Банкларда молиявий Ҳисобига киришнинг ўзига хос хусусиятлари DSc., доцент Мўминова Маъсуда Бахтияровна РеЖА
1
- Бухгалтерия ҳисобининг мазмуни, тарихи ва вазифалари
2
- Банкларда бухгалтерия ҳисобининг меъёрий-ҳуқуқий асослари
3
- Банкларда бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари ва усуллари
4
Бухгалтерия ҳисоби – бу гуманитар ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фандир. Бухгалтерия ҳисобининг фан сифатида яратилиш тарихи кишилик жамиятининг ривожланиш тарихи билан узвий боғланган. Бундан бир неча минг йиллар аввал маълум бўлган бухгалтерия тушунчаси ва бухгалтерия ҳисоби бўйича ёзилган китоблар қатор саволларга жавоб бериши мумкин. Масалан, биз нимага пул сарфлаяпмиз, қарзни қандай қайтарамиз, ўз бюджетимизни қандай бошқарамиз ва ҳ.к. - Бухгалтерия ҳисоби – бу гуманитар ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фандир. Бухгалтерия ҳисобининг фан сифатида яратилиш тарихи кишилик жамиятининг ривожланиш тарихи билан узвий боғланган. Бундан бир неча минг йиллар аввал маълум бўлган бухгалтерия тушунчаси ва бухгалтерия ҳисоби бўйича ёзилган китоблар қатор саволларга жавоб бериши мумкин. Масалан, биз нимага пул сарфлаяпмиз, қарзни қандай қайтарамиз, ўз бюджетимизни қандай бошқарамиз ва ҳ.к.
Молия операцияларини рўйхатга олишнинг биринчи ёзувлари бундан 4000 йил аввал содир этилган.
Жумладан, Египет ер эгалари дон билан тўланган солиқнинг, ерларни суғориш учун сувдан фойдаланганлик солиғининг ҳисобини юритганлар.
Ҳисоб тизимининг ривожланиши биздан аввалги эранинг 2000 йилида Хитойда, иккиёқлама бухгалтерия элементлари Римда маълум бўлган.
Олимларнинг таъкидлашича, римликларга «амортизация» тушунчаси ҳам маълум бўлган.
Бухгалтерия ҳисобининг назарий асослари ким томонидан яратилганлиги борасида кўп фикрлар мавжуд. Шуни таъкидлаб ўтиш мумкинки, иккиёқлама ёзув тизимидан Шимолий Италиянинг айрим савдо марказларида XIII-XIV асрларда фойдалана бошланган.
Биринчи маротаба бухгалтерия ҳисобини бир тизимга солиш Францисканка монахи Лука Пачоли томонидан олиб борилган. У ёзган китоб «Арифметика суммаси, геометрия, пропорция ва муносабатлар ҳақидаги таълимот» деб номланди.
Ушбу китоб асосан математикага бағишланган бўлиб, 1494 йилда нашр қилинди. Математика фанига бағишланган бўлишига қарамасдан, китобнинг бир қисми «Счётлар ва ёзувлар ҳақидаги трактлар» деб номланди. Шунинг учун ҳам бухгалтерия ҳисоби фани тарихини яратувчилар, бу китоб бухгалтерия ҳисобининг яратилишига сабаб бўлди, деб таъкидлашади
«Бухгалтер» сўзи 13 феврал 1498 йилда, яъни Лука Пачоли китоби чиққандан 4 йил ўтиб, Германияда қўлланила бошланди. Бунга Рим императори иш юритувчини бухгалтер деб аташ ҳақида буйруқ чиқарганлиги сабаб бўлди.
Иккиёқлама ёзув тизими пайдо бўлгандан кейин узоқ муддат бухгалтерия ҳисоби назарияси ривожланишдан тўхтаб қолди, бу авваламбор, Италия шаҳарларида иқтисоднинг орқага кетиши билан боғлиқ эди. Бухгалтерия ҳисоби ривожланишининг кейинги босқичи XIX аср охири – XX аср бошлари деб ҳисобланади.
Бу вақтга келиб Америка Қўшма Штатлари ва Англияда саноат ишлаб чиқаришининг ривожи, акционерлик капиталининг вужудга келиши, капитал қўйилмаларнинг ўсиши – буларнинг ҳаммаси айрим бухгалтерия ва молия категорияларини гуруҳлаш ва аниқлаш заруриятини келтириб чиқарди.
Масалан, капитал қўйилмаларнинг ўсиши «амортизация» тушунчасидан фойдаланишни, ишлаб чиқариш харажатлари ҳақидаги маълумотларга бошқарма эҳтиёжи таннарх ҳисоблаш усулини ўйлаб топишни тақозо этди. Мулкдор ва бошқарувчи функцияларининг бўлиниши ҳисоботни нафақат бошқарувчига, балки инвесторлар, кредиторлар ва давлат органларига ҳам тақдим этилишини тақозо қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |