Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Қадимги Сирдарё ҳудудидаги археологик ёдгорликлар тарихи ёзма манбаларда



Download 1,55 Mb.
bet49/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Қадимги Сирдарё ҳудудидаги археологик ёдгорликлар тарихи ёзма манбаларда
С. Қудратов ГулДУ “Тарих” кафедраси Т.ф.н., доцент

Сирдарё заминида инсонлар қадимги тош давридан бери яшаб келишган бўлсада, унинг қадим тарихи тўғрисида маълумот берувчи ёзма манбалар бир мунча кейинги даврларга оиддир. Қадимги Сирдарё тарихи ҳақида маълумот берувчи муҳим ёзма манба қадимги грек тарихчиси Аррианнинг «Искандарнинг ҳарбий юришлари» асаридир5. Милодий II асрда яшаган Арриан ушбу асарида македониялик Александрнинг Ўрта Осиёга юришлари ҳақида батафсил маълумот беради. Шубҳасиз, муаллиф воқеаларни ёритишда македониялик Александр даврида яшаган давр манбаларидан фойдаланган. Унда ёзилишича, милоддан аввалги 329 йили Сўғд пойтахти Мараканда(Самарқанд)ни олган Александр шимоли-шарққа Танаис (Яксарт-Сирдарё) томон юриш қилади. Мараканданинг ён атрофидаги қишлоқ аҳолисининг қаттиқ жазоланганлигидан хабардор бўлган маҳаллий қабилалар бу юришга қаттиқ қаршилик кўрсатадилар. Жумладан, Аррианнинг ёзишича, Уструшонанинг тоғли аҳолиси юнон-македон қўшинининг озиқ-овқат йиғувчи отрядларини тор-мор этадилар. Бундан ғазабланган Александрнинг катта қўшин билан келаётганини эшиттан маҳаллий аҳоли барча томонлари тик қояли бўлган тоққа чиқиб яширинишади. Маълумотларда уларнинг сони ўттиз минг киши атрофида бўлганлиги ёзилган. Александр уларни катта қийинчиликлар билангина енга олган. Шундан сўнг Александр Танаис (Сирдарё) томон йўл олган. У Сирдарё бўйида, унинг чап қирғоғида 17-20 кун ичида Александрия-Эсхата (Чекка Александрия)шаҳрини барпо этади.


Александрия-Эсхатадан ташқари Аррианда Сирдарёнинг чап қирғоғида жойлашган яна 7 та шаҳарнинг номи тилга олинади. Антик давр манбаларида ёзилишича, улар Аҳамонийлар шоҳи Кир II (милодгача 558-530-йиллар) томонидан барпо этилган1.
Улардан бири, унга асос солган шоҳ шарафига Киропол (Чекка Кир) деб номланган, агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, у ҳолда қадимги Сирдарё ҳудудлари бир вақтлар Аҳомонийлар давлати таркибида бўлган. Аммо бу фикрга академик олим Литвинский қарши чиқади, унингча шаҳар номининг ўзагини ташкил этувчи “Куру” ёки “Куруш” сўзлари ҳозирги Куркат қишлоғи (Ширин шаҳри яқинида) ёки Сирдарё ирмоғи Куршоб номларидан олинган бўлиб, юнонлар ушбу номни ўз анъаналарига мослаштириб Кир Эсхата деб аташган. Д.Довудий эса шаҳар номи сўғдларнинг Куру қабиласи номидан олинган деб хисоблайди. Бу вазиятда бизнинг ўлкалар Аҳамонийлар давлати таркибига кирмаган бўлиб чиқади ва Арриан тилга олган 7 та шаҳар қадимги аждодларимиз томонидан қурилган бўлади.
Македониялик Александр унга қарши Сўғдда Спитамен бошчилигидаги қаршиликни бостириш учун Маракандага қайтганидан фойдаланиб, юқоридаги 7 та шаҳар аҳолиси қўзғолон кўтаради ва Александр томонидан қолдирилган юнон-македон қўшинларини қириб ташлайди. Аррианнинг ёзишича, «дарё буйи варварлари» македониялик жангчиларни қириб ташлаб, ўз шаҳарларини мустаҳкамлаганлар. Қўзғолонда «дарё бўйи варварлари» билан бир қаторда кўплаб сўғдлар ҳам иштирок этганлар. Шу ерда бир муҳим хулоса қилиш мумкин, яъни қадим сирдарёликлар сўғдлардан фарқ қилган. Чунки Арриан маҳаллий халқни сўғдлардан фарқли равишда “варварлар” деб ёзади. Арриан «варвар»лар томонидан мустаҳкамланган 7 та шаҳардан 2 тасининг номини тилга олади, булар Кирополь ва Газа. Воқеадан хабар топган Александр шошилинч орқага қайтиб, қўзғолонни шафқатсизларча бостиради. Барча 7 та шаҳар ҳам вайрон қилинган ва ёқиб юборилган. Шаҳарларнинг эркак аҳолиси ўлдирилиб, аёллар ва болалар ўлжа сифатида жангчиларга бўлиб берилган. Энг шиддатли жанг Киропол учун бўлади. Атрофи баланд деворлар билан ўраб олинган ва кўп сонли жанговар «варварлар» тўпланган шаҳарни қўлга киритиш юнон-македонларга осон бўлмаган. Кирополни Александр ҳарбий хийла билангина олади. У оз сонли қўшин билан дарёнинг қуриб қолган қисми орқали шаҳар ичкарисига кириб олади ва шаҳар дарвозасини ичкаридан бузиб, ўз қўшинининг шаҳарга кириб олишига имкон яратади.
Орада қаттиқ жанг бўлиб, Александр боши ва бўйнидан тош билан қaттиқ жароҳат олган. Александрнинг лашкарбошиси Кратер ва бошқа лашкарбошилари ҳам шаҳар мудофаачилари томонидан отилган ўқ-ёйлардан яраланганлар. Шиддатли қаршиликдан сўнг ҳимоячиларнинг кўпчилиги қириб ташланган, қолганлари шаҳар ичкарисидаги аркка яширинишган. Кейинчалик улар ҳам тор-мор этилган. Курцийнинг ёзишича, “Тарихда ҳеч бир шаҳар бундай қамалга учрамаган” (Квинт Курций Руф,VII, 23).
Фанда эрксевар, мағрур аждодларимиз томонидан қаҳрамонларча ҳимоя қилинган шаҳарларнинг қаерда жойлашганлиги кескин баҳсларга сабаб бўлиб келмокда. Айрим олимлар фикрича, уструшоналикларнинг асосий шаҳри Киропол Ўратепа шаҳридаги Муғқалъа ўрнида бўлган деб ҳисобласалар1, бошқа бир гуруҳ олимлар Кирополни Ховатоғ яқинидаги Нуртепа ёдгорлиги ўрнида бўлган, деб ҳисоблайдилар2. Бизнинг фикримизча ҳам Киропол Нуртепа ёдгорлиги ўрнида бўлган. Сабаби, айнан шу ёдгорликда милоддан аввалги VII-IV асрларга оид маданий қатламлар ўрганилган.
Арриан томонидан қайд этилган иккинчи шаҳар Газа эса айрим олимлар томонидан Газандарак қишлоғи ўрнида, бошқалар эса Тожикистон Республикасининг Нав туманида3, учинчи гуруҳ олимлар эса уни Хўжанд ўрнида бўлган деб ҳисоблайдилар. Етарли даражада археологик тадқиқотлар олиб борилмаганлиги сабабли, бу муаммо ҳозирча очиқ қолмоқда.
Антик давр ёзма манбаларда ёзилишича, македониялик Александр ва унинг саркардалари Сирдарё бўйларида амалда анъанавий кўрсатилган етти шаҳардан анча кўп шаҳарларни босиб олишган. Балким бу етти шаҳар ёки қалъалар мавжуд бўлган нисбатан кўпроқ бўлган манзилгоҳлар ичида энг мустаҳкамлари бўлиб, душман хавфи пайдо бўлганда ён-атрофдаги манзилгоҳлар аҳолиси айнан шу жойларга яшириниб, жон сақлашган бўлиши мумкин. Бу ҳол Арриан маълумотларида тасдиқланади: “Айтишларича “ёввойилар” атрофдан бу етти шаҳарга қочиб келар эдилар”4. Бу унча катта бўлмаган қишлоқлар жумласига етти шаҳардан ташқари, вилоятимиз худудидаги милоддан аввалги VI асрга оид Саганактепа ва Саганактепа I харобаларини ҳам киритиш мумкин5.
Милоддан аввалги 323 йилда македониялик Александрнинг вафотидан сўнг вилоят худуди унинг лашкарбошиси Салавк тузган давлат таркибига кирган. Александрнинг ўлими нафақат унинг лашкарбошиларининг, шунингдек, унинг империяси таркибига кирган кўплаб халқларнинг қўзғолонига ҳам олиб келади. Жумладан, Сирдарё бўйлари аҳолиси ҳам ўз озодликлари учун қўзғолон кўтарганлар. Шу ўринда маҳаллий халқлар қўзғолонларининг сабабларига тўхталиб ўтсак. Қадимдан Ўрта Осиёда деҳқончилик билан шуғулланган халқ билан, кўчманчи - чорвачилик билан шуғулланган қабилалар ёнма-ён яшашган. Кўчманчиларнинг ўтроқ аҳоли маҳсулотларига эҳтиёжи ва ўз навбатида ўтроқ аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган талаби бу алоқаларнинг доимий бўлишини тақоза этган. Юнон-македонлар деҳқончилик воҳаларини босиб олишгач, чегараларда ўзларининг ҳарбий истеҳкомларини барпо этадилар. Ва шу тариқа кўчманчи-чорвадорларнинг ўтроқ деҳқонлар билан анъанавий бўлиб келган алоқаларини сунъий равишда узиб қўядилар. Табиийки, бу ҳам деҳқонларга ҳам кўчманчи-чорвадорларга ҳам маълум қийинчиликлар олиб келган. Айнан шундай ҳолатга қарши улар биргаликда, умумий душманларига қарши қўзғолон кўтарадилар. Уларни бостириш учун салавкийлар давлати лашкарбошиси милетлик Демодамант мил.ав. 293-289 йиллари Сирдарё бўйига юриш қилади. Демодамант юришининг маршрути номаълум бўлса ҳам, у македониялик Александрнинг йўллари бўйлаб юрганлиги тахмин қилинади. Сирдарё бўйидаги Александрия Эсхата бу юришда салавкийларнинг таянч пункти бўлган бўлиши мумкин, зеро, у ердан улар Яксарт ортида ўз ҳаракатларини олиб боришлари мумкин эди. Шу ўринда Сирдарёнинг номланиши масаласига аниқлик киритиб ўтсак, милодий I асрда яшаб ўтган рим тарихчиси Пилинийнинг ёзишича, бақтрияликлар Сирдарёни Лаксат (Яксарт), скифлар Силис, юнонлар эса Танаид (ҳозирги Волга дарёси) деб аташган. Милетлик Демодамантнинг дарё ортига юриши бу Танаид эмас бошқа дарё эканлигини исботлайди. “Бу ерлардан форсийлар ва скифлар чегараси ўтади” деб ёзади римлик тарихчи1.
Тарихий манбаларда ёзилишича, милетлик Демодамант Сирдарё бўйларида Александр ўрнатган ҳукмронликни тиклабгина қолмасдан, ҳатто Сирдарёни кечиб ўтиб, дарёнинг нариги томонида, “Яксарт орти Антиохия” шаҳрига асос солиб, у ерда, маъбуд Аполлон шарафига алтар ҳам бунёд этади. Ушбу шаҳар Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги Қанҳа харобалари ўрнида бўлган деб тахмин қилинади2.
Милоддан аввалги III асрнинг иккинчи ярми ва милоддан аввалги II аср бошларида вилоятимиз худудига шимолдан ва шимолий-шарқдан кўчманчи-чорвачилик билан шуғулланган халқлар кириб келишади. Мутахассислар буни сабабини турлича изоҳлайдилар. Биринчи сабаб мил.ав. III асрда тектоник кўтарилишлар натижасида Сирдарёнинг қуйи ўзани ўзгаради ва Сирдарё Оролга энди жанубдан эмас, шимол томондан қуйила бошлайди. Оқибатда, Сирдарёнинг Орол денгизи жанубий қисмидаги қадимги ирмоқлари Оқчадарё, Қувандарё, Инкардарё қурийди. Натижада, юқоридаги ирмоқлар бўйларида қадимдан умргузаронлик қилиб келган ярим-ўтроқ ва ярим кўчманчи дахлар (дахлар - сарматлар умумий маданиятига мансуб қабила, чирикрабат маданияти вакиллари) Сирдарё бўйлаб жануб томон силжишга мажбур бўладилар3. Дахларнинг бир қисми Сирдарё бўйлаб, вилоятимиз худудига келиб ўрнашадилар. Ховос туманидаги Хонтепа қадимий ёдгорлигидан дахларга тегишли сопол буюмлар топилганлиги фикримизнинг далилидир1. Баъзи мутахассислар хатто уструшона (вилоят худудидаги ўрта асрларга оид давлат номи)лик подшоҳлар номланадиган унвон –“афшин” - сарматлар ибораси бўлиши мумкин деган фикрни билдирадилар.
Кўчманчи-чорвадорларнинг вилоят худудига кириб келишининг иккинчи сабаби, милоддан аввалги 203-174 йиллар оралиғида Сирдарё бўйларида, Марказий Осиёнинг чўл кенгликларида бир вақтлар Хитой императорларини қўрқувга солган хун ва юечжи қабилалари ўртасида хукмронлик учун уруш бўлади. Урушда мағлубиятга учраган юечжилар Сирдарёдан ғapбга қараб Амударё бўйлари томон силжийдилар. Тарихдан яхши маълумки, улар Амударё бўйларида юнон-Бақтрия давлатини тор-мор этишган, лекин Амударё бўйларига ҳамма юечжилар ҳам кўчишмаган, уларнинг бир қисми Сирдарё бўйларида қолиб, қадимги сирдарёликлар таркибига қўшилиб кетишади.
Албатта, бу юришларни тинч йўл билан амалга ошган деб бўлмайди, бундай дейишимизга сабаб кўчманчиларнинг юришлари оқибатида Сават атрофидаги қишлоқлар бўшаб қолган. Худди шундай вазият Нуртепа шаҳри аҳолиси билан ҳам содир бўлади. Нуртепаликлар мил.ав. II асрда кўчманчилар босқини натижасида ўз шаҳарларини ташлаб кетишга мажбур бўлишади 2.
Шу билан бирга шимолдан келган ва ўзларининг қадимги ватанларида кўплаб шаҳарлар барпо этган кўчманчи (дахлар, юечжилар)лар томонидан бу ерларда янги ерлар ўзлаштирилади, янги шаҳарлар барпо этилиб, ўлкада урбанизациянинг ривожланиш жараёнига янги туртки берилади3. Натижада Ховос туманининг ғарбий қисмлари ҳам аҳоли томонидан ўзлаштирилади. Шўрбулоқсойнинг қуйи қисмида Эски Ховос ёдгорлиги, Ширинсойнинг қуйи қисмида эса Мунчоқтепа ёдгорлиги қад кўтаради4.
Милоддан аввалги III-II асрларда Ўрта Осиёнинг шимолий районларида бешта майда давлатлардан иборат Қанғюй давлати иттифоқи юзага келади. Унинг таркибига Сирдарё вилояти ҳудудлари ҳам кирган.
Вилоят қадимги аҳолисининг тили суғд тилига яқин Сирдарё ва Амударё оралиғида яшаган аҳоли тилига яқин бўлган. Хан даври ёзма манбаларида Довон (Фарғона)дан то Аньси (Бақтриягача) бўлган ҳудуд аҳолиси турли шеваларда гаплашсаларда, бир-бирига яқин тилда гаплашганлар ва ўзаро бир-бирларини тушунганлар деб берилади5.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish