бўлсак, ”иш жойи”ни танлашда ҳам кўринади. Одатда, болалар бирон-бир бинода расм чизиш билан (уйда, боғчада, мактабда) шуғулланадилар. Бунда одатдаги бўр, кўмир (сангина) бўлакларидан фойдаланилади. Силлиқ асфальт, чинни, керамик плитка, тошларга бўр ва кўмир билан расм чизилади. Кўплаб сюжетларни тасвирлаш учун энг қулайи асфальтдир. Уларни агар ёмғир ёғмаса эртаси куни ҳам давом эттириш мумкин. Сўнгра расмларга қараб эртаклар тўқилади. Керамик пластинкаларга эса кўмир ёки бўрлар билан гул солиш, кичкина нарсаларнинг расмини чизишни тавсия этиш мумкин. Катта тошлар (юмалоқ, силлиқ) ҳайвоннинг боши ёки тўнкача шаклида безак берилишини талаб қилади. Безак шундай берилиши керакки, бир қараганда тош кимнидир ё ниманидир эслатсин.
Сеҳрли расм чизиш усули. Бу усулни болалар ҳам, катталар ҳам бирдек севишади. Шам учи билан оқ қоғозга тасвир, арча, уй, машина, манзара чизиш мумкин. Кейин мўйқалам, яхшиси пахта ёки паралон билан чизилган расмлар бўялади. Қоғозда расмлар кўринар экан, у болаларга йўқ жойдан пайдо бўлаётганга ўхшаб туюлади. Шамнинг ўрнига елим ёки хўжалик совунидан фойдаланиб ҳам шундай натижага эришиш мумкин. Бунда расмга қандай фон бериш муҳим аҳамиятга эга эмас. Мисол учун шам билан чизилган қор одамни мовий рангга, қайиқчани эса яшилга бўяса бўлади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish