Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Сирдарё ҳудудида илк шаҳарларнинг пайдо бўлиши



Download 1,55 Mb.
bet50/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Сирдарё ҳудудида илк шаҳарларнинг пайдо бўлиши
С. Қудратов ГулДУ “Тарих” кафедраси т.ф.н., доцент

Мустақилигимизнинг халқимизга берган энг буюк неъматларидан бири бу қадим ва шонли тарихимиз борасида рўйи-рост ва холис фикр билдириш имконига эга бўлганлигимиздадир. Айнан шу сабаб сўнгги йилларда Ўзбекистон тарихини ўрганиш борасида кенг қамровли тадқиқотлар олиб борилмоқда. Жумладан, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё ва Фарғона водийси тарихи борасида янгидан-янги маълумотларга эга бўлмоқдамиз. Бироқ Сирдарё вилояти тарихини ҳаммамиз ҳам яхши биламиз деб айта олмаймиз. Бунга маълум маънода Сирдарё қадимда ва ўрта асрларда кимсасиз чўл бўлган ва бу ерлар «шўро»лар ҳукмронлиги давридагина ўзлаштирилган деган нотўғри тушунчалар ҳам сабаб бўлмоқда. Вахоланки, “Сирдарё вилояти гарчи Ўзбекистон таркибидаги маъмурий ҳудуд сифатида анча ёш бўлсада, бу заминнинг неча минг йиллик тарихи, маданияти бор”1.


Вилоят ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижаларига ижодий ёндошиш, Сирдарё вилояти ҳудудида илк шаҳар ва давлатларнинг пайдо бўлиш масаласида янги фикрларни билдириш имконини бермоқда.
Маълумки, Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида милоддан аввалги II минг йиллик бошларида, шимоли-шарқий ҳудудларида (Фарғона, Тошкент ва Сирдарё вилояти) милоддан аввалги 1 минг йиллик бошларида аҳолининг воҳа-воҳа бўлиб жойлашиш тизими шаклланади. Аҳолининг воҳа-воҳа бўлиб жойлашиш тизими деганда бирор-бир дарё ёки сой бўйида аҳоли манзилгоҳларининг компакт (зич) жойлашишига тушунилади. Аҳоли манзилгоҳларининг воҳа-воҳа бўлиб жойлашиши ушбу ҳудудда суғоришга асосланган деҳқончилик ривожи билан изоҳланади. Деҳқончилик айниқса суғорма деҳқончиликнинг пайдо бўлиши давлатчилик тизими шаклланишида муҳим ўрин тутади. Зеро, суғоришга асосланган деҳқончилик ривожи мураккаб сув иншоотлари қурилишини тақозо этган. Ўз навбатида, суғориш иншоотларининг қурилиши эса кўплаб аҳоли уюшмасини талаб қилган. Кўпчилик ахолини мажбурий равишда суғориш иншоотлари қурилишига жалб этиш марказлашган бошқарувни, аниқроғи давлатнинг пайдо бўлишини тақозо килган.
Вилоят ҳудудидаги энг қадимги аҳоли манзилгоҳлари ҳам суғориш учун қулай бўлган дарё ва сой бўйларида пайдо бўлган. Дастлабки аҳоли вилоят ҳудудидаги Хўжамушкентсой, Шўрбулоқсой, Муғолсой, Тоғобсой, Сармичсой, Сирдарё бўйларида истиқомат қилган. Археологик тадқиқотлар дастлабки деҳқончилик манзилгоҳлари Хўжамушкентсой ва Шўрбулоқсой бўйларида бундан 3-4 минг йиллар олдин пайдо бўлганлиги ҳақида гувоҳлик беради. Бу табиий, чунки юқоридаги сойлар серсув, уларнинг атрофидаги ерлар унумдор бўлган. Шунингдек, бу воҳаларнинг буюк савдо йўлида жойлашганлигини ҳам ёддан чиқармаслигимиз лозим1.
Шўрбулоқсой бўйида жойлашган ёдгорликлар ичида энг қадимгилари Эски Ховос ва Нуртепа ёдгорликлари ҳисобланади. Улар милоддан аввалги 1 минг йиллик ўрталарида қад кўтаради.
Эски Ховос ёдгорлиги Ховос тумани Ховособод қишлоғида жойлашган. Ёдгорликда ҳаёт мил.ав. IV-III асрдан то 1953 йилларгача давом этган. Шаҳар ҳудуди 10 гектарни ташкил этган бўлса, шундан 2 гектари арк ҳудудига тўғри келган. Сақланиб қолган баландлиги 15 метр.
Эски Ховос Самарқанддан шарққа йўналган йўлнинг чорраҳасида жойлашган. Ундан бир тармоқ Ховосдан Куркат орқали Хўжанд ва Фарғонага, иккинчиси тармоқ қадим Чочга олиб борган. Чоч йўналишда иккита йўл бўлган, бири нисбатан узоқроқ лекин хавфсиз йўл - тўғри Сирдарё кечувидан сўнг шимолга, Бенакет (Шоҳруҳия) шаҳрига ва ундан эса, Харашкентга ва кейин Чоч пойтахти Бинкетга борган. Иккинчи йўл қисқа дарёдан ўтмасдан, унинг чап қирғоғи бўйлаб, ўрта асрларда Хушкет деб номланган ҳозирда Сайхунобод туманининг Нурота ёдгорлигича бориб, сўнгра кечувдан Бенакет (Шоҳруҳия)га ўтилган. Бу ҳақда IX-X асрда яшаб ўтган араб географлари Хордадбеҳ ва Истахрийлар ёзиб қолдиришган. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Эски Ховос ёдгорлиги Фарғона, Чоч ва Сўғдда савдо йўналишлари чорраҳасидаги қулай ва муҳим манзил вазифасини бажарган.
Эски Ховос учун Шўрбулоқсойдан канал қазиб чиқарилган. Ушбу канал 1812 йилгача фаолият кўрсатган.
Эски Ховосниг биринчи тадқиқотчилари – Туркистон ҳаваскор археологлар тўгараги (ТКЛА) аъзолари-унга бир неча бор эътибор берганлар. Н. Ликошиннинг Мирзачўллик кексалардан ёзиб олган ҳикоясига кўра, ўз вақтида Шаҳристондан Ховосга томон оққан катта дарё орқали кемалар қатнаган (Лыкошин, 1896, 9 бет). Кейинчалик йирик мутахассис, Ўрта Осиё тарихининг билимдони, профессор М.Е. Массон Мирзачўл марказидаги катта тепаликни ўрта асрлардаги Ховоснинг марказий харобалари деб талқин қилади. Аммо у вақтларда тепа устида кўплаб аҳоли яшаган (дастлаб тепа устида атрофи сув тўлдирилган хандак билан ўраб олинган Беклик қалъаси ва кейинчалик 1953 йилларгача эса, Эски Ховос қишлоғи уйлари жойлашган), оқибатда ёдгорликда археологик изланишлар олиб бориш амалда мумкин бўлмаган.
Ёдгорлик 1988-1989 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Археология институти, Сирдарё археология отряди томонидан ўрганилган. Ёдгорликнинг ёшини аниқлаш мақсадида олиб борилган қазишмаларни, 10 метр чуқурликдан сув чиқиб кетганлиги сабабли нихоясига етмай тугатишга мажбур бўлинган. 10 метр чуқурликда мил. ав. 1 асрга оид маданий қатламлар аниқланган.
Худди шу отряд томонидан 2003 - 2004 йилларда ёдгорлик худудида мил.ав. III асрга оид бир ярим ғиштдан қўтарилган девор қолдиқлари ва қадимги Фарғонадаги Эйлатан маданияти (мил.ав. VI-Ш асрлар)га хос, лекин маҳаллий кулоллар томонидан ясалган сопол идишлар топилган.
Ўзбекистон Археология институти Сирдарё отряднинг ушбу ёдгорликда 2014 йил олиб борган археологик тадқиқотлари натижасида мил.ав.II-I асрга оид Анахита ҳайкалчаси ва XII асрга оид яшил рангда сирланган қора чироқ топилди. Ушбу топилманинг аҳамияти шундаки, унинг балдоғида хумо қуши тасвири туширилган. Ёдгорликда археологик тадқиқотлар давом этмоқда.
Эски Ховос тарихи ёзма манбаларда Алесандр Македонскийнинг Ўрта Осиёга юриши билан боғлиқ тарихий воқеалар сабабли кенгроқ ёритилган. Маълумки, мил.ав. 329-327 йиллари Ўрта Осиёга юриш қилган Александр Македонский Сўғд пойтахти Маракандани бўйсиндиргач, Сирдарё томон юриш қилади. Йўлда у Уструшонанинг тоғли фуқаролари қаршилигига учрайди. Маҳаллий халқ унинг ғалла, озиқ-овқат тўплаш мақсадида ён-атрофга юборган отрядини қириб ташлайди, Александрнинг ўзи ҳам бу ерларда умрида биринчи бор яраланади. Александр катта қийинчилик билан бу ерларни босиб олгач, эрксевр маҳаллий халқларнинг ҳужумидан чўчиб, 17 кунда ҳозирги Ҳўжанд ва Бекобод шаҳарлари оролиғида тахминан Фарҳод ГЭСи ўрнида калъа қурдиради. Уни Алесандрия Эсхата (Чекка Александрия) деб атайди. Шу орада Александрнинг шаҳар қуриш ва дарё ортидаги сакларга қарши дарёдан ўтиб, жангга кетганлигидан фойдаланган маҳаллий халқ юнонларга қарши қўзғолон кўтаради. Юнон тарихчи Аррианнинг ёзишича “дарёга қўшни яшаётган “ёввойилар” шаҳарларда турган юнон бўлинмаларини босиб олиб қириб ташлайдилар ва бу шаҳарларни янада мустаҳкамлай бошладилар. Бу қўзғолонда кўпгина сўғдийлар ҳам қатнашадилар”. Қўзғолондан хабар топган Александр зудлик билан қўзғолонни бостиришга уринади. У ўзининг тажрибали ва содиқ саркардаси Кратерни “ваҳшийларнинг” энг катта шаҳри Киропол (Нижонисой бўйидаги Ховотак (қуёш этаги) маскани ўрнидаги “Нуртепа” ёдгорлиги деб тахмин қилинмоқда)га юборади, ўзи эса қароргоҳ яқинидаги Ғоз (Тожикистоннинг Нов шаҳри ўрнида деб тахмин қилинади) шаҳри томон йўл олади.
Маълумотларда ёзилишича Александр маҳаллий аҳолига тегишли бўлган еттита қалъадан 5 тасини у 2 кун ичида нисбатан осонлик билан забт этади. Қолган иккита қалъани ҳийла ишлатиб, лаҳм кавлаб, ер остидан кириб бориб истило қилган.
Кейинчалик ушбу худудлар мил.ав. III асрнинг охирларигача бўлган даврларда салавкийлар давлати таркибида бўлган. Мил.ав. III аср ўрталарида салавк шоҳларидан Антиохнинг лашкарбошиси Милетлик Демодамант бу ерлардан ўтиб, Яксартнинг нариги қирғоғидаги саклар билан уришган ва ҳозирги Оққўрғон тумани ҳудудида Қанқа (Шоҳруҳия) шаҳрига асос солган. У ерда худо Апполон шарафига атаб алтар бунёд этади.
Эски Ховос ёдгорлиги аҳолиси мил.ав. III асрнинг охирларидан милодий IV асрларгача бўлган даврда Қанғуй давлати таркибида бўлган.
Ховос сўзининг келиб чиқиши борасида турли ривоятлар мавжуд. Улардан бирида айтилишича, Шаҳристонда (илк ўрта асрларда Уструшонанинг пойтахти бўлган Бунжикат, ҳозирда Тожикистон худудида) шоҳ Қаҳка бўлиб, унинг Хавасхон исмли қизи бўлиб, у қаттиқ бош оғриғи дардига мубтола бўлган. Кунлардан бир куни шоҳ қизи билан Ховос ерларида ов қилгани келади. Келган кунларининг эртасига шоҳ қизи кучли бош оғриғидан фориғ бўлади ва шоҳ қизининг шарафига қишлоқ номини “Ховос” деб атаган. Қизи учун у Шаҳристондан канал қазиб келишни буюрган. Яна бир ривоятда айтилишича, Амир Темур баҳорда бу ерларда бўлган ва “ҳавас қилса арзийдиган” жой экан деган. (Шу ўринда “Ховотак” сўзи “Қуёш этаги” деган маънони берар экан балки “Ховос” дегани “қуёшли” деган маънони англатар –С. Қ.)
Эски Ховос ўрта аср манбаларида ҳам тилга олинади. Масалан, XI- аср бошларида Ховос Сомонийлар сулоласининг сўнги вакили Мунтасир ва қорохоний илоқи ўртасидаги жанг муносабати билан тилга олинади. Манбаларда ёзилишича, 1003 йил сомонийлар давлатининг амири Абдуиброҳим билан қорахонийлар илоқи Носир ибн Али ўртасида Ховос қалъаси ёнида жанг бўлади. Жангда амир Абдуиброҳим ғолиб чиқади. Ривоятларда Абдуиброҳимни асли ховослик бўлган дейишади. Жангларда енгилмаганлиги сабабли унга ал Мунтасир (арабча Енгилмас) деган ном беришган. Кейинчалик ушбу саркарда Туркманистоннинг Керки шаҳри яқинида ўлдирилган. Керки шаҳрида унга атаб улуғвор мақбара қурилган.
Академик В. В. Бартольднинг ёзишича, 1366 йил Амир Темур амир Хусайнга қарши курашда Ҳисор хокими Кайхусрав билан яқинлашади, Кайхусрав Тошкентдан 2 минг кишилик қўшини билан келиб, Ховосда турган амир Темурга қўшилади. Шундан сўнг Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асарида ёзилишича, Амир Темур ҳозирги Мирзачўл ерларида амир Хусайннинг сон жиҳатдан устун бўлган қўшинини тор-мор этган.
Ховосда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам бўлган. “Бобурнома”да ёзилишича Бобур Шоҳруҳия ва Ўратепа оралиғидаги Ховос қишлоғидаги жангда Умар шайх Султон Аҳмад Мирзодан мағлуб бўлган.
XV асрнинг иккинчи ярмида Ховосда Абдураҳмон Жомий ва Хожа Аҳрор Валий бўлганлар.
XVIII-асрда Самарқанд ўзаро урушлар натижасида хувуллаб қолганда у ерга ховосликлар ҳам кўчиб боришган ва у ерда ўзларининг гузарларини ташкил қилганлар.
Бухоро амири Музаффар чор Россияси қўшинларидан Сирдарё соҳилларида енгилган (1866 йил) ва қочиб, кечқурун Ховос қишлоғида тўхтаб, 200 минг кишилик қўшинини маҳаллий аҳолининг уйларига жойлаштирган. Эски Ховосда ҳаёт 1953 йилгача давом этади1.

Буюк ипак йўли”даги ёдгорлик



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish