Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”



Download 1,55 Mb.
bet52/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Тўйчибоев Б.Б. ГулДУ доценти

Сирдарё ўлкаси тарихини ўрганиш масаласида тадқиқотларнинг асосий манбашунослик негизини қадим ўлкамиз ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида тўпланган материаллар таҳлили ташкил этади. Шу сабабли, ҳудуднинг ўрганилиш тарихига алоҳида эътибор қаратишни лозим, деб топдик. Ўлканинг ўрганилиш тарихи даврларини шартли шаклда қуйидаги уч даврга ажратиш мумкин.


I давр. XIX аср охири - XX асрнинг 40 - йилларигача:
Бу даврда қадимги Сирдарё ўлкасидан ўтган бир қанча олимлар, ҳарбий топографлар ва якка сайёҳлар томонидан ҳудуддаги моддий ёдгорликлар кўрсатиб ўтилган. Сирдарё ўлкаси ҳудудида Туркистон ҳаваскор археологлар тўгараги (1895-1917) аъзолари томонидан ҳам илмий изланишлар олиб борилиб, бир қатор ёдгорликлар, шу жумладан ҳозирда йўқолиб кетган ёдгорликлар ўрни аниқланади ва илмий муомалага киритилади. Уларнинг фаолияти кейинчалик ҳудудда кенг тадқиқотлар олиб бориш учун туртки бўлиб, фанда ўз изини қолдирди. Лекин бу тадқиқотлар чуқур илмий изланишлар даражасида бўлмай, ўша давр талабида ва даражасида олиб борилди. Шунингдек олиб борилган барча тадқиқотлар, баён қилинган фикрлар, асосан, ёзма манбаларга ва ҳудуддаги аниқланган моддий ёдгорликларнинг ташқи кўринишига асосланган.
II давр. 1943 йилдан - 1970 йиллар ўрталаригача:
Уструшона ҳудудида кенг археологик тадқиқотлар Ўрта Осиёнинг бошқа тарихий ўлкаларига нисбатан анча кеч, 1943-1944 йилларда В.Ф.Гайдукевич бошчилигидаги Фарҳод археология экспедицияси томонидан Фарҳод ГЭСининг қурилиши муносабати билан бошланади. Бу экспедиция томонидан кўп қатламли, йирик Мунчоқтепа (I-XII асрлар) шаҳар ёдгорлигида ва унинг ёнида Ширинсой қабристонида қазишма ишлари амалга оширилади.1 А.Ю.Якубовский раҳбарлигидаги Суғд - Тожик экспедициясининг О.И.Смирнова бошчилигидаги отряди 1949-1950 йилларда Уструшона ҳудудида археологик ёдгорликларни аниқлаш ишларини олиб боради.2 Отряд томонидан кўплаб моддий ёдгорликлар аниқланиб, уларнинг баъзиларида археологик тозалаш ва илк қазиш ишлари олиб борилади.
Бу даврда (60-70 йилларда) Сирдарё ўлкасида алоҳида олинган ёдгорликларда махсус қазув тадқиқот ишлари олиб борилмаган бўлса хам, ҳудуднинг археологик харитасини яратиш йўлида сезиларли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида олиб борилган археологик хариталаштириш ишлари алоҳида эътиборга лойиқдир.1 1960-йилларда В.А.Нильсен тарафидан Нурота шаҳристонида баъзи бир қазув тадқиқот ишлари олиб борилади.2
Хулоса қилиб айтганда, бу даврда (1943-1975 йиллар) тарихий ўлканинг умумий археологик харитаси ишлаб чиқилади.
III давр. 1970 йил ўрталаридан - ҳозирги кунгача:
Ўтган асрнинг 70-йил ўрталарида Мирзачўл ва Жиззах чўлларида янги қўриқ ерларни ўзлаштириш сиёсати ҳам янгидан – янги ёдгорликларнинг очилиши ва ўрганилишига туртки бўлди. Бу йилларда, умуман Ўрта Осиё, шу жумладан, алоҳида тарихий воҳалардаги археологик ёдгорликларни қайд этиш, уларнинг умумий археологик харитасини ишлаб чиқиш мақсадида тадқиқотлар давом эттирилди. Бу тадқиқотлар Сирдарё ўлкасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Археология институтининг Жиззах отряди, кейинчалик Чоч-Уструшона экспедициясининг (раҳбари Ю.Ф.Буряков) Сирдарё, Зомин гуруҳлари томонидан олиб борилди.3 Айни вақтда бу даврда (1970-90 йиллар) тадқиқотчилар томонидан турли даврларга оид алоҳида ёдгорликларнинг баъзиларида олиб борилган дала қазув тадқиқот ишлари якунланди. Шу билан бирга бир қатор ёдгорликларда олдин бошланган қазув тадқиқот ишлари муваффақият билан давом эттирилди.4
Олиб борилган археологик тадқиқотларнинг асосий қисми охирги икки даврга тўғри келганлиги сабабли, биз эътиборимизни кўпроқ шу даврларга қаратдик. Илмий изланишлар бир қанча йўналишда олиб борилган бўлиб, уларнинг дастлабкиси ҳудуднинг археологик харитасини яратиш борасидаги тадқиқотлардир. Тарихий Сирдарё ўлкаси тадқиқотчилар томонидан маданий воҳаларга ажратиб ўрганилган.
Бу ҳудудлар археология харитасини яратиш мақсадида олиб борилган тадқиқотлар натижасида Сирдарё ўлкасида 137 та5 археологик ёдгорлик аниқланган. Бу ёдгорликларнинг бир қисмида стационар қазув тадқиқотлари олиб борилган. Бу тадқиқотлар: а) ҳудуднинг қадимий давр моддий маданияти, илк манзилгоҳларнинг пайдо бўлиши, илк шаҳар, шаҳарсозлик анъаналари, урбанизация, ҳунармадчиликнинг пайдо бўлиши, қадимий давр тарихий географияси ва топографияси, сиёсий-иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаёти муаммоларига1, б) илк ўрта асрлар моддий маданияти, хусусан шаҳарсозлик, меъморчилик, ҳунармандчилик, санъат ёдгорликлари, ўрта асрлар тарихий географияс, рустоқлар, шаҳар, қалъа, манзилгоҳлар локализацияси, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маданий ва маънавий ҳаёти муаммоларини ўрганишга қаратилган2.
Ҳудудда олиб борилган археологик тадқиқотлар даврларини кузатиш асосида бу изланишларни қуйидагича хулосалашимиз мумкин:
1. Бу даврда умумий ҳисобда Сирдарё ўлкаси ҳудудида турли даврларга оид археологик ёдгорлик аниқланиб, харитага олинди. Мазкур ёдгорликларнинг 2,4% қадимий даврга, 60-65% илк ўрта асрларга, қолганлари ривожланган ўрта асрларга оид. Тадқиқотлар натижасида Сирдарё ўлкаси ҳудуди асосий қисмининг археологик харитаси яратилди.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида Сирдарё ўлкаси моддий маданияти муаммолари, хусусан, илк манзилгоҳларнинг пайдо бўлиши, урбанизация жараёнлари, шаҳарсозлик анъаналари, ҳамда ҳунармандчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожи, тасвирий санъат намуналари, ҳудуднинг қадимий ва ўрта асрлар тарихий географияси, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маънавий ҳаёти муаммолари бўйича бирмунча илмий ишланмалар амалга оширилди.
Шундай бўлсада, бу амалий ва илмий-назарий йўналишдаги тадқиқотларнинг барчаси, қадимги Сирдарё ўлкаси моддий маданияти тарихи муаммоларига қаратилган бўлишига қарамасдан, улар ягона тизимга солиниб, яхлит таҳлил этилмаганлиги сабабли, бир бутун тарихий, археологик тасаввурни бериш имкониятига эга эмас.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish