Гуруҳ битирувчиси Деҳқонова Зухрахон Таълатжон қизининг


Тасвирий фаолият машғулотларида дидактик ўйинлардан фойдаланиш воситасида мактабгача ёшдаги болаларнинг майда моторикаларини ривожлантириш



Download 1,71 Mb.
bet11/21
Sana11.07.2022
Hajmi1,71 Mb.
#776898
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
дЕХКОНОВА Зухрахон битирув иши ТУГРИЛАНГАН

2.3. Тасвирий фаолият машғулотларида дидактик ўйинлардан фойдаланиш воситасида мактабгача ёшдаги болаларнинг майда моторикаларини ривожлантириш

Расм чизишда чизиқлар мактабгача ёшдаги болаларнинг тасвирий фаолиятга лаёқатини аниқ намоён қилувчи компонент ҳисобланади. Қўл ривожланишига унинг расм чизиш билан боғлиқ бўлган мутаносиб ҳаракат фаолияти киради. Шунинг учун болаларнинг қўлларини ривожлантиришда предметлар шакли контурини тўғри тасвирлашга ўргатишга алоҳида эътибор бериш лозим. Предмет контурларини ҳосил қилиб олишни қўрқмасдан чиза олишлари учун болаларга қулай ёрдам берувчи тасвирлаш усулларининг бир нечта вариантларини қўллаш мумкин. Уларнинг турлари жуда кўп. Масалан, андаза, нуқтали, штрих чизиқлар билан чизиш, лабиринтли, кляксография усули, геометрик шаклларни ташкил қилиш усуллари, катаклар бўйича расм чизиш, катаклардаги сонлар бўйича расм чизиш, бирор предмет ёки буюмни штрих чизиқлардан фойдаланиб ритмик ҳолда чизиб чиқилган тасвирни устидан юргизиб чиқиш усули ва ҳ.к.


Болаларга расм чизишни ўргатишда нима қилиш керак ва ишни нимадан бошлаш керак? Расм чизишни ўрганиш учун аввал оддий қалам, ўчирғич ва қоғоз керак бўлади. Расм чизишни энди бошловчи болажонларни бирданига одам ва ҳайвонлар расми, табиат манзараларини тасвирлашга ўргатмаслик керак. Бир нечта осон машқлардан кейин қўл чизиқ ва чизиқчаларни аниқ ва равон чизишга келтириб олингач, геометрик ясаш, айлана, овални тўғри қуриш, уларни тенг қисмларга бўлиш, ўрнига қўя билганларидан кейин оддий натуралардан ташкил топган натюрмортларни чизишга ўтиш мумкин бўлади. Расм чизиш учун барча қулайлик яратилиб, чизиқларнинг машқи ўрганиб олингач, натюрморт таркибига кирувчи буюмларни қоғоз ўлчамига мослаб қоғозга тўғри жойлаштириш (компановка)дан расм чизишни бошлаш лозим.
Расм чизишда уч ўлчам (эни, бўйи, ҳажм)га эга бўлган буюмларни тасвирлаш, чизиш техникаси бироз қийин бўлса, аввало, икки ўлчамга эга бўлган (эни ва бўйи) барглар, уйлар ва матоларга ишланган нақш ёки гулларга қараб ишланган бошқа расмлардан қаламда кўчириб чизиб, қўлни анча ўргатиб олиш керак. Икки ясси ҳамда уч ўлчамли ҳажмга эга бўлган натуралар расмини чизишда тасвирий санъат асосини ташкил қиладиган композиция, пропорция, конструкция, перспектива, ритм, симметрия каби тушунчаларни ўзлаштириб олиш керак бўлади. Компоновка деганда чизилиши керак бўлган тасвир расмини қоғоз варағи ўлчамига тўғри, уйғун жойлаштира билиш тушунилади. Пропорция деганда тасвир элементлари ўлчамларининг бир-бирига нисбати тушунилади.
Бола фойдаланиши учун оддий қалам, ручка, бўр, гугурт чўп, фломастер ва бошқа нарсалар бўлиши керак. Турлича бўёқлардан фойдаланиш яхши натижа беради. Бўяшдан ташқари ақлий ривожлантиришга йўналтирилган топишмоқлардан, мантиқий фикрлашга ундовчи тасвирлардан, геометрик шакллардан фойдаланиш ҳам яхши самара беради.
Тасвирий санъатни мукаммаллаштириш учун ижоднинг чегараси йўқ. Инглиз педагоги ва тадқиқотчиси Анна Раговин чизиш машқларида қўлимизда нима бўлса: латта, қоғоз салфетка, лойқа, сув, шағам, кофе қуйқаси, мева сувларидан фойдаланиб чизишни тавсия қилади. Банка, ғалтак ва қутичаларни бўяб машқ қилиш ҳам фойдалидир, -дейди Анна Раговин.
Шу фикрларга қўшилган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларга турли ноанъанавий усуллардан фойдаланишни ўргатиш мумкин. Бундай усулларнинг турлари жуда ҳам кўп. Коллаж, монотипия, ҳўл қоғозга чизиш, майда тошлар билан тасвир ишлаш, бармоқ билан расм чизиш, бўр билан расм чизиш, сеҳрли расм чизиш, нуқтали расм чизиш, кляксография, нуқтадан нуқтагача, мантиқий фикрловчи дидактик ўйинли тасвирлар ва андаза усули кабилар шулар жумласидандир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish