Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Шодмонқулова М. ГулДУ катта-ўқитувчиси



Download 1,55 Mb.
bet51/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Шодмонқулова М. ГулДУ катта-ўқитувчиси
Усмонова К. ГулДУ талабаси

Милоддан аввалги II асрда пайдо бўлган, инсоният тарихидаги энг қадимги қитъалараро, немис олими Рихтгофен томонидан “Буюк ипак йўли” деб номланган савдо йўли кишилик тарихида муҳим ўрин тутади. Ғарб ва шарқни боғлаган узунлиги 12 минг километрга чўзилган ушбу йўлда олиб борилган савдо муносабатлари орқали халқлар бир-бирларининг ютуқларидан баҳраманд бўлишган ва шу тариқа тезроқ ривожланишган. Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу йўлда ҳозирги Сирдарё вилояти ҳудуди ўзининг эгаллаган географик ўрни сабабли муҳим рол ўйнаган. Зеро Римдан чиққан ва Хитой сари отланган ҳар қандай карвон қадим Бухоро ва Самарқанддан кейин албатта Сирдарё заминидан ўтган. Шу сабабли ҳам ушбу ҳудудда карвонларга хизмат кўрсатувчи кўплаб иншоатлар қад кўтарган.


Ўрта аср араб географларининг ёзишича, қадимда Мирзачўлни кесиб ўтувчи учта карвон йўли бўлган. Иккитаси Зоминдан Ховос орқали Сирдарё бўйлаб Шош (Тошкент) га борган бўлса, учинчи карвон йўли Жиззахдан ҳозирги “бетон” йўли бўйлаб Шошга борган. Учинчи йўл Шошга олиб борувчи энг қисқа йўл бўлган, бироқ чўлни кесиб ўтганлиги боис машаққатли бўлган. Шу сабабли бу йўлда учта сардоба қурилган. Биринчиси Чиноздан 40 км., жанубда, ҳозирги Қозоғистон Республикаси деб номланган. Иккинчиси Яккасаройдан 13 км. жанубда, Оқолтин туманига қарашли Мирзақишлоқ яқинида бўлган. Ушбу сардоба “Мирзасардоба” деб аталиб, унинг яқинида карвонсарой ҳам бўлган. Ушбу карвонсарой “Мирзаробод” деб номланган. Учинчи сардоба “Мирзасардоба”дан 30 км. жанубда, Жиззахдан 35 км. шимолда жойлашган, Сардоба тумани Гумбаз қишлоғидаги сардобадир. Ушбу сардоба XIX аср тарихчилари асарларида “Ёғочли (рус олимлари “Агачли” деб ёзишади) сардобаси” деб юритилади2. Яхши сақланган ушбу меъморий иншоат вилоят худудидаги аждодларимиздан бизга етиб келган энг қадимги обида ҳисобланади. Шу сабабли ҳам уни ўрганиш биз учун алоҳида аҳамиятга эга.
“Ёғочли” сардобасининг қачон ва ким томонидан қурилганлиги тўғрисида турли ривоятлар мавжуд. XIX асрда сардоба атрофида яшаган аҳоли орасида ушбу ёдгорлик Амир Темур буйруғи билан қурилганлиги, унинг қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари (ғишт, алебастр) ни ёнма-ён турган одамлар қўлма-қўл қилишиб, Самарқанддан ташиб келтирганликлари, сардоба ҳовузи эса соҳибқироннинг фармони билан қурилган, Сирдарёдан сув олувчи, Ўринбой ариқ ёрдамида тўлдирилганлиги ҳақида ривоятлар юрган.
Лекин “Ёғочли” сардобасининг Амир Темур томонидан бунёд этилганлиги бу ривоят, тарихий манбаларнинг хусусан, Ҳофиз Таниш ал-Бухорийнинг “Абдулланома” асарида ёзилишича, Бухоро хони Абдуллахон II (1534-1598) Тошкентга юриши (1579-1583) даврида 1580 йил 10 апрелда ушбу жойда бўлиб, бу ерда сардоба ва карвонсарой қуришга фармон беради1
“Ёғочли” сардобаси гумбазсимон кўринишга эга. У ниҳоятда сифатли ғиштдан қурилган. Ғиштлар квадрат шаклда бўлиб, уларнинг ҳажмлари: 25х25х5 сантиметр. Гумбазнинг ички диаметри 15 метрни, баландлиги 12 метрни ташкил этади. Сардобанинг ички қисмида полдан 2 метр баландликда ёпиқ, уясимон туйнуклар жойлашган. Сардоба деворининг қалинлиги пастки қисмида 1,5 метрни ташкил этса, юқорига кўтарилган сари юпқалашиб боради ва энг юқори қисмида унинг қалинлиги бир ғишт кўринишига келади.
Сардобага бир томондан – шимол тарафдан кирилган. Қолган уч тарафида арк кўринишидаги туйнуклар бўлган. Кириш арксимон бўлиб, ундан ғиштли зинопоялар орқали сардоба ичкарисига кирилган. Кириш қисмида ўзига хос коридор мавжуд. XIX аср тарихчиларининг ёзишича, коридорнинг тепасида сардоба хизматчилари ва қўриқчилари учун махсус хона бўлган. Унга сардоба ташқарисида қурилган айланма зинопоя орқали кўтарилган. Ҳозирда ушбу хона мавжуд эмас.
“Ёғочли” сардобаси ёмғир ва қор сувлари билан тўлдирилган. Шу сабабли “Ёғочли” сардобаси сойликда жойлашган, ушбу ҳолат унга теварак-атрофдаги сувларни қабул қилиш имконини берган. Ён-атрофдаги сувлар инсонлар томонидан қазилган ирмоқчалар ёрдамида сардобага қуйилган. Сардобага сувнинг кириши учун махсус ясси тарновлар ўрнатилган бўлиб, улар бир-бирлари билан ҳалқасимон тарнов орқали боғланган.
Сувнинг айниб қолмаслиги учун сардобада учта махсус венталицион туйнуклар ўрнатилган. Гумбазнинг юқори қисми ҳам шу мақсадда очиқ қолдирилган. Шу сабабли ҳам сардоба суви “муз”дек, тоза ва тиниқ бўлган. Шу ўринда сардоба дегани форсчада, сард - совуқ, об-сув, яъни муздек сув деган маънони англатишини эслатиб ўтиш ўринли. Сардоба йилда бир марта тозаланиб турилган. Ўрта аср тарихчиларининг ёзишича, “Ёғочли” сардобаси яқинида карвонсарой ҳамда чорбоғ бўлган2.
Мустақиллик йиллари “Ёғочли” сардобаси таъмирланди. Тошкент-Самарқанд-Бухоро шаҳарларини боғловчи автомагистраль йўл ёқасида жойлашган ушбу ўзига хос ёдгорлик бу йўлдан ўтувчи ажнабий сайёҳлар учун қизиқарли эканлигини ва шу сабабли ушбу ёдгорлик туристик маршрутга киритилса сайёҳларда Мирзачўлнинг “Буюк ипак йўли” да тутган ўрни тўғрисида маълумот пайдо бўларди. Бунинг учун ёдгорлик атрофида айрим ишларни амалга ошириш зарур. Жумладан, ёдгорлик атрофида сайёҳлар автомашинаси учун ёқилғи қуйиш шахобчаси қурилса, маҳаллий ҳунармандлар томонидан ясалган ҳунармандчилик буюмлари: пичоқлар, сопол идишлар, ҳайкалчалар, маҳаллий рассомларнинг асарлари сотувини ташкил этилса, шунингдек сайёҳлар бир муддат ўтириб дам олишлари учун сўрилар ва ёзда яхши чанқоқ босди ичимлик-айрон сотувини ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, юқоридаги тадқиқотлар қадимдан аҳоли томонидан ўзлаштирилган бу ҳудуд, Ватанимиз ўтмишидаги муҳим тарихий воқеалар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда, Ўрта Осиё халқлари тарихининг муҳим узвий қисмини ташкил этганини кўрсатади. Ўлкамизда яшаган аждодларимизнинг иқтисодий ҳаёти, маданий турмуш тарзидаги серқирра анъаналар ва умуминсоний қадриятлар бугунги мустақил Ўзбекистон жамиятининг бу кўҳна дунёнинг қадим даврлари қаъридан келаётган маънавий сарчашмаларининг бир кўринишидир.


Бурнамад рустоқининг жойлашган ўрни хусусида мулоҳазалар

Абдушукуров Қ ГулДУ доценти



Жиззах вохаси тарихи жуда қадимий ва қизиқарлидир. Воҳа илк ўрта асрларда тарихий Уструшона ўлкаси ҳудуди таркибига кирган. Уструшона ҳудуди қатор йилллар давомида тарихчилар томонидан ўрганилиб келинмоқда. Биз қуйида ўлка тарихий топографияси хусусида фикр юритишни мақсад қилиб қўйдик.

Уструшона тарихий топографиясини ўрганишда тадқиқотчилар олдида тypгaн асосий муаммо унинг маъмурий тузилиши тарихини яратишдан иборат бўлган. Бy масала асосан ёзма манбалар маълумотлари асосида ўрганилди. Ёзма манбалар Уструшона ўрта асрларда анча обод ва ривожланган ўлка бўлганлиги ҳақида маълумот беради. Бу масала юзасидан В.В.Бартольд, М.Е.Массон, О.И.Смирнова ва яна бир қатор муаллифлар фикр билдирган бўлсада, мукаммал хулосавий фикр H.H.Негматов томонидан берилди. H.H.Негматов ушбу муаммога бағишланган ўз илмий ишларида юқоридаги тадқиқотчилар фикрларини жамлаб, ёзма манбалар маълумотлари билан тўлдириш асосида Уструшонанинг VII-Х асрлардаги чегарасининг яхлит тасвирини беришга ҳаракат қилди.1 Бу муаллиф ўрта асрлар муаррихлари маълумотларининг таҳлили асосида Уструшона рустоқлари сонини ва номларини аниқлашга ҳаракат қилди. Тадқиқотчининг фикрича, Уструшона рустоқларининг сони 18 та бўлиб, улардан Бунжикент, Сабат, Зомин, Бурнамад, Харакана, Фағнон, Ховос, Шавкат, Фагкат рустоқлари текисликда жойлашган. Минк, Асбаникат, Бискар, Бангам, Вакр, Шaгap, Масча, Буттам ва Бургар рустоқлари ўлканинг тоғли ҳудудларида жойлашган2. H.Негматовнинг рустоқлар сони ва номланиши масаласида билдирган фикрлари ҳозирга қадар фанда ўзгаришсиз қабул қилиниб келинмоқда. Аммо унинг рустоқ ва шаҳарларнинг жойлашиш ўрни масаласидаги мулоҳазалари сўнгги йилларда тадқиқотчилар ўртасида баъзи тортишувларга сабаб бўлиб келганлигини кузатишимиз мумкин.


IХ-ХII асрлар араб ва форс тилли муаррихлар ва географлар маълумотларида ҳам қатор ноаниқликлар учрасада, бу маълумотлар бўйича олиб борилган чуқур тадқиқотлар натижасида Уструшона ҳудуди ва чегаралари масаласига бир қадар ойдинликлар киритилган. Ўрта аср ёзма манбалари маълумотлари асосида ўз даврида В.В.Бартольд, И.Крамерс, К.В.Тревер, М.Е.Массон, П.П.Иванов, О.И.Смирновалар юқоридаги муаммолар юзасидан бир қатор фикрлар билдиришган. Бу масалада ўрта аср ёзма манбалари (хитой, суғд, форс, араб) ва моддий ёдгорликлар, шунингдек чегарадош ҳудудларда олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари асосий манба бўлиб хизмат қилади.

Уструшона тарихий топография масаласи муаммоларининг ўрганилишида савдо йўллари йўналишларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Чунки ўрта аср ёзма манбаларида топографияга оид маълумотлар асосан карвон йўлларини тасвирлаш жараёнида қайд этилган. Тадқиқотчилар ўз асарида бу масалага мурожаат этар экан, кўпроқ рустоқ ва шaҳарлар орасидаги масофаларга таянганлигини таъкидлаш лозим.


Жиззах воҳаси, ҳусусан Уструшона ўлкаси тарихий топографиясида Бурнамад рустоқининг жойлашган ўрни масаласи муаммоли масалалардан бири хисобланади. Биз қуйида ушбу рустоқнинг жойлашган ўрни ҳусусида ўз фикрларимизни баён қилдик.
Тадқиқотчи Н.Негматов Бурнамад рустоқини Нужикат шаҳрининг шимолига жойлаштиради. Бу эса ҳозирги Равотсой ирмоқларини ўз ичига олувчи Кўрпа, Қудуқча ва Равот қишлоқлари атрофидаги тоғ ва тоғолди ҳудудидир1. Ю.Ф.Буряков ғарбий Уструшонадан ўтган карвон йўллари тармоғини ўрганар экан, Равот қишлоғи яқинидаги шаҳристон ўрнига ўрта асрларда фаолият кўрсатган Бурнамад қишлоғини жойлаштиради2. А.А.Грицина ҳам Бурнамад рустоқи Равотсой ҳавзасида бўлган, деб эътироф этади3.
Ёзма манбаларда жуда кам маълумот берилган бу рустоқ ҳудудидаги ёдгорликлар бир қатор тадқиқотчилар томонидан ҳисобга олинган бўлишига қарамасдан, кенг археологик қазув тадқиқот ишлари олиб борилмаган.
Сўнгги йиллардаги ўрта асрлар Уструшонаси тарихий топографиясини ўрганиш йўналишидаги тадқиқотлар натижасида бир қатор муҳим муаммолар ўз ечимини топди. Шаҳарларининг географик ўрни юзасидан олдинги билдирилган фикрлар тадқиқотчилар томонидан комплекс археологик тадқиқотлар натижалари асосида қайта кўриб чиқилди ва билдирилган мулоҳазалар кўп ҳолларда ўз тасдиғини топди. Уструшонанинг тоғли ҳудудларида кенг кўламдаги археологик тадқиқотлар олиб борилмаганлиги сабабли, бу ҳудудда жойлашган рустоқларнинг ўрнини аниқлаш масаласида бир қадар ноаниқликлар мавжуд4. Юқорида таъкидлаганимиздек, рустоқлари ва шаҳарларнинг жойлашган ўрни масаласи бўйича ўз ечимини кутаётган долзарб масалалар бугунги кунда тадқиқотчилар олдида ечимини кутаётган вазифа сифатида қолмоқда.


Сирдарё ўлкасининг археологик ўрганилиш тарихидан



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish