“Chime” финтех-стартап компанияси
Aхборот технологиялари ривожланиб бораётган бугунги кунда AҚШнинг Калифорния штати глобал шуҳрат қозонган кўплаб мувафаққиятли финтех стартапларининг келиб чиқиш майдони ҳисобланади. Улардан бири Chime финтех-стартап компаниясидир.
Бу компания 2013 йилда AҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Франсиско шаҳрида Крис Бритт (бош директор) ва Раян Кинг томонидан асос солинган бўлиб, у анъанавий банк фаолиятига муқобил сифатида яратилган .
Ушбу компания ўз мижозларига банк хизматлари учун тўловларни ва сарф-ҳаражатларни камайтириш, шу орқали пулни тежаш ва қулай молиявий ҳаёт кечиришга ёрдам берадиган финтех компанияси ҳисобланади.
Chime ўз мижозлари учун молиявий хотиржамликни ҳақиқатга айлантириш мақсадида яратилган. У осон ва бепул банк хизматларини таклиф қилувчи AҚШдаги энг тез ривожланаётган молиявий технология компанияларидан бири ҳисобланади.
Компаниянинг хизматларидан фойдаланиш учун шахслар Chime нинг мобил иловасини ўз смартфонларига ўрнатадилар ва унда рўйҳатдан ўтсалар кифоя. Рўйҳатдан ўтган мижозларга ҳисоб очилади ва Visa дебит картаси берилади.
Бугунги кунда компанияга Крис Бритт раҳбарлик қилади. Компаниянинг расмий номи “Chime Financial, Inc.” бўлиб, унинг бош оффиси AҚШнинг Сан-Франсиско шаҳрида жойлашган. Компаниянинг асосий саноат тармоқлари тўртта бўлиб, улар Банк иши, Дебит карталар, Молиявий хизматлар ва Финтех тармоқларидир. Шунингдек, ўзининг расмий сайти (chime.com) ва алоқа електрон почтаси (support@chime.com) га эга.
Фаолияти
Chime - Aмерика молиявий технология компанияси бўлиб, Bancorp Bank ёки Марказий Миллий банк томонидан тақдим этиладиган ва уларга тегишли бўлган бепул мобил банк хизматларини тақдим етади. Мижозларга Visa дебит карталари берилади ва компания веб-сайти ёки унинг мобил иловалари орқали кириш мумкин бўлган онлайн-банкинг тизимидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Мижозлар Chime нинг дебит карталари орқали тўловларни амалга оширганда Visa тўловни қабул қилувчилардан, яъни сотувчилардан транзакция тўловларини ундиради. Chime ўз даромадининг асосий қисмини ана шу ундирилган маблағларнинг бир қисмини олиш орқали олади.
Chime нинг мижозларга хизмат кўрсатиш учун филиаллари йўқ ва смартфон иловаси орқали банк хизматларини тақдим этади. 2020 йил феврал ойи ҳолатига кўра, компаниянинг 8 миллион аккаунт эгаси бор еди. Chime ҳамкорлари орқали тақдим этилган банк ҳисоблари 250 минг AҚШ доллари миқдоридаги депозит суғуртасининг стандарт максимал миқдоригача суғурталанган.
Chime компанияси мижозларга бепул мобил банк ҳисоблари ва дебит карталари, шунингдек, банкоматлардан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Улар йилига 30 мингдан 75 минг долларгача даромад оладиган америкаликлар сегментига эътибор қаратишади. Кредит ва жарималардан пул ишлаб топадиган оддий банклардан фарқли ўлароқ, Chime асосан мижозлар дебит ёки кредит карталаридан фойдаланганда пул ишлайди.
Chime банк хизматларини кўрсатади, лекин банк лицензиясига эга емас. У мижозларга 200 AҚШ долларигача миқдорда кичик кредитларни тақдим этади, аммо ҳали кенг кўламли кредит маҳсулотини чиқармаган. Chime нинг деярли барча даромадлари айрибошлашдан тушади, яъни истеъмолчилар ҳар сафар кредит ёки дебит карта билан бирор нарса сотиб олганларида савдогарлар кичик тўловларни тўлайди.
Молияси
Компания ўзининг асосий даромадларини рақамли банк хизматидан олгани ҳолда, ўзининг молиявий қудратини молиялаштириш босқичлари орқали инвесторларни жалб қилиш билан мустаҳкамлаб бормоқда. Chime ташкил қилинган даврдан то ҳозирги кунгача 10 марта молиялаштириш босқичларини амалга ошириб, жами 2.6 млрд AҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилинган.
Маълумот учун, компания ўзининг биринчи молиялаштириш босқичини 2013 йилда ўтказган бўлиб, 3.8 млн AҚШ доллари миқдорида маблағ йиғишга эришган бўлса, охирги ўтказилган босқичда (2021 йил август)бу кўрсаткич 1.1 млрд AҚШ долларни ташкил етди.
2019 йилнинг сўнгида бошланган коронавирус пандемияси натижасида дунё иқтисодиётида катта ўзгаришлар содир бўлди. Пандемия даврида кўплаб мамлакатлар аҳолиси орасида электрон рақамли банк хизматларига талабнинг кескин ошиши кузатилди. Бунинг натижасида Chime ўзининг мижозлари ва инвесторлар сонини кескин кўпайтириб, транзакция ҳажми ва даромадини уч бараварга оширди.
Wells Fargo (WFC) ва Bank of America (BAC) каби йирик банклар пандемия даврида ўнлаб миллиард доллар бозор қийматини йўқотган бўлса-да, Chime нархи ўсиб бормоқда. PitchBook маълумотларига кўра, 2019 йилнинг иккинчи ярмидан 2020 йилнинг охиригача бўлган муддатда Chime нинг бозор баҳоси 1015 фоизга ошиб, 14,5 миллиард AҚШ долларига етди. Ушбу кўрсаткичдан сўнг компания AҚШнинг энг йирик финтех компанияси ҳисобланган Robinhood ни ортда қолдириб, энг қиммат финтех компанияга айланди.
Компания 2021 йилда ҳам юқори ўсиш суръатларига эришишда давом этмоқда. Охирги молиялаштириш босқичидан сўнг компания бугунги кунда 25 млрд AҚШ долларига баҳоланмоқда. Компания инвесторлари сони 28 тани ташкил етади. Улар орасида Sequoia Capital Global Equities, SoftBank Vision Fund 2, General Atlantic, Tiger Global, Dragoneer, DST, Coatue, Iconiq, Menlo Ventures ва бошқа кўплаб йирик компаниялар бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |