Сополли маданияти санъатида тоғ эчкиси тасвири
Тоштурдиев Ш.Ш. ТерДУ магистранти
Ҳар бир халқнинг санъати ўша халқнинг тафаккурии маҳсулидир, шу маънода қадим аждодларимиз санъати тарихини билиш ёшларимиз учун муҳимдир. Ҳар бир ахлқнинг санъати ўша халқнинг тафаккури маҳсулидир., шу манода қадим аждодларимиз санъати тарихини билиш ёшларимиз учун муҳимдир. Сополли маданияти Ўзбекистон ҳудудидаги бронза даври қабилаларнинг энг қадимги деҳқончилик маданияти бўлиб Ўзбекистон ҳудудининг Сурхондарё вилояти ва қўшни Тожикистон ҳудудларини қамраб олади. Бумаданият Сополлитепа, Жарқўтон, Мўлалитепа, Бўстон, Буйрачи, Нурек, Тандирйўл, Орабулоқва Тиллабулоқ каби 10 дан ортиқ ёдгорликларни ўзида жам қилган Сополли маданияти келиб чиқиши жиҳатидан Қадимги шарқ цивилизациянинг локал (маҳаллий) варианти ҳисобланади. Бизга малумки қадимги илк хонаки эчкилар Қадимги Шарқ ҳудудида янги тош (неолит) даврида хонакилаштирилган. Эчки ўша давр қадимги одамларнинг иқтисодий ва хўжалик эҳтиёжларини ҳар тамонлама қондирган биринча навбатда тоғ эчкилари ихчам бўлганлиги учун камонда овлаш осон бўлган, бир киши ҳам эчкини бемалол овлай олишган, овланган эчки гўши овқат сифатида истемол қилинган . Иккинчидан хонакилаштирилган эчки сутини соғиб қўшимча озуқа сифатида истемол қилишган, учинчидан эчки терисидан инсонлар кийим-кечак, ва кайлаларни ёпиш учун фойдаланилган айниқса қиш мавзумида эчки териси совуқдан асраш учун қадимги одамларга асқотган, эчки суякларидан турли хўжалик буюмлари таёрланган, экчи суяклари инсонларнинг дўсти бўлган итлар учун озуқа манбайига айланган. Юқоридагилардан кўриниб турибдики қадимги даврда инсонлар ҳар томонлама табиатга бўлган эҳтиёжини шу кичкинаги ҳайвон қондирган. Кейинчалик эчкига илоҳий тус бериб турли қабилаларнинг тотемига ва мифологик тимсолига айланган бу ҳайвон қадимги даврда ўзининг инсонлар олдидаги эзгу хизмати эвазига Қадимги давр санъати намуналарида ҳам номоён бўла бошланади.
Ўзбекистон ҳудудидаги қадимги даврга оид ва аждодларимиз томонидан ишланган қадимий деворий тасвирлар Сурхондарё вилояти Зараутсой дарасида ва Навоий вилояти Сармишсой дарасида топилган. Зараутсой қоя тош тасвирлари мезолит ва неолит даврига тегишли бўлиб тасвирларни петроглиф услибида эмас балки қизил оҳра ( бўёқ) ёрдами билан чизиб тасвирлаган. Сармишсой тасвирлари эса петроглиф услибида яъни тоятошга уриб чизиб из қолдириш натижасида тасвирланган. Бу тасвирлар асосан схематик тасвирлансада лекин ҳайвонларни шаклий жиҳатдан фарқлаб олиш мумкин, тасвирлар турли композицияларни ташкил қилган. Анималистик жанрни ва қадимги одамларнинг ов манзаларини ифодалайди турли-туман тасвирлар орасида ёввойи ҳайвонлар айниқса ёввойи тоғ эчки тасвирлари сақланиб қолган. Сармишсой тасвирларининг қадимги даврига тегишли суратларнинг храналогик санаси тахминан эр.авв 3-2 минг йилликни ташкил этади. бу каби тоғ эчкиларнинг тасвирларига ўхшаш суратлар Жанубий Туркманистондаги энеолит даври ўтроқ қабилалар маданиятига оид Қоратепа, Геаксур ва Олтинтепа каби ёдгорликлардан топилган сопол идишларнинг сирт қисмида ифодаланган тасвирлар жуда ўхшашдир. Турли тоғ эчки тасвирлари Сопол буюмларга асосан декоратив безак сифатида ишланган.
Олимлар бу давр кишилари қадимги деворий расмларни қоя тошларга чизиб ибтидоий санъат тасвирларининг қолдиришга асосий сабабларни келтира олишмаяпти бази олимлар расм чизишга сабаб сифатида бу давр инсонларининг расмли қоятошлар ёнига келиб ибодат қилиб, диний удумлар ирим-сиримларни бажо келтирган бўлиши мумкин. Ана шу ирим-сиримлардан бири-қояларга расмлар чизиш одати бўса керак деса. Баъзи олимлар ибтидоий одамлар расмларни ёввойи ҳайвонларни осонликча ўлдириш ва овнинг муваффақиятли бўлиши кўзга тутиб чизган бўлишлари мумкин, деб тахмин қилади. Баъзи этнографик маълумотларга таяниб шуни айтиш мумкинки, кишиларнинг фикрига кўра, қояларга ва ҳар хил буюмларга ишланган расмлар кишиларга бахт келтиради, чорва моллари ва яввойи ҳайвонларнинг сонини кўпайтиради деган маълимотлар мавжуд.
Ўтган асрнинг 60-йиллар охири ва 70-йиллар бошларида Асқаров бошчилигидаги бир гуруҳ археолог олимлар томонидан Жанубий Ўзбекистон ҳудудидаги бронза даврига оид Сополлитепа кейинчалик Жарқўтон ёдгорликларни ўрганиш натижасида аёлларга тегишли бўлган турли-туман зеб-зийнат буюмлари топилди. Бу буюмлар оддий бўлиб қолмай жуда нафис ишланган бўлиб амалий санъат намуналари ҳисобланади турли ҳайвон ва ўсимлик тасвирлари декоратив безак сифатида жуда махорат билан ишланган. Аёллар зеб-зийнат буюмлари орасида тоғ эчкиси ва архар тасвирлари ҳам ифодаланган, зеб–зийнат буюмларида ифодаланган эчки тасвирлар сони 10 тани ташкил қилади. Сополли маданияти амалий санъат буюмларида ифодаланган тоғ эчкиси тасвирларини қандай буюмларга қўлланилганига қараб 2 та типологияга ажратиш мақсадга мувофиқдир.1.Туғнағичнинг тепа қисмида ифодаланган тоғ эчкиси ёки архар тасвирлари. 2. Муҳр (Тамға, Тумор) ифодаланган эчки тасвирлари.
1.Туғнағичнинг тепа қисмида ифодаланган тоғ эчкиси ёки архар тасвирлари бу тасвирлар 4 дона туноғичда ифодаланган бўлиб шундан биттаси Сополли маданияти Сополли даври босқичига мансуб бўса қолган тўғнагичлар Жарқўтон даврига оиддир. Сополлитепадан топилган 1-туғнағичда архар тасвирланган унинг узунлиги 18 см бўлиб бронзадан ясалган, архар тасвири туғнағичнинг тепа қисмида ифодаланган, архар тасвирланишига кўра ҳайкалтарошлик санъатининг думалоқ шаклли ҳайкаллар турига мансуб бўлиб, яъни ҳайкални ҳамма томонидан кўриб бемалол томоша қилиш мумкин. Архар тасвири схематик эмас, балки анатомик аниқ ва реал тасвирланган, архарнинг майда деталларигача семметрик аниқ тасвирланган. Архарнинг ҳамма оёқлари туғнағичнинг тепа қисмига бириктирилиб уйғунлашиб кетган ажойиб декорацияни ташкил қилган архар шохлари бурама тарзда орқага қайириб тасвирланган бошини тепага қаратиб турибди. Туғнағичдаги архар рўпарасидаги бирор нарсага тик қараб тургандай таассурот уйғотади.
Кейинги 2- ва 3-туғнағичларда ҳам архар тасвирланган бўлиб Жарқўтондан топилган бронзадан ясалган Сополлитепа туғнағичига ўхшаб шу услубда тайёрланган, ҳайкаллар тасвирланиш услубига кўра реал ва анатомик аниқ кўринишга эга. Архарлар рўпарасига қараб ва ётган ҳолда ифодаланган. 4-Туғнағич ҳам Жарқўтондан топилган бўлиб бронзадан ясалган унинг узунлиги 9,5 смни ташкил қилади. Унинг тепа юзи қисми тептекис тоғ эчкиси ўйиб релъеф услубида ҳаётий тасвирланган, тепадан қараганда тасвир яқол намоён бўлиб турибди, туғнағич шакл формаси тоғ экчиси шаклига монанд қилинган. Олимларнинг фикрича Зооморфик тасвирланган буюмлар декоратив безак санъати бўлиб қолмай шу буюмларда ифодаланган ҳайвон буюмларни асрайди, қўриқлайди деган қадимги одамларнинг диний тушунчасини изоҳлайди Сополли маданиятига тегишли тоғ эчкили туғнағичлар деярли ҳаммаси аёллар қабрларидан топилган балки диний, мифологик қарашлар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин яъни туғнағичда тасвирланган ҳайвонлар марҳумни ёмонликдан асраш ё бўлмаса нариги дунё олиб ўтишга воситачи кўприк бўлган деган тушунча бўлиши ажаб эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |