Уструшона ҳудудидаги манзилгоҳлар тарихи.
Мирзалиев У. Гул ДУ ўқитувчиси
Мовароуннаҳр ўлкаси ислом тарихида илмий-маданий марказий сифатида эътироф этилган.Қадимий ўлкалардан биридир. Бинобарин, Самарқанд, Термез, Хоразм, Фарғона ва Шош каби қадимий шаҳарлари бутунжаҳон тамаддуни ривожида хизмат қилган буюк муҳаддис ва фикҳшунос олимларни вояга етказган илм маскани сифатида ном қозонган. Тарихшунос олимлар шундай зотларнинг ҳаёти ва фаолиятини тадқиқ этишда янги-янги номларга дуч келмоқдалар. Усрушона минтақаси ҳақида кўпчилик юртдошларимиз кам маълумотга эгадирлар. Бу минтақа таркибига ҳозирги Жиззах, Зомин, Ховос ҳудудлари жойлашган бўлиб, бу жойдан ислом дини ва тасаввуф илмлари бўйича танилган етук сиймолар етишиб чиққанлиги ва ўз даврида юксак обрў-эътиборга эга бўлганлиги энди-энди аниқланмоқда.
Мовароуннаҳрнинг Хоразм, Сўғд, Фарғона, Шош воҳаси Уструшона минтақаси қадимда Ғарб ва Шарқни бир-бирига боғловчи Буюк Ипак йўлида жойлашгани юртимизда илм-фан ривожи ва маданият юксалишига замин яратган десак хато бўлмайди. Шу боис Уструшона қадимдан илм-фан ва маданият ривожида муҳим ўрин тутгани ҳақидаги маълумотларни Ибн Ҳавқал, ал-Истахрий, ал-Мақсидий, Ибн Хурдазбиҳ, Ибн ал-Факиҳ сингари ўрта асрнинг қатор географик олимлари илмий изланишларида учратиш мумкин.
Бунжикат-марвлик йирик муаррих Абу Саъд ас-Салъоний (1113-1167) “Ансоб” (“Насабнома”), машҳур библиограф олим Ёқут ал-Ҳамавий (1179-1229) “Муъжам ал-булдон” ва Ибн Ҳурдазбиҳ “Китоб ал-масолик вал-мамолик” асарларида Бунжикатга қуйдагича таъриф берадилар: “ Бунжикат ёки Бунжикас-Уструшонанинг энг катта шаҳарларидан бири бўлиб, у ерда вилоят ҳокимининг қароргоҳи жойлашган1. Аҳолиси йигирма минг эркакдан иборат.
Шахар атрофи ҳандақлар билан ўралган. Шахар ташқарисида қасрлар,боғлар, узумзорлар ва экинзорлар бор. Бунжикат Самарқанддан 6 фарсах масофада жойлашган.
Машхур географ олим Ал-Истахрий ўзининг “Масолик ал-мамолик” асаридашундай таькидлади: Бунжикат-бу ер вилоят хокими яшайдиган қаср бўлиб,уйлари ёғоч ва лойдан қурилган.Шахар ички ва ташқи шахардан иборат бўлиб,деворлар билан ўралган. Ички шахарнинг икки дарвозаси бор. Ички шахарнинг ичидан катта дарё оқиб ўтади. У ерда жоме масжид,бозорлар ва тегирмон хам бор. Шахар айлана деворининг атрофида 1 фарсах келадиган боғлар,қасрлар ва узумзорлар бўлган. Ташқи шахарнинг тўртта дарвозаси бўлиб, улар Зомин дарвозаси, Меросиманда дарвозаси, Нужкет дарвозаси ва Кахалбозор дарвозаси. Ташқи шахарда 6 та анхор бўлиб, уларнинг боши шахардан ярим фарсахдан камроқ масофада жойлашган дарёлар келади.
X асрда Бунжикат ўн минг эркак ахолиси бўлган,ички ва ташқи шахардан иборат бўлиб,у ердан дарё оқиб ўтган. Ташқи шахарда қамоқхона жойлашган. Зомин-Усташонадаги энг катта шахарлардан бири. Зомин тарихий шахар бўлиб,қадимда Сарасанда,Сусанда, Сабза номлари билан хам машхур бўлган.
Араб географ сайёҳ олимлари Ал –Истахрий ва Ибн Хурдазбиқ шундай таькидалайдилар: “Уструшонадаги энг катта шахар Бунжикат ва иккинчиси Зоминдир. Зомин Фарғонадан Суғдга бориш йўлида жойлашган бўлиб,Сусанда номи билан юритилган ва Сабза номи билан хам юритилган. Унинг ширқи тоғлар ва ғарби эса йўл билан қопланган.Шахар Зомин сувининг хар иккала сохилида жойлашган.
X асрда Зомин ёнида араблар истилосига қадар бўлган эски шахарнинг харобалари сақлангани манбаларда қайд этилган. “Худуд ул-олам” асарида куйдагича таьриф беради: “Зомин-Хўжанд-Фарғона йўлидги шахар бўлиб, Сарушанага қарашли. Унда мустахкам кўркам қўрғон бор: экинзорлари кўп бир жой ерур”.
Ховос машхур географ олим Абулқосим Убайдуллох ибн Абдуллох ибн Хурдазбих “Китоб ас-масолик вал-мамолик” асарида қуйдагича таьриф берад: “Ховос-Самарқанднинг тепасидаги Уструшана минтақасига таьлуқли шахарча. Мовароуннахрдаги Жайхун ва Сайхун дарёларининг ўртасида жойлашган. Ховос Шом йўлида жойлашган бўлиб,Зомингача олти фарсах.
Дизак –машхур географ олим Абу Исхоқ Иброхим ибн Мухаммад ал-Истахрий “Масолик ал-мамолик” асарида шундай ёзади: Дизак-Уструшонадаги учинчи катта шахар.Ўрта Осиёдаги энг қадимий шахарлардан бири.Ёзма манбаларда илк бор араб географ олимлари ва сайёхларидан Ибн Хавқал ва Мақдусийларнинг асарларида Уструшона минтақасидаги шахар деб тилга олинади.
Археологик маьлумотларга кўра Уструшонада айрим шахарлар милоддан аввалги VII ва VI асрларда шаклланиб, булар Нуртепа ва Қурқатлардир1. А.А.Грицинанинг таьрифича, қадимий Совот, Куркат, Хўжанд, Ховос, Нуртепа, Бунжикат, Киропол.
Нуртепа ва Жиззах шахарлари милоддан аввалги асрлардаёқ, хаттоки, Александр замонасигача Буюк ипак йўлида жойлашган бўлиб, антик ва илк ўрта асрларда хам ўз фаолиятини даьвом эттирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |