Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Муҳрда (Тамға, Тумор) ифодаланган эчки тасвирлари. (Глиптика)



Download 1,55 Mb.
bet61/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

2. Муҳрда (Тамға, Тумор) ифодаланган эчки тасвирлари. (Глиптика)
Сополли маданияти ёдгорликларидан страфиграфик аниқлик ва ёпиқ комплекслардан жами 81та Муҳр (Тамға, Тумор) топилган. Сополли маданияти муҳрлари типология қилиб чиқилган1( Шайдуллаев.А, 2018. С. 26). Эчки тасвирлари ифодаланган муҳрлар сони 6 тани ташкил этади.
1-Цилиндрсимон муҳр-тамға Жарқўтоннинг 6-тепалигидан Д. Хуфф томонидан қўлга киритилган тошдан ясалган булла бўлиб унда анималистик жанрда композиция ифодаланган композицияда тоғ эчкиси билан кўкнор ўсимлиги тасвирланган. Тасвирда ҳайвон шакллари релъеф услубида аниқ ифодаланган, тасвир цилиндр айланаси бўйлаб иккита эркак ва урғочи тоғ эчкиси тасвирланган. Тоғ эчкилари бир-бирига қаратиб тасвирланган, ўртада кўкнор ўсимлиги иккита эчки ўртасида ифодаланган ҳар иккала эчкиларнинг орқа томонида лангар шаклли иккита ўсимлик тасвирланган афтидан бу ҳам балки кўкноридир. Асосан тоғ эчкиси билан ўсимлик ёки дарахтларнинг бирга композиция сифатида тасвирланиши ҳаётнинг мавжудлигини, жамиятнинг гуллаб яшнаши, мўл-кўлчиликни ва ҳосилдорлик каби илоҳий рамзларни ифодалайди. Цилиндрcимон муҳрда келтирилган композицияда тоғ эчкиси ва кўкнор ўсимлигининг ифодаланиши илоҳий хаомага ишорадир.
2-Муҳр, пила поягардишли, хочсимонмуҳр-тамғалар турига мансуб, Сополлитепадан топилган 3,5 x 3,5 смли бронзадан ясалган икки томонли муҳрнинг иккинчи томонида бутун мурракаб ва фантастик композиция ифодаланган. Муҳр шаклига монанд тарзда тўртта ҳайвон тоғ эчкиси, тўнғиз, шер, тўртинчи жонзот кўринишидан қандайдир судралиб юрувчи мавжудот бўса ажабмас муҳрга мослаб тасвирланган. Уларнинг боши бир-бирига қарама-қарши томонга яъни 4 томонга қаратиб ифодаланган. Тўртта ҳайвон шаклий жиҳатдан муҳрда хоч шаклини ифодалайди.
3, 4, 6- Муҳрлар текис юзали, тўғри тўртбурчак шаклли муҳр-тамғалар турига мансуб. 5-Муҳр эса тўғри бурчакли, текис, икки юзали муҳр-тамғалари ҳисобланади. Бу муҳр-тамғалар Сополлитепадан топилган бўлиб асосан лазурит, хлорид ва бошқа тошлардан ясалган. Аёллар учун мунчоқ бўлган бу буюмларда эчки тасвирлари ифодаланган, тасвирланишига кўра жуда оддий схематик, ибтидоий тарзда ҳайкалтарошликнинг релъеф услубида ифодаланган. Бир қарашда оддий инсонлар унда нима тасвирланганини англолмайди ҳатто тушунмаслиги ҳам мумкин чунки тасвирларда ҳайвон образлари антиқа тасвирланган, муҳр юза қисми думалоқ нуқталардан иборат бўлиб мозайка кўринишини эслатади лекин шу нуқталарни бирлаштириб қайта чизиш орқали муҳрларда нима тасвирлангани билиб олдик. Бу тасвирланиш услуби ва образларнинг тузилишидан бронза даври Сополли маданияти ижодкорларининг тасвирларни ифодалашнинг ўзига хос услуби ва идеалогияси бўлиши ҳам мумкин. Лекин бу турдаги муҳрлар БМАК ҳудудидан кўплаб топилган.
5-Муҳр-тамға тўртбурчак шаклли бўлиб унда эчки тасвири муҳр юзаси бўйлаб ифодаланган,айлана шаклли бўртма нуқталарни бирлаштирган ҳолда яҳлит композиция шакллантирган, гўёки бир қарашда инсон буерда нима ифодаланганини тушунмайди ҳатто мозайка тасвирланган деб ҳам ўйлаши мумкин лекин муҳр яхшилаб ўтибор берилса ё шу нуқталарни ҳаёллан бирлаштирилиб чиқилса, қадимги давр ижодкорининг нимани тасвирлаганини билиб олиш мумкин. Бу муҳр юза қисмида ҳам она-бола эчки композицияси ифодаланган обектнинг ўнг томонида улоқ (эчки боласи) ифодаланган бўлиб олдинга қараб оҳиста юриб кетмоқда юриб кетаётган чоғда ҳам ҳудди бошини кузатувчига қаратиб тургандай таассурот уйғотади улоқнинг оёғи, думи, қулоғи яққол намоён бўлган. Она эчки улоқнинг орқасида объектнинг чап томонида турган ҳолда ифодаланиб боласига қараб бўйнини кўзиб турибди, эчки тўхтаб турган ҳолатга ўхшайди. Бу композицияга қараб Она ва бола эчкилари Сополли маданияти аҳолисининг фалсафий дунё қарашларини , яъни ҳаётнинг доимийлигини янгиланиб туришини каби рамзий маноларни ифодалайди.
6-Муҳр-тумордаги тасвир шу турдаги муҳрлар ичидаги энг ғаройиб ва ажойиб композицияга десак муболаға бўлмайди. Бу муҳр юза қисмида инсон ва она-бола эчкилар сюжети ифодаланган, тасвир кўринишидан инсон обектнинг ўнг томонида тасвирланиб, сурат схематик тарзда ифодалангани билан инсонни таниб олиш осон, чунки унинг боши, чап қўли ва чап оёғи аниқ тасвирланган қолган тана аъзолари муҳр кичиклиги туфайли сиғмай қолган бўлиши мумкин. Инсон бош қисмида қандайдир шляпага ўхшаш бош кийим тасвирланган, умумий тасвирда инсон эчкини мажбурлаб, куч ишлатиб етаклаб кетаётган ҳаракат ифодаланган. Она-бола эчкилар обектнинг чап томонида тасвирланган бўлиб она эчкининг бўйи инсон бошигача тенг қилиб ифодаланган инсонга нисбатан йирик, она эчки шохлари ва эчкилигини ифодалайдиган майда деталларигача аниқ кўринган, экчи оёғини ерга тириб бошини инсон томонга қаратиб, унинг ортидан эргашишни истамаётган ҳолатда ифодаланган. Улоқча эса онасини икки олд ва орқа оёқларининг орасида тасвирланган бўлиб, бўйи онасининг тиззасидан ҳам келмайди, анатомик тузилишидан улоқ эканлиги аниқ намоён, қулоқларини динг қилинг ўйнаб турган ҳолда кузатувчига ҳайрон қараб турганга ўхшайди. Бу тасвир анча маъноли, сюжетли ишланган бўлиб ҳаётдаги оддий воқеа муҳрда акс этган. Лекин шу композиция орқали ҳам инсоннинг шу биргина она-бола эчкига зуғим қилаётган ҳаракатлар орқали инсоннинг ҳайвонлар устидан ҳукмронлиги ва дунё ҳукмдори сингари ҳаракатлар ифодаланган бўлиши ҳам мумкин, балки синфий жамият унсурларининг бронза даври санъатида намоён бўлаётганидир.
Мақоламиз сўнггида хуласа ўрнида шуни айтишимиз мумкинки қадимги давр санъати оламига эчки тасвирларининг кириб келиши дастлабки диний, мифологик қарашлар билан боғлиқ жараён эканлигини юқорида тўхталдик. Инсоннинг табиий эҳтиёжини қондиргани сабабли эчки илоҳийлаштирилди, ҳамда инсонларни ёвузликдан асровчи, табиат кучларидан сақловчи мифологик тимсолга айланди. Санъат оламида тоғ эчки образи дастлаб Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб дастлаб ибтидоий даврга мансуб қоя тош тасвирларига схематик тарзда чизиш орқали намоён бўлди кейинчалик бронза даврига келганда хўжалик ва маиший буюмларда бадиий амалий санъати безаги сифатида аниқ ва реал тасвирлар билан зоомарф тарзида қўлланила бошланди яъни амалда диний, фалсафий қарашлар моддий буюмларга ҳам кўчди бронза давр санъатининг ривожланишига катта ҳисса қўшди буни биз Сополли маданияти мисолида кўриб ўтдик. Ўзбекистон тарихида санъатида эчки тасвирларининг амалий санъати безагида намоён бўлиши қадимги даврга мил.авв 3 –минг йиллик охирги чорагига тўғри келишини аниқладик.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish