Web-саҳифа яратиш
Web-саҳифа – алоҳида тугалланган гиперматнли ҳужжатлар бўлиб, улар биргаликда «сайт»
ни ташкил этадилар. Ҳар гал интернетда ишлаш жараёнида Сиз албатта Web-саҳифалардан
бирини экранда кўрасиз.
Сайтнинг ташкил этувчиси бўлган Web-саҳифанинг ўзи алоҳида экранга чиқарилиши ҳам
мумкин. Ҳар бир Web-саҳифа ўз адресига эга. Умуман Web-саҳифа яратиш учун HTML (Hyper
Text Markup Language – маъноси гиперматнни белгилаш тили) тили ишлатилади. Бу тил 1989
йилда Женевада Тим Бернерс-Ли (Tim Berners-Lee) томонидан яратилган.
Кейинчалик Тим
Бернерс-Ли «Интернет отаси» номига сазовор бўлган. Тил дастурлаш тили эмас, фақат Web-
саҳифа яратиш учун мўлжалланган. Web-саҳифада бирор маълумотларни қайта
ишлаш
алгоритмларини ўрнатиш учун JavaScript, PHP, Java ва бошқа тилларда
тузилган дастурлардан
фойдаланилади.
HTML тили ўзининг синтаксиси ва семантикасига эга. Унинг таркибини бир неча
элементлар ташкил этади. Ҳар бир Web-саҳифа чекли сондаги элементлардан ташкил топади.
Тилнинг асосий тушунчаларидан бири Тег (Tag) ҳисобланади. Тег – элементнинг
боши ва охирини
кўрсатувчи белгидир. Тег элементнинг саҳифадаги таъсир кўрсатиш доирасини аниқлайди ва бир
элементдан бошқа элементни ажратиб туради. Web-саҳифанинг матнида тег < ва >
белгилари
орасига олиниб ёзилади. Тег охири эса “/” (оғма чизиқ) белгиси билан якунланади.
Атрибут тушунчаси тилда элементнинг параметрини ёки хусусиятини аниқлайди. Масалан
шрифт атрибути деганда,
биз шрифт катталиги, тури, ранги, ёзилиш усулини тушунамиз. Web-
саҳифадаги бошқа бир асосий тушунча гипермурожаат (гиперссўлка) тушунчасидир.
Гипермурожаат матннинг бир бўлаги бўлиб, ундан бошқа бир файлга ёки объектга мурожаат
қилиш мумкинлигини англатади. Гипермурожаат бир ҳужжатдан бошқа бир ҳужжатга ўтишда ёки
аксинча қайтишда ишлатилади. Фрейм (Frame) тушунчаси тилда икки хил маънода ишлатилади.
Биринчиси ҳужжатни алоҳида ўз ойнасида кўриб чиқиш соҳаси бўлса,
иккинчиси мураккаб
графикли (анимацияли) файлда қайта ишлаш ва тасвирлаш. HTML тилида яратилган Web-саҳифа
ташқи хотирага .html кенгайтма номи билан сақлаб қўйилади.
Web-саҳифа яратишнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
Оддий матн муҳаррири ёрдамида (Блокнот дастури ёки шунга ўхшаш муҳаррирлар);
MS Word матн процессори ёрдамида:
Махсус Web-саҳифа яратишга мўлжалланган муҳаррир дастурлари ёрдамида, масалан,
Dreamweaver, WordPress,
Front Page,
Notepad++
муҳаррирлари.