Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”



Download 1,55 Mb.
bet47/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Косалар. Бу турдаги идишларнинг функциясидан келиб чиқиб, улар Жиззах воҳасининг IV – V, айниқса V – VI асрларга оид комплексларда кўплаб учрайди. Косалар ўз фойдаланиш хусусиятларига, шакл ва ўлчамларига кўра 4 тоифага бўлинади. Биринчи тоифа косалари ўртача сифатли, қизғиш тупроқ лойидан қўлда ясалган тагдони текис япалоқ, гардиши тик, учи тўмтоқ, хиёл ташқарига, баъзан ичкарига қайрилган, танаси ярим сферик шаклдаги идишлар бўлиб, улар хумдонда бир текисда пиширилмаган, қуюқ малла, қизғиш малла ангоб билан бўялган.
Иккинчи тоифани ташкил қилувчи идишларни “косачалар” яъни болалар овқатланишида фойдаланиладиган идишлар сифатида талқин қилиш мумкин.
Улар шакл ва ясалиш сингари барча жиҳатларига кўра 1 – тоифа идишлари билан бир хил тафсилотга эга, лекин хажм жиҳатдан 1,5 – 2,0 баробарга кичикдир.
Учинчи тоифага кирувчи идишларни чуқур товоқлар ташкил қилиб, улар ўртача сифатли сарғиш тупроқ лойидан қўлда ясалган, гардиш ва тана қисми қўшилиб кетган, гардиш боши учли, улар ой ўроғисимон шаклда хиёл ичкарига букилган, қизғиш малла ангоб билан бўялган. Бизнинг фикримизча, ушбу идишларга асосан, қуюқ овқат сузилган ва дастурхонга тортилган. Умумий ҳолатда 2 та, 3 та бўлиб, ушбу тоифадаги идишдан овқат бирга, яъни Ўрта Осиё халқлари овқатланиши маданиятига хос анъана битта идишдан таом тановвул қилинган.
Тўртинчи тоифани ичимлик истеъмол қилиш учун ишлатиладиган паймонасимон косалар, айнан шундай шаклда, лекин ҳажми катта, паймонасимон жомлар, қадаҳлар ва пиёлалар ташкил қилади. Ушбу идишларнинг деярли барчаси яхши сифатга эга, обдон ийланган сарғиш тупроқ лойидан кулоллик чархида тайёрланган. Идишларнинг ён деворлари тагдондан кескин ажралиб юқорига конуссимон шаклда кенгайиб боради, ички ва сиртқи томони қизғиш, маллатоб, жигарранг ангоб билан бўялган, ташқи томони силлиқлаб пардозланган, натижада идишларнинг ён деворлари (танаси) ялтираб туради.
Ликобчалар. Ушбу турдаги идишлар кам сонли бўлиб, улар асосан Пардақултепанинг IV –V асрларга оид маданий қатламларидан топилган. Ликобчалар ҳозирги кундаги чинни “тарелка”ларнинг айнан прототипи бўлиб, ўртача сифатли сарғиш тупроқ лойидан, қўлда маҳорат билан симметрик аниқликда ясалган. Идишнинг тагдони текис ясси, ён деворлари икки томондан кескин ёйилган ҳолатда, гардиши тўғри, гардиш учи тўмтоқ кўринишда, сирланмаган ҳолатда тайёрланган.

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish