Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Сополли маданияти моддий ашёларининг ўрганилишига оид мулоҳазалар



Download 1,55 Mb.
bet62/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Сополли маданияти моддий ашёларининг ўрганилишига оид мулоҳазалар
Шопулатов У.Х. ТерДУ ўқитувчиси

Ўзбекистон худудида энг қадимги шахарлар милоддан аввалги II минг йиллик ўрталарида пайдо бўлади. Демакки, қадим аждодларимиз бундан 3,5 -4 минг йил олдин сивилизация босқичига қадам қўймоқда. Шубҳасиз, ушбу ҳолат ёшларда фахр ва ифтиҳор туйғусини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.Милоддан аввалги II минг йилликнинг биринчи чорагида воҳа тарихида туб ўзгаришлар содир бўлади. Бу даврда суғорма деҳқончиликка асосланган маданият шаклланган. Илк бор ўрганилган ёдгорликка нисбат этилиб, бу давр Сополли маданияти деб номланган1. Милоддан аввалги XVII-X асрлар оралиғида мавжуд бўлган Сополли маданияти қадимги Шарқнинг сўнгги бронза даври маданиятлари туркумига киради. Айнан Сополлитепада ўрганилган моддий маданият намуналарига ўхшаш ашёвий далиллар Жанубий Туркманистон (Намозгоҳ), Шимолий Афғонистон (Даштли) ва Ҳиндистонда (Хараппа) кенг тарқалган. Бу маданиятлар Сополли маданиятига нисбатан анча илгари пайдо бўлган ва узлуксиз ривожланган. Шунинг учун академик А.А.Асқаров Сополли маданиятининг пайдо бўлишини бевосита Жанубий Туркманистон ҳудудида истиқомат қилган аҳолининг бир гуруҳи даставвал Музработ воҳасига келиб ўрнашган деб баҳолайди1.


Сополли маданиятининг энг қадимги ёдгорлиги Сополлитепа бўлиб, Уланбулоқсой этагида жойлашган. Сополлитепа қалъа ва унга туташ қишлоқ қисмлардан иборат. Қалъа қисми тўлиқ қазиб ўрганилган бўлиб, тарҳлари 82x82 метрга тенг, ички йўлакли, уч қатор мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Сополлитепанинг умумий тузилишига қараб, бронза даврида меъморчилик санъатининг нақадар ривожланганлигининг гувоҳи бўламиз. Қалъада аҳоли жамоа - жамоа бўлиб яшаган, қалъада шундай жамоалардан саккиз маҳалла жойлашганлиги аниқланган. Бу жамоа маҳаллалари бир - бири билан йўлакчалар орқали ажратилган, қалъанинг марказий қисми ҳовли сифатида очиқ қолдирилган. Сополлитепада истиқомат қилган аҳоли ўртасида ўзига хос урф - одатлар ва маросимлар шаклланган. Вафот этганлар алоҳида қабристонда эмас, балки уйларининг деворлари ёки поллари тагларига кўмилган. Қабрлар оддий ўра ёки лаҳад шаклида бўлиб, аёллар ўнг, эркаклар эса чап ён томонларига ётқизилиб дафн этилган. Жасад билан бирга бир хил сопол идишлар, шунингдек, бронза ва бошқа қимматбаҳо буюмлар ҳам қўшиб кўмилган.
Милоддан аввалги XV асрда Сополлитепада ҳаёт излари сўнади ва ерли аҳолининг Музработ воҳасидан Шеробод дарёси ҳавзаларига, аниқроғи қадимдан унинг ирмоғи ҳисобланган Бўстонсой қирғоқларига кўчиш жараёни содир бўлади2. Бу ёдгорлик ҳозирда Жарқўтон номи остида маълум бўлиб, унинг умумий майдони 100 гектардан ортиқ. 1975 йилдан буён А.Асқаров ва унинг шогирдлари Жарқўтон ёдгорлигида мунтазам равишда қазиш ишларини олиб бормоқда. Натижада бу ёдгорликда 3 мингга яқин қабр, 2 қишлоқ-қўрғон, олов ибодатхонаси, қалъа-сарой каби иншоотлар қазиб очилди. Бу қазишмалар ва улардан топилган ашёвий далиллар Ўзбекистон халқлари тарихининг бронза даври маданиятини ёритишда муҳим манба бўлиб ҳисобланади. Жарқўтон ёдгорлигида амалга оширилган бу каби кашфиётлар натижасида бир қанча илмий муаммолар ўз ечимини топди.
Бу муаммолар сараси Жанубий Ўзбекистон ҳудудининг бронза асрига хос асосий тараққиёт босқичларини қамраб олган даврий жадвалнинг яратилишидир. Мавжуд даврий жадвалга кўра бронза асри қуйидаги даврларга бўлинган: Сополли даври (милоддан аввалги XVII - XV асрлар); Жарқўтон даври (милоддан аввалги XV - XIII асрлар); Кўзали даври (милоддан аввалги XIII - ХII асрлар); Мўлали даври (милоддан аввалги XII - X асрлар)3. Сополли даври ашёвий манбалари Жанубий Туркманистон ёдгорликларидан топилган буюмларга айнан ўхшаса, кейинги Жарқўтон даври манбалари эса ўзига хос бўлиб, бу жараён тараққиётнинг маҳаллий Бақтрия йўналишидир. Бу даврда марҳумлар уй деворлари ёки хона полларига кўмилмасдан, алоҳида ташкил этилган қабристонларда дафн этилган. Кўзали ва Мўлали даври ашёвий манбаларида Ҳиндистоннинг Хараппа ёки Сибир ва Қозоғистон чўлларида истиқомат қилган Андроново маданиятларининг маданй таъсири кузатилади. Бу ҳолат бронза давридаёқ аждодларимизнинг бошқа халқлар билан бевосита маданий алоқада бўлганлигини исботлайди. Бу алоқалар нафақат ашёвий манбаларда, балки урф-одатда ва меъморчилик санъатида ҳам баъзи янгиликларни вужудга келтирди. Хусусан, уй-жой қурилишида тош саҳнларининг қўлланилиши ёки айрим жамоа аъзоларини вафот этгандан сўнг уни дафн этмасдан, балки гулханда куйдириш каби одатлар бевосита маданий алоқалар туфайли юзага келган.
Кўпчилик археолог олимлар сўнгги бронза даврида синфлар ва синфий муносабатлар пайдо бўлган деб ҳисоблайдилар1. Жарқўтон қабрларида қазиб ўрганилган "бой" қабрларни бунга далил қилиб кўрсатадилар. Жарқўтондаги қабрлардан бирида марҳум билан биргаликда 50 донадан ортиқ буюм қўйилиб дафн этилган. Бу буюмлар орасида бронза асо, яъни ҳокимлик белгиси ҳам бор. Бизнинг кузатувимизча, бу сингари қабрларда асосан ўша давр жамиятида нуфузли шахслар ҳисобланган оқсоқоллар дафн этилган.
Ёш болаларнинг қабрида бир - икки, ўсмирларда тўрт -олти, ўрта яшар кишилар қабрида саккиз - ўнтадан идишларнинг мавжудлиги жамият аъзолари ёшларига нисбатан ҳурмат қилинган деган хулосага олиб келади. Аёллар қабрида эса идишлар билан биргаликда кўпроқ тақинчоқлар, сурмадонлар ва жез кўзачалар учрайди.
Сўнгги бронза даврида вилоятнинг баъзи воҳаларида синфий муносабатларнинг тўлиқ кўриниши эмас, балки унинг илк куртаклари шаклланган.
Сўнгги йилларда Жарқўтон ёдгорлигида амалга оширилган қазишма ишлари туфайли бу жойда оташкада ёки олов ибодатхонаси ўрганилди2. Бу ибодатхона ёдгорлик марказий қисмининг энг баланд жойида бунёд этилган. Ибодатхона жуда маҳобатли кўринишга эга бўлиб, тўғри тўртбурчак шаклда, томонлари 45x60 метр ва қалин ташқи деворлар билан ўраб олинган. Ўз вазифаси ва қурилиш услубига кўра, бу иншоот ибодатгоҳ ва хўжалик билан боғлиқ қисмлардан иборат. Ибодатгоҳда узун йўлак, айвон ва ундаги муқаддас қудуқлардан ибодатхонанинг илоҳий буюмлари, ибодатхонага такдим этилган нарсалар сақланадиган ғазна ҳамда ғиштдан тахлаб чиқилган кенг майдон ва унинг ўртасида тўрт устунли қубба тагида жойлашган муқаддас олов ёниб турган оташкада сингари иншоотлар мавжуд бўлса, унинг иккинчи тарафида ибодатхона хўжалиги билан боғлиқ хоналар жойлашган.
Жарқўтон ёдгорлигида, шунингдек, қалъа - сарой ҳам қазиб очилган, бу меъморчилик иншооти тўртбурчак шаклда бўлиб 5 метрли ташқи девор билан муҳофазаланган. Ташқи девор қалъа ҳимоячилари турган буржлар билан ҳимояланган. Қалъа - саройнинг ички қисми асосан турар жойлардан иборат бўлиб, булар қалъа деворига тақаб қурилган.
Қалъада, шунингдек, ҳунармандчилик иншоотлари ҳам жойлашган. Жарқўтон ёдгорлигининг майдони, иншоотлар турлари, жумладан, бутун ўлка халқлари учун диний марказ вазифасини ўтаган иншоотнинг мавжудлиги, ҳунармандчиликнинг ривожи бу жойда милоддан аввалги XV-X асрлар давомида шаҳар туркумидаги маданият шаклланганлигидан далолат беради. Сополли маданияти аҳолиси асосан деҳқончилик, ҳунармандчилик, чорвачилик ҳамда овчилик билан шуғулланган. Бу маданият соҳиблари Ватанимиз ҳудудидаги энг дастлабки деҳқончиликка асос солган қабила ҳисобланади.
Жарқўтон ва Бўстон ёдгорликларида қазиб очилган 3 мингга яқин қабрлар асосида Сололли маданияти аҳолисининг антропологик хусусиятлари, яъни юз тузилиши ва ташқи қиёфалари антрополог олим, тарих фанлари доктори Т.Қ. Ходжайов томонидан ишлаб чиқилган. Олимнинг фикрига кўра, Сополлитепа ва Жарқўтон аҳолиси Шарқий Ўрта Ер денгизи аҳолиси гуруҳига кириб, европоид ирқига мансубдир1.
Милоддан аввалги X асрга келиб Сополли маданияти инқирозга юз тутади. Бу маданият инқирозини бир гуруҳ олимлар экологик шароит, ер сатҳининг шўрланиши билан боғласалар, айрим бир археологлар бу юртларга ажнабий қабилаларнинг бостириб кириши оқибатида содир бўлган деб таъкидлайдилар. Бу икки фикр ҳам изоҳга муҳтож. Шеробод воҳасидаги бронза даврида ўзлаштирилган экин ерлари шўрланиб кетганда Бўстонсой ҳавзаси ва унинг атрофида ҳаёт излари бир неча аср тўхтаб қолган бўлур эди. Ваҳоланки, бу воҳада ҳаёт доимо қайноқ кечган. Иккинчи назария ҳам тушунтиришга муҳтож. Ўша даврда Сополли маданиятига тенг келадиган бошқа маданият соҳиблари ва уларга тенг келадиган ҳарбий куч ҳам бўлмаган. Сополли маданиятининг инқирозга юз тутишининг асосий сабаби жамиятда ягона такомиллашган бошқарувнинг, яъни давлатнинг ва давлат тизимининг йўқлигидир.
Бронза жамиятига хос ижтимоий гуруҳлардан фақат оқсоқолларгина жамиятни бошқариши мумкин бўлган, лекин улар йўлбошчи сифатида қолган гуруҳларни бирлаштира олмаган. Натижада шаҳар туркумидаги қишлоқлардан (Жарқўтон ва ҳ. к.) аҳоли жамоа - жамоа бўлиб ўлкадаги бошқа воҳалар сари кўчиб кетган. Бой меъморчилик, ҳарбий, диний билимларга, юқори даражада ривож топган ҳунармандчилик ва деҳқончиликка асосланган Сополли маданиятининг инқирозга учраб тарих саҳнасидан кетишининг асл сабаблари ҳам ана шундадир.
Милоддан аввалги X аср охирида Сополлли маданиятининг инқирозидан сўнг воҳа ҳудудида янги маданият шаклланди. Бу маданият илмий адабиётларда илк бор ўрганилган ёдгорликка нисбатан аталиб, Кучуктепа маданияти деб номланган.
Кучуктепа маданиятига Кучуктепа (Музработ воҳаси) Ғозимулла, Бандихонтепа (Бандихон-воҳаси), Қизилтепа, Миршоди (Шўрчи тумани) каби ёдгорликлар киради. Бу маданият Сополли маданиятидан қуйидаги асосий хусусиятлари билан ажралиб турган. Бу давр ёдгорликлари ҳудуди кичик бўлиб, умумий майдони 3 гектардан ошмайди. Шунингдек, сопол идишлар кулолчилик чархида ясалмасдан қўлда тайёрланиб, ташқи томонлари турли рангли геометрик шакллар (учбурчак, тўртбурчак ва ҳ.к.)га безалган. Кучуктепа маданиятининг кулолчилиги Сополли маданиятига нисбатан қолоқ бўлса бошқа сифатлари билан нисбатан илғор саналган. Ёдгорликлар майдони кичик бўлса-да, арклар пайдо бўлади.
Бу ҳолат жамиятда синфий муносабатларнинг шаклланганлигидан далолат беради. Чунки унда бой-бадавлат ёки ҳокимлар истиқомат қилган. Кучуктепа маданияти даврида аждодларимиз илк маротаба темирдан меҳнат қуроллари ясашни ихтиро қилганлар. Бу кашфиёт деҳқончилик, ҳарбий билимлар ва ҳунармандчиликнинг ривожига катта таъсир кўрсатган.
Сополли маданияти даврида деҳқончилик асосан табиий дарё ҳавзаларида олиб борилган бўлса, энди каналлар қазиб, ерлар ўзлаштирилган, яъни сунъий суғоришга асос солинган. Шундай каналларнинг бири Бандихонда ўрганилган. Бу каналнинг эни 10-15 метр, у Бандихондан 4-5 километр юқорида Ўргулсойдан бошланган.
Ўлка маданий ҳаётида содир бўлган бу ўзгаришлар
илдизини бир гуруҳ олимлар (В.И.Сарианиди) Хуросондан, айримлари (А.А.Асқаров, Ю.А.Заднепровский) Фарғона водийсидан излайдилар. Уларнинг фикрича, шимол ёки жануб аҳолисининг бу юртларга кўчиб қелиши оқибатида юзага келган. Фикримизча, Кучуктепа маданиятининг пайдо бўлишини чекка юртлардан эмас, балки воҳанинг ўз ҳудудидан излаш керак. Бронза даврини таърифлаганимизда милоддан аввалги II минг йилликда Сополли маданияти соҳиблари билан рақобатан гуруҳлар Хуросонда ҳам, Фарғона водийсида ҳам учрамайди, деб таъкидладик. Шундай экан, уларнинг бу юртларга кириб келиб, Сополли маданиятини йўқотиб, ўз маданиятларини жорий этди деб айтишга ҳеч бир асос йўқ.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳудудида ёзувнинг пайдо бўлиши хусусида сополли маданияти ёдгорликларидан янги маълумотлар тўпланди1. Сополли маданияти – сўнгги бронза даврига оид, ҳозирги Жанубий Ўзбекистон ва Жанубий Тожикистон ҳудудларида истиқомат қилган аҳоли қолдирган қадимги маданият илдизлари. Сополлитепа ва Жарқўтон ёдгорликлари академик А.А.Асқаров томонидан фанга киритилган. Профессор Т.Шириновнинг тадқиқотларига кўра Сополли маданияти аҳли Ватанимиз ҳудудида энг биринчи бўлиб илк шаҳар маданиятига асос солган. Америкалик археолог, Калифорния университети профессори Ламберг- Карловский Сополли маданиятини “Окс цивилизацияси” деб аташни таклиф этган бўлса, Италиялик археолог, Болония университети профессори Мавруцио Тоси “Турон цивилизацияси” деб аташни таклиф этганлар. Чет эллик тадқиқотчилар Сополли маданиятига нисбатан «цивилизация” иборасини ишлатишганларида Жарқўтон ёдгорлигидан ёзувнинг топилишига умид қилган бўлсалар ажаб эмас. Худди шундай илмий янгилик юз берди. Шу муносабат билан Сизларнинг эътиборларингизга биринчи марта Сополли маданияти пиктографик ёзувлари ҳавола этилаётир. Зеро, Сополли маданиятини Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги цивилизация ўчоғи деб эътироф этилаяптими, демак Сополли маданиятининг ёзуви тўғрисида ҳам мавжуд манбалар асосида фикр юритиш лозим бўлади.
Жарқўтон даврига келиб сополларда ифодаланган пиктографик белги-ёзувларнинг такомиллашганлигини кузатиш мумкин. Бу даврда ҳам пиктографик белги Сополли давридаги сингари маълум бир сопол идишларда, яъни хумлар, кўзалар ва қасқонларда(подставка) учрайди. Бугунги кунгача Жарқўтон даврига оид сополларда 46 хил белги-ёзув битилганлиги аниқланди. Айрим белгилар сополларда 2-3 мартадан учраса, жуда кўп белгилар бир марта чизилган ва шаклан бошқа қайтарилмайди. Сополли давридаги белгилар сингари Жарқўтон даври пиктографик белги ёзувларини шаклига қараб гуруҳларга ажратишнинг иложи бўлмади, негаки улар шаклан турлича ва такрорланмасдир. Сополли даврида битта белги доимо алоҳида ифодаланган бўлса, Жарқўтон даврига келиб, ҳар хил шаклларнинг бирга ифодаланиши кузатилди. Пиктографик шаклларнинг бирга ифодаланиши ёзувнинг давр жиҳатидан такомиллашуви жараёнини кўрсатувчи аломатдир.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish