Гули маҳмудова маданий антропология


-мавзу: ТАРИХ АНТРОПОЛОГИЯСИ. ЦИВИЛИЗАЦИЯ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ СОЦИОМАДАНИЙ ОМИЛ СИФАТИДА



Download 4,05 Mb.
bet31/52
Sana11.04.2023
Hajmi4,05 Mb.
#927144
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   52
Bog'liq
25 01 23ҚЎЛЛАНМА МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ docx мукова т

14-мавзу: ТАРИХ АНТРОПОЛОГИЯСИ. ЦИВИЛИЗАЦИЯ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ СОЦИОМАДАНИЙ
ОМИЛ СИФАТИДА



Режа:
1. Маданий антропологияда цивилизация ва модернизация тушунчаси.
2. Маданият: техноген цивилизация ва илмий-техник тараққиёт.
3.Маданий антропологияда формацион, цивилизацион, модернизацион парадигма.


Калит сўзлар: цикликлик, парадигма, тадрижийлик, микротарих, ўлим, ҳаёт, менталлик, анналлар, цивилизация, модернизация.

Модернизация, модернизациялаш (французча moderisatio, modern – янги, замонавий) – жамиятни замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштириш мақсадида хилма-хил ўзгаришларни амалга оширишдан иборат ижтимоий-тарихий жараённи ифодаловчи тушунча. Модернизация тушунчаси жамиятни назарий-методологик тадқиқ этишда ишлатилади ва бу ғоя эволюционизм ва функционализм таъсирида вужудга келган. Дастлабки модернизация дастурлари ХХ асрнинг ўрталарида Европа мустамлакачилик империясининг инқирози натижасида Осиё, Африка, Лотин Америкасидаги мамлакатларга АҚШ ва Европа олим ва сиёсатчилари томонидан коммунистик ривожланиш йўлига қарама-қарши жамиятнинг ривожланиш йўли сифатида тақдим этилган. Унда модернизация бозор қонуниятларига асосланган иқтисодиётни ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган жараён сифатида ифодаланган. Модернизация назариясининг шаклланишида У.Ростоунинг «Иқтисодий ўсиш босқичлари» асари ва Т.Парсонс, Э.Шилза каби олимларнинг изланишлари назарий асос бўлиб хизмат қилди. Модернизация назарияси жаҳон ижтимоий тараққиёти билан бирга доимий эволюцион ривожланишдаги таълимот ҳисобланади. Шу сабабли модернизация парадигмаси доирасида кўплаб назарий-методологик ёндашув ва ижтимоий тараққиётнинг турли томонларини ифодаловчи моделлар вужудга келган. Бундай моделларнинг асосийлари сифатида мутахассислар линеар — (У.Ростоу, А.Органский, М.Леви, Д.Лернер, Н.Смелзер, С.Блэк, Ш.Эйзенштадт ва б.); кўпчизиқли — (Э.Тирикакьяна, П.Штомпки, Р.Робертсон, У.Бек, К.Мюллер, В.Цапфа, А.Турен, С.Хантингтон); актор — (Т.Пирайнен, Т.Парсонс, Н.Лукман); структуравий — (Г.Терборн) модернизация моделларини эътироф этадилар. Мазкур моделларнинг муштарак томони уларнинг барчасида жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий соҳаларини такомиллаштириш учун хилма-хил ўзгаришлар қилиш асосида тараққиётга эришиш ғоясининг мавжудлигидир. Агар классик модернизация жараёнларининг мақсади ҳам ривожланган, ҳам ривожланмаган давлатларда капиталистик муносабатларга асосланган иқтисодиёт ва фуқаролик жамиятини шакллантириш бўлса, замонавий модернизация назарияларининг асосида ҳар бир жамият ривожланишида анъаналарнинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги, капиталистик муносабатлар тизимини миқдорий ривожлантиришдан сифатий ривожлантиришга ўтиш ётади. Бунда модернизация жараёнлари жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олади ва индустрлаштириш, урбанизация, саводхонликнинг ўсиши, жамиятдаги фаровонлик ва ижтимоий таъминот, шунингдек мураккаб ва кўп томонлама касбий тузилмаларни ўз ичига олади1.


Энди «цивилизация» тушунчаси ҳақида бироз фикр юритсак. Цивилизация (лот. Civilis – фуқароликка, давлатга тааллуқли), тамаддун – 1) кенг маънода — онгли мавжудотлар мавжудлигининг ҳар қандай шакли; 2) маданият сўзининг синоними; 3) маданиятнинг замон ва маконда чегараланган тарихий типи (Миср цивилизацияси ва б.); 4) ёввойилик ва ваҳшийликдан кейинги ижтимоий тараққиёт босқичи. Цивилизация тушунчасини шотланд тарихчиси ва файласуфи А.Фергюссон (1723—1816) жаҳон тарихий жараёнининг маълум бир босқичини ифодалаш учун, француз маърифатпарварлари ақл-идрок ва адолатга асосланган жамият маъносида ишлатганлар. Ундан кейин ҳам цивилизация тушунчасига турлича мазмун берилган. Айрим ҳолда уни маданиятнинг, баъзан фақат моддий маданиятнинг синоними сифатида ишлатган бўлсалар, немис файласуфи О.Шпенглер уни техникавий механик мажмуа деб ҳисоблайди. О.Шпенглер фикрича, цивилизация ҳар қандай маданият тараққиётининг муайян тугал босқичини билдиради. Инглиз социологи ва тарихчиси А.Тойнби эса ўзига хос ва нисбатан ёпиқ бўлган жамиятларни ифодалаш учун ишлатган. Цивилизация тушунчасининг ҳажми ва мазмунини белгилашда ҳар хиллик ҳозирги вақтда ҳам сақланиб қолмоқда. Бу тушунча шунингдек, маълум бир ижтимоий-иқтисодий формация (масалан, қулдорлик цивилизацияси)ни, географик жиҳатдан фарқланувчи бирликлар (масалан, Европа ёки Осиё цивилизацияси)ни, диний мансублигига кўра фарқланувчи маданий бирликлар (масалан, христиан ёки ислом цивилизацияси)ни , келиб чиқиши ва сайёраларга мансублигига кўра фарқланувчи бирликлар (масалан, Ер цивилизацияси, Ердан ташқаридаги цивилизациялар)ни ифодалаш учун қўлланилади. Цивилизациянинг асосий белгилари қуйидагилардир: мураккаб меҳнат тақсимоти, давлатнинг мавжудлиги, бозор иқтисодиёти, ривожланган маданиятнинг мавжудлиги1.
ХХ асрда кенг истеъмолга киритилган «модернизация» тушунчаси анъанавий жамиятнинг глобал миқёсда модерн (модернити) ҳолатига эришиш жараёнларини ифода этувчи тушунча ҳисобланади. То бугунги кунга қадар модернизация тушунчаси анчагина ўзгариш ва эволюцияга учраганлиги боис модернизация ҳақида фақатгина модернизация орқали гапириш мумкин. Илмий адабиётларда базавий модернизация тушунчасини ижодий ёндашган ҳолда талқин этиш тенденцияси кучайганлигини кузатиш мумкин. Бундан талқинлар демодернизация, ремодернизация, антимодернизация, контрмодернизация, неомодернизация, постмодернизация, автомодернизация сингари янги тушунчаларни юзага келтирди2.
Модернизацияга берилган таърифларни тарихий, релятивистик (нисбий), аналитик (таҳлилий) сингари 3 гуруҳга таснифлаш мумкин. Тарихий ёндашувга кўра, модернизация муайян ҳудуд, маълум вақт ва аниқ бир жамиятда амал қилувчи жараён сифатида таърифланиб, унга вестернизация ёки американизация тушунчаларининг маънодоши сифатида қаралади. Ш.Эйзенштадт таъкидлашича, тарихий модернизация деганда XVII ва XIX асрлар оралиғида Европа ва Шимолий Америкада амал қилган ижтимоий–иқтисодий, сиёсий тизимнинг ўзгариши ҳамда мазкур ўзгаришларнинг бошқа мамлакат ва минтақаларга кенг ёйилиши жараёни тушунилади. Релятивистик ёндашувда эса макон ва замон мезонларига жиддий эътибор қаратмаган ҳолда жараён (модернизация жараёни) моҳиятининг ўзига эътибор қаратилади. Шу маънода модернизация катта миқдордаги аҳоли сони ва элитага эга бўлган ҳолда кутилгандан кўпроқ замонавий стандартларга таянган ҳолда натижаларга эришишни ўзида ифода этувчи мақсадга йўналтирилган уринишларни англатади. Аммо стандартлар Ғарбий ва ноғарбий кўринишда бўлиши ҳам мумкин1.
Бу маънодаги модернизациянинг кенгроқ таърифини америкалик социолог С.Хантингтон қарашларида кўриш мумкин. Унга кўра, модернизация ўзида инсониятнинг фикри ва фаолияти билан боғлиқ барча соҳалардаги ўзгаришларни назарда тутувчи жараён ҳисобланади. Унинг фикрига кўра, урбанизация, саноатлашув, секуляризация, демократлашув, таълим ривожи, ОАВнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги доимий иштироки кабилар модернизациянинг асосий меъзонлари ҳисобланади.
Кўпчилик олимлар модернизация деганда, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳадаги янгиланишларни тушунадилар. Хусусан, Н.Смелзер модернизацияни жамиятни саноатлаштиришда содир бўладиган ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг деярли барча соҳаларида рўй берувчи мураккаб ўзгаришлар йиғиндисини ифода этадиган жараён сифатида таърифлайди. Шунингдек, модернизация иқтисодий, сиёсий, таълим, анъаналар соҳасидаги ҳамда жамият диний ҳаётида рўй берадиган доимий ўзгаришларни ҳам қамраб олади. Албатта, баъзи соҳалардаги ўзгаришлар бошқаларига қараганда эртароқ рўй бериши мумкин, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам эртами-кечми саналган соҳалардаги ўзгаришлар амалга ошади.
Модернизациянинг мумтоз таърифи 1966 йилда Ш.Н.Эйзенштадт томонидан берилди. Унга кўра, модернизация бу XVII – XIX асрлар оралиғида Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада шаклланган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тизимлар ўзгаришига қараб йўналтирилган жамиятдаги босқичма-босқич ўзгаришлар жараёни бўлиб, кейинчалик Европанинг бошқа мамлакатларига тарқалди, XIX – XX асрга келиб эса, Жанубий Америка, Осиё ва Африка қитъаларини қамраб олди.
Ф. Теннис, М. Вебер, Т. Парсонс, Р. Мэртонларнинг социологик тадқиқотларида илгари сурилган структурал функционализм концепцияси модернизациянинг назарий методологик асоси ҳисобланади. Структурал-функционал ёндашувнинг афзаллик томони унинг ижтимоий фанларга миқдорий (математик) таҳлил усулини қўллаган ҳолда иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий муносабатлар, маданият ёки ижтимоий психология соҳаларидаги ижтимоий ҳодисаларни нафақат тасвирлаш, балки ўлчаш имконини юзага чиқаришида намоён бўлади.
У ёки бу мамлакат миллий сиёсати, умуман, уларнинг ижтимоий тизимлари ўртасидаги фарқ ҳамда уларга асос бўлган қадриятларнинг ўхшаш бўлмаган жиҳатлари ўртасида ўзаро мутаносиблик ҳосил қилиш учун қўлланиладиган қиёсий таҳлил тадқиқот методидан кенг фойлаланилади.
Бир қатор тадқиқотчилар модернизация назариялари тараққиётини 5 босқичга бўладилар:
Биринчи босқичга XVIII асрнинг охирларидан ХХ асрнинг бошларига қадар бўлган давр ичида ижтимоий фанларда юзага келган ёндашувлар, энг аввало, тараққиёт назарияси, эволюционализм ва функционализм кабилар киради;
2. Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруши оралиғида СССР вужудга келган бу босқичда кейинчалик ўрнини капитализм ва социализм курашига бўшатиб иккинчи даражали аҳамият касб эта борган анъанавий ва замонавий жамият қарама-қаршилиги пайдо бўлди.
3. Бу босқичда дунёнинг ривожланган ва саноатлашган (АҚШ, Ғарбий Европа) ҳамда социалистик ва постколониал «учинчи дунё» мамлакатларга ажралиши рўй берди. Учинчи дунё мамлакатларининг қолоқлиги улардаги социал институтларнинг кам самара бериши билан изоҳланиб, шунга қарамай бу қолоқликни бартараф қилиш имкони мавжудлиги таъкидланади.
4. Бу босқичда бир неча асослар, хусусан, замонавий ва анъанавий жамиятларнинг ўзаро қарама-қарши қўйилиши тараққиётнинг бир чизиқли характер касб этиши сингариларнинг танқид қилиниши боис модернизация назариялари инқирози кузатилди.
5. Бу босқич 80 йилларнинг ўрталарида бошланган социалистик тизимларнинг парчаланиши билан шартланади.
Ҳар бир модернизация назарияси модернизация жараёнларининг моҳияти, уларнинг мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучини ўзида акс эттиради. Аксарият тадқиқотчилар модернизация – машина технологияларининг қўлланилиши, оқилона фикрлаш ва замонавийликнинг анъанавийликни сиқиб чиқариши каби қатор ҳодисалар билан бирга кечган анъанавий жамият трансформацияси ёки анъанавий жамиятдан замонавий жамиятга қараб йўналган тараққиёт шакли деб тушунтирадилар.
Модернизациянинг етакчи моделларини таҳлил қилар эканмиз, уларнинг асосий камчиликлари сифатида: империзм ва позитивизм ва ўтган асрнинг эволюцион парадигмасига қараб мўлжал олганлигини кўрамиз. Модернизация парадигмасининг ўзаги асосан капиталистик тараққиётнинг тарқалиши ҳақидаги қарашлар бўлди. Капиталистик модернизация иқтисодий ўсиш, демократиянинг ривожи, саноатлашиш билан бир қаторда жиддий муаммоларни, хусусан, маънавий маданиятнинг бузилишига, унинг инқирозига, кишиларнинг маънавий саломатлигига зарар етказувчи муаммоларни келтириб чиқарди. Ижтимоий аномия, одамларнинг ўзаро бегоналашуви бугунги куннинг энг муҳим муаммоларидан бўлиб қолмоқда. Инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида атроф-муҳитни ифлослантириш ҳолатлари юз бермоқда. Бу борада олимлар тараққиётнинг янги йўналишларини излашга уринмоқдалар1.
Модернизация ва цивилизация маданият яхлит ҳодиса эканлигини эътироф этадими, бу икки тушунчанинг маданиятга қандай алоқаси бор деган саволларга доимо мунозарали жавоблар тайёр туради. Аммо фикрларнинг тубдан қарама-қаршилигига қарамай, маданият доимий ривожланиб, динамик, ўзгариб бораверади. Маданиятни ташкил этадиган барча ҳодисалар турланади, трансформацияга учрайди. Кўп ҳолларда цивилизация ва маданият тушунчаларини синоним атамалар сифатида қабул қиладилар. О.Шпенглер 1918 йилда ёзилган «Европада уфқ» («Закат Европы») китобида цивилизацияни — техник-механик элементлар йиғиндиси, маданиятни эса – «органик ҳаёт хонлиги», деб эътироф этади. Шпенглер фикрига кўра, цивилизация инсоният тараққиётининг шундай босқичики, ижодкорлик, тараққиёт, парвоз, маънавий камолот даври, жамиятнинг қотиб қолиши, ижоднинг зерикарли бўлиб кетиши ва маънавий инқироз даври билан алмашади. Ижодкорлик даври бу маданиятдир, унинг ўрнига цивилизация келади. Бу концепция шуни кўрсатадики, биринчидан, цивилизация маданиятнинг ўлими, иккинчидан, цивилизация жамиятнинг яхшироқ даражага эмас, паст ҳолатга тушиб кетишини англатади. Шунинг учун Шпенглер, ҳар қандай маданиятнинг якуний хулосаси цивилизация эканлигини таъкидлайди.
Н.Бердяев Шпенглер назариясини фақат даврлаштирилган, яъни цивилизация ва маданиятларнинг алмашиб турадиган босқичларини кўра олган назария эканлигини қайд этади. Бердяев фикрига кўра, бу икки тушунча бир бирини тўлдирувчи, цивилизация даврида маданият мавжудлиги ва маданият даврида цивилизация мавжуд бўлишини қайд этади.
Бир нарса диққат-эътиборга лойиқки, Швейцер маданият ва цивилизация тушунчаларининг фарқини етарли даражада шартли равишда ҳисоблаган. Икки олим ҳам, масалан, бир ҳодисанинг ўзини, француз тадқиқотчилари «цивилизация», немислар эса «маданият», деб атаганлар. Машҳур француз тарих мактаби намояндалари «Анналлар»нинг тадқиқотларида «маданият» ҳодисалари ҳақида гап кетганда, «цивилизация» атамаси ишлатилган. Тайлор қарашларида ҳам: «Жамиятнинг аъзоси сифатида ўзлаштирилган билимлар, эътиқод, санъат, ахлоқ, қонун, анъаналар ва бошқа салоҳият ва одатлар йиғиндиси» сифатида маданият тушунчаси цивилизация билан тенглаштирилган.
Цивилизация шароитида маданиятнинг юқори даражада ривожланиш тенденцияси кузатилади, буюк маънавий ва моддий маданият қадриятлари яратилади. Шунинг учун маданиятшунослик нуқтаи назаридан, цивилизацияни, унинг асосини ноёб маданиятнинг бирлиги ҳосил қилувчи ижтимоий-маданий ташкилот сифатида кўриб чиқади. Кўплаб олимлар цивилизацияни маданиятнинг ички хусусиятларидан, табиат оламига бўлган муносабатнинг ўзига хос жиҳатларига қараб, «ижтимоий маданий жамоа», «яхлит конкрет – тарихий ташкилот», деб тушунтирадилар. Масалан, А.Тойнби цивилизацияни макон ва замонда чегараланган, асосини дин ташкил этадиган, ижтимоий маданий феномен сифатида кўради.
Бундан ташқари баъзи тадқиқотчилар, цивилизацияни инсоният оламидан ташқарида бўлган, лекин унга таъсир этувчи ва шу билан бир қаторда, унга қарама-қарши бўлган ҳодиса, деб тасдиқласалар, маданиятни инсониятнинг маънавий бойлиги рамзи, унинг ички дунёси орқали оламга ўз тараққиётини кўрсатувчи ҳодиса, деб таърифлайдилар.
Лекин шунга қарамай, кўпчилик тадқиқотчилар маданият ва цивилизация фарқини қарама-қарши бўлган жараён сифатида эътироф этишга ҳаракат қиладилар. Юқорида цивилизациянинг моҳияти ҳақида фикр билдирган эдик, шунга қўшимча сифатида цивилизация аломатлари ҳақида гапирсак. Биринчидан, бутун жамият фаолиятидаги хўжалик, ҳарбий, ҳуқуқий ва бошқа ҳаёт фаолиятларини бошқарувчи структура махсус ташкилот давлатнинг мавжудлиги; Иккинчидан, ёзувнинг мавжудлиги, яъни бусиз кўплаб бошқарув ва хўжалик фаолияти қийинчиликка учрайди. Учинчидан, уруғдошлик анъаналари ўрнига келган, қонунлар ва ҳуқуқий меъёрларнинг йиғиндиси. Цивилизациялашган жамиятда қонунлар тизими уруғдошлик мансублигидан қатъий назар ҳамма учун тенг масъулиятни юклайди. Цивилизацияда вақт ўтиши билан қонунлар ёзма шаклга ўтади. Ёзилган қонунлар – цивилизацияли жамиятнинг ажратиб турувчи хусусияти ҳисобланади. Удумлар – цивилизациялашмаган жамият аломатидир; Тўртинчидан, инсонпарварлик тамойилининг чегараланган даражаси ҳукм суради. Ҳатто илк цивилизацияларда ҳар бир инсоннинг қадри ва қиммати ҳақидаги тасаввурлар ҳали устувор бўлмаса-да, лекин каннибализм (инсон гўштини истеъмол қилиш) ва инсонларни қурбонлик қилиш каби удумлар қабул қилинмайди.
Гарчи замонавий цивилизациялашган жамиятларда каннибализм, вампирлик каби ҳолатларга мойиллиги бўлган руҳан касал инсонлар ёки жиноятчилар мавжуд бўлишига қарамай, қонунлар ва қолаверса, жамиятнинг ўзи бундай ҳолатларга йўл қўймайди. Зеро, цивилизация босқичига ўтиш инсонпарварлик ва ахлоқий қадриятларни тараннум этувчи буддавийлик, насронийлик, ислом, зардуштийлик, иуадизм каби динлар билан боғлиқ1.
Жаҳон динларининг мавжудлиги Шпенглер ва Данилевский ғояларига қарши энг жиддий далилдир. Дин бир жойда вужудга келади ва кейинчалик турли минтақаларга тарқалади — бу маданиятнинг бошқа турининг вакиллари томонидан бир маданиятнинг энг муҳим ҳодисаларини ўзлаштиришига мисолдир.
Шунга қарамай, Данилевский ва Шпенглернинг далиллари эътиборга лойиқдир. Тарих ва замонавийлик ҳар хил турдаги маданиятларни ташувчилар ўртасидаги, турли хил маданиятлар ҳодисалари ўртасидаги зиддиятларга кўплаб мисоллар келтиради. Энг характерли мисоллар динлараро тўқнашувлар ва урушлардир. Миллатлараро тўқнашувлар ва ҳатто оммавий равишда оммавий қотилликлар кам эмас.
Ҳар қандай маданиятнинг асосини ташкил этувчи дин ва ахлоқ каби маданий ҳодисалар инстинктларнинг ҳаракатларига қарши туради. Маданиятга бепарволик инсоннинг тажовузкорлиги ва худбинлиги билан намоён бўлади. XIX аср француз психологи Г.Лебон ўзининг «Оломон психологияси» китобида урушлар, инқилоблар, оммавий террор ва талофатларга таъсир қилувчи тажовузкор ҳаракатлар ҳақида тушунтириш беради. Диний урушлар ва террорнинг сабаблари тўғрисида гапирар экан, Лебон: «Варфоломей тунини, диний урушларни шоҳлар, Робеспьер, Дантон ёки Сен-Жюстлар эмас, балки ушбу тадбирларнинг барчасини шоҳларнинг кучи эмас, балки оломоннинг руҳи ҳаракатга келтирган. Лебоннинг сўзларига кўра, шоҳлар бундай даҳшатларнинг пайдо бўлишини фақат тезлаштириши ёки секинлаштириши мумкин1.
Цивилизация тушунчасини уч хил маънода қайд этиш мумкин – бирлашган (унитар), босқичли ва ҳудудий – тарихий. Биринчи, цивилизациянинг бирлашган маънодаги кўриниши инсоният тараққиётининг прогрессив идеали сифатида таърифланади. Иккинчисида, цивилизация деганда инсониятнинг махсус тараққиёт босқичи назарда тутилади. Учинчисида эса, цивилизация — макон ва замонда чегараланган, тарихан шаклланган ноёб ҳодиса сифатида эътироф этилади. Цивилизацияни ҳудудий-тарихий ҳодиса сифатида ўрганиш жараёнида, маданиятшунослик, социологик, этно-психологик ва жуғрофий ёндашувлар шаклланган.
Гуманитар фан доирасида инсоният тарихида нечта цивилизациялар пайдо бўлганлиги ҳақида якдил фикрлар мавжуд эмас. Турли цивилизациялар умумий аломатларга эга бўлишига қарамай, уларнинг мавжудлигини белгиловчи ўзига хос хусусиятларга ҳам эгадир. Турли цивилизацияларнинг маънавий ва моддий маданияти ўзаро кескин фарқ қилиши мумкин. Цивилизация бир давлат чегарасида ёки алоҳида халқ мавжудлигини белгиламаслиги мумкин. Цивилизация – маданият ютуқларидир. Маданият эса давлат ва сулолаларни енгиб ўтади. Баъзида бир цивилизация таркибида минг йиллар давомида бир бирини алмаштириб келган турли давлатлар бўлиши мумкин. Бунга мисол тариқасида Олд Осиёни кўрсатиш мумкин. Чунки цивилизация тарқалиш хусусиятига эга, у тараққиёти даврида янгидан янги халқлар ва давлатларни қамраб олади. Тарихдан Юнон-Рим, Юнон-Бақтрия номи билан машҳур бўлган цивилизациялар бунга мисол бўла олади. Цивилизациялар параллел, бир вақтнинг ўзида, гоҳида кетма-кет пайдо бўлади. Ҳар қандай шароитда ҳам цивилизациялар тарихи – бу маданият тарихи бўлиб қолади1.
Кўпинча маданиятшунос мутахассислар маълум бир цивилизацияларни аниқлайдилар, сўнгра бу цивилизацияларнинг маданий хусусиятларини ўрганадилар. Биринчи назария О. Шпенглер бўлиб, у маданият ва цивилизацияни маълум бир жамият ривожланишидаги кетма-кет ва турли босқичлар деб тушунган. У 8-9 цивилизация ҳақида фикр юритган. Иккинчи назария — рус маданияти тадқиқотчиси Н.Я.Данилевский (XIX аср) цивилизациянинг тахминан 10 турини қайд этади. Учинчи назария — ХХ аср инглиз олими А.Тойнби турли маданиятларга эга 20 дан ортиқ цивилизацияларни аниқлаган. Бу ҳақда биз аввалги бобларимизда тўлиқ маълумот бериб ўтган эдик. Шпенглер ўзидан олдин ўтган ёки ривожланишда қотиб қолган, артефакт даражасига айланган 8 та цивилизация ҳақида гапирар экан, Ғарбий Европа ўзининг руҳий ривожланишининг ижодий босқичини тугатмоқда, шунинг учун йигирманчи асрнинг боши Европа таназзулининг бошланишидир, деган фикрларни билдиради.
Замонавий модернизация ва цивилизация тушунчалари илмий-техник тараққиётнинг кўрсаткичларини белгилайди. Замонавий оммавий ахборот воситалари ва замонавий технологиялар нафақат одамларнинг эҳтиёжлари ва маданиятини тенглаштиришга қодир. Ушбу услуб маданий қадриятларни абадийлаштиришга имкон беради ва уларга қўшилишни истаганлар учун уларнинг оммавий тарқалишига ҳисса қўшади. Аммо маданиятни идрок қилиш эркин бўлиши керак.
Технологик ва иқтисодий тараққиёт оқибатида юзага келган ҳамда бутун инсониятни фаровонликка олиб боради, шунингдек ижтимоий муаммоларга янгича ечимлар топишга кўмаклашади деб қаралувчи технологик детерминизм мазкур универсализмга методологик асос бўлиб хизмат қилган. Мазкур назарияларга кўра бу жараён хилма-хил мамлакатларнинг алоҳида ўзига хос социо-маданий ва сиёсий хусусиятларини бартараф қилган ҳолда барча жамиятларга ўзининг универсал характерини сингдиради деб ҳисобланган.
АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатлари бу борада андоза вазифасини ўтаган. Бундан келиб чиққан ҳолда америкалик социолог У. Мур модернизацияни ривожланишнинг модернизацияга қадар бўлган босқичида турган анъанавий жамиятларнинг иқтисодий жиҳатдан ўта юксалган ҳамда сиёсий жиҳатдан барқарор Ғарб мамлакатларидаги социал ташкилотлар даражасигача умумқамровли трансформацияланиш жараёни дея таърифлайди1.
Инструментал — техник ва коммуникатив — маданий рационаллик. (Рационал рефлекция ҳаракати ёхуд рефлектив таълим сифатида тушуниладиган) рационализация жараёнини Ю. Хабермас илм фан, ахлоқ, саноатни ривожлантирадиган асосий куч, ёки шу соҳаларнинг мустақил ҳолда ривожланиши дея баҳолайди. Шу каби рефлектив таълимнинг норматив принциплари Хабермас учун алоҳида белгиларга эга бўлиб, у модернизацияни инсоннинг тараққиёт босқичларидан бири сифатида кўради. У технократик ва бошқарув элитанинг зўравон ҳокимиятига қарши ўлароқ «оммавийликнинг» тикланиши, зиддиятларни ҳал қилишда, сиёсат ва ахлоқни инқироздан сақлаб қолишда муҳим омил бўлади дея ҳисоблайди. Унинг танқидий назариясининг бош мақсади — онгни мафкуравий ёлғонлардан, ўз ўзини алдашдан, шунингдек, технократиянинг ҳукмронлигидан, сиёсатнинг сциентизациясидан халос қилишдан иборат эди.
Кўпгина танқидчилар назарида Ю. Хабермаснинг қараши бутун дунёда Ғарб илм-фан ва маданиятининг прогрессив устувор таъсири билан чамбарчас боғлиқ. Ю.Хабермас қарашларида маданият эмпирик фанларга қўшимча сифатида кўрсатилади1. Айни пайтда Ю.Хабермаснинг танқидий назариясидаги универсал йўналишлар «кескин модернизмдан» фарқланади2.
Маданий антропологияда технология тушунчаси инсоннинг жисмоний ва интеллектуал қобилиятларини ифодаловчи турли хил воситаларни, машиналарни, асбобларни ва инсон фаолиятининг бошқа воситаларини, шунингдек, инсон психикасида мустаҳкамланган билимлар, кўникмалар ва фаолиятнинг бутун таркибини ўз ичига оладиган ҳодисадир.
Технологиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: а) инсоннинг сунъий «иккинчи табиати» бўлган маданий муҳитини шакллантириш; б) жамиятнинг моддий ва амалий вазифаларини ҳал қилишда маданий ютуқлардан фойдаланишни таъминлаш, яъни маданиятнинг ижтимоий буюртмага муносабати; в) инсон фаолиятининг воситалари ва усуллари учун маданий қўлланмаларни яратиш; г) катта миқдордаги ижтимоий маълумотларни ўз ичига оладиган маданиятнинг иконик тизими бўлган код маданиятини шакллантириш.
Ушбу функцияларнинг барчаси умумий утилитариан прагматик функцияга бирлаштирилган бўлиб, уларнинг моҳияти шундан иборатки, одамлар бундан маълум фойда олиш учун технологияларни яратадилар ва фойдаланадилар.
Технологиянинг келиб чиқишини тушунтиришга бир нечта ёндашувлар мавжуд: а) Натуралистик ёндашув технологиянинг келиб чиқишини табиатнинг сеҳрли кучларидан ҳимоя қилиш учун техник воситаларни ишлаб чиқариш зарурати билан изоҳлайди.
б) Рационал ёндашув эса, технология онгли, лойиҳалаштирилган ҳаракатлар натижасида пайдо бўлади деб тахмин қилади.
в) Антропологик ёндашув инсоннинг дастлабки техника шаклларини ўзгартиргани, такомиллаштиргани орқали унинг бирламчи шаклини ўзгартирганлигини асослайди (таққосланг: макролидлар ва микролитлар меҳнатнинг ўзгарган воситаси сифатида).
Технологияларга сармоя киритган бошланғич ғоянинг конструкцияси ишлаб чиқарилган асарлар билан таққослаш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш ва шу асосда ақлий лойиҳаларни ўзгартириш, техник фикрларни ривожлантириш ва техник воситаларнинг сифатини яхшилаш қобилияти туфайли юзага келди. Қадимги дунёда техник билимлар узоқ вақт мифологиядан ажралмас эди. Ибтидоий маданиятда сеҳрли хусусиятларга эга бўлган техникалар (қўл асбоблари, оддий механизмлар) мавжуд эди. Овчилар ва жангчилар қурол-яроғларига куч бериш учун маросимларни ўтказардилар. Ёнғин йиғиш ва сақлаш муқаддас маросим сифатида, турли хил табиий материаллардан яратилган, маълум техник усуллардан фойдаланган ҳолда, бошқа дунё билан алоқа қилишнинг сеҳрли воситаси деб ҳисобланган.
XVII—XVIII асрларда мумтоз фан кўплаб илмий йўналишлар, тўпланган ва тизимлаштирилган фактик материаллар билан пайдо бўлади. Математика, физика, кимё, геология, биология, психология ва бошқа соҳаларда фундаментал назариялар яратилмоқда. Техника фанларининг моддий ишлаб чиқаришда тутган ўрни ортиб бормоқда. Илм-фан ижтимоий тараққиётнинг муҳим шартига айланиб бормоқда ва техник ижодкорлик унинг мақомини кенг миқёсда таъминламоқда. Илмий инқилоб шундан иборатки, фан маданиятнинг бир қисми сифатида лаборатория тажрибаларидан ва индивидуал иқтидорли олимлар томонидан ўтказилган экспериментлардан ҳоли бўлиб, касбий фаолиятнинг ажралмас қисмига айланиб, тобора кенгайиб, уни ривожлантириш учун кўпроқ сармоя ва маблағ талаб қилмоқда.
Саноат инқилоби ишлаб чиқаришни заводга, қўл меҳнатини машина меҳнатига алмаштирди, ижтимоий меҳнат унумдорлигининг кескин ўсишини таъминлади, шу билан бирга ижтимоий воқелик ва ижтимоий онгда янги зиддиятларни келтириб чиқарди. Саноат инқилоби меҳнатнинг инсонпарварлик омилини минималлаштирди ва ишчи томонидан объектлар, жараёнлар ва меҳнат маҳсулотларини ажратиб олишни кучайтирди. Даромад ва фойда тамойилларига асосланган табиат дунёсига, ахлоқий идеалларга, қадриятларга зид равишда қурбон қилинган моддий ишлаб чиқариш саноат инқилобининг асосий томони бўлди.
Рационализм ва утилитизм қоидаларининг табиий натижаси бўлган саноат инқилоби фан ва технология тараққиётида янги босқичга олиб келди. Буни Дж. Уаттнинг буғ двигатели, буғли қайиқ, паровоз, ер ости темир йўли, электр, телефон ва телеграф ихтироси тасдиқлайди. Астрономия, геология, биология, кимё ва бошқа кашфиётлар шу даврга тегишли. Тезлиги ва алоқа воситалари билан янги технологиялар энди маданиятнинг глобаллашишига ёрдам берадиган сайёрадаги исталган нуқтани яқинлаштириши мумкин.
ХХ асрнинг илмий ва технологик инқилоби, айниқса, унинг иккинчи ярми, ўтган асрлар фан ва технологиясида рўй бераётган ўзгаришлардан сезиларли фарқ қиладиган ўзига хос хусусиятларга эга: а) ХХ асрдаги илмий ва технологик инқилоб фанни ишлаб чиқариш билан бирлаштириш жараёнига айланди. Бу моддалар хоссалари ва уларнинг техник ижодкорликдаги ўзаро таъсири тўғрисидаги илмий билимларни моддийлаштириш жараёнида мужассамлашган.
б) Йигирманчи асрнинг илмий ва технологик инқилоби фанни жамиятнинг ишлаб чиқариш кучига айлантиради. Унинг мисли кўрилмаган миқёсда эришган ютуқлари энергия соҳасида (атом электр станциялари), транспортда (автомобилсозлик, авиация ва бошқалар), электроникада (телевизор, телефония, компьютерлар ва бошқалар) сезиларли ўзгаришларни келтириб чиқарди, физикада, нисбийлик назарияси ва квант механикаси, биологияда – генетика соҳалари ривожланди. Тиббиёт, психология ва инсониятнинг бошқа фанларида янги фундаментал назариялар пайдо бўлди. Илмий кашфиётлар ва уларни саноат ишлаб чиқаришда амалга ошириш, технологияларнинг янги моделларини яратиш ўртасидаги масофа ўзгариб бормоқда. Юқори ахборот технологиялари ривожланмоқда. Радио, ТВ, компьютерлар ХХ ва ХХI аср маданиятининг техник асосига айланди.
Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: «Шу сабабли ҳаммамиз учун илғор билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак. Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларни эгаллашимиз шарт ва зарур. Бу бизга ривожланишнинг энг қисқа йўлидан бориш имконини беради. Чунки интеллектуал ва маданий салоҳиятнинг қандай ноёб бойлик, нодир истеъдод эгаларини тарбиялаб камолга етказишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини унутишга ҳаққимиз йўқ»1.
Йигирманчи асрнинг илмий ва технологик инқилоби инсониятга жуда кўп ижобий натижалар берди. Аммо бошқа томондан, бу европалик онгни техниклаштиришга, технологияларни культга айлантириб қўйди. Ушбу жараённинг муҳим хусусияти бу одамнинг технологик тараққиёт ва унинг оқибатлари бўйича тўлиқ қувват йўқотиши эди.
Йигирманчи асрнинг илмий ва технологик инқилоби натижасида яратилган технологиялар нафақат одамларга табиий муҳитни уларнинг эҳтиёжларига мослаштиришга, куч сарфлашга, ҳаётни осонлаштиришга ёрдам берадиган восита, балки бора-бора инсоният цивилизациясининг асосий йўналиши, мақсади бўлиши мумкин.
Натижада, одам технологияга ва сунъий равишда яратилган техник муҳитнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларига боғлиқ бўлиб қолди. Юқоридагилар билан боғлиқ ҳолда, замонавий одам илмий-техник тараққиётни назоратдан маҳрум қилди, технологиянинг қулига айланди, деган фикр бор; йўқолган маънавий бойлик, фикрлашнинг кўп қиррали қобилияти соддалаштирилган бир қатор технократик фикрлаш услубига эга бўлган мавзуга айланди. Бу барча далиллар техноген цивилизациянинг туғилиши билан боғлиқ ҳақиқатни тасдиқлайди, бу бутун инсоният учун хавф туғдиради. Европа цивилизациясининг техноген хусусиятини белгилайдиган асосий хусусиятлар: а) инсон кучларини қўллаш соҳаси сифатида қараладиган табиат ҳақидаги махсус ғоя; б) инсон дунёни ўзгартирувчи фаол жонзотдир. Инсоннинг фаоллиги мутлақлаштирилганлиги боис, унинг табиатга аралашиши тажовузкор хусусият касб этмоқда. Инсон фаоллигининг аҳамиятини бўрттириш экологик ҳалокат тўғрисида огоҳлантиришга олиб келади; в) инсон фаолияти объектив дунёни ўзгартириш учун ташқи томондан йўналтирилган деган фикр; г) муҳандислик ва технология ривожланишининг иқтисодий ва технологик натижаларини уларнинг ижтимоий-маданий доирасидан ташқарида баҳолаш; д) техника нафақат инсоннинг меҳнат фаолиятини, балки шахсини ҳам ўзгартиради. Бу шуни англатадики, технология нафақат имкониятларни, балки хавфларни ҳам ўз ичига олади. Бу одамнинг бошқарув иродасига боғлиқ эмаслиги, унинг бошқарувидан чиқиб кетиши ва одамни ўзига қул қилиб қўйиши мумкин.
Технологияларнинг инсоният жамиятидаги ўрни дунёқараш позицияларига қараб, ҳам умидсиз, ҳам оптимистик тарзда баҳоланади.
Техниклар технологияни ютуқ деб билишади. Улар илмий-техник тараққиётнинг зарурлиги ва фойдалилигига ишонадилар, технологиянинг ривожланиши инсоният фаровонлигини таъминлайди, деб умид қиладилар.
Саноат жамияти назарияси шундан далолат берадики, цивилизация илмий-техник тараққиёт асосида иқтисодиётда, моддий ишлаб чиқаришда, илмий-техник ижодда ўз мавқеини мустаҳкамлайди, маданиятнинг гуллаб-яшнаши ва юксалишига замин яратади. Хайдеггернинг технология ва илмий-техник тараққиётга нисбатан тутган ўрни дихотомияси билан ажралиб туради. Хайдеггер, техниклар (техно-филлар) ва технофоблар, оптимистлар ва пессимистлар ўртасида оралиқ позицияни эгаллайди.
Ўз ишида Хайдеггер, бир томондан, технологияни ғолиб ва ​​универсал деб ҳисоблайди. У бутун инсониятни енгади. Унинг рационализми давр онгини шакллантиради. Хайдеггернинг сўзларига кўра, маданиятнинг технологияга кириб бориши оқибатлари хилма-хил бўлиб, уларни олдиндан айтиш қийин. Технологияни олдиндан белгилаш технологияга эга бўлмаган одам учун деярли ҳалокатли ва технологиянинг ўзи одамни ўзига сингдиради.
Хайдеггер, ўз навбатида, илмий ва технологик тараққиётнинг ижобий, оптимистик тенденцияларига ишора қилади. Хайдеггер технологияни универсал миқёсдаги универсал қиймат деб билади. Хайдеггер технология инсоният жамиятидаги ва маданиятнинг келажакдаги тақдиридаги ролини изоҳлашда фетишизмни, ўлимни рад этади.
Шу сабабли, технология — бу турли хил қарашлар, назариялар, тушунчалар ва бошқалар кўринишидаги фалсафий ва назарий асосланишнинг синхронлиги, функционаллиги жиҳатидан инсоният маданиятининг мураккаб ҳодисасидир. Технология ва техник фикрнинг қиймати, нима дейишидан қатъий назар, замонавий инсоният учун доимий аҳамиятга эга. Техника маданий ҳодиса сифатида, ривожланаётган ва такомиллашган ҳолда инсон ва жамиятни ўзгартиради, маданиятнинг моддий ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, фан, эстетика, сиёсат каби маданият даражаларига таъсир қилади. Ахлоқ ва бошқалар, глобаллашув жараёнларига ва умуман илмий-техник тараққиётга бевосита ёки билвосита таъсир қилади. Техник ва техноробларнинг полемикасида жуда кўп ҳақиқат мавжуд. Шу нуқтаи назардан, ақли ғалаба қозонади ва инсон ўзи яратган машинанинг қули эмас, балки ижодкори бўлиб қолади деган умиддамиз.



Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish