Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”



Download 1,55 Mb.
bet46/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Асосий қисм: Тадқиқотга жалб қилинган кулолчилик идишлари асосан Ўрта Сангзор воҳасининг Қинғиртепа, Алмантепа II, Қуйи Сангзорнинг Қалиятепа марказий шаҳар ёдгорлиги ва уни яқин атрофида жойлашган–Пардақултепа, Расулбойқултепа каби қишлоқ маконлари стратиграфик маданий қатламлари бағридан олинган бўлиб, улар дастлабки дала ва “камерал” ишланмалардан ўтказилган.
Маълумки, уй –рўзғор хўжалигининг идиш – товоқлар билан боғлиқ соҳасига, яъни кулоллик ҳунармандчилигига асос солинган неолит давридан бери, тарихан кўп замонлардан ўтган. Асрлар оша кулоллик ҳунармандчиликнинг бошқа йўналишлари каби ихтисослашган соҳага айланди ва марказий шаҳарларда алоҳида маҳаллаларда фаолият юритишни бошлади. Илк ўрта асрларда у ҳолат яққол қайд этилиб, ривожланган ва сўнгги ўрта асрларда янада ривож топди. Бундай ижобий жараёнлар давомида уй –рўзғор хўжалигидаги сопол идишлар ўз функциясига кўра, уч гуруҳга – ўчоқбоши идишлари, ошхона идишлари, тўй – ҳашам (байрам, зиёфат) идишларига бўлинади. Жиззах воҳасининг IV –VI асрларга оид ўчоқбоши идишлари хақида ушбу сатрлар муаллифлари томонидан бир қадар ишлар нашр этилгани сабабли, энди ошхона идишлари бўйича тадқиқот натижасини баён қиламиз1. Таъкидлаш жоизки, аввало овқатланиш удуми оила аҳли билан бир пайтда жамоавий тарзда, махсус хонада ўтказилган, бу хона одатда қулайлик жиҳатидан ўчоқбошига яқин ёнма –ён жойлашган бўлган. Баъзи ҳолларда эса, ўчоқбоши хўжалиги билан овқатланиш хонаси умумий бўлиб, унинг хажми шунга яраша бўлган. Масалан, Жиззах шахридаги Комилбоботепа комплексида бир вақтнинг ўзида ҳам овқат тайёрлайдиган, ҳам уни истеъмол қиладиган супали, токчали, ўчоқли хона очиб ўрганилган. Шунингдек, ушбу хонанинг шимол томонида ёнма – ён қурилган, эшик орқали туташган мехмонхона (3,0х 6,5 м) фаолиятда бўлган1.
Ошхона идишлари ўз мазмун –моҳиятига кўра, илк ўрта асрлар жамиятида ҳар бир хонадон аҳлининг кундалик умумий овқатланиши жараёнида ишлатиладиган, аксарият ҳолларда сопол уй – рўзғор буюмларидан таркиб топган. Нисбатан, юпқа ён деворли косалар, чуқур товоқлар, ликопча – тарелкалар, қуюқ –суюқ овқатларни сузиш ва дастурхон атрофида ўтирганларга тарқатиш учун тор бўғизли кўзалар, бир болдоқли, жўмракли, тагдони текис, ясси кўзалар – ичимлик (сув, сут, мусаллас...)лар учун, паймона, қадах, жом, кружка нусха, балдоқли ёғлоғилар – ичимликларни истеъмол қилиш учун оилавий овқатланиш пайтида ишлатилган.

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish