Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Ёшларда ижтимоий-ахлоқий идеалликни тарбиялаш



Download 1,55 Mb.
bet43/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Ёшларда ижтимоий-ахлоқий идеалликни тарбиялаш
Ш.Кенжаев Гулистон давлат университети

Талаба-ёшлар эгаллаши зарур бўлган бир қатор касбий сифатлар борки, улар келгусида ёшларнинг ўқитувчилик фаолиятида ўз ифодасини топмаса, дарслар айрим жиҳатлари билан самарасиз бўлиб қолаверади. Чунки ўқитувчининг ҳар бир касб сифати самарали натижаларга эришишни таъминлаши ва ўқувчининг у ёки бу даражада ривожланишига таъсир кўрсатиши керак. Шунинг учун ҳам ўқитувчи олдида турган касбий-педагогик талаблар қуйидаги муҳим касб сифатларида ўз ифодасини топади.


Илмий-ижодкорлик. Ўқитувчи - илмий ҳақиқатлар, янгиликларга асосланиб иш кўрадиган мутахассис. Олий мактаб бўлажак ўқитувчини ижодкорликка, оламга фақат соғлом истиқболли нигоҳ билан қарай олишга ўргатиши керак.
Ўқитувчининг ижодкорлиги ўқувчининг ижодий фикрлаш қобилиятини ўстириш, бадиий ва эстетик дидини таркиб топтириш, соғлом илмий дунёқарашини шакллантириш, оғзаки ва ёзма нутқ маҳоратини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Ташкилотчилик. Ўқитувчи ташкилотчилик сифатига ҳам эга бўлиши керакки, бусиз у ўз атрофида жипслашган ўқувчилар жамоасини дўстона мустаҳкам жамоа этиб шакллантира олмайди. Бир бутун жамоани бир жойга жамлаб, тартиб ва интизомга таянадиган талабалар жамоасига айлантириш, уларда илмий тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш, шахслик сифатларини қарор топтириш олий ўқув юрти ўқитувчисидан сермашаққат, заҳматли меҳнат талаб қилади.
Илмий тадқиқотчилик. Талабаларнинг бу интеллектуал жиҳати машғулотларга тайёрланиш ва илмий изланишлари жараёнида намоён бўлади. Илмий тадқиқотчилик талабанинг пухта ва аниқ илмий қарашларга эгалиги, фикрий мустақиллигини таъминлаш билан бирга ўзига хос таълим-тарбиявий имкониятларга ҳам эга.
Назариянинг амалиёт билан боғлиқлигига эътибор қаратиш. Ўқитувчининг педагогик амалиётчилик фаолияти тадқиқотчилик фаолиятига бирмунча яқин. Чунки ўқитувчи илмий изланишлар жараёнида олган назария ва методикага оид билимларини амалда қўллашга ҳаракат қилади. Ўқитувчидан янги билимларини ўқувчилар онгига етказиш учун педагогик амалиётчилик хусусияти талаб этилади.
Педагогик амалиётчилик ўқув материалини танлаш ва яхлит тизимга келтириш, тадқиқот давомида ўқувчи ва ўзининг фаолияти йўналишини белгилаш, машғулот учун нималардан фойдаланиш, хулосаларда қандай бадиий матнларни келтириш ёки таҳлиллаш кераклигини ҳам белгилаб беради. Демак, ўқитувчининг педагогик амалиётчилиги доимо ривожланиб, ўзгариб борувчи ҳодисадир.
Ҳар бир даврда ижтимоий ахлоқий идеалликни ифодаловчи ғоялар мавжуд бўлиб, у маълум бир ижтимоий муҳитда вужудга келадиган, шаклланадиган кишилар тафаккур маҳсули ҳисобланади. У ўзидан-ўзи вужудга келмай, балки бир миллат, элат ёки муайян ижтимоий гуруҳнинг орзу-мақсадларини ҳаракатга келтирувчи куч сифатида тарихан шаклланган бўлади. Бу жараён бевосита объектив ва субъектив омиллар асосида амалга ошади. Чунки, ижтимоий муносабат, тарихий жараёнлар ҳамма вақт ҳам бизнинг йўриқларимизга, режаларимизга қараб ўзгаравермайди. Шу боисдан ғоявий тарбия жараёнида бу объектив ва субъектив муносабатлар ўрнини билиш мақсадга мувофиқ бўлади. Инсон ўз ҳаёти давомида турли тажриба ва кўникмаларни тўплайди ва умумлаштиради. Бу тўпланган тажрибалар орқали инсон кейинги воқеа-ҳодисаларга баҳо беради ёки хулоса чиқаради. Ана шундай бошлаб турли меъёр, мезон, ўлчам ишлаб чиқила бошланади.
Ҳар бир миллат ўзининг яшаш тарзи, анъанаси ва ғоявий тарбияси билан ажралиб туради. Ўтмиш меросимиз ва тарихимиздан маълумки, бизнинг ўзбек миллатида ёшлар тарбияси муҳим ўрин тутади. Зеро, Абдулла Авлоний айтганидек: “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”. Шундай экан, ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш, уларда керакли замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳозирги замоннинг долзарб муаммоларидан биридир. Ёшлар замонавий фан-техника шароитида билим олиб, ўзларида янгича ахлоқий идеалликни шакллантиришга интилмоқдалар. Албатта, бу табиий ҳолатдир.
Инсон доимо янгиликка интилувчан бўлиб, ўзи учун мавҳум, яширин, сирли нарсаларни ўрганмоқчи ва билмоқчи бўлади. Ҳар қандай янгилик ёки информациялар асосида қандайдир ғоявий кураш, ғоявий интилишлар ётади. Масалан, қайсидир давлат ишлаб чиқарган моддий ва маънавий маҳсулоти орқали ўз ғоясини бошқа миллатнинг ғоявий тарбиясига киритишга интилса, яна қайсидир давлат ўзининг маданияти, турли хил ғоялари билан ёшлар дунёқарашини бузадиган маънавий маҳсулотлари орқали ўз ғоясини ўзга юртда мустаҳкамламоқчи бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам миллатда мафкуравий иммунитет шаклланган бўлса, у ҳолда бошқа бузғунчи ғояларга эргашиш, эврилиш кузатилмайди.
Ўзбекистон ёшларининг онги, дунёқараши, ҳозирги пайтда ҳар томонлама шаклланиш жараёнини бошидан кечираётган бир пайтда, ўзига хос ижтимоий ахлоқий идеалликни шакллантириш долзарб муаммолардан бўлиб қолмоқда. Идеаллик бир қараганда, номавжуд, хаёлдаги ҳолатдек туюлади. Бор нарса йўқ нарса билан қиёслангандек бўлади. Идеал воқелик ўтмишда бўлмаган, лекин келажакда ҳам бўлмаслиги мумкин. Идеалликни яратиб бўлмайди, деб хулоса қилиб, унга интилмаслик ҳам баъзи бир адашмовчиликларга олиб келиши мумкин. “Идеалга интилиш шахснинг ўз замонасидаги одатий шароитга сиғмаслик, уни тезроқ кенгайтириш учун қилинган хатти-ҳаракатдир”1. Инсон ўз замонасидаги хатти-ҳаракати учун намунани, андозани, тимсолларни келажакдан топа олмайди, балки улар тарихийликни, тажрибавийликни ўзида акс эттиради.
Ҳуқуқий демократик жамият қуриш жараёнида фуқароларимиз онгига миллий ғояни сингдириш борасида ижтимоий-ахлоқий идеаллик ядро вазифасини ўташи керак. Чунки, таянч бўлмаса, асос бўлмаса, бирор фикрни, ғояни исботлаб бўлмайди. Хусусан, дин ўз ғоясини инсонга сингдирмоқчи бўлиб, нариги дунёда қандайдир тўкин ҳаёт ҳақидаги ғояга ишонтиради ва энг пок, ҳалол, идеал одамларга жаннатни ваъда қилади. Бунга эришиш йўлларини, амалларини ишлаб чиқиб, ҳаётга йўналтиргандир. Бундай ишонтирадиган ғояларни асоси сифатида ижтимоий идеалликни бўрттириб акс эттирувчи муқаддас китобларига эгадир. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, дунёвий давлат жамият ҳаётида одамларни бунёдкорлик ишларига сафарбар қиладиган, уларни жислаштирадиган, буюк мақсадларга йўналтирадиган ижтимоий идеал ғоя ва унинг амалий талаблари ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқдир.
Айникса маънавият дарсларининг самадорлиги ,энг аввало,гуруҳ раҳбарининг салоҳияти,унинг касбий маҳорати,педагогик маданияти ахлоқий идеалликни шакллантиришда муҳим ўрин тутади.Чунки гуруҳ раҳбари ҳар томонлама етук бўлмоғи,дарсларга пухта тайёргарлик кўриши,дарс давомида талабаларнинг бутун диққат эътиборини мавзу оид далилларга қаратиши лозим. Гуруҳ раҳбари дарсларни турли тарбия воситалари ва усулларидан фойдаланган ҳолда ўтар экан,сиёсий,илмий,бадиий адабиётлар, санъат асарлари, ахборот коммуникацион технологияларини қўллашга алоҳида эътибор беради.
Бизга маълумки тарбия усуллари талабаларнинг онги,ҳис-туйғуси,иродаси ва ҳулқ – атворига ижобий таъсир кўрсатишнинг муҳим омилларидан бири.Шу сабабли улардан фойдаланганда турли усулларни қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу эса талабаларда ахлоқий иделликни ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Олий ўқув юрти бўлажак ўқитувчи шахсидаги маънавий сифатларни куртак ҳолидан мақсадга мувофиқ тарзда ўстириши лозим. Чунки тарбиянинг ўзи билан нуқсонли шахсни баркамоллик даражасига етказиб бўлмайди. Ҳар қандай касбга одатлантириш талабанинг имконияти даражасида бўлиши мумкин. Талабанинг руҳий, жисмоний, маънавий имкониятларини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда иш кўрилсагина, кўзда тутилган мақсадга эришиш мумкин. Маънавий таъсир манбаи бўла олмайдиган ўқитувчи-мураббий етук шахсни шакллантира олмайди.
Психологларнинг фикрича, олий мактаб ўқитувчиси ва талаба ўртасида яқин муносабат деярли йўқ. Машғулот олиб борадиган устозлар ҳар бир талаба ҳақида етарлича маълумотларга эга эмаслиги, улар орасидаги муносабатлар фақат мажбурият юзасидан эканлиги бўлажак ўқитувчи-талабани мавжуд жисмоний-маънавий имкониятлар даражасида тайёрлашга ҳам йўл бермайди. Мактабда ўқитувчининг шахси ўқувчига кучли таъсир кўрсатади. Сабаби бир-бирини анча мукаммал билишга устоз ва шогирднинг имкониятлари бор. Бир жойда яшайдилар, (айниқса, қишлоқ ҳудудларида) бир-бирлари билан дарсдагина эмас, кундалик ижтимоий вазиятларда ҳам мулоқотда бўладилар. Ўқитувчи ўқувчининг оиласи, яшаш шароити, атрофдагилар билан ўзаро муносабатини яхши билади ва шунга мос ҳолда муомала қилади. Шу сабабли ўқитувчи ва ўқувчилар мактаб, кўча, уй, жамоат жойларида ҳам масъулиятни ҳис қиладилар. Ҳар қадамда устоз ва шогирд учрашадилар, ўзаро муносабатда бўладилар. Шу йўсинда улар бир-бирининг шахсий фазилатларини нафақат мактабда, ижтимоий ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида ўрганиб борадилар, ўқувчилар эса устоздан ўрнак оладилар.
Олий педагогика ўқув юртларида талабаларнинг касбий ва маънавий фазилатларини ўқув жараёнида ҳамда аудиториядан ташқарида ўтказиладиган тадбирларда шакллантиришни йўлга қўйиш ҳам самарали натижалар бериши мумкин. Ҳозирги кунда талабанинг бўш вақтида касб-корлик малакаси ва кўникмаларини шакллантиришга жиддий эътибор қаратилмаяпти. Ваҳоланки, талабанинг ҳар бир хатти-ҳаракатидан муассаса раҳбари ва ўқитувчилари хабардор бўлишлари лозим.
Умуман олганда, идеаллик жамият ҳаётида, ёшлар тарбияси учун ижобий таъсир этувчи омил ҳисобланади. У инсоннинг тарихида улуғ мақсадлар йўлида эзгуликка чорловчи, ҳамда кишиларда инсонпарварлик, ватанпарварлик туйғуларини шакллантирадиган маёқ вазифасини ўтиб келмоқда ва бундан кейин ҳам авлодлар тараққиёти юксакликка интилиши жараёнида унинг асосий вазифаси шундай бўлиб қолиши табиийдир. Чунки, ҳар бир шахс ўз келажагини идеалликка эришишда, ўз бахтини муносиб турмуш шароити яратилишида деб билади. Шунинг учун инсонлар доимо ҳаётнинг маъносини идеалликка интилишда деб билади. Бу кишиларни узлуксиз тарзда ҳаёти давомида фаолликка, бунёдкорликка йўналтирувчи омил бўлиб хизмат қилади.

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish