ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ УНИВЕРСИТЕТИ
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасидан ва 2021 йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришнинг назарий, методологик ва амалий масалаларини муҳокама этиш ҳамда илмий кенгашлар, амалиётчилар, ўқитувчилар, ёш олимлар ўртасида билим ва тажриба алмашувини жорий этиш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 2021 йил 2 апрель куни “Ўзбекистон Республикасида ислохотларни чуқурлаштириш даврида ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш истиқболлари: муаммолар ва ечимлар” мавзусида республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман ўтказиш режалаштирилган.
Конференция ишида иқтисодий таълим соҳасида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчи-изланувчилар, вазирликлар ва идоралар, банк-молия муассасалари ва турли ташкилот ходимлари, амалиётчи мутахассислар, магистратура талабаларининг иштирок этиши кўзда тутилган.
Конференция мавзусининг йўналишлари
1. Барқарор иқтисодий ўсиш: иқтисодиётни эркинлаштириш ва унинг рақобатбардошлилиги ҳамда ислоҳотлари омиллари.
2. Барқарор тараққиёт йўлида таълим, бандлик ва ёшлар сиёсати: миллий ва халқаро тажриба.
3. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг ҳолати ва истиқболлари;
4.Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётининг рақобатбардошлиги ва уни такомиллаштириш масалалари;
5. Инвестицион иқлимни яхшилашда хориж тажрибасидан фойдаланиш бўйича амалий таклифларни мухокама этиш;
Тезисларга талаблар:
Конференцияда қатнашиш учун маъруза матнлари қоғоз ва электрон шаклда (иштирокчининг иш жойи, эгаллаган лавозими, илмий унвони ва даражаси, телефон рақами, электрон почтаси, фойдаланилган адабиётлар ва ахборот манбалари кўрсатилган ҳолда) ташкилий қўмитага 2021 йилнинг 25 мартига қадар топширилиши лозим (манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 54-уй. ЖИДУ, “Халқаро иқтисодий муносабатлар” факультети, “Б” бино, 409- хона).
Илмий-амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган, имло хатосиз бўлган маъруза тезислари 5-8 бет ҳажмда, ўзбек, рус ёки инглиз тилида тақдим этилиши лозим. Маъруза тезислари Мicrosoft Word (формат RTF), Times New Roman шрифти, А4 формат, тепадан 2,0 см, пастдан 2,0 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см, шрифт катталиги 14-pt, оралиқ интервал - 1,5 кенгликда, абзац бошидаги оралиқ -1,25 см, энига форматлаш тарзида тўлдирилиши зарур.
Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.
Маълумот учун: “Халқаро иқтисодиёт” кафедрасига мурожаат этиш мумкин.
Тел: (+998 93) 481 28 33, тел./факс: (+998 71) 267-08-51
E-mail: kaf_jixim@uwed.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |