Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Тарих дарсларида мустақил ишларни ташкил этиш



Download 1,55 Mb.
bet42/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Тарих дарсларида мустақил ишларни ташкил этиш
Исроилов М. Останақулов М ГулДУ талабаси

Ўзбекистонда сўнгги йилларда таълим тизимида ахборот-коммуникацион технологиялар, педагогик технологиялар ва интерфаол усуллардан фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. Гулистон давлат университети “Умумий тарих” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳам бир неча йил давомида машғулотларни, шунингдек, мустақил ишларни турли усул ва услублардан фойдаланган ҳолда ташкил этиб келишмоқда. Натижада Жаҳон тарихини ўқитиш ва ўрганишда маълум ютуқларга ва самарали натижаларга эришилмоқда.


Ўқитувчи ўқув жараёнида ташкилотчи ва раҳбар ролини бажариб, ҳар бир гуруҳ ва ҳар бир алоҳида олинган ҳолат учун талабалар ўқув фаолиятининг турли усулларини танлаб олиши билан бирга, уларда фаоллик ва мустақилликни ривожлантиришни, уларни зарур бўлган билимлар, кўникма ва малакалар билан қуроллантиришни таъминлаши зарур. Мустақил ишлашнинг қайсики даражасида ўқитувчи ўқув фаолиятини бошқариб боради, уни текширади ва керак бўлганда тузатиб боради. Талабалар нақадар мустақилроқ ишласа, ўқитувчи томонидан ўқув жараёнини кузатиб бориши ҳам шу қадар эътиборлироқ ва эгилувчанроқ бўлиши лозим.
Жаҳон тарихини ўқитишда мустақил ишлашни ривожлантириш қуйидаги ўзаро боғланган йўллар бўйича боради:
а) дарс пайтида ва дарсдан ташқари фаолият давомида фойдаланиладиган турли манбалардаги тарихий билимларни ўзлаштиришга қобилиятнинг мавжудлиги;
6) ўзлаштириб олинган материални дарс пайтида ва улардан ташқари машғулотларда жорий эта олиш кўникмасига эга бўлиш;
в) тарихий воқеа-ҳодисалар моҳияти ва аҳамиятини тушунтира олиш кўникмасига эга бўлиш.
Талабаларда тарихий ахборот манбалари билан мустақил ишлашдаги қобилиятни ривожлантириш тарихий воқеа-ҳодисалар, уларнинг сабабларини тушуниш, тегишли хулосалар чиқара олиш, ахборот манбаларининг асосий кўринишларини билиш, билиш фаолияти усулларини эгаллаш билан чамбарчас боғлиқдир. Демак, тарихий билимларни шакллантириш ва талабалар ўқув фаолиятида мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ҳам ўзаро уйғунлашиб боради. Талабаларнинг фаоллиги ва мустақил ўқув фаолият олиб боришга қобилияти нақадар юқори бўлса, билимлар ҳажми ва сифати ҳам шу қадар юқори даражада бўлади ва дарс пайтида ҳамда дарсдан ташқари вақтда мустақил ўқув фаолияти олиб бориш учун қулай шароитлар яратилади. Талабаларда тарихий билимлар тизими шаклланганда, уларнинг мустақиллиги ва тарихий материални ўзлаштириш қобилияти ҳам ривожланиб боради, тарих ўқитувчисининг эса талабаларни ўқитиш ва тарбиялашдаги роли ортади. Масалан, Ўрта асрлар тарихи курсидан тегишли мавзуни ўрганишда фойдаланиладиган “XV аср охири – XVI аср бошларида Буюк географик кашфиётлар ва мустамлакачилик босқинлари” тарихий харитаси европаликларнинг билимлари нақадар кенгайганини, денгиз ва океанлардан қайси денгиз йўллари ўтганлигини кўрсатади. Тарихий харитадаги шартли белгиларни ўқий олиш кўникмасига эга бўлган талабалар мустақил равишда ўзларининг буюк географик кашфиётлар ҳақидаги ҳикояларини қўшимча маълумотлар билан тўлдириб боришлари мумкин. Шунингдек, қадимги давр тарихига оид харитадаги шартли белгиларни тушуна олса, талаба Қадимги дунёдаги давлатларнинг жойлашуви ҳақида аниқ маълумотлар келтириши мумкин, ёки Мисрнинг иқлимий шароитларини тушунтириб, нима учун Мисрда деҳқончилик ва чорвадорлик билан шуғулланиш қулай бўлганлигини очиб бериши мумкин. “Қадимги Миср ҳақида” мавзуси бўйича семинар ёки мустақил таълим машғулоти учун маърузадан кейин талабаларга аппликация, альбом, тақдимот тайёрлаб келиш топшириғи берилиши мумкин. Ана шу мустақил тарзда тайёрланган аппликация, альбом ва тақдимотлар асосида муаммоли саволлар тузилиши, ва “гуруҳларда ишлаш” усули ёрдамида савол-жавоблар ўтказилиши мумкин.
Талабаларда мустақил ишлаш қобилиятларини ривожлантириш билан бирга тарихий билимларни оғзаки ёки кўргазмали тарзда баён қилиш кўникмалари ҳам шакллантирилади. Агар талаба тарихий материални мустақил тарзда яхши баён қила олса, тушунтира олса, демак, унинг билимлари мустаҳкам, у керакли билим, кўникма ва малакаларга эга бўлган, дейиш мумкин.
Тарих дарсларида дарсликларда, хрестоматияларда жойлаштирилган тарихий ҳужжатлар билан ишлаш ҳам талабалар мустақил таълим олиш самарадорлигини оширади. Тарихий манба ва тарихий ҳужжатлар билан ишлаш жараёнида талабаларда тегишли тарихий фактнинг аҳамиятини кўтариш мақсадида, яъни унинг тарихий аҳамиятини очиб бериш, диққат эътиборини тортиш, талабаларда тарихий манбаларга илмий ёндашувни шакллантириш, уларнинг билимларини чуқурлаштириш, тарихий манба ва ҳужжатлар тарихий ёдгорлик эканлигини улар онгига сингдириш учун ўтказилади. Тарихий ҳужжатлар билан ишлашнинг аҳамияти шундаки, бундай иш тарих курсидаги муҳим муаммоларни чуқурроқ ўзлаштиришга ёрдамлашади. Тарихий ҳужжатлар билан ишлаш семинар машғулотларида ёки мустақил тарзда уйга вазифа сифатида ўтказилиши мумкин. Тарихий ҳужжатлар билан ишлашнинг бошқа усули - бу уларнинг асосида дедуктив характердаги топшириқларни мустақил бажара олиш қобилиятларини шакллантиришдир. Масалан, Жаҳон тарихининг Қадимги дунё тарихи курсидан Хаммурапи қонунларини ўрганиш жараёнида, бу қонунлар эрамиздан аввалги 18 асрда ёзилганини айтиб, талабаларга ҳужжат билан мустақил танишиш, доскада ёзилган қуйидаги саволларга жавоб беришни таклиф қилиш мумкин: 1) бу қонунлар қайси даврга тегишли? 2) ҳужжатнинг муаллифи кимга хайрихоҳ – зулм ўтказувчиларгами ёки зулм остидагиларгами? Ва ҳоказо.
Жаҳон тарихидан мустақил ишлашнинг яна бир тури – Интернет маълумотлари билан ишлаш ҳисобланади. Талабаларга тегишли мавзу бўйича Интернетдан маълумот ва расмлар топиш, уларни ўқиб чиқиш, айниқса расмлар тагидаги ёзувлар билан яхши танишиш топшириғи берилади. Тақдимот тайёрлаганда, расм остига ана шу ёзувларни ёзиб қўйиш лозим бўлади. Шу йўл билан талабаларга расм тагидаги ёзувларга ҳар доим эътибор қаратиш, бу тасвирлар қачон ва ким томонидан яратилган, тасвир муаллифи нимани кўрсатишни хоҳлаган, бу расмларни тарихий ҳужжат деб ҳисоблаш мумкинми ёки улар тарихий воқеликнинг сўнгги реконструкцияси ҳисобланадими деган саволларга жавоб топишни ўрганадилар. Буларнинг барчаси эса талабаларнинг билимларини янада чуқурлаштиради, қўшимча маълумот қидиришга ва ундан фойдаланишга ундайди.
Мустақил ишнинг кейинги шакли – тарих дарсларида типологик тасвирлардан фойдаланиш ҳисобланади. Бундай тасвирлар “тарихий воқеликка ойна” ролини бажариши мумкин. Тарихий тасвирлар бўйича талабалар мантиқий ҳаракатларни бажариб, ҳикоя тузишлари мумкин. Масалан, “Помпеянинг сўнгги куни” тасвири бўйича Помпея шаҳрининг халоқати ҳақида ҳикоя тузиш мумкин ва ҳоказо.
Шунингдек, тарих дарсларида мустақил фаолият кўникмалари харита билан ишлаш, муаммоли жадвалларни тўлдириш, кроссвордлар тузиш жараёнида ривожлантирилади.
Ҳозирги кунда талабалар кўп ёзишади, кам гапиришади. Бундай бўлмаслиги учун тарихдан семинар ва мустақил таълим машғулотларида талабалар тарихдаги машҳур шахслар, аҳамиятли воқеалар ҳақида ахборотлар қилиш, адабиётлардаги маълумотларни таҳлил қилиш каби топшириқлар бериш катта аҳамият касб этади ва уларда ўз фикурини билдира олиш кўникмаларини ривожлантиради.
Хуллас, ўқитиш жараёнида олинган билимлар сифати ва миқдори талабаларнинг ўзларига, уларнинг янги нарсаларни билиш истакларига ҳам, ўз билимларини талабаларга турли усуллар ёрдамида беришга интилаётган ўқитувчига ҳам боғлиқ бўлади. Талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятига фаоллиги нақадар юқори бўлса, билимларнинг ҳажми ва сифати ҳам шу қадар юқори бўлади.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish