Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Қадимги Уструшона аҳолисининг антик даврдаги антропологик хусусиятлари ҳақида



Download 1,55 Mb.
bet53/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Қадимги Уструшона аҳолисининг антик даврдаги антропологик хусусиятлари ҳақида


Ф.Э. Тошбоев, ЖДПИ доценти
Дониёров Н.А. ЖДПИ магистранти

Археология фани бир қатор фанлар билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланган, жумладан антропология фани билан. Этник антропология фанида кенг тарқалган ва чуқур исботланган назарияга кўра, бирор халқка хос тил ва маданият, шу халқ тарқалган ҳудуддан кенгроқ майдонга тарқалиши мумкин. Бу жараёнда тил ва маданият ирқий белгилар билан бир қаторда тарқалиши шарт эмас. Чунки халқлар орасида савдо-сотиқ, алмашувлар, ўзаро маданий алоқалар натижасида тил, моддий ва маънавий маданият белгилари бир-бирига ўтиб, алмашиниб туриш ҳолати мавжуд. Бу борада археологик ва этнографик тадқиқот олиб бораётган олимларнинг асосий вазифаларидан бири қадимги халқлар орасидаги алоқалар маданий алоқаларми ёки генетик-биологик алоқаларми? Яъни бошқа бирор халқ вакиллари маҳаллий халқ яшаб турган жойга келиб қолганми? Шуни аниқлашдир1. Шунинг учун ҳам археологик, этнографик ва лингвистик изланишларда антропологик далилларга суянган ҳолда иш олиб бориш анча аниқ илмий маълумотлар олиш имконини беради.


Қадимги Уструшона аҳолисининг антропологик тарихи тўғрисида шу пайтгача антропологлар томонидан тарқоқ ҳолда илмий маълумотлар олинган2. Шунга боғлиқ ҳолда бўлса керак, умумлашган илмий хулосалар ҳозиргача берилмаган. 1943 йили Уструшона ҳудудида, Сирдарёнинг чап қирғоғида - Бекобод шаҳри яқинида жойлашган Ширинсой қабристонидан II-IV асрларга оид анчагина одам суяклари олиб ўрганилган3. Бу ашёларни текшириш натижасида Бекобод аҳолиси таркибида учта ирқий гуруҳ мавжуд эканлиги асосланган. Бу ерда Ўрта Осиёнинг жанубида ва Эронда тарқалган Хуросон антропологик типи вакиллари, Ўрол ва Олтой тоғлари оралиғида яшовчи қабилаларга хос муғулий тип ва Ҳиндистонда яшаган қабилаларга хос европа-дравид типи қиёфадаги одамлардан ташкил топгани аниқланган. Т.К. Хўжаев эса, «бу аҳоли таркибида учта типни ажратиш ниҳоятда мушкул иш, аммо қадимги Бекобод аҳолиси таркиби бир неча антропологик гуруҳлардан ташкил топганига биз ҳам ишонч ҳосил қилдик”, деб ёзади4.
А.А.Грицина томонидан Зомин тоғ ўрмон хўжалиги ҳудудида ўрганилган мил. авв. II-I асрларга оид, тош яшик кўринишида бўлган ва ёмғир суви ювиб кетиши натижасида очилиб қолган қабрдаги марҳум бош суяги эса муаллифнинг таъкидлашича, “Ўрганишлар таҳлилга кўра жасадлар бош чаноқларида сунъий деформацияга учраган холатлар кўп”5 шаклида бўлган. Т.П.Кяткина, Шахристоннинг шимолий этагида жойлашган Майдонисой мозорқўрғонларидаги, милодий II-IV асрларга оид жасадларнинг антропологик тузилиши эвропоид мезобрахикран эканлигини аниқлаган6.
Зомин тумани, Ғулбо мозорқўрғонларида Европа ирқининг брахикефал типи кўп учрасада, эвропоид мезобрахикран кўринишдаги аҳоли вакиллари бош суяклари, Ховос яқинидаги Сағаноқ қабрларида эса, мезокран, Ўрта денгиз бўйи типига хос вакиллари ўрганилган7. 2020 йилда Ш.Рашидов туманидаги, Сайхонсой мозорқўрғонларида милоддан аввалги II-I асрларга оид катакомба қабрида 5 нафар жасаднинг бош чаноқлар деярли бутун ҳолида олиниб, Ўз РФА Миллий археология марказининг Самарқанддаги институт лабараториясига ўрганиш учун (С.Мустафоқуловга) топширилди. Энди ўрганилаётган бу бош чаноқларда ҳам бир қараганда аралаш хусусиятлар кузатилади.
Антрополог Т.П.Кяткина, А.К.Мирбобоев томонидан ўрганилган милодий III-VI асрларга оид Куркат склепларидаги 412 та жасаднинг бош суякларини ўрганиб, улар ҳақида қуйидагича хулоса берган “олинган краниологик материалларда жуда кўп сунъий деформацияга учраган бош чаноқлар мавжуд. Улардаги деформация айлана шаклда бўлиб, турли хил типларнинг аралаш кўринишига эга”1. Демак Уструшонада антик даврга келиб кишилар қиёфасида аралаш (деформацияга учраган) хусусиятлар ва “Ўрта Осиё икки дарё оралиғи типи”га хос кўпгина белгилар ёйилган. Бу эса, Уструшонада ўрганилган жасадлар бош чаноғидаги шакл ўзгаришларининг асосий босқичи антик даврда содир бўлганлигини кўрсатади.
Тўпланган антропологик маълумотлар Уструшонада мил. авв. 1 минг йилликнинг сўнгги чорагида қабилаларнинг шиддатли ҳаракати кечган давр бўлганлигини ва мил. авв. II-I асрларда Уструшонада аралаш тип вакиллари яшаганлигини кўрсатмоқда2. Яъни, крионологик материалларда даштликлар ва маҳаллий аҳоли қиёфасини акс эттирувчи мураккаб таркиб қайд этилган.
Т.К.Хўжаев томонидан антик даврда юртимизда яшаган ва кириб келган аҳолининг антропологик типи ва уларнинг ўзаро генетик алоқалари таҳлил қилинган. Олимнинг ёзишича, сармат қабилалари вакиллари европоид типи билан тавсифланиб, таркибида Андроново, Олд Осиё, Ўрта ер денгизи типлари ва бундан ташқари, Помир-Фарғона типи борлиги аниқланган3. Кўриб турибсизки, келиб чиқиши ҳар хил бўлган гуруҳлар сармат қабилаларининг асосини ташкил этган. Ўрта Осиёнинг маҳаллий аҳолиси ҳисобланган саклар тасвири акс этган ҳайкалчалар, ўрганилган жасадлар антропологик хусусиятлари шуни кўрсатадики, саклар чуқур кўзли ва қиррабурун бўлганлар4.
Антик даврда ўлкамизга кириб келган усунларниннг ташқи қиёфасига эътибор қаратсак, улар кўк кўз ва қизил соч бўлган. Ғарбий мамлакатлар ичида усунларнинг сиртқи кўриниши фарқланиб турар эди. Сўнги йилларда топилган усунларнинг бош суякларини ўрганиш натижасига кўра, улар саклар билан ниҳоятда яқин бўлган. Усунларнинг бош суяги юмалоқ бўлиб, пешона қисми бир оз олдига чиққан, кўзлари чуқур жойлашган, бурни қирра, юз қисми йўғон ва бир оз чиққан. Улар экин экмайди, дарахт ўстирмайди, хунларга ўхшаб, ўт ўлан кўп жойларда яшайди. Уларнинг мамлакатида от кўп боқилади, бойларнинг отлари 4-5 минг бошдан ошади1.
Юечжи – рузие (ғузер)ликларнинг сиртқи қиёфаси европоидларга хос, яъни кўзлари чуқур, бурунлари қирра, баданининг ранги оқ бўлган2. Тарихий ёзма ва археологик маълумотлар антик даврда Сирдарё бўйларига кириб келган халқлардан нуфуз жиҳатидан кўпчилигини хунлар ташкил этишини кўрсатмоқда. Кўплаб хорижлик жумладан, Хитой археологлари томонидан Тангритоғ этаклари, Хитойнинг Шенси ўлкасининг Шиан ва Чанъан вилоятлари, Олтой, Мўғулистон, Лобнор ва Турфон атрофларида топиб ўрганилган хуннларга мансуб қабрлардаги милоддан аввалги даврга таъллуқли жасадлари ва уларнинг бош суягини ўрганиш натижасида олинган хулосаларига қараганда, хунлар ташқи қиёфаси европоидларга ўхшаш бўлиб, бошқа турк қабилалари намоёндалари каби ниҳоятда баланд бўйли, йўғон ва суяклари йирик одамлар бўлган.Уларнинг бурни қирра, юзлари тиниқ оқ келган3. Милодий VI асрда яшаган Рим тарихчиси Прокопийнинг Орол денгизининг кун чиқиш томонида яшовчи хунларнинг ранги оқлигига қараб, уларни “оқ хуннлар” деб бежиз атамаганлиги кўринади. Демак антик даврда кириб келган халқларнинг барчаси ҳам мўғул қиёфага эга бўлмаганлиги англанади. Қангюйликларнинг ҳам таркибида Ўрта ер денги­зи, Помир-Фарғона типлари, шак қабилаларига хос европоид типи ва мўғулий белгиларни ўзида анча мужассамлаштирган жанубий сибир антропо­логик типлари аниқланган.
Машҳур антрополог Т.Қ.Хўжаев кўп йиллик изланишлари мобайнида “Ўрта Осиё икки дарё оралиғи типи” нинг шаклланган замон ва маконини аниқлашга эришади. Ушбу олимнинг хулосасига кўра, “. “Ўрта Осиё икки дарё оралиғи типи” антик даврда, яни туркий ва сўғдий тилли қабила ва элатларнинг қадимги типи асосида, этномаданий қоришуви натижасида милоддан аввалги I минг йилликнинг охири – милодий эранинг бошларида Сирдарёнинг ўрта ҳавзасида таркиб топган. Бу маҳаллий аҳоли (сўғдийлар ва туркийлар аждодлари) – Шарқий Ўртаер денгизи вакиллари ( кўпроқ далихакефал) таркибига антик даврда, шимолдан жуда кўплаб брахикефал бош чаноқли эвропоид типидаги аҳоли келиб қўшилиши ва этник қоришуви натижасида содир бўлган. Бу жараён хронологик жихатдан узоқ давр, яъни милоддан аввалги VI асрдан то милодий V асргача давом этган”4.
Маълумки, милоднинг биринчи асрларидан бошлаб Қовунчи маданиятига хос ашёлар ҳозирги Жиззах, Самарқанд, Бухоро, ва Кашқдарё ҳудудларида учрайди. Суғднинг барча ҳудудидаги антик ва илк ўрта асрлар даврига оид ёдгорликларда Қовунчи маданиятининг таъсири кучли сезилади1. Кейинги, илк ўрта асрлардаги тарихий жараёнлар натижасида Уструшонанинг суғорма деҳқончилик, ҳунармандчилик, савдо – сотиқ ва чорвачилик билан шуғулланиб келган ўтроқ, эвропоид (долихокефал) типига мансуб бўлган аҳолиси антик даврда ва ундан олдин, кириб келган брахикефал типи билан аралашиб бошлайди. Умуман, Уструшона аҳолисининг антропологик қиёфасини чегарадош ҳудуд – Ўрта Сирдарё бўйи минтақасидан алоҳида кўринишда шаклланган деб бўлмайди. Кейинги илк ўрта асрлар давридаги (Қовунчи маданияти) таъсирлар натижасида Уструшона аҳолиси қиёфаси ҳам аниқ бир кўринишга эга бўлиб борганлиги кўринади.
Шуни ҳисобга олиш керакки, Сирдарёнинг ўрта оқимларида тарқалган Қовунчи маданияти билан Сирдарё қуйи оқимида шаклланган Жетиасар жамоалари (асосан, сарматлар Ф.Т.) кучли этник муносабатда бўлган ва улар аҳолиси ҳам мураккаб антропологик таркибга эга. Бу ерда ҳам муғулий, қадимги сак аҳолисига хос Помир-Фарғона типи ва жанубий Ўрта Осиёда кенг-тарқалган Ўрта ер денгизи типи вакиллари кўплаб учраб туради. Бу эса Қовунчи ва Жетиасар маданиятлари аҳолисининг бир-бирига яқинлигини кўрсатиш билан бир қаторда, иккала ҳудуд аҳолиси ҳам бир хил этник жараёнларни бошидан кечирганлигидан дарак беради2.
Шундай қилиб, Уструшонада қадимги даврдан бошлаб туркий қабила ва элатларнинг маҳаллий туб аҳоли билан жадал қоришиб бориши кузатилади. Бу эса икки тил ва икки хўжалик вакилларининг яқинлашувига сабаб бўлган. Кейинчалик, илк ўрта асрларга келиб, аксарият туркий забон чорвадор, деҳқон ва ҳунарманд аҳолидан иборат йирик ҳудудий бирлик ташкил топади. Натижада, унгача бу ерга келиб ўрнашиб қолган (сармат, юечжи, хун, усун ва илк ўрта асрларда кириб келган)туркий қабилаларнинг маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетиш жараёни тезлашди ва бу шимолий ва шарқий минтақаларда яққол кўзга ташланди. Арабларнинг Ўрта Осиёга босқини туркий қавмларнинг мазкур ҳудудга жадал кириб келишини вақтинча тўхтатди3. Лекин у этник қоришувни тўхтата олмади.
Хулоса қиладиган бўлсак, Қадимги Уструшона аҳолисининг этник тарихи ва унинг асосини ташкил этувчи антропологик хусусиятлари бугун ўрганилиши лозим бўлган долзарб мавзулардан биридир. Бу борада умумлашган аниқ илмий фикр айтиш учун эса Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жойлашган мозорқўрғонларни археологик ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу мозорқўрғонлар материалларидан жасадлар антропологик хусусиятларини ўрганиш ва илм-фан муомаласига олиб кириш эса, нафақат Қадимги Уструшона тарихи балки, Ўзбекистон тарихи учун ҳам қимматли манба бўлиб хизмат қилади.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish