Гули маҳмудова маданий антропология


-мавзу: МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ ВА СЕМИОТИКА



Download 4,05 Mb.
bet29/52
Sana11.04.2023
Hajmi4,05 Mb.
#927144
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   52
Bog'liq
25 01 23ҚЎЛЛАНМА МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ docx мукова т

13-мавзу: МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ ВА СЕМИОТИКА

Режа:

  1. Семиотика — рамзлар ва рамзлар тизими ҳақидаги фан.

  2. Маданий антропологияда семиотиканинг ўрни.

  3. Рамзларнинг маданий антропологиядаги таҳлил усуллари.



Калит сўзлар: семиотика, синтактика, семантика, прагматика, методология, маданият, тизим.

Семиотика – (юнонча semeiotikos – белгилар ҳақидаги таълимот), семиология – ахборот, маълумотларни сақлаш ва узатишга хизмат қиладиган белги ва белги тизимларининг умумий хусусиятларини ўрганувчи фан. Гуманитар фанларда муҳим методологик аҳамиятга эга. Семиотика табиий (инсон тили, ҳайвонларнинг белги тизимлари) ва сунъий (ясама, сунъий тиллар, дастурлаш тили, физика, кимё, математика ва мантиқдаги рамзлар тизими) белги тизимлари билан шуғулланади. Семиотика фани XIX асрнинг охирларида вужудга келган ва унинг асосчиси америкалик мантиқшунос Ч.С.Пирс ҳисобланади. Семиотика ютуқлари компьютерлаштиришда, телемеханика, телекоммуникация, уяли телефон тизимлари, космик алоқа йўлдоши, автоматик бошқарув тизимлари ва бошқа соҳаларда кенг фойдаланилади. Семиотика инсон тили ва тафаккури билан боғлиқ бўлганлиги учун унинг фалсафий жиҳатлари, хусусан, эвристик, гносеологик, аксиологик ва социологик жиҳатлари ҳозирги замон фалсафасида кенг тадқиқ этилади1.


Маданий антропология соҳасида ҳам семиотика иккиламчи моделлаштирувчи тизим, структурали семиотик метод сифатида қўлланилади. Рамзларнинг маданий антропологиядаги таҳлил усуллари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, рамзларнинг турлари (табиий рамзлар, функционал рамзлар, иконик рамзлар, конвенционал рамзлар, сигнал, индекс, белги) каби маданият, антропология тарихи ҳақидаги маълумот ташувчи ва берувчи вазифаларини ўтайди.
Белгилар ҳақидаги фанни яратиш ғояси бир вақтнинг ўзида бир-бири билан боғлиқ бўлмаган ҳолатда бир нечта олимлар томонидан илгари сурилди. Семиотика асосчиси мазкур атамани фанга киритган америкалик мантиқчи, файласуф ва табиатшунос олим Ч.Пирсдир. Пирс белги хусусиятларини аниқлаб, дастлабки белгилар (индекс, икона, рамзлар) таснифини яратди, мазкур янги фаннинг мақсади ва тадқиқот доирасига кўра вазифаларини белгилади1. Пирснинг семиотик ғоялари жуда мураккаб ва ноанъанавий услубда бўлганлиги боис, унинг тадқиқотлари кейинги олимлар томонидан соддалаштирилиб, ойдинлаштирилди. 1930 йилларда бошқа бир америкалик файласуф Ч.Моррис томонидан семиотиканинг содда структураси яратилди2. Пирс меросининг кейинги ривожи Р.Карнап, А.Тарский3 ва бошқа мантиқчи-файласуфлар илмий ижоди билан боғлиқ. Бирмунча кейинроқ швейцар тилшуноси Ф. де Соссюр семиология асосларининг янгича талқинини ишлаб чиқди. Олимнинг машҳур «Умумий лингвистика курси» асари унинг вафотидан сўнг 1916 йилда шогирдлари томонидан нашр қилинди. Асарда асосий эътибор қаратилган «семиология» атамаси ҳозирги биз назарда тутаётган семиотиканинг синонимидир1. 1923 йилда немис файласуфи Э.Кассирер рамзий шакллар фалсафасига оид уч жилдли асарини чоп этди2. Замонавий фалсафа ва санъатшунослик вакиллари орасида бадиий маданиятда семиотик ҳодисаларнинг ўрни ва аҳамияти турлича баҳоланади. Фикрлар хилма-хиллиги шундан иборатки, баъзилар адабиёт ва санъатда белгилар жараёнини мутлақо инкор этса, баъзи қарашларда семиотик белгилар бадиий ижоднинг туб моҳиятини белгилаши қайд этилади.
Охирги фикр вакиллари нафақат адабиёт ва санъат тўлиқ равишда, балки инсоннинг бошқа маънавий фаолияти ҳам белгиларни ташиш хусусиятига эга эканлигини таъкидлайдилар. Замонавий глобал семиотиканинг асосчиси Ч.Пирс белгиларнинг универсал асосини таъкидлаган ҳолда, белгиларнинг хусусиятини барча инсоният тафаккурига хос эканлигини таъкидлайди. Унинг фикрига кўра: «Барча фикр белгидир»3. Унинг фикрига кўра, бу хусусият нафақат фикрларга, балки ҳис, туйғу, ҳаяжонларга (эмоция) ҳам хосдир: «Биз учун ҳатто жуда кичик миқдорда қизиқиш уйғотган нарса, жуда оз миқдорда бўлса ҳам ҳиссиётларимизни қўзғатади. Ана шу ҳиссиёт белги бўлиб, муҳокама предмети ҳисобланади»4. Демак, бадиий ижодни фикр ва ҳиссиётдан ажратиб бўлмас экан, у ўз навбатида белги ҳодисаси сифатида намоён бўлади. Онгнинг символик назарияси ва инсонлар хулқ-атвори ҳақидаги тадқиқотлар муаллифи Э.Кассирер, инсоннинг энг асосий хусусияти сифатида, уни рамзлар яратишида (animal simbolicum) деб ҳисоблаган. Унинг фикрига кўра, маънавий маданиятнинг ҳар қандай тури рамз, кодлардан бошқа нарса эмас. Шунга яқин фикрни совет психологи Л.С.Выготский ҳам таъкидлаган: «...Инсон фаолиятини психологик нуқтаи назардан ҳайвонот оламидан ажратиб турадиган асосий ва энг муҳим фаолияти, бу сигнификациядир, яъни белгиларни яратиш ва истеъмол қилиш демакдир...»1.
Рамзлар моҳиятини аниқлаган ҳолда, Ч.Пирс ёзади: белги – «баъзи хусусияти ва иқтидори орқали ким учундир ниманидир алмаштиради... Белги – ўз объектини, яъни ниманидир алмаштиради»2. Машҳур француз лингвисти Э.Бенвенист, умумий белгиларнинг, хусусан, тилнинг ҳам муҳим хусусияти сифатида борлиқ объектларининг репрезентациясини эътироф этади. «Белгиларнинг роли, — ёзади у, — онгни субинститути сифатида, қандайдир нарсани алмаштириш ёки репрезентация қилишда намоён бўлади»3. Фикр сўзсиз ҳақиқатдир. Бироқ у баъзи тўлдиришларга муҳтож. Белги нафақат реал воқеликни, балки жараёнлар, жумладан, инсониятнинг тасаввурлари ва ғояларини вақтинча бажаради. Белгининг асосий хусусиятларидан бири вақтинча бажариш функциясидир. Ягона бўлмаган, асосий белгилардан бири, бошқа хусусият ва функцияларга эгадир4.
Баъзи олимлар рамзларни эстетик ва синтетик турларига бўлиб қарашади. Кўп ҳолларда уларни бир-биридан ажратиш мураккаб бўлса-да, лекин уларнинг ўзига хослиги катта аҳамиятга эга. Масалан, агар эстетик рамзлар борлиқ ҳодисаларининг ўрнини босувчи ва инсонларнинг тасаввур ва ғояларини ифодаласа, синтетик рамзлар эса, олам ва одамда бўлаётган жараёнларни ифодалайди1.
Тарихан, белгилар ҳақидаги фан, унинг моҳияти хусусидаги фикрларда бир-бирига ўхшаш ва яқин хулосалар кўп бўлса-да, бироқ уларнинг айримларида кескин фарқлар (жумладан, Ч.Пирс ва Ф. де Соссюрда) ҳам мавжуд. Пирс семиотикани «муносабатларнинг универсал алгебраси» деб атаб, математиканинг бир қисми деб ҳисобласа2, Ф. де Соссюр уни психологияга тааллуқли билим сифатида гуманитар фан тармоғига мансуб3, деб ҳисоблайди.
Имо-ишора тизимларининг табиати ва алоқа тилларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ саволлар қадим замонлардан бери тилшунослар ва файласуфларни қизиқтирган. Ҳатто э.а. IV асрда яшаган юнон файласуфи Платон (милоддан аввалги 427-347) сўзларнинг (номлар, атамалар) келиб чиқиши ҳақида гапирар экан, тилни асбоб билан таққослаган: «...исм қандайдир таълим аслаҳаси ва моҳиятни тарқатади, масалан, ип йигиргич – ипни тарқатиш аслаҳасидир»4. Шу билан бирга, у сўзлар ўзлари белгилаган нарсаларнинг табиатини акс эттиради ва номлар, нарсаларнинг атамалари бу номлар билан ифодаланган нарсалар билан узвий боғлиқ деб ҳисоблаган.
Қадимги юнон файласуфи Аристотель (милоддан аввалги 384-322) бунга қарама-қарши бўлган фикрни эгаллаган. У исм ва атамаларнинг нарсаларнинг табиатига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, улар келишув натижасида пайдо бўлишини таъкидлаган. Нарсаларнинг номлари белгиланган объектларга энг яхши мувофиқликни излаш натижасида пайдо бўлган деб ҳисоблайдиган ва сўзларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги файласуф-натуралистлар ва номлар оддий келишув (конвенция) деб ҳисоблаган файласуф-конвенционалистлар ўртасидаги низо яна кўп йиллар давом этган.
Ўрта асрларда тилнинг илоҳий келиб чиқиши ҳақидаги назария устунлик қилган. Дунёда тартиб ва ​​уйғунликни ўрнатиш жараёнида инсон қандай ўринни эгаллайди, деган саволга жавоб излаб, ўша давр олимлари Инжилга мурожаат қилишган. Муқаддас Китобга кўра, ҳайвонларга ном бериш яратилиш ҳаракати эди: «Ва Раббим Худо ердан барча дала ҳайвонларини ва барча осмон қушларини яратди ва инсон уларни қандай номлашини кўриш учун уларни одамнинг олдига келтирди. Инсон ҳар бир тирик жонзотни қандай номласа, унинг исми шундай бўлади».
Бундай жараёнларни мусулмон маданий тараққиётида ҳам кузатиш мумкин. Меъморий жараёнлардаги умумийлик Ўрта ва Олд Осиё феодал давлатларидаги ижтимоий тараққиёт жараёнларидаги умумийликда; араб халифалиги тизимидаги халқларнинг тарихий тақдирларининг қўшилиб кетиши ва кейинчалик султонликлар ва хонликларнинг бир-бирини алмаштириб туриши; гарчи турли давлатлар бўлишига қарамай этник тилларнинг ўзаро яқинлиги (эрон, турк ва кейинчалик араб тилининг қўшилиши) ўзаро мулоқотни нафақат халқлар ўртасида, балки давлатлар миқёсида ҳам енгиллаштирган; бу давлатлар ва халқлар ўртасидаги кенг сиёсий, савдо-сотиқ ва маданий алоқаларнинг мунтазам равишда бўлиб туриши; ва ниҳоят бу алоқаларнинг натижаси сифатида бадиий тажриба алмашиш натижасида, ижодий, техник, бадиий ғояларнинг ранг-баранглиги ўрта асрлар Шарқ архитектурасининг ривожланишига ижобий таъсир этган1.
Шарқ архитектурасининг етакчи тамойили маҳобатли-макон геометрик шаклдан иборат бўлган. Конструкцияни бажаришдаги рационал ечими ва ўзаро алоқадорликдаги соддалик хизмат вазифаларини белгилаган. Агар Ўрта Осиё, Озарбайжон ва Эрон меъморчилигига аҳамият берилса, биз аниқ ва узвий алоқада бўлган содда геометрик шаклларни – куб, цилиндр ёки гумбазлари конус шаклида бўлган қуббалари скуфья билан ёпилган содда обидаларни кўришимиз мумкин. Бундай услуб бир даврда яратилган Европа готик услубларида қўлланилиши мумкин эмаслигидан далолат беради. Кельн соборида тошга ишлов бериш орқали яратилган обида бўлса, Коджухародаги ибодатхона ҳам ўзининг архитектура материалларини ишлатиши билан фарқ қилган. Шарқ меъморчилигининг яна бир муҳим хусусияти сталактидалар (ғор шипидан осилиб тушган сумалаксимон оҳак) услубини қўллашдан иборат бўлган. Секин-асталик билан биноларнинг тўғри бурчакли пештоқларидан аркалар ва ўзаро боғланган қуббалар, гумбазсимон услублардан қўлланилган2.
Ўрта асрлар Шарқ давлатлари архитектурасида монохром услубдан полихром услубга ўтиш тенденциясини кузатиш мумкин. X—XII асрларда аввал ғиштларнинг ўзини тахлаш орқали бинолар қурилса, кейинчалик ғиштлардан орнаментал услуб қўллаган ҳолда фойдаланилган, сўнгра бой шакллардан иборат бўлган ғиштга ишлов бериш орқали ёки терракоталардан фойдаланиш орқали ноёб обидалар бунёд этилган. XII асрдан бошлаб ғиштдан ясалган обидаларга сокин, меъёрда ранг бериш урф тусига кирган. Бироқ XIII—XVII асрларда архитектурада ранг муқим ўрин эгаллаган, кулолчилик технологияларининг ютуқлари, турли ранг буёқлар билан ялтираган, сирланган ғишт ашёлари, терракоталар, биноларнинг ташқи томонларини (фасад) майолик ва мозаикалар билан безаш, аркалар ва пештоқларда скуфьяларни кенг қўллаш услублари оммалашган1.
IX—XI асрларда орнаменталь-декоратив услуб шакллана бошлайди. Бу усул умумий тилни ифодаловчи ислом оламига бирлашган турли давлат ва халқларнинг санъати ифодаси сифатида кўрилган. Масалан, арабеска ўсимликлар мавзусидан иборат бўлган деворларни қопловчи орнаменталь боғлиқлик, амалий санъат предметлари ва китобларнинг қўлёзма варақларидан иборат бўлган. Шарқ архитектурасида XIV асрдан бошлаб гирих услубидаги геометрик орнамент шуҳрат қозона бошлаган. Бу услубнинг пайдо бўлишига Марказий Осиё математикларининг янги илмий тадқиқотлари асос бўлиб, чизиқли ва макон қонуниятлари гирих услубини ясаш учун қўлланилган. Араб ёзуви ҳам геометрик тизимга бўйсундирилган деб ҳисобланади. Бироқ диний-бадиий асарлар анъанавийликдан яқин ўтмишда бироз чекинган бўлса, ўрта асрларда уларни кенг миқёсда қўллаш усуллари ишлаб чиқилган. Масалан: айлана – қуёш ва ердаги жонли ифодаси олов сифатида; тўртбурчак – ер; учбурчак – ой ва унинг ердаги ифодаси сув сифатида кўрсатилган.
Абдулла Шер фикрига кўра: «Диний-бадиий асарда рамз алоҳида ўринга эга. Рамзнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у ўз мазмунига эмас, бутунлай бошқа мазмунни англатадиган шакл, ўз моҳиятини эмас, бутунлай бошқа моҳиятни ифодалайдиган ҳодиса, қисқаси, бутунлай бошқа ботинни ифодаловчи зоҳирдир. Шу боис ҳам у сирли, яширин: уни муайян билимга эга бўлмай туриб англаш мумкин эмас. Чунончи, нур, олов Аллоҳнинг моҳияти, доимий ёруғлик сочувчи ва шу билан мавжудотга жон бахш этувчи абадий ҳамда мутлақ зиёнинг рамзи. Насронийлар ҳаворийлари бошидаги нурли гардиш (нимба) эса уларнинг авлиёлигини, Худога яқинлигини англатади. Ёки юқорида қайд этиб ўтганимиздек мусулмон меъморчилигидаги гумбаз — Худо жамолининг, гўзаллигининг, минора — Худо қудратининг, пештоқлардаги оятлар — Худо сифатининг рамзлари эканини эслайлик. Буддҳачиликда ғилдирак ёки оловли доира Буддҳа таълимотининг баъзан эса Буддҳанинг ўзини англатади1.
Диний-бадиий қонун меъморчиликда ҳам яққол кўзга ташланади. Масалан, йирик масжид-жоменинг ташқи ва ички кўринишига эътибор қилайлик: кираверишдаги пештоқда Каломуллоҳдан оятлар, бир ёнда мезона-минора, томда гумбаз, ҳовлида таҳорат учун ҳовуз, ичкарида диний ва дунёвий раҳбарларга аталган махсус жой — мақсура, фатволар ўқиладиган, ваъз айтиладиган минбар, қибла томонда меҳроб ва ҳоказо. Буларсиз жоме-масжидни тасаввур қилиш қийин. Ёки насронийлар черковида меҳроб (ялтарь), девор-ишоратларда Биби Марям, Исо алайҳиссаломнинг тасвирлари, гумбазлар, қўнғироқхона сингари унсурлар, албатта, бўлиши керак2.
Демак, диний рамзлар ва белгиларга эътибор қаратсак. Маълумки, ҳар бир диний эътиқод даъватсиз, тарғибот-ташвиқотсиз кенг омма орасига кириб боролмайди. Фақат муқаддас китоблар ва ибодатхоналар орқалигина кўзланган мақсадга эришиш қийин. Шу боис даъватнинг янада кенгроқ, бошқа маънавий ҳодисалар кўмагида олиб борилиши табиий зарурат сифатида юзага чиқади. Натижада асосий воситалардан бири сифатида дин санъатни танлайди. Зеро, санъат барча ифода шакллари ичида универсаллиги билан ажралиб туради: у бир варакайига ранг-баранглик, мукаммаллик ва жонлилик хусусиятларига эга. Шундай қилиб, умумжаҳоний динлар санъат билан ҳамкорлик қила бошлади. Диний-бадиий санъат эса мураккаб ва содда ишоралар, рамзлар ансамбли сифатида инсониятнинг тафаккур кенглигини янада бойитди. Марказий Осиёнинг жаҳон дурдоналари қаторидан ўрин эгаллаган обидалардан бири Бухородаги Сомонийлар мақбарасидир (IX—X асрлар). Кейинги даврлардаги кенг оммалашган рангли глазур ва хилма-хил орнаментлар билан безалган архитектура обидаларидан фарқли равишда (Ўрта Осиё архитектурасининг муҳим белгиси — ранг-баранглик) Сомонийлар мақбараси фақат пишган ғиштдан қурилган обида сифатида диққатга сазовордир. Бу обиданинг моҳияти тинчлик, осудалик, паноҳ, Оллоҳ билан ҳамоҳанглик тимсолидир.
Санъат – тарихий ва ижтимоий фаолият сифатида бадиий ижодиётнинг хилма-хил тур ва жанрларини қамраб олади. Кулол яратган кўзача билан шашмақом тароналари, Кушон даври ҳайкаллари билан Гўри Амир меъморий мажмуаси, Варахша қасри деворларидаги маҳобатли расмлар билан Камолиддин Беҳзод миниатюраси, Алишер Навоий ғазалларию Париж Биби Марьям ибодатхонаси, асарларининг мазмун-моҳияти инсон, илоҳиёт, ҳаёт, табиат ва жамият билан боғлиқ бўлган Гўзаллик, Улуғворлик, Муҳаббат, Нур ва Соя ўртасидаги диалектик алоқадорликни тараннум этувчи ҳодисалар, бир сўз билан айтганда, кенг ва мантиқий белгилар, рамзлар ансамбилини ташкил этади.
Яна бир муҳим жиҳат миллий қадриятларимиздан кенг ўрин эгаллаган миллий рамз ва ифодалар масаласидир. Этнограф А.Аширов миллий рамзлар ёки маросим рамзлари ҳақида қуйидагича фикр юритади: «...Ўзбекларнинг анъанавий никоҳ тўйи маросимларида ранглар рамзига ҳам алоҳида эътибор берилган. Маросимлардаги оқлик (оқ ранг) ёшлар бўлғуси ҳаётлари тимсоли ҳисобланади. Шу боис келиннинг уйига совчиликка борганларга ҳам оқлик берилган. Келиннинг никоҳ либоси ҳам оқ рангда бўлган. Шунингдек, водий ўзбекларида келин куёвнинг уйига келган вақтда у оқ рангдаги нарсалар, жумладан, оқ ун, оқ мато, оқ сут билан кутиб олинади. Наманган вилояти Косонсой тумани Ровот қишлоғида яшовчи қипчоқларда илгарилари келин-куёв учун махсус ўтов ҳам оқ рангдаги кигиздан қилинган. Бундан ташқари никоҳ тўйининг эртасига куёв уйига «рўйкушон» маросимига келган қудалар бир бирларининг юзларига оқ ун суртиб кўришадилар. Оқ рангнинг рамзий маъносини тўйдан сўнг келинни хонадон супрасига ўтирғизиб, ун ва ёғга қўлининг теккизилишида ҳам кўриш мумкин»1.
Никоҳ маросимлари билан боғлиқ анъаналарда оқ ранг символи тўйдан кейинги «куёв чақирди» маросимида ҳам намоён бўлади. Косонсойда «куёв чақирди»га борган куёвнинг оёғи остига – хонадон остонасига оқ пояндоз солинади. А.Аширов ўз фикрларини давом эттириб шундай дейди: «Никоҳдан сўнг келин-куёвлар фарзанд тилаб зиёратгоҳларга боришган. Тожикистон Республикаси Суғд вилояти Конибодом туманида авлиё Хўжа Неъматулло Вали зиёратгоҳига келган фарзандталаб кишиларда бу ердаги арча шохларига латта боғлаган ҳолда фарзанд сўраш одати бўлган. Бу одат Ўрта Осиё ҳудуди бўйлаб кенг тарқалган бўлишига қарамай мазкур минтақада ўзига хослиги билан ажралиб туради. Жумладан, Конибодом ўзбекларида агар ўғил сўралса оқ, қиз сўралса қизил латта боғланади. Биз бунда оқ ранг ўғил томонни, қизил ранг эса қиз боланинг рамзи эканлигини кўришимиз мумкин. Рангларнинг маросимий аҳамияти, маъноси (жумладан, кийимда) дунё халқларининг маросимларидан бизга яхши маълум. Никоҳ тўйи маросимларида ҳукмронлик қилувчи оқ ранг, бизнингча, бугунги кунда одатдагидай хурсандчилик, поклик ва уларнинг келажакда ёруғ ҳаётлари тимсолини билдирган. Лекин қадимда оқ рангдаги нарсалар ёш оиланинг келажакдаги ҳаётининг муваффақиятини таъминлаш йўлидаги ўзига хос афсунгарликлар функциясини бажарган»1.
Белгининг муҳим хусусияти шундаки, у битта объект ёки муайян ҳодисани эмас, балки кўплаб ҳодисалар ва объектларни англатиши ёки ўрнини босиши мумкин. Шу муносабат билан белгининг ҳажми деган тушунча киритилади. Берилган белги реал оламнинг қанча кўп аниқроқ объектларини ифодаласа, унинг ҳажми шунчалик катта бўлади. Масалан, «дарахт» сўзи тил белгиси сифатида «қайин» сўзига қараганда анча катта ҳажмга эга. Белги билан белгиланган объектлар тўплами унинг денотати дейилади. Белгининг яна бир муҳим хусусияти бу белги билан кўрсатилган нарса ёки ҳодисанинг табиати ҳақида одамда ғояларни уйғотиш қобилиятидир. Бирор объект ва унинг бошқа объектлар билан алоқалари ҳақидаги маълумотлар (билимлар) йиғиндиси белги концепти деб аталади1.
Мавзуимиз давомида семиотик-структуравий таҳлил масалаларига эътибор қаратамиз. Барча илмий методлар сингари, структуравий-семиотик таҳлил ҳам баъзи йўналишларда истиқболли, баъзиларида чегараланган, унга баъзи объектлар таҳлил учун кенг имкониятлар очса, бошқа объектлар эса ўзига камроқ ўтказади2.
Тил фалсафаси мустақил фан сифатида XIX аср бошларида шаклланган. Унинг асосларини немис филологи Вильгельм Гумбольдт (1767—1835) яратган бўлиб, у тилни қотиб қолган нарса сифатида эмас, балки маънавий ижоднинг абадий ва узлуксиз жараёни, халқнинг теран руҳини ифодаловчи фаолият сифатида тасаввур этган. Унинг ғоялари тилшунослик ривожига катта таъсир кўрсатган ва Тил фалсафаси XIX аср бошларида мустақил фан сифатида вужудга келган ва лингвистик структурализм деб аталадиган янги йўналиш шаклланади. Структуравий тилшуносликнинг асосчиси швецариялик тилшунос Фердинанд де Соссюр (1857—1913) ҳисобланади. У белгилар фанининг кейинги ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатган ва бир қатор фундаменталь қоидаларни баён қилган. Жумладан, у белги ва белги тизимини ўрганишнинг учта асосий жиҳатини ажратиб кўрсатади: синтактика – белги тизимларининг ички, структуравий хоссалари, белгиларнинг тўғри тузилиши, семантика – белгиларнинг ишора қилинаётган (белгилар мазмуни) муносабати ва прагматика – белгини талқин қилувчи томонидан, унинг фойдалилиги ва қиймати масаласидир. Соссюр шундай хулосага келадики, лингвистикани фаннинг таркибий қисми сифатида семиология (замонавий номи семиотика) деб атаган ва фаннинг ажралмас қисми сифатида қараш мумкинлигини эътироф этган. Унинг фикрига кўра, семиотиканинг мақсади белгиларнинг табиатини ва уларни бошқарадиган қонуниятларни ўрганишдир. У тил ўрганишда иккита ёндашувни аниқ фарқлашни таклиф қилади: синхрон (маълум бир тарихий вақтда мавжуд бўлган тил бўлагини ўрганиш) ва диахрон (тилнинг ривожланиш жараёнида унинг ўзгариш қонуниятларини ўрганиш)1.
Масалан, мисол сифатида кўча ҳаракатини бошқарадиган рамзлар тизими светофорни кўриб чиқайлик. Рамзлар тизими сифатида учта сигнал — қизил, сариқ ва яшил ранглар ва уларнинг қизил+сариқ ва яшил+сариқ комбинацияси ташкил этади. Бу тизим учун синтактик қонуниятлар йиғиндиси қуйидагини ташкил этади:
1) вақтнинг белгиланган даврида, кўрсатилган йўналишда асосий белгиланган учта сигналнинг биттаси ёки уларнинг қабул қилинган комбинацияларидан бири ёнади (қизил, сариқ, яшил);
2) сигнал-ишора белгилари алмашиши циклик кетма-кетликда боради: қизил -> қизил + сариқ -> сариқ ->
сариқ + яшил -> яшил -> яшил + сариқ -> сариқ -> сариқ + қизил;
3) балки мунтазам сариқ сигнал пириллаб туриши мумкин.
Семантик қонуният белгилар тизими ёрдамида узатилаётган маълумот мазмунини тасдиқлайди.
Светофорнинг прагматикаси жудда соддадир. Унинг белгилари билан йўл ҳаракати аъзолари, ҳайдовчилар ва йўл пиёдалари фойдаланадилар. Уларнинг ҳар бири светофорнинг сигналларига қараб, қандай хатти-ҳаракат қилишни тушунадилар: белгиланган маршрут бўйича ҳаракат содир этиш керакми ёки йўқми1.
Бошқа рамзлар тизими: йўл ҳаракати белгилари, ҳарбий рамзлар фарқи, шартли белгилар тизими, топографик карталар, дастурлаш тиллари, мантиқда ишлатиладиган рамзлар йиғиндиси, математика, химия ва бошқа тизимларнинг ўз синтактик, семантик ва
прагматик шартлари ва қонуниятлари бўлади.
Инсонлар, юқорида қайд этилган сунъий ва инсоният эволюцияси натижасида пайдо бўлган жуда кўп белгилар тизимидан фойдаланадилар. Белгилар тизимининг стихияли пайдо бўлишида кўплаб табиий ёки тил мулоқоти сингари муҳим жиҳатлари мавжуд.
Табиий мулоқот тили қуйидагилар билан белгиланади:
— (исм, ном)ларни кўп сонли сўз-белги орқали ташкил этувчи;
— мураккаб синтактик жараёнлар, шу белгилар билан чексиз миқдорда (сўз бирикмалари, гаплар, матнлар) ясашга имконият беради ва улар шу ўринда белги, рамз маъносини ҳам ифодалайди;
— тирик ва жонсиз табиат ҳодисаларидаги ҳар қандай жараёнларни сўз билан ифодалаш қобилияти, яъни катта семантик қудратга эга эканлиги.
Бирламчи семиотиканинг умумий қонуниятлари, айнан табиий тилни ўрганиш жараёнида шаклланган.
Энг муҳим жиҳат ва қонуниятлардан бири, забон белгиларини (сўзлар) ажратиш учун, унинг асосий элементлари (товуш, фонемалар) қарама-қарши қўйиш хусусиятига эга бўлиши зарур2. Бунинг маъноси шуки, ҳар қандай элементни бирон бир хусусиятига кўра бошқа бир элементга шундагина фақат қарши қўйиш мумкинки, у элементда аввалги элементда мавжуд бўлган хусусият бўлмаслиги керак. Мисол тариқасида: унли товушлар ундош товушларга қарама-қарши қўйилади, ундош товушлар – унсиз ва жарангдор бўлади. Бу қонуният тилшуносликда оппозиция (муҳолифат) деб номланади. У белгиларнинг бошқа турларига сўз, сўз бирикмаси, талаффузга ҳам тегишли. Сўз фақат бошқа маъно берадиган сўзга қарама-қарши қўйилганда аҳамият касб этади. Оппозицияга мисол сифатида: «баланд» ва «паст», «иссиқ» ва «совуқ», «яхши» ва «ёмон» сўзлари ва бошқаларни келтириш мумкин. Бу қонуният бошқа белгилар тизимида ҳам ўз ўрнига эга. Масалан, имо-ишора, мимика, вазият, инсон хулқи ва ҳ.к. Агар ўтирган инсон унга ўз танишининг яқинлашаётганини кўриб ўрнидан турса, ҳурмат белгисини ифодаласа, унга қарама-қарши бўлган ҳолат эса ўрнидан турмаслик беҳурматликни билдиради. Инсон ўз атроф-муҳитини ўзгартириш, меҳнат аслаҳалари ва белгилар тизимини такомиллаштириш орқали ўзини англаб етган ва янги шароитларга мослашиб борган1.
Семиотик ёндашув асосида ижтимоий ҳаётнинг у ёки бу жиҳатларини ўрганиш, тадқиқ этилаётган ҳодисанинг белгили хусусиятини аниқлаш бўлса; синтактика – белгилар тузилишининг қонуниятлари ва уларнинг комбинацияларини олиб чиқишдан иборатдир; семантика – белгиларнинг мазмун ва моҳиятини тасдиқлайди; прагматика – турли белги ҳолатларини у ёки бу жиҳатларини шароитларини топишдан иборат. Агар Ф. Соссюр даврида семиотиканинг предмети оғзаки ва табиий тил бўлган бўлса, ХХ аср ўрталарига келиб, семиотика умумилмий соҳага айланди. Дарҳақиқат, маданиятнинг катта қатламини белгилар тизими сифатида кўриш мумкин. Семиотика соҳасида адабиёт семиотикаси, карта ўйинлари, реклама, кино, тасвирий санъат, мусиқа, мода ва инсон хулқ-атвори каби семиотиканинг бўлимлари пайдо бўлмоқда. Мисол тариқасида, социологик тадқиқотларда семиотик ёндашувнинг ифодаси сифатида россиялик, кейинчалик америка социологи П.А. Сорокинни (1899—1968) келтириш мумкин. 1920 йилда ёзилган «Социология тизими» асарида белгиларни ишлатиш муаммосига ўз фикрини қаратади ва уларни ўтказувчи – рамзлар деб, номлайди.
Сорокин товушли, нурли, механик, иссиқлик, ҳаракатлантирувчи, кимёвий, электрик ва предметли рамзларни ажратади ва уларнинг жисмоний хусусиятига қараб таснифлаштиради. Шу билан бир қаторда сўнггида, у пул, оилавий, диний ва давлат рамзларини ҳам келтиради. Сорокин кўплаб аниқ тадбиқ этилган мисолларни келтириб шундай ёзади: «Қадимда мулкдор бировга ернинг бир бўлаги ёки бир сиқимини бериши орқали унга эгалик ҳуқуқини ҳам бераётганлиги ҳақидаги ишорани билдирган. Келин ва куёвнинг ўзаро узук тақиш маросими эса, улар ўзларини асрлар оша биргаликда бўлиш ҳақидаги фикрни билдирган. Севишган ўз севгилисига даста гул совға қилиш орқали муҳаббат, сидқи дилдан севиш ва ҳурмат қилиши ҳақидаги ўз ҳис-туйғуларини ифода этган. Полк командири, шарманда бўлган кимсага полк ҳарбий кийимини (мундир) ва офицерга револьвер юбориш орқали унга ўзини отиб ўлдириш буйруғини берган. Шаҳар калитини ғалаба қилганга ютқизган томонидан топшириш, унга шаҳарга ҳокимлик қилиш ҳуқуқини билдирган. Полк байроғининг душманлар томонидан қўлга киритилиши, ютқизган бўлинманинг ҳалокати ва таназзули рамзи ҳисобланган»1.
Сорокин мимик-ҳаракат ўтказгичлари (имо-ишора) орқали инсоннинг хулқ-атвори ўзгаришини турли ўтказгичлар занжири имкониятлари орқали кўриб чиқади. «Масалан, инсон коҳин, қабила бошлиғи, судья каби маълум ижтимоий мансабга белгиланганда, рамзий маънодаги кийимларга ва уларга тааллуқли атрибутларни ифодаловчи (судьянинг занжири, руҳонийларнинг ибодат кийимини кийиш, ҳарбий кийимнинг тантанавор тури ва ҳ.к.) бурканади, жумладан, атроф-муҳити ҳам (черковнинг муҳити, суд зали, парламент ва ҳ.к.), ўзига тегишли атрибутларни ифодалайди. Бундай ҳолатларда инсон кўп ҳолларда трансформацияга учрайди ва кундалик ҳаётдаги бу атрибутларсиз фаолиятидан фарқли равишда ўзини ўзгача тутади. Губернатор, қирол, коҳин, комиссар ўз шахсий ҳаётидаги «мен»идан фарқли равишда, ўз хизмат ваколатларини бажараётган пайтда унинг хулқи, имо-ишораси, овози, ҳиссиётлари, мутлақо янги инсонга трансформация бўлади. Биринчи ҳолатда, (маиший турмуш шароитида) улар содда, хушмуомала, очиқ бўлсалар, иккинчи ҳолатда – юзларида жиддийлик, буйруқ оҳангидаги хатти-ҳаракатлар, кескинлик, дабдабабозлик уфуради; сентиментализм ва юмшоқлик эса, шаклбозлик, совуққонлик, баъзи ҳолларда ҳатто қаҳри қаттиқлик билан алмашади. Шунинг учун П.Сорокин таъкидлайди: «Ижтимоий ҳаётнинг – диний, ҳуқуқий, ҳарбий, таълим, сиёсат соҳаларида, ибодат, анъаналар, сўз, кийим шакллари ва ҳ.кларнинг гавдаланиши тасодиф эмасдир. Сорокин ўз фикрларини давом эттириб, шундай дейди: «...қатор индивидларда уларнинг шаклини ўзгартириб ва ташқи рамзлардан – погон, ҳарбий кийим, қилич, хоч, медаллардан маҳрум этсангиз, сиз уларнинг руҳий ҳолатини ҳам ўзгартирасиз. Қанчадан-қанча сиёсий маҳбуслар, уларга маҳбус кийимини кийдиришганда бу ўзгаришларни ҳис этганлар. Қанча ҳарбий генераллар ва офицерлардан погонларини юлиб олиб уларга кундалик кийим бош кийдиришганда, «бир лаҳзада ўзгарганлар». Жоҳилни яланғоч қилинг, шунда сиз унинг оддий ва ачинарли банда эканлигига гувоҳ бўласиз. Оддий кишини тантанавор кийинтиринг ва уни эҳтиром келтирувчи муҳитга солинг шунда – кўз ўнгизда ҳокимиятпараст, ўзига ишонган, такаббур, кеккайган ўзбошимча ёки ҳукмрон шахс туғилади1.
Келтирилган мисоллардан биз жамиятда ишлаётган рамзлар тизимининг психологик асосларини кўришимиз мумкин. Шунинг учун рамзларнинг яратувчиси ва талқинчиси сифатида инсонни эътироф этган замонавий семиотиканинг асосчиси Ч.Пирсни эслаш ортиқчалик қилмайди. Гарчи мумтоз семиотика, тил ва матнларга кўпроқ эътибор қаратган ҳолда, жуда фаол равишда инсонни четлаб ўтишга ҳаракат қилишига қарамай, ҳозирги кунда тортишиш маркази рамзлар семиотикасидан инсон семиотикасига ўтиб кетган.



Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish