Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Ўрта Осиё илк кўчманчиликниинг моддий манбаларини ўрганилишига оид мулоҳазалар



Download 1,55 Mb.
bet63/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Ўрта Осиё илк кўчманчиликниинг моддий манбаларини ўрганилишига оид мулоҳазалар.
Исаров У.И. ТерДУдокторанти.

Кўчманчи чорвадор жамоалари хўжалигининг вужудга келиши ва унинг турли тарихий даврларда ривожланиши тарихини ўрганиш тарих фанида муҳим аҳамият касб этади. Чорва хўжалигининг вужудга келишининг тарихий илдизлари тарихий маълумотларга кўра, мезолит даврида шаклланган. Ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргатиш айнан мазкур даврдан бошланган. Чорвачилик ижтимоий меҳнат тақсимоти уруғ жамоаси бағрида юз берди. Неолит даврида уй чорвачилиги равнақ топган бўлиб, у неолит даврига келиб маълум даражада ўсиб бориши кузатилади. Ўтроқ аҳоли бағрида ривожланган уй чорвачилиги иккинчи меҳнат тақсимотидан кейин алоҳида хўжаликка айланиши учун замин вужудга келган Бронза даврига келиб, чорвачилик алоҳида хўжалик йўналиши сифатида ривож топди. Ўрта Осиёнинг тоғ олди, чўл, дашт, ярим дашт ҳудудларида иқтисодий хўжалиги асосини чорвачилик ташкил этувчи аҳоли яратган кўплаб маданиятлар шаклланди.


Ўрта Осиё худудининг катта қисмини тоғ олди ва дашт худудлари қамраб олган. Агар Ўрта Осиёнинг табиий-иқтисодий харитасига назар солсак, Тян-Шан, Помир, Олой, Хисор, Зарафшон , Султон Увайс тоғ олди худудлари, Жанубий Туркманистоннинг ғарбий қисми, Амударё, Сирдарё ва Зарафшон дарёлари ҳавзалари ва унга туташган худудлари ярим дашт зонасини ташкил қилган. Мазкур худудлар барча даврларда чорва моллари учун озиқ-овқат таъминотига бой бўлган. Чорвадор аҳоли чорва моллари сонини кўпайтириш мақсадида юқорида қайд қилинган худудлар бўйлаб ёйилган. Шу сабабдан мазкур худудлар археологлар учун кўчманчи чорвадор аҳоли яратган маданиятларни археологик жиҳатидан ўрганиш маконларига айланган.
Ўрта Осиёнинг илк кўчманчи чорвадор аҳолиси яратган ёдгорликларни ўрганишда С.П.Толстов1, Б.А.Литвинский2, А.Н.Бернштам3, А.М.Манделштам4, А.Тереножкин5, В.Пьянков6, Ю.Ф. Буряков7, А.Асқаров8, Ш.Шайдуллаев9, Н.А.Аванесова10, Е.Е.Кузьмина11, А.Итина12, К.А.Акишев13, К.Байпаковлар йирик археологик тадқиқотларини амалга ошириб, чорвадор хўжалиги ва уларнинг ўтроқ аҳоли билан муносабатлари ўрин олган.
1954 йилда Ўрта Осиё минтақаларининг советларгача бўлган тарихини ўрганиш ва уни даврлаштириш масаласига бағишланган анжуманда ўтроқ ва чорвадор халқлар тарихи ўрганилиши асосий масала бўлганлиги маълум14. Археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, милоддан аввалги II минг йилликларга келиб, Ўрта Oсиёнинг марказий қисми, шимоли-ғарбий қисми чорвадор қабилаларнинг келиб жойлашиш маконига айланади. В.И.Сарианиди тадқиқотларида милоддан аввалги II мингйилликка келганда Ўрта Осиё бронза даври қабилаларнинг кўчиш майдонига айланганлиги қайд қилинади1 .Айнан ўша даврда Ўрта Осиёнинг шимоли-ғарбида Ёғочбанд, шимоли-шарқида Андроново маданияти соҳиблари истиқомат қилган. Уларда чорвачилик хўжалиги етакчилик қилган. Археологик тадқиқотларга кўра, мил. ав. II мингйиллик ўрталаридан бошлаб, Марказий Осиёнинг Шимоли-шарқидан Сирдарёнинг қуйи ҳавзаларига ана шу дашт-чўл аҳолиси кириб кела бошлайди. Дастлаб улар Амударёнинг қуйи ҳавзаларига жойлашадилар (Тозабоғёб, Амиробод, Сувёрган маданиятлари). Уларнинг бир қисми Сирдарё ўрта ҳавзаси, яъни Жанубий Козоғистон ва Тошкент вохасига кириб келади. Еттисув орқали Фарғона водийсига (Қайроққум маданияти) ва ундан Уструшона ва Суғдиёнага тарқалади2.
Андроново маданияти ёки Андроново тарихий-маданий бирлиги соҳиблари Жанубий Оқчадарёга жойлашгандан кейин маълум вақтга келиб, маҳаллий аҳоли билан қоришуви натижасида янги авлод шаклланган. Мазкур этник қоришув натижасида ўзига хос бўлган Сувёрган, Тозабоғёб ва Амиробод маданиятлари вужудга келган.
Мазкур маданиятларда археологик тадқиқотлар С.П.Толстов, М.А.Итина, Вайнберг каби археолог олимлар3 томонидан олиб борилган. Андроново ва Тозабоғёб маданиятларининг ашёвий манбалари -ҳунармандчилик, меҳнат ва ов қуроллари, уй қурилиши услублари ва хатто қабрни қазиш ва мурдани кўмиш одатларида хам бир хиллик кузатилади. Аҳолининг маҳаллий шароитга кўникиши натижасида Тозабоғёб маданияти соҳиблари ўтроқлаша боради; археологик манбалар улар деҳқончиликни ўзлаштирганлигидан далолат беради.
Тадқиқотчилар Андроновo ва Ёғочбанд маданиятини яратган қабилаларнинг бир қисми бронза даврида Тошкент воҳасига ҳам шиддат билан кириб келганлигини қайд этиб ўтган4. А.Г.Максимова Сариёғоч ва Чимкент сарҳадларидаги мозор-қўрғонларда олиб борган археологик изланишлари натижасида олинган моддий ашёларнинг таҳлилидан келиб чиқиб, бронза даврига мансублиги тўғрисида хулоса чиқарган5. 1955-1957 йилларда А.И.Тереножкин Бургмулла атрофларида бронза даврига оид моддий ашёларни топиб, уларни мил.аввалги II мингйиллик охири- I мингйиллар бошларига оид деган хулосага келган эди6 .
1964-1965 йилларда Х.Дуке чорвоқ сув омбори қурилиши муносабати билан бир неча мозор-қўрғонларни очиб, улардан бронза камон ўқлари, бронза ва кумушдан ишланган благузук ва сирғалар,мунгчоқлар олишга муяссар бўлган1. Бронза даври ва унинг сўнгги босқичларида чорвадор ва ўтроқ аҳоли муносабатлари Фарғона водийсида ҳам фаоллашган эди. Мазкур фаоллашиш жараёнини ўзига хос ўтроқ ва дашт аҳолисининг ўзаро муносабатларида моддий маданият ашёларида, турар жойлар қурилиши ва мозор-қўрғонларида кузатиш мумкин.
Тадқиқотчилар томонидан Андроново тарихий-маданий бирлигининг фарғонача вариант деб баҳо берилган Қайроққум маданияти тарихий хронологик санаси масаласида турли фикрлар мавжуд. Масалан Н.А.Аванесова Қайроққум маданятини милоддан аввалги ХII-IХ асрларга оид деб ҳисобласа2,14 Э.Э.Кузмина эса, милоддан аввалги II мингйиллик охири- I мингйиллик бошларига оидлиги тўғрисида хулосага келган3. Н.Г.Горбунова эса, Қайроққум маданятини милоддан аввалги XII асрга оид деган хулоса берган4.
Археолог олим А.М.Менделштам Жанубий Тожикистоннинг Бишкент водийсида бронза даврига оид бўлган хўжалиги асосини чорвачилк ташкил этган Тулхор маданиятини тадқиқ этган. Қабрларда жасадларнинг дафн қилиниш услублари, улар атрофида меҳнат қуроллари, идиш-товоқлар, ҳарбий қуроллари бўйича кўплаб маълумотлар берган5.
Қадимги Яксарт ўрта қисми ва ҳавзаси атрофлари чорвадорларнинг иқтисодий маконига айланган. Бунга Сирдарёнинг Инкордарё, Жонидарё, Қувондарё, Эски дарёлиқ ирмоқлари ва Амударёнинг Оқчадарё ирмоғи муҳим ўрин тутган. Сирдарё ҳавзасининг Шимолий районларида милоддан аввалги Х-VIII асрларда чорвадор-деҳқончилик қабилалар ўрнашган эдилар. Мазкур қабилаларнинг мозор-қўрғонлари археологлар томонидан ўрганилган. Мазкур худудда чорвадор-ўтроқ қабилаларнинг хўжалик маданияти “Жетиасар” маданияти номи билан машхур. Мазкур хўжалик соҳиблари маданияти милоддан аввалги VIII-VII- милодий IХ асргача давом этган6. Сирдарёнинг қуйи оқмида милоддан аввалги VII-V асрларга оид сак қабилаларининг йирик масканлари ва мозорлари ўрганилди. Собиқ Совет даврида қадимшунослар томонидан Ўрта Осиёнинг тоғ олди водийлари ва дашт, ярим дашт, сув ҳавзалари соҳилларига туташган худудларда ўрнашиб хўжаликнинг чорвачилик йўналишини олиб борган чорвадорларнинг моддий маданияти кенг тарзда ўрганилди. Тарихий маълумотлардан маълум бўлдики, чорвадорлар деган атаманинг вужудга келиши бронза даври билан боғлиқ. Натижада Ўрта Осиёнинг тоғ олди водийларида, дашт зоналарида ва кўл, ботқоқликка яқин худудларда чорвадорлар ўтроқ аҳоли билан ёнма-ён яшаганлар. Чорвадорларнинг алоҳида маълум худудларни эгаллаб олганлиги боис, Марказий Осиё икки қутбга ажралган. биринчиси деҳқончилик воҳалари, иккинчиси тоғ ва тоғ олди, дашт ҳудудлари.
Афтидан чорвадорлар жойлашган худуд ўтроқ зироатчилар худудига қараганда катта бўлган. Шундай бўлса ҳам чорвадорларга яйлов етишмаганлиги боис, ўтроқ аҳоли томон кўчиши бошланган. Шу тариқа чорвадор қабилалар ҳужуми хавфи дастидан ўтроқ аҳоли мудофаа тизимли шаҳар ва қишлоқларни барпо қилишга мажбур бўлганлар.
Сирдарёнинг қуйи оқимидаги чорвадорлар милоддан аввалги IV-II асрларга келиб, сув мувозанати кескин ўзгаргани учун мазкур ҳудуд чорвадорлар томонидан ташлаб кетилади. Масалан, Чирикработликлар жануби-ғарб ва жануби-шарқий томон силжиганлиги тарихий манбаларда қай этилади. Ўрта Сирдарё ҳавзасида эса антик даврда чорвадорлар маданяти фаоллашган. Ўтрор- Қоратов ҳудудида Ўтрор-Арис ва Қовунчи маданятлари шаклланган. Жанубий Қозоғистон ва Арис, Талос дарёлари водийлари чорвадорлар иқтисодий маконига айланган.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ўрта Осиё ҳудудининг ката қисмини тоғ-олди, дашт зоналар ташкил этган ҳолда, минтақа чорвачилик хўжалиги учун қулай бўлган. Қадимги даврлардан бошлаб мазкур ҳудудларда кўчманчи қабилалар миграцияси ва ўтроқ аҳоли билан маданий-иқтисодий алоқалар натижасида ўзига кўчманчи чорвадор маданиятлари шаклланган. Бу маданиятларни ўрганилиши эса Ўрта Осиёнинг қадимги даврларини ёритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish