Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Археология ва Ўртa Осиё хaлқлaрининг вaқт ҳисоби ҳақидаги билимлари



Download 1,55 Mb.
bet57/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Археология ва Ўртa Осиё хaлқлaрининг вaқт ҳисоби ҳақидаги билимлари
Қодирова Л. Б. ГулДУ доценти

Аждодларимиз томонидан яратилган бой маданий меросимизни ва кўҳна тарихимизни ўрганишда археология фанининг ўрни беқиёс. Жумладан, Ўрта Осиёда топилган айрим археологик ёдгорликлар юртимизда қадимдан мавжуд бўлган вақт ҳисоби тизимини юритишнинг турли усулларини тадқиқ этиш имконини беради.


Астрономик билимлар жуда қадимдан тараққий этган мамлакатимизда вақт ҳисобини юргизишнинг қуйидаги усулларидан фойдаланилган: шамсий ва қамарий тақвим; мавсумий қушларнинг учиб келиш ва кетиш муддатларига асосланган “қуш қайи” ёки “долға ҳисоби”; Ҳулкар юлдузи билан ойнинг ҳаракат йўналишидаги муайян кесишув муддатларига асосланган “тўғал” ёки “тўқуш ҳисоби”; дарёлар сатҳининг кўтарилиши муддатларини ўз ичига олган “тошув ҳисоби”; деҳқончилик ва чорвачилик юмушлари билан боғлиқ “деҳқон” ва “чорва ҳисоби”; ёз ва қишнинг энг иссиқ ҳамда совуқ қирқ муддатлари билан боғлиқ “чилла ҳисоби”; юлдузлар ҳаракатини кузатиш асносида келиб чиққан “юлдуз ҳисоби”; “мучал ҳисоби” ва ҳ.к.
Кўриниб турганидек, у ёки бу йил ҳисобининг бошланиш вақтини қадимги одамлар йил давомида юлдузли осмон ҳолатининг ўзгаришига қараб аниқлаганлар. Шу сабабдан юртимизда қадимда қўлланилган турли тақвимларда аждодларимизнинг кўп йиллик ҳаётий тажрибалари, кузатишлари маҳсули мужассам бўлиб, деҳқончилик ва чорвачиликка доир кўпгина тадбирларнинг моҳияти, табиат ўзгаришларининг инсон ҳаётига таъсири ўз ифодасини топган.
Қадимги Бақтрия ҳудудида, шимолий Aфғонистонда жойлашган м.а. ХVII асрга оид Дашли-3 ёдгорлигининг айлана шаклли ибодатхонасини тақвим иншоотлар сирасига киритиш мумкин. Ушбу ёдгорлик, уни илк бор тадқиқ этган В.И.Сарианидининг фикрига кўра, оташпарастлар ибодатхонаси бўлган ва унинг “муқаддас олов” ёниб турган меҳроби баҳорги тенгкунликда Қуёш чиқишига йўналтирилган. Ибодатхона режасини ташкил этган доиранинг 56 қисмга бўлиниши эса бу ерда Ой ва Қуёш тутилишларини олдиндан аниқлаш мақсадида астрономик кузатишлар олиб борилган бўлиши мумкин, деган тахминга келиш имконини беради. Ўзбекистон жанубидаги бронза даврига оид Сополлитепа ёдгорлигининг аркига кириш жойи ҳам баҳорги тенгкунликдаги Қуёшнинг чиқишига йўналтирилган1.
Қадимги Хоразм ҳудудидан ҳам қадимги аждодларимизнинг вақт ўлчови эҳтиёжлари билан боғлиқ иншоотлар топилган. Олимларнинг фикрича, Хоразмнинг Калтаминор ёдголигидаги Жонбос-4 манзилгоҳида бундан қарийиб 7000 йил аввал одамлар яшаган турар–жойнинг тепасидаги туйнуклар (диоптр) воситасида оддий фалакий кузатувлар олиб борилган2.
Aйрим олимлар Марказий Осиё кўчманчиларининг турар жойи - ўтовлар ҳам туйнукли расадхоналар таркибига мансуб, деган хулосага келишган3. Шарқий Осиё тақвимларини тадқиқ этган В.В.Цыбульский кўчманчилар ўтовининг диоптр туйнуги орқали тунлари ой, юлдуз ва сайёралар ҳаракатларини кузатиш, соат миллари вазифасини ўтовчи қовурға новдалар воситасида вақтни аниқлаш мумкинлигини таъкидлаб ўтган4. Бундай ўзига хос расадхонлар кўчманчи ва ўтроқ аҳолининг бевосита ҳаёти ва хўжалик талабларига жавоб берган.
Қадимги Хоразмдаги бутун антик даврда мавжуд бўлган, м.а. IV-милодий IV-асрларига тааллуқли зардуштийларнинг ибодатхоналари тархи асосида доиравий шаклда қурилган Қўйқирилганқалъа (Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани) кўпчилик олимларнинг эътиборини ўзига жалб қилган. М.Г.Воробьева, М.М.Рожанский, И.Н.Веселовский каби олимларнинг тадқиқотлари туфайли Митра ибодатхонаси, хазинахона каби вазифаларани бажарган ушбу иншоотда астрономик кузатувлар олиб борилганлиги ва қадимги Хоразм цивилизацияси гуллаб-яшнаган вақтда бу ерда астрономия фанининг мавжудлиги исботланди.
Тадқиқотлар Қўйқирилганқалъа ёдгорлиги ёритқичлар ва улар ҳаракатининг цикллари билан боғлиқ ориентирларнинг бутун бир тизимига эга бўлганлигини кўрсатади. Тахминларга кўра, диаметри 80 метрлик доира шаклидаги Қўйқирилганқалъада олиб борилган астрономик кузатишлар энг ёруғ ва илоҳий юлдуз ҳисобланган Ҳулкар (Фомальгаут – арабча “катта балиқ оғзи”, Плеядалар туркумининг энг ёруғ юлдузи) юлдузи билан боғлиқ.
Ўрта Осиё туркий халқлари Ҳулкарни замин об-ҳавоси ва фасллар алмашишига таъсир кўрсатадиган юлдуз сифатида алоҳида эътибор билан кузатганлар. Унинг туғиши, яъни осмонда пайдо бўлиши ва то ботгунигача бўлган давр оралиғи совуқ ҳаво, намгарчилик билан боғлиқ бўлганлиги учун Ҳулкарнинг ботиши – иссиқ кунларнинг бошланиши белгиси ҳисобланган1
Қўйқирилганқалъа ёдгорлиги тўққизта минорасининг жойлашувида астрономик аҳамиятга эга бешта азимутни ажратиб кўрсатиш мумкин: астрономик шимол азимути, қишки Қуёш туриши кунида Қуёшнинг чиқиш ва ботиш азимути, Ҳулкарнинг тонг олди ва ботиши азимути2. Мажмуада симметрик тарзда жойлашган икки зинада туриб қуёшнинг тенкунлигида чиқиши ва ботишини кузатиш мумкин бўлган3. Маълумки, астрономик кузатишлар коҳинларнинг вазифаларидан бири саналган тақвим хизматининг асосини ташкил қилган.
М.С.Булатовнинг фикрига кўра, Қўйқирилганқалъа бош композицион ўқининг 69º азимутга эга эканлиги тасодифий бўлмасдан, Aмударё суви билан сунъий суғоришга асосланган қишлоқ хўжалик ишларининг бошланиш вақтини байрам қилиш билан боғлиқ.
Берунийнинг ёзишича, ажғор байрами чири ойининг ўн бешинчи кунида бўлиб, изоҳи “ўтин” ва “аланга” демакдир. “Бу илгари замонда кузда ҳаво ўзгариши сабабли оловга исиниш керак бўладиган вақтга тўғри келарди. Бизнинг вақтимизга келиб эса ёз ўртасига тўғри келяпди. Шу [байрамдан] етмиш кун санаб, кейин кузги буғдойни экишга бошланади”4. Яъни хоразмликлар ажғорни “барқарор ва ўзгармас” кун сифатида ёзнинг ўртаси санаб, экин экиш ва ерни ишлаш вақтлари учун белгиланган муддатларни ўша кундан ҳисоблаганлар.
Номига қараганда ажғор қадимги хоразмликларнинг оловга топиниши билан боғлиқ бўлиб, сунъий суғоришга асосланган деҳқончилкнинг вужудга келиш даврида пайдо бўлган. Хоразмда суғориш ишларини ташкил этишда эса Aмударё сувларининг тошув вақтини аниқлаш муҳим бўлган.
Хоразмнинг суғорилиши тарихини тадқиқ этган Я.Ғ.Ғуломовнинг маълумот беришича, бу ерда қадимдан тошқинлар тақвими мавжуд бўлган, бунда дарё режимидаги у ёки бу ўзгаришларнинг бошланишини кўрсатувчи аломатлар бўлган. Бу тақвим бўйича биринчи тошқин “Кўк қамиш тошуви” деб аталиб, у орол ва кўлларда қамиш эндигига ўсиб чиққанда бошланган ва мартнинг йигирмаларига тўғри келган. Иккинчи тошқин “оқ балиқ тошуви” деб юритилган, бу апрелнинг ўрталарига тўғри келиб, бу вақтда Орол денгизидаги оқ балиқлар Aмударёнинг юқори оқимига ўта бошлаган. Учинчиси “Юлдуз тошуви” бўлиб, майнинг ўрталарига тўғри келган. Хоразмликлар бу тошқинни Ҳулкар юлдузлар туркумининг кўриниш вақти билан белгилаганлар. Тўртинчи тошқин “Қирқ чилғов тошуви” (қирқ кун чилла) бўлиб, бу июннинг иккинчи ярмидан бошланиб, августнинг бошларида тугаган ва қирқ кун давом этган1.
Шундай қилиб, қадимги Хоразмда қишлоқ хўжалик ишларининг бошланиши Юлдуз ташуви билан боғлиқ бўлиб, ажғор байрами билан нишонланган. Қўйқирилган ибодатхонаси шу куни Қуёшнинг чиқиш нуқтасига йўналтирилган бўлган деб ҳисобласак, ҳозирги ҳисоб-китоблар натижасида ажғор 6-9 майга тўғри келишини аниқлаш мумкин. Демак, Қўйқирилганқалъадаги кузатишлар тошқин вақтини олдиндан олиш ва у келтирадиган фалокатларга тайёр туришга хизмат қилган2.
Яна бир ёдгорлик, Хоразмдаги қадимий Дев Солган мажмуаси ўзига хос қуёш расадхонаси бўлиб хизмат қилган. Мажмуа икки қаватли, кесик пирамидасимон иншоот бўлиб, асосининг ўлчами 40х40 м. Унинг шимоли-шарқий бурчагида жойлашган кўшкнинг тархи ҳам квадрат шаклда бўлиб, ўлчами 25х25 м. Aсоси 6 метр, баландлиги 25 метрли миноранинг жойлашуви ажойиб. Бугунги кунда сақланиб қолган миноранинг пойдевори мажмуа шарқий деворининг ташқи сирти билан бирлашиб кетган. Кўшк ва миноранинг марказий ўқи ўзаро бир чизиқда жойлашган. Олимларнинг фикрича, бундай меъморий ечимни астрономия ва сферик геометрия нуқтаи назаридан асослаш мумкин. Яъни, шу йўл билан биринчидан, Хазорасп жойлашган географик кенгликда Дев-Солганнинг бунёд этилишида кўшк ва минора марказий ўқининг дунё томонлари билан аниқ мос тушишига эришилган. Сунъий визирлар (кузатиш тирқишлари-ойначалар) орасидаги масофа 21,5 м. Кўшкнинг марказида турган кузатувчи баҳорги ва кузги тенгкунлик вақтида Қуёш чиқиш нуқтаси азимутини миноранинг марказий ўқи орқали кузата олган. Қишки ва ёзги Қуёш туриши вақтида Қуёш чиқиш нуқтасининг азимути кўшк-квадрат бурчакларида диагонал бўйича симметрик жойлашган ойначалар ўртасида кўшкнинг шимолий ва шарқий бурчакларида жойлашган визирларнинг марказий текислиги орқали ўтказилган чизиқ бўйлаб кўринади.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, қуёш туриши нуқталари орасидаги эклиптикада ёй узунлигининг қиймати кузатув ойначалари орасидаги масофа катталиги горизонтал текисликда 21,5 метрга тенг бўлишини талаб қилган1. Бундан хулоса келиб чиқадики, Дев Солган мажмуаси нафақат арк, балки “азимутал” расадхона вазифасини бажарган, яъни тенгкунлик ва қуёш туришлари вақтини аниқлаш учун хизмат қилган, бунда Қуёш азимутини қайд этиш усули қўлланилган.
С.П.Толстов раҳбарлигидаги Хоразм археологик экспедицияси ХII-ХIII асрларга оид Қаватқалъа харобаларини қазиш чоғида, кейинчалик “Каптархона” деб ном олган бинони топишган. Фалакиёт илми нуқтаи – назаридан, Каптархона йилнинг кунлари ва йил фаслларини аниқлайдиган “ҳисобхона - расадхона” бўлган. Марказий Осиёда йил ҳисобини олиб борадиган ва деҳқончилик, чорвачилик талабларига жавоб берадиган тақвимлар билан шуғулланувчи махсус “ҳисобчилар” ёки “ҳисобдонлар” бўлган. Каптархона ана шундай ҳисобчиларнинг “ҳисобхоналари” бўлганлиги эҳтимолдан холи эмас. Бунга ўхшаш бинолар Марказий Осиёнинг турли ҳудудларида учрайди (Қўбадиён, Маров, Жиззах ва бошқалар)2
Жиззах вилояти Ғаллаорол шаҳридан Самарқанд томон темир йўл бўйлаб 4 км масофада жойлашган археологик ёдгорлик кўчманчи ва ўтроқ аҳоли яшаш манзиллари учрашувида бунёд этилган. Маҳаллий аҳоли Шаҳидтепа деб ном берган мазкур қўрғоннинг ўлчамлари жуда ҳайбатли: шимол – жануб ўқи бўйича 600 м. ва шарқ-ғарб ўқи бўйича – 550 м. Марказий тепаликнинг асоси 84 м., тепа юзаси 30 м., тепа баландлиги 12 м. Марказий тепалик баландлиги диаметри 12-14м., баландлиги 1 метрдан 1,2 метргача бўлган, 100 метр кенгликдаги олти қатор айлана шаклида жойлашган кичик тепаликлар билан ўралган.
Ушбу ёдгорлик 1968 йилда Л.И.Ремпел ва Е.В.Ртвеладзе томонидан ўрганила бошланган, 1982 йилда З.A.Хакимова томонидан тадқиқ этилган. Тадқиқотчилар м.а. I асрга оид бу қўрғондан қабрлар ҳам, маиший буюмлар ҳам топишмаган. Шу сабабдан мутахассислар мазкур ёдгорлик “саклар тақвими” бўлиши керак, деган фикрга келишган. Чунки вақт ўтиши билан емирилиб кетган ва бузиб юборилган тепаликларни тиклаш уларнинг умумий сони йилнинг ҳар бир кунига тенг - 365 та бўлганлигини кўрсатади. Бундан ташқари, марказий қўрғон ва 1- рақамли қўрғон орқали ўтказилган чизиқ баҳорги тенгкунликда Қуёшнинг чиқишини кўрсатади3.
Ушбу ёдгорликдан жанубда, Молгузар тизмасининг шимолий ёнбағрида Ўттош қояси жойлашган бўлиб, этнограф С.К.Караевнинг маълумот беришича, Ўттошга қараб маҳаллий аҳоли шамсий тақвим бўйича ҳут ойининг (22 февралдан – 21 мартгача) кириб келишини, яъни янги йилнинг бошланишини аниқлаган. Шу билан бирга Ўттош топоними ҳам қадимги тақвим тасаввурлари билан боғлиқ: уд- шумер тилида “қуёш, кун”, ўт - қадимги турк тилида “туш, вақт, олов” маъносини англатган.
Кўриниб турибдики, юқорида тилга олинган ёдгорликлар ой-қуёш циклларини ҳисоблаб чиқиш, уларнинг тутилишини олдиндан айтиб бериш, осмон ёритқичларини доимий кузатишга хизмат қилган.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, айнан археологик тадқиқотлар туфайли биз юртимизда жуда қадим даврлардан астрономик билимлар юксак тараққий этган ва аниқ тақвимлар яратилганлиги ҳақида ишонч билан хулоса чиқариш имкониятига эгамиз.

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish