Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Ўрта Осиё аҳолиси эътиқодида “даэваясна” излари



Download 1,55 Mb.
bet54/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Ўрта Осиё аҳолиси эътиқодида “даэваясна” излари
Абдуллоев Ш.Б. ТерДУ докторанти

Зардуштийлик илк жаҳон дини эканлиги ҳақидаги фикрга ҳам ярим асрдан ошди1. Зардуштийлик таълимоти улкан тафаккур тараққиётининг тадрижий давоми бўлиб, бу таълимотни оддий ибтидоий диний тасаввурлар – анимизм, фетишизм, тотемизмлардан кейинги босқич сифатида тасаввур қилиш мутлақо мантиқий эмас. Бирор халқнинг диний тасаввурлари тарихида бундай занжир мавжуд эмас, жумладан, Ўрта Осиё халқларида ҳам. Ибтидоий диний қарашлар билан зардуштийлик ўртасидаги номаълум эътиқодларни ўрганиш айни долзарб масаладир.


Зардуштийлик тараққиёти хронологияси, локализацияси, тарихий шароитлари ҳали ҳануз баҳсли бўлиб қолмоқда. Бу саволлар бир неча асрлик фан жумбоғидир. Келтирилган саволларнинг жавобини излашда зардуштийликка замин ҳозирлаган таълимотни ўрганишнинг аҳамияти беқиёс, аммо бу янада мураккаброқ масаладир. Албатта, мавзуга оид қатор қарашлар билдирилган, ҳатто “протозардуштийлик” каби тушунчалар ҳам таклиф этилиб2, тадқиқотчиларнинг кескин танқидига ҳам учраган3.
Зардуштийлик ватани сифатида кўпчилик тадқиқотчилар айнан Ўрта Осиё ҳудудини эътироф этишади. Ўрта Осиё бир қанча хилма-хил маданий оламларни туташтирувчи макрорегион сифатида маълум. Француз олими Пьер Амиет Ўрта Осиёда Месопотамия ва Ҳинд водийларининг маданиятлари ўртасида ўзига хос воситачи ролини ўйнаганини айтади ва бу минтақага “Транс-Элам” деб таъриф беради4. Аммо на Месопатамия, на Эрон ва на Ҳинд цивилизацияси зардуштийликка бешик бўлолмайди, чунки буни ҳам ёзма манбалар ва ҳам моддий маданият аниқ далиллар билан рад этади. Қўшимча сифатида айтиш мумкинки шарқдаги Ҳиндистон ва ғарбдаги Месопотамия ва Эрон цивилизацияларидан ташқари шимолда бепоён ҳудудлар хўжайинлари кўчманчилар олами ҳам бой номоддий маданият ўчоғи бўлган. Ушбу ҳудудлар маданияти маҳаллий ўтроқ маданият билан аралашиб янгича қоришма – “трансмаданият”га асос солган.
Дарҳақиқат, континент ўртасида жойлашган Ўрта Осиё қадимги дунёнинг макрорегионларидан бири бўлиб, бу замин хилма-хил маданият ва таълимотларнинг шаклланиши ва тарқалишида муҳим ўринга эга бўлиб келган.
Эрамиздан олдинги II мингйилликда Ўрта Осиёда қабилалар бирлашиб, давлатчилик шакллана бошлаган бир пайтда ўлкамизда турли диний эътиқодлар ва маросимлар ўзаро қоришиб, вақт ўтиши билан муҳим тус олиши табиий бўлган. Бронза даври учта асосий эътиқод анъаналарининг ўзаро таъсири билан ажралиб туради: хаома культи, олов эътиқоди, ҳамда Сўғддан шимол ва шарқ томонда яшовчи чорвадор қабилалар эътиқоди синкретик аралашган1.
Бронза даврида транспорт воситаларининг ихтироси маданий алоқаларнинг жадаллашуви ва натижада баъзи ҳудудларда диний таълимотларнинг ўзига хос тўқнашувига сабаб бўлган. Буни қадимги олтойлар ва ҳинд эронийлар мисолида кўришимиз мумкин.
Осиёнинг қадимги олтой тилли қабилалари (қадимги туркийларнинг аждодлари) тангричилик эътиқодига мансуб бўлган. “Тангри” атамаси қадимги шумер тилида “тенгри”, “тенгир”, “денгри”, “денгир” [https://ru.qwe.wiki/wiki/Dingir]; олтойчада “тангнгир”, “тенгери” шаклида талаффуз қилинади. Тадқиқотчилар Тангрини кенгроқ талқинда шумерча — “тенгир” — «коинот», «денгиз» билан боғлайдилар2. Тангри ҳақидаги тасаввур осмон руҳи эгаси ҳақидаги анимистик диний эътиқодлар асосида шаклланган бўлиб, унда осмон ҳам бевосита ўзининг кўринишида, ҳам Тангри яшайдиган фазо сифатида тасаввур этилган3. Бироқ қадимдан Тангри эътиқодида учта дунё тасвирланиб келган. Унга кўра, осмон, ер ости ва ер усти дунёлари алоҳида чегаралар билан фарқланган. Осмонда «Улкан» номли, ер остида эса «Ерлик» номли илоҳ борлигига ишонишган4. Бу икки олам ўртасидаги кураш майдони эса ер усти ва осмон ости ҳисобланган. Бу табиат дуализмининг ифодаси бўлган.
Ўлкада яшовчи иккинчи халқ ҳиндэронийлар ведалар эътиқодига мансуб бўлишган. Улар қудратли илоҳлар девларга сиғинишган. "Дев" сўзи лингвистик нуқтаи назардан кенг ҳудудга тарқалган, ҳиндевропа анъаналарига таалуқли олий илоҳлар тоифасини ифодаловчи сўз ҳисобланади5. Бу атама ҳиндэрон тилда “daivà”, қадимги ҳиндоевропа тилида “deywōs”, ҳиндевропа тилида “Dyeus” Авеста қадимги қисмларида daēuua” ёки “daēva” санскрит тилида дева, қадимги эроний тилида “dayva” (даива), паҳлавий ва кейинги давр форс тилида “div” шаклида ифодаланган6
Бу қадимги халқларнинг синкретик маданият ҳосил қилган ўлкаларидан бири ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидир. Зеро Ўзбекистон ҳудуди чорвачилик, деҳқончилик ва металлургия учун энг қулай ҳудуд ҳисобланган. Ўлкани ўз таъсирида сақлаш муҳим стратегик устунликни таъминлаган. Бу омиллар Ўрта Осиёни маданият чорраҳаларидан бирига айлантирган.
Шу ўринда яна бир жиҳатга диққат қилиш лозим, зардуштийлик фалсафасидаги дуализмни шунчаки табиат билан боғлаш ҳам тўғри эмас. Бу дуализм фақат табиат кучларининг мажозий қарама-қаршилиги ифодаси бўлмай, балким зардуштийлик ва у ўрнини эгаллаган эски таълимот ўртасидаги ғоявий кураш ифодсидир. Чунки, ҳар бир янги дин аввалги динга қарши хусусиятлари билан ажралиб туради ва ўзидан олдинги илоҳиётни ёвузлик ва ёлғон ақида сифатида талқин этади. Зардуштийларнинг муқаддас китоби – “Авесто” ҳам бундан мустасно эмас.
“Авесто”даги рад этилган эътиқод хусусиятларини акс этган таърифлар бизга зардуштийликдан олдинги дин ҳақида маълумот беради, айнан шу зардуштийлик дуализми асосига айланган.
Авестошунос Кeллeнс Ясналарни таҳлил қилар экан, даэвалардан бири Йима ҳам инсонлар жонини марҳумлар салтанатига юбориш учун тўпловчи ва ўтказувчи бўлганлиги таъкидлаган. Демак, Йиманинг даэва культига алоқадорлиги даэваларни эсхатологик функциялар билан боғлайди. Эсхотологик қарашлар тизими, даэвалар пантеони, бу пантеондаги иерархия ва вазифалар тақсимоти, даэваларга ибодат ва диний амалларни юритувчи карапан, яту каби гуруҳларнинг мавжудлиги фикрларимизни тасдиқлайди. Яъни зардуштийлик таълимотида даэваларга муносабат даэва культи – бу dugvant mainiiu асосида ётувчи конкрет (аниқ) борлиқ эканини кўрсатади. Шундай экан, Зардуштийлик дуализми даэва культига қарама-қарши туришга асослангандир.
“Авесто”да қораланган таълимотнинг асоси, эзгуликнинг мухолиф образи даэвалар қиёфасида акс этган. Даэвалар – Авеста ва ундан кейинги Зардуштий матнларда кўп учрайдиган мавжудотлар тоифасидир, бу атама кўпчиликнинг тасаввурида ҳар доим салбий тимсолни ифодалайди1 .
М.Исҳоқовга кўра, даврлар силсиласида кишиларнинг диний ва ижтимоий дунёқараши ўзгаришга учраб, даэвалар эзгулик душманига айланади; худди асуралар қадимги ҳиндларда ёвузлик маслакдоши ва гуноҳкорлар сифатида намоён бўлгани каби2.
Девларга нисбатан эътиқоднинг қолдиқлари Ўрта Осиё халқлари мифологияси ва фольклорида сақланиб қолган. Ҳатто уларда аксарият ҳоларда даэваларга нисбатан ижобий қарашлар ҳам ўрин эгаллаганини кузатиш мумкин3.
Ҳатто илк ўрта асрларда, хионитлар ва эфталитлар ҳукмронлиги даврида Нахшабда ҳам Деваясна турларининг бири ривожланиб, зардуштийликдан олдинги энг қадим диний эътиқодлар ва Авестода тан олинган маросимларни ҳам ўзида мужассамлаштириши билан халқ орасида муҳим ўрин эгаллайди1.
Сўғднинг қадим эътиқодларида Деваясна ғоявий жиҳатдан кучли ривожланиб, ҳукмронларининг исмлари Девастич, Деваштич, Девдато, Девдаст бўлгани бунга далил. Деваяснанинг хусусий белгиси энг қадим шаклдаги оловга топиниш бўлган2.
1969 йили илк бор Э. Ртвеладзе ва М. Исҳоқов томонидан тадқиқ этилган Сурхондарёнинг Бароттепа обидасидан топилган қолип ҳам Заҳҳок ҳайкалчаларини ясашга мўлжалланган3. Сурхон воҳасида ҳатто XII асрга таалуқли Термизшоҳлар саройининг ганчкори пештоқида ҳам дев тасвирини учратиш мумкин.
Ўрта Осиёда ислом тарқалгач “дев” атамаси ўрнида “жин”, “ажина” атамалари қўлланилган. Гарчи бугун девлар ёвузликни ифода этувчи образга айланган бўлса-да, қадимда девларнинг тимсоли саналган кўплаб иримлар одамлар орасида сақланиб келмоқда.

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish