Тасвирий фаолият – болалар ўз олдига қўйилган мақсадларни бажаришларида кўрсатувчи ҳаракатли фаолият ҳисобланади. Тасвирий фаолият болаларга эстетик тарбия беришнинг асосий воситаси ҳисобланади. Ҳар бир предметнинг катта-кичиклигини, рангини, шаклини, фазода жойлашишини ажратиш, бу эстетик сезгининг бўлаклари ҳисобланади. Болаларда эстетик сезгининг ривожланиши ранги, ритми, нисбатларини чуқурроқ сезиш билан боғлиқдир. Болалар рангни, шаклни, унинг хилма-хиллигини сезса ёки ҳис этса, у шунчалик ранглар аралашмасининг хилма-хиллигидан завқ олади. Мактабда қизиқиш хоҳиш, янгиликларни билишга интилиш, мақсади сари интилиш, тартибли ҳолда шуғулланиш ва шу кабилар. Шундай қилиб, тасвирий фаолият жараёнида олган малакалар болаларни мактаб ҳаётига тезда киришиб кетишига асос бўлади.
Тасвирий фаолият – болалар билан олиб бориладиган таълим тарбиявий ишнинг қисми сифатида. Мактабгача таълим муассасасида тасвирий фаолият болалар билан олиб бориладиган бутун таълим тарбиявий ишнинг бир қисми ҳисобланади. Шу сабабли у хилма-хил фаолият ва машғулотлар турлари билан боғлиқ бўлиши ўта муҳимдир. Бунга бола тасвирий фаолият характерининг ўзи имконият яратади. Расм, лой, қирқиб ёпиштириш ишларида болалар ўзларининг теварак-атрофдаги нарса, ҳодисалар, бадиий асарлар, қўшиқлардан олган таассуротларни акс эттирадилар. Расм, лой, қирқиб ёпиштириш ва қуриш-ясаш ишларининг бошқа машғулотлар ва фаолият турлари билан боғлиқлиги болалар билан олиб бориладиган таълимий ва тарбиявий ишнинг самарасини, болаларнинг турли машғулотларига қизиқишини оширади. Тасвирий фаолият машғулотлари жонли, эмоционал, эртакли, дидактик-ўйинли, мантиқий материаллар, сюпризли элементлар билан ўтказилиши лозим. Тасвирий фаолият машғулотлари мактабгача таълимнинг бошқа таълимий тарбиявий вазифалари билан чамбарчас боғлиқ. Машғулот ўтишда тарбиячи болаларнинг бошқа фаолият турларида олган билимларига ҳам таянади. Мактабгача таълим муассасасидаги турли хил мазмунли, ролли, театрлаштирилган, дидактик ва ҳаракатли ўйинлар ўтказилади. Тасвирий фаолият болаларнинг воқелик ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Таниқли психолог В.М.Теплов идрокнинг алоҳида характерини қуйидаги тасвир билан боғлиқ ҳолда таъкидлаб ўтади: “Тасвирий санъатда тасвир масаласи кучли идрок қилишни талаб қилади. Қурилган нарсанинг тасвир масаласини еча туриб, бола ҳар доим нарсаларни янгича томондан анчагина тезроқ, кучлироқ ва аниқроқ қуришни ўрганиб боради”. Идрок этишнинг ривожланиши тасвирий фаолиятдан келиб чиқиб, икки масалани кўзлайди. Биринчидан, ўраб турган воқелик билан танишиш жараёнида боланинг билиш ва эстетик малакаси бойийди. Иккинчидан, турли предметлар ҳақидаги тасаввурлари аниқлашади. Предметларнинг хусусиятлари ва белгиларини идрок этиш шу предметларининг кейинчалик тасвирлай олиши болалардан текшириш воситалари орқали танишишни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |