Гули маҳмудова маданий антропология


-мавзу: ИСЛОМ ФЕНОМЕНИ ВА МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ



Download 4,05 Mb.
bet26/52
Sana11.04.2023
Hajmi4,05 Mb.
#927144
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52
Bog'liq
25 01 23ҚЎЛЛАНМА МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ docx мукова т

11-мавзу: ИСЛОМ ФЕНОМЕНИ ВА МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ

Режа:

  1. Марказий Осиё тарихида бурилиш ва Ренессанс даври.

  2. Илк Уйғониш алломалари ва фан ривожи маданий ҳодиса сифатида.

  3. Ислом феномени, фан, билим концепциясининг оламшумул аҳамияти.



Калит сўзлар: ислом, фан, фиқҳ, шариат, маданият, фалсафа, инсон, гуманизм.

Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: «Халқ орзуси Азизиддин Насафий, Абу Муъин Насафий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Аҳмад Яссавий, Занги ота, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Ахрор Валий каби азиз-авлиё боболаримизни тарбиялади, уларнинг камолоти ва эзгу фаолиятида ўзига хос маънавий таянч бўлди. ... Бу орзу Соҳибқирон Амир Темур бобомизни жаҳон саҳнасига олиб чиқди ва Темурийлар Ренессанси, Иккинчи уйғониш даври ғоялари ва халқимизнинг бунёдкорлик фаолиятига кучли таъсир кўрсатди. Марказлашган қудратли давлат ва қонун устувор бўлган адолатли жамият ғоясида мужассам бўлди»1.


Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистон халқлари тарихида VIII—XIII асрлар муҳим босқични ташкил этади. Қадимги замонда жаҳон цивилизациясининг энг йирик тарихий-маданий марказларидан бири бўлиб келган ушбу минтақа янги ривожланиш поғонасида ўзининг мавқеини яна ҳам мустаҳкамлади ва юксалтирди. Ўрта Осиё халқларининг бу даврда қўлга киритган маданий ютуқлари, илм-фан, жумладан, фалсафа соҳасидаги янгиликлари жаҳон маданияти, илм-фани ривожининг ажралмас ҳалқаси сифатида намоён бўлди. Бу маданият Яқин ва Ўрта Шарқда Уйғониш даври маданиятининг ўзига хос йўналиши, ютуқлари, хусусиятларига эга энг муҳим таркибий қисмлардан бири бўлиш билан бирга ўзига хос Ўрта Осиё Уйғониш даври маданиятини ташкил этади. Албатта, бу мураккаб жараён, жумладан, табиий-илмий ва фалсафий фикрлар ривожи қатор муҳим тарихий-маънавий омиллар билан белгиланган эди2.


Аввало айтиш керакки, Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистон халқлари тарихидаги Уйғониш даврининг юзага келиши умумий сабаблар қатори ўзининг мустаҳкам тарихий-маданий замин, бой диний-фалсафий меросга эгалиги билан белгиланади. Бунинг ёрқин мисоли қадимги замонда кенг тарқалган ва кўп халқларнинг маънавий-маданий ҳаётига чуқур таъсир кўрсатган Зардуштийлик диний-фалсафий таълимоти бўлиши мумкин. Маълумки, у Хоразм воҳасида пайдо бўлиб, ўша даврнинг энг йирик маънавий-мафкуравий омилларидан бирига айланди. Бу даврда Ўрта Осиёда оловга сиғиниш билан бирга буддизм, манихейчилик, зардуштийлик, несторианлик динларининг таъсири кучайган, турли ибодатхоналар мавжуд бўлган. Ўрта Осиёнинг кўп шаҳарларидан ўтган ва Ғарб билан Шарқ мамлакатларини боғловчи «Ипак йўли» ерли сўғд ва туркий халқларнинг моддий ва маънавий маданияти ривожида муҳим роль ўйнайди. V—VII асрларда Ўрта Осиё сиёсий-иқтисодий, маънавий ҳаётида олдинги даврга қараганда жуда улкан ўзгаришлар бўлиб ўтди1.
Ташқаридан келган турли босқинчиларнинг хуружларига қарши ерли халқнинг бу кураши ижтимоий тараққиётни, иқтисодий муносабатларнинг ривожланишини тезлаштирди.
Савдо-сотиқ ривожланди, шаҳарлар тиклана бошлади, маданият маркази бўлмиш янги шаҳарлар вужудга кела бошлади. Бу даврда сўғд, туркий ва хоразм ёзувларининг тарқалганлиги, бу ёзувларда турли афсонавий асарлар ёзилганлиги маълум. Биз маданият ва дин феномени маданий антропология нуқтаи назаридан таҳлил этиш мақсадини айнан Марказий Осиё Уйғониш даврига қаратганимиз, исломгача давр маданий диний тараққиёт такомили қўлланмамизнинг аввалги бобларида батафсил ёритилган.
Зеро, Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: «Айни пайтда халқлар тарихида ўзига хос туб янгиланиш даврлари борки, бундай замонларда муайян миллат даҳоси, унинг ўз салоҳиятини намоён этишга интилиши, яратувчанлик фаолияти энг юксак чўққиларга кўтарилади. Нисбатан қисқа муддатларда эришилган улуғ марралар бутун жаҳон аҳлини лол қолдиради. ... Ер юзидаги баъзи халқларгагина насиб этадиган бундай юксак кўтарилиш ва тараққиёт замонларини ўзига хос Уйғониш, яъни Ренессанс даври, деб аталишининг сабаби ана шунда»1.
Ўрта Осиё, айниқса, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдоналари, кўҳна тарихий обидалар, суғориш иншоотлари, қадимдан ривожланиб келган маънавий бойликлар, қадриятлар турли халқлар маданиятлари, динларининг учрашуви ва алоқадорлиги маркази сифатида ўзида тўплаган бой маданий-маънавий ютуқлар – буларнинг ҳаммаси Ўрта Осиёдаги Уйғониш даври, аввало, ўзининг маҳаллий замин ва маънавий салоҳиятга эгалигини кўрсатади.
Маълумки, ушбу даврдаги Яқин ва Ўрта Шарқдаги жараёнлар ислом динининг пайдо бўлиши, тарқалиши ва араб халифалигининг шаклланиши ва ривожи билан узвий боғлиқ бўлиб, бу унинг асосий ижтимоий-тарихий ва маънавий омилларидан бирини ташкил этади.
Ислом араблар тарихида, биринчидан, дастлабки марказлашган араб давлатининг тузилишига олиб келган янги дин сифатида намоён бўлди ва марказлашган давлатни мустаҳкамлаш омили ролини ўйнади. Иккинчидан, исломнинг қабилачиликдан устун мафкура сифатида пайдо бўлиши маркази Мадинада бўлган, сўнгра Дамашқ ва Бағдодга кўчган йирик давлатнинг вужудга келишига, арабларнинг Эрон, Хуросон, Ўрта Осиё, Кавказ ва Шимолий Ҳиндистонда каттагина ерларни босиб олишлари, араб халифалигининг ташкил топиши араб жамияти, умуман, Яқин ва Ўрта Шарқ тараққиётини янги босқичга, яъни ўрта асрларга хос муносабатларнинг шаклланишига олиб келди1.
Бу жараён исломни тарқатиш билан узвий боғлиқ ҳолда олиб борилди. VIII аср охири – IX асрнинг ўрталарига келиб араб халифалиги Шарқда энг кучли ривож топган империяга айланди. Хусусан, халифалар Мансур, Хорун ар-Рашид, Маъмун даврларида халифаликнинг қатор шаҳарлари, жумладан, Бағдод ўша замондаги йирик иқтисодий ва маданий марказларга айланди. Маданият, илм-фан тараққий этди. Бу ерда турли илмий, диний музокаралар авж олди, турли мамлакатлардан келган илм вакиллари томонидан кенг илмий муҳокамалар уюштириладиган бўлди, илмгоҳлар вужудга келди, китоб кўчириш, турли тиллардан араб тилига илмий китоблар ўгириш авж олди, махсус таржимонлар мактаби вужудга келди, асар ёзишга қизиқиш кучайди. Бу даврда биринчи академия – «Донолик уйи» ташкил топди ва бу ерда турли илмларнинг ривожи учун кенг имкониятлар яратилди. Унда халифаликнинг турли ўлкаларидан келган араб, яҳудий, форс, турк, ҳинд, юнон олимлари биргаликда иш олиб бордилар. Унинг фаолиятида Ўрта Осиёдан борган олимлар ҳам муҳим роль ўйнади.
Умуман олганда, халифалик доирасидаги мамлакатларда янги маданият, мусулмон маданияти шакллана бошлади.
Албатта, Ўрта Осиёда ҳам янги маданият, илм-фанларнинг, хусусан, тарихий-фалсафий жараённи белгилайдиган энг муҳим омиллардан бири бўлган ислом динининг тарқалиши ташкил этади. Ўрта Осиё VIII аср бошларида араблар истилосига учради, бу воқеа янги ислом динининг тарқатилиши билан боғлиқ эди. Лекин араблар Ўрта Осиёда қаттиқ қаршиликка учрадилар, чунки улар бу ерда маданий ва иқтисодий жиҳатдан анча юксак ривож топган халқларга дуч келдилар.
Маълумки, VIII асрларда Ўрта Осиё Яқин Шарқда янги вужудга келган араб давлати – халифалик томонидан истило этилди, чунки бевосита араблар истилоси арафасида Ўрта Осиё майда ва тарқоқ давлатлардан иборат эди, шу билан бирга нисбатан йирик ер эгаликлари ҳам кўп бўлиб, улар ўртасида бирлик бўлмасдан, сиёсий тарқоқлик мавжуд эди. Буларнинг ҳаммаси Ўрта Осиёни, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг араблар томонидан босиб олинишини тезлаштирди. Лекин босқинчиларга ўз ҳокимиятини ўрнатиш осон бўлмади.
705 йилда Хуросон ҳокими Қутайба ибн Муслим Ўрта Осиёни эгаллаш учун қатор юришларни бошлади. Араб лашкарларининг тахминан 30 йиллик оғир ва қатор мағлубиятларга дуч келган уруши натижасида Мовароуннаҳр босиб олинди. Бунга маҳаллий халқнинг бирлашган қудратли кучи йўқлиги имкон берди. Майда ҳукмдорлар ўртасида, ҳатто шу даврда ҳам ўзаро жанжаллар давом этарди – улардан баъзилари курашни давом эттирса, бошқалари араблар билан тил бириктирарди. 741 йилда маҳаллий ҳукмдорларнинг араблар билан иттифоқи ташкил топди. Бу икки кучнинг бирлашиши араблар ҳокимиятини анча мустаҳкамлади.
Халқ мустақилликни тиклаш учун курашга қўзғалди. VIII—IX асрларда Абу Муслим, Шариқ ибн Шайх, Сумбатмат, Муқанна, Рафи ибн Лайс бошчилигида халқ қўзғолонлари бўлиб ўтди. Улар босқинчиларга қарши ҳурлик, озодлик учун курашдилар.
Кескин курашлар, қаршиликларга қарамай ерли халқ босқинчиларга қарам бўлиб қолди. Буюк олим Беруний ва тарихшунос Наршахий тафсирича, босқинчилар ерли халқларга ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан катта зарар келтирди – ерли ҳокимият тугатилди, шаҳарлар, қадимги маданият ёдгорликлари, мавжуд ёзувлар йўқ қилинди, китоблар ёндириб юборилди, архитектура, санъат намуналари барбод бўлди. Илм-маънавият фидойилари қурбон этилди ва ҳоказо. Халқ халифаликка, янги динга қарам қилинди. Маънавий норозилик кучая борди1.
Қутайба ерли халқнинг диний эътиқоди билан боғлиқ бўлган ёдгорликларни йўқотишга ҳаракат қилган ва исломни халқ ўртасига олиб кириш, уни тарғиб этиш йўлида барча имкониятларни ишга солган. Исломни қабул этганларни солиқлардан озод этган, турли имтиёзлар яратган. Улар, яъни араблар ерли халқларни моддий жиҳатдан рағбатлантирганлар, мачитлар қурдирган, хуллас ҳарбий юришлари билан бирга ғоявий-сиёсий ишларни ҳам олиб борганлар. Ерли халқни ҳар томонлама: ҳам иқтисодий, ҳам ғоявий-маънавий жиҳатдан араб халифалигига қарам қилиш йўлида фаол ҳаракат қилган. Ўрта Осиёнинг босиб олиниши, дастлабки мажбуран исломнинг сингдирилиши, зулм ва хўрликлар ерли халқнинг кескин норозилигига сабаб бўлган. Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон халқлари исломни қабул қилишлари фақат мажбурий бўлмаган, уларнинг ўша даврдаги ижтимоий-маънавий ҳолати, зардуштийликка хос бўлган маълум яккахудолик билан боғлиқ бўлган ғоялари ва ҳоказолар янги изчил яккахудоликка асосланган динни ихтиёрий қабул қилишга ҳам тайёрлаб борган.
Халқнинг мустақиллик учун кураши натижасида IX асрнинг охирларида Ўрта Осиёда ерли Сомонийлар давлати вужудга келди, бу – араб халифалигига қарамликдан қутулиш, мустақилликни қўлга киритиш эди. Лекин ҳукмдорлар, қабила бошлиқлари ўртасида аҳиллик, бирлик, келишувнинг йўқлиги туфайли ўзаро низо, курашлар авж олди, 3-4 аср давомида Сомонийлардан ташқари яна Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Хоразмшоҳлар ва бошқа давлатлар вужудга келди ва мустақилликка эришиш, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маънавий тараққиёти жараёнига ўзларининг йирик ҳиссаларини қўшдилар.
Шундай қилиб, IX асрга келиб Ўрта Осиё ва Хуросонда сиёсий-ижтимоий вазият ўзгарди, у халифаликдан озод бўлиб мустақил ривожланиш йўлига кирди.
Ўрта Осиёнинг XIII асрнинг ўрталарига қадар бўлган беш асрлик давр ерли халқлар маънавий-маданий ҳаётида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Бу даврда маданият, унинг деярли барча соҳалари юксак даражада ривож топди ва Ўрта Осиёнинг дунё маданияти тарихига қўшган ҳиссасини белгилаб берди. Мовароуннаҳр, Хуросон халқлари қадимги маданий анъаналарга бой ва маънавий мавқе жиҳатидан юқори эди. Шу сабабли Ўрта Осиё араб халифалигига, мусулмон дунёсига киргандан сўнг, VIII—XII асрлар давомида барча мусулмон ўлкалари маданияти ривожида етакчи ўринлардан бирини эгаллади ва ижтимоий-фалсафий тафаккур ривожланишида ўта муҳим аҳамият касб этди. Айтиш керакки, ўз навбатида, фалсафий фанларнинг ютуқлари умуммаданий тараққиётни жадаллаштиришга самарали таъсир этди.
Бу даврда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ривожланди, ҳунармандчилик ривож топди, архитектура жиҳатидан янги бўлган масжид, мадраса, турли ижтимоий бинолар, саройлар, давлат муассасалари, бозорлар кўплаб қурила бошлади, кончилик иши авж олди; Тошкент, Фарғона, Нурота, Ўратепа, Самарқанд атрофидаги тоғлардан топилган темир, мис, қўрғошин, олтин, кумушлардан турли яроғ-аслаҳа, уй анжомлари, тақинчоқлар ишлаб чиқариш ривожланди. Нефть ва кўмир топилгани ҳамда улардан кенг фойдаланилгани ҳақида ҳам манбаларда маълумотлар бор. Қишлоқ хўжалигида боғдорчилик, деҳқончилик, чорвачилик, суғориш-ирригация маданияти рнвожланди, чармчилик, жун, ипак, пахта ишлаш, тўқимачилик авж олди. Иқтисодий ривожланиш ички савдо-сотиқнинг кучайишигагина эмас, ташқи бозорларнинг кенгайишига ҳам таъсир кўрсатди.
Мусулмон ўлкалари, араб мамлакатлари Ўрта денгизга чиқувчи давлатлар, Хуросон, Ҳиндистон, Хитой, Туркистон, Волгабўйи, Сибирь кабилар ўртасида ўзаро савдо тараққий этди, карвон йўллари кенгайди.
IX асрнинг машҳур олимларидан Ибн Хордадбек ўзининг «Китоб ал-мосалик ва-л-мамолик» асарида Мовароуннаҳр ва Хуросондаги жуда кўп шаҳарлар, улар ўртасидаги алоқалар ва уларни бошқа ўлкалар – Ҳиндистон, Русия, Хитой, Эрон кабилар билан боғловчи қатор йирик савдо йўллари ҳақида ҳикоя қилади. Масалан, Хордадбек асарида Шош, Ҳавас, Хўжанд, Иштахон, Насор, Термиз, Фарғона, Исфижоб, Амул, Байканд, Қарши, Форёб, Бухоро, Самарқанд, Дабусия, Банокит, Тороз, Навкат, Қадар, Ахсикет, Баб, Ўш, Узганд каби шаҳарлар ва уларни боғловчи йўллар масофаси, шунингдек, аҳамияти тилга олинади1.
Иқтисодий-ижтимоий муносабатларнинг, моддий маданият шаклларининг бундай ривож топиши маънавий маданият, унинг турли шакллари тараққиётига ҳам ижобий таъсир кўрсатди.
Яқин ва Ўрта Шарқда янги шаклланган мусулмон ўлкалари ўртасида иқтисодий-маданий алоқалар авж олди. Маданият намуналари билан алмашув, ўзаро маънавий таъсир кучайди. Қадимги ҳинд, эрон, араб, юнон маданий бойликлари қоришиб, адабиётларда «мусулмон маданияти» деб ном олган янги маданий қатлам вужудга келди.
Ўрта Осиё араблар томонидан истило қилинганидан бир аср кейин янги маданият шакллана бошлади, унинг гуллаб-яшнаш даври IX—XII асрларга тўғри келади. Унинг барча соҳаларида дастлаб араб мусулмон маданиятининг кучли таъсири, айниқса, муҳим аҳамият касб этди. Ушбу маданиятнинг мафкуравий асосини ислом дини, унинг илоҳиёти ташкил этади ва шу нуқтаи назардан у ўша даврдаги мусулмон, хусусан, Ўзбекистон ҳудудидаги тарихий-фалсафий жараённинг ривожланишини белгилаган энг муҳим ғоявий-маънавий омиллардан бирини ташкил этади.
Қуръон ва Ҳадис мусулмон илоҳиёти, дунёқараши, фалсафаси, маънавияти, ахлоқи, ҳуқуқи кабиларнинг асоси ҳисобланади. Уларда дин, илоҳиёт, диний эътиқод масалалари билан бирга ўз даврининг ахлоқий ва сиёсий анъаналари, инсонпарварлиги, инсонларни қовуштирувчи, улар ўртасидаги зиддият, низоларнинг олдини олувчи, адолат ўрнатишга қаратилган ахлоқий фикрлар ҳам кенг ўрин олган.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Ўрта Осиёга кириб келган даврда ислом ҳали тугалланган диний тизим бўлиб шаклланмаган эди, бунинг учун унга тўрт асрдан (VIII—XI) кўпроқ вақт керак бўлди. Бу даврдаги ислом илоҳиёт адабиётини таҳлил этиш исломнинг тугалланган диний тизим сифатида шаклланиш жараёни Эрон, Хуросон, Ўрта Осиё, Кавказ орти истило қилингандан кейин содир бўлганидан далолат беради. Қуръонни талқин қилиш, ҳадисларни тўплаш, IX—XI асрларда шариат қонунларини ишлаб чиқиш, асоса, Эрондаги Хамадон, Хуросондаги Балх, Нишопур, Машҳад, Нисо, Марв, Ҳирот, айниқса Ўрта Осиёдаги Бухоро, Самарқанд, Термиз ва бошқа шаҳарларда содир бўлди1.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўрта Осиё халқлари маданияти тарихида исломнинг роли ҳақида сўз борганда, айнан юқорида тавсифланган давр ва маҳаллий халқнинг маданияти назарда тутилади.
Таълим ва маориф масаласида ҳам ислом катта роль ўйнади. Мадраса ва мактабларда болаларни ўқитиш асосан диний бўлиб, шу билан қатор ислом мадрасалари, академия, дорилфунунларида риёзиёт (математика), алжабр (алгебра), ҳандаса (геометрия), илм ан-нужум (астрономия), жўғрофия, тарих, араб тили ва адабиёти ва бошқа дунёвий фанлар ҳам ўргатилган. Хуллас, бу ислом ўқув юртларисиз фақат атоқли олим, шоир, қомусий мутафаккирларгина эмас, балки умуман саводли кишилар чиқишининг ўзи мумкин бўлмас эди. Меъморий бинолар ўша давр атоқли меъморлари ва бинокорларининг ақл-заковати билан барпо қилинган маданият дурдоналари ҳисобланади. Бу ёдгорликларни барпо этиш ва сақлашда ислом ижобий роль ўйнаганлиги шубҳасиздир.
Жамиятда умуман диннинг, хусусан, исломнинг халқ оммасига ахлоқни сингдиришдаги ва тарғиб қилишдаги роли ғоят каттадир. Ислом қоидалари диннинг ижобий ва инсонпарварлик ролини таъкидлайди. Ислом ва унинг муқаддас китоби Қуръони Каримдаги қоида ва талаблар ўз асосига кўра умуминсоний ижтимоий-маънавий қадриятларга бориб тақалади. Масалан, Қуръон оятлари камбағалларга, бева ва етимларга, гадойларга ёрдам бериш, сабр-тоқатли ва ростгўй бўлиш, ёлғондан ва ўз сўзига бевафоликдан ҳазар қилиш, ўғрилик, бошқаларни хафа қилмаслик, бировни таҳқирламаслик, масхара қилмаслик, бировнинг изига тушмаслик, ҳақорат қилмаслик, кишиларни лақаб билан атамаслик, қасамхўр бўлмаслик, сўзининг устидан чиқиш, ўзини-ўзи ўлдирмаслик ва бошқаларни ҳам ўлдирмаслик, хоинлик, бузуқлик, фоҳишалик, майхўрлик, қиморбозлик кабиларни тақиқлаш каби қоидаларни қатъий қонун қилиб қўйган1.
Бундан ташқари Қуръон, ҳадис ва шариатда кишиларнинг ҳаёти ва турмушини адолатли бошқаришга қаратилган кўпгина тадбирлар, чунончи, ўз меҳнати, ҳунари билан яшаш, бошқалар мулкига ҳиёнат қилмаслик, ота-оналар, бевалар, етим-есирлар ҳақида ғамхўрлик қилиш, ўз болаларини боқиш ва тарбиялаш қонун қилинган, манманлик, адоват, ҳасад, хасислик, мунофиқлик, такаббурлик ва ҳоказолар қораланган. Бу қоидаларга халқлар кўп асрлар давомида амал қилиб келганлар. Шунинг учун ҳам ислом дини халқлар ҳаётида турмуш тарзи сифатида ҳам намоён бўлади. Исломнинг халқлар ҳаёти, турмуши ва анъаналарига чуқур сингиб кетганлигининг боиси ҳам ана шундадир.
Форобий, Абу Али ибн Сино, Беруний, Фирдавсий, Рудакий, Бухорий, Аҳмад Югнакий, Маҳмуд Қошғарий, Замахшарий кабилар шу давр маданий юксалишининг қоялари, чўққиларидир. Ҳаттоки араб халифаси Маъмун Ўрта Осиё олимларини халифаликнинг марказига олиб кетгани ва улар Бағдод академиясининг кўрки бўлиб, илм учун хизмат қилганликлари тарихдан маълум, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Жавҳарий, ибн Мансур Марварудий каби олимлар шулар жумласидандир. Ўрта Осиёнинг ушбу буюк сиймолари номи дунё маданияти саҳифасида олтин сатрлар билан ёзиб қолдирилган. Социал назария шу даврда шаклланди: Форобий асарларидаги етук, юксак жамоа ва комил инсонлар ҳақидаги фикр-хаёллар шу давр маҳсулотидир. Ўрта Осиёда бу даврда уч тилда: араб, форс, туркий тилларда ижод этилди, тафаккур мевалари ёзувларга муҳрланиб, Шарқнинг турли бурчакларигача етиб борди.
Бу давр маданияти ўзининг кучли гуманистик руҳи, инсонпарварлик нафаси, одамларни ўзаро дўстликка чақириши, ақлни эъзозлаши билан умуминсоний қадриятлар юксаклигига кўтарила олди.
Ўрта Осиё маданияти тарихида Уйғониш биринчи навбатда, қарамликдан қутулиш, мустақил тафаккур, мустақил ижод, мустақил маънавийлик – мустақилликнинг самараси бўлди.
Ислом дини тарқалган ва ҳукмрон динга айланган ўлкалар маданияти, яхлит ҳолда «ислом маданияти» деб юритилади. Ислом келиб чиққандан сўнгги 3-4 аср давомида у тарқалган мамлакатларнинг маданияти заминида, бу янги диний-ғоявий тизим ичида турли оқимлар, таълимот, йўналишлар вужудга келди. Бу оқимлар умумий ислом дини тамойилларини эътироф этган ҳолда қатор соҳалар, ақидалар талқинида бир-биридан тафовут қилар эди. Улар ўртасида вужудга келган зиддият ва курашлар мусулмон мамлакатлари маънавий ҳаётини мураккаблаштириб юборди. Ислом доирасида бир қанча йўналишлар пайдо бўлди. Сўнгроқ диний ақидаларни эътироф этишда бир-биридан фарқ этувчи шиалар ва суннийлар йўналиши шаклланди. Бу эса ислом таълимотининг бағрикенглиги шароитида мусулмон маданиятининг ранг-баранг ва турлича намоён этилишида кучли омиллардан бири бўлиб чиқди.
Исломнинг янги ҳудудларга ёйилиши билан у ёки бу тарзда янги диний эътиқодлар, янги маданиятлар, одатларга дуч келинди, исломнинг бошқа динлар билан тўқнашишига олиб келди. Бу ҳол эса ўзи билан бирга янги масалалар, талабларни юзага чиқарди. Ислом дини бу муаммоларга қониқарли ечим таклиф этиши лозим эди. Бу ўз навбатида, янги ғоя ва йўлларнинг пайдо бўлишига олиб келиши аниқ эди. Халифалик ичидаги сиёсий барқарорликни бартараф этиш, мусулмонларнинг турли фирқаларга бўлиниб кетишига йўл қўймаслик зарурати уламоларни янги изланишларга мажбур қилди. Ушбу омиллар исломнинг фикрловчи доираларида калом баҳсларининг пайдо бўлишига замин тайёрлади. Каломдаги савол-жавоб усули «ҳужум-ҳимоя» кўринишига асосланган бўлиб, бу, энг аввало, яҳудийлар, христианлар ва монийлар ўртасида машҳур бўлган диний тортишувларга нисбатан қўлланилган. У ёки бу масалаларни ҳал этишда ҳақиқатнинг олий босқичи сифатида ақлга мурожаат этиш каломнинг хусусияти эди. Калом илми исломда мавжуд бўлган турли сиёсий фирқалар (хаворижийлар, қадарийлар, жабарийлар, муржийлар, мўътазилийлар)нинг ўзаро мунозаралари ва бошқа дин (маздакийлик, насронийлик) вакиллари билан бўлган баҳслашишлар жараёнида шаклланди. Бу тортишувлар натижасида Қурьон тафсири ва ислом арбобларининг у ёки бу соҳада қилган амаллари талқинига бориб тақалар эди. Шулар асосида калом илмининг дастлабки мавзуси вужудга келди: Аллоҳнинг ягона вужудлиги ва унинг сифатлари; қадр ва қазо; ўтган пайғамбарларнинг, шу жумладан, Муҳаммад алайҳиссаломнинг Аллоҳ элчиси эканлигини тан олиш; қиёмат куни ва қайта тирилишга ишониш; мусулмонларнинг (халифа, имомлик) сифатлари каби масалалар унинг мазмунини ташкил этди. Калом илми билан машғул бўлган кишилар мутакаллимлар деб аталдилар.
Ислом маданияти адабиёт, санъат, фан, фалсафа, ахлоқ, урф-одат, таълим-тарбия кабиларнинг барчасига ўз таъсирини кўрсатди. Ислом жуда катта музофотдаги халқлар маданий бойликлари, анъаналарнинг ўзаро сирини ҳам кучайтириб юборди.
Ўрта Осиё халқларининг бой маданий анъаналари нафақат бу ердаги, балки бошқа музофотлардаги мусулмон маданияти ривожига ҳам катта таъсир кўрсатди.
Ўртаосиёлик олиму фозиллар ўз ватанларининг илм-фани, маданияти учунгина хизмат қилиб қолмай, халифалик марказий шаҳарларида ҳам ўз ижодлари билан илмий йўналиш, маданий ривожланишда етакчилик қилдилар. Бухорий, Хоразмий, Фарғоний, Ибн Сино, Форобий, Марвозий, Марғилоний, Термизий, Марварудий кабилар шулар жумласидандир.
Ислом дини, адабиёт, табиий фанлар, тарихнавислик, санъат, фалсафа, ҳуқуқшунослик ижтимоий тафаккур каби маданиятнннг барча соҳасида ҳам бу даврда буюк сиймолар, мутафаккир олимлар, замонасининг илғор кишилари етишиб чиқдилар. Ўрта Осиёнинг Бухоро, Марв, Самарқанд, Термиз, Урганч, Хўжанд, Ахсикет, Марғилон, Бинкент, Кеш (Китоб), Насаф (Қарши) каби шаҳарлари ўз даврининг тараққий этган шаҳарлари ва савдо марказлари сифатида маълум бўлди.
Илк ўрта асрлар давридаги Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистон халқларининг улкан илмий-маданий, жумладан, фалсафий ютуқларининг Хоразмшох Абул-а-Аббос Маъмун томонидан барпо этилган ва ҳозирги вақтда жаҳон миқёсида Хоразм Маъмун академияси номида кенг танилган илмий марказнинг кўп қиррали фаолияти ёрқин тимсол бўлиши мумкин. Ушбу академиянинг бир неча аъзолари жаҳон фанида энг йирик вакиллар қаторида жой олганлиги маълум.
Бу давр маданиятининг характерли томонларидан бири шундаки, илм-фан, санъат-адабиёт, ижтимоий-фикр асарлари уч тилда — араб, форс-тожик ва туркий тилларда ижод этилди. Иқтисодий ва маданий муносабатларнинг ривожи, Ўрта Осиёнинг мусулмон дунёсининг муҳим қисмига айланиши, туркий ва форсий тилда сўзлашувчи халқларнинг маънавий кўтаринкилиги шу уч тилнинг маданият тили сифатида ривож топишини тақозо этди.
Форсий ва туркий тил Ўрта Осиёда ерли халқ томонидан ишлатиб келинган бўлса-да, VIII—XII асрларда тез ривож топди. Ислом билан бирга араб тилининг кириб келиши, зиёлилар томонидаи ўзлаштирилиши ва кенг фойдаланилиши Ўрта Осиё халқларининг араб тилидаги бой маданий бойликлар билан яқиндан танишишига ҳамда ўз маданий ютуқларини кенг мусулмон оламига олиб чиқишига имкон берди.
Бу даврда Ўрта Осиё, бутун мусулмон дунёси маданиятига қадимги юнон илм-фани, маданиятининг таъсири ҳам кучайди.
IX аср охири – Х аср бошларидаги араб халифалигидаги маданий юксалиш қадимги юнон маданияти бойликларининг бутун мусулмон мамлакатлари, жумладан, Ўрта Осиёда ҳам кенг тарқалишига олиб келди.
Илк ўрта асрлар Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистон халқлари маданиятининг қуйидаги ўзига хос томонлари унинг таркибий қисми бўлмиш ижтимоий-фалсафий тафаккури ривожланиши ва асосий хусусиятларини белгилашда энг муҳим маънавий-тарихий омиллардан бири сифатида намоён этади:
дунёвий илмларга интилиш, дин ва диний билимларни жамият, инсонлар манфаати нуқтаи назаридан талқин этиш;
турли халқларнинг маданий-маънавий мероси, ўтмиш маданий қадриятларидан (араб, эрон, юнон маданияти бойликлари) фойдаланиш;
табиатни, мавжуд ҳаётни, мавжудотни ўрганишга қизиқишнинг кучайиши, унинг сирларини очишга ва ундан фойдаланишга интилишнинг ортиб бориши, шу муносабат билан табиатшунослик илмларининг ривожланиши;
билишда ақлни мезон деб билиш, ақлий билиш, рационалистик усул, илмийлик ролининг ошиб бориши;
инсонга муҳаббат, унинг ахлоқий, ақлий хислатларини, қобилиятларини ўрганиш ва фазилатларини очиб беришга интилиш, мантиқ илмига катта эътибор бериш, комил инсонни тарбиялаш, етук фозил жамоа ҳақидаги фикрларни асослаб бериш;
диний тасаввур, диний таълимотлар ривожида диний-ахлоқий мавзунинг устунлиги, инсон хулқи, манфаатларининг диний ғояларда етакчи мавзуга айланиши, ички маънавий камолот, Аллоҳга субъектив ички мукаммаллашув, маънавий-руҳий кўтарилиш, юксалиш ёрдамида эришув ва унинг сифатларига муяссар бўлишга қаратилган фаолият;
оғзаки ва ёзма сўзга катта эътибор, унинг ижтимоий-ахлоқий қудратини куйлаш, таърифлаш, шеърият, филология, бадиий маданиятнинг юксак ривожи, сўз санъати, риторика билан шуғулланиш маданийликнинг муҳим белгисига айланиб бориши. Бу хислатлар ўша давр илғор маънавиятининг характерли хусусиятига айланди.
Юқорида келтирилган муҳим ижтимоий-тарихий ва маданий-маънавий омиллар илк ўрта асрлар даврида Ўзбекистон халқлари ижтимоий-фалсафий тафаккури ривожланиши ниҳоятда жадаллашиб, унинг асосий йўналиш мавзулари ва хусусиятларини белгилади. Уларнинг ўзаро боғланиши ва ўзаро таъсири тарихий-фалсафий жараённинг яхлитлиги ва шу билан бирга ранг-баранглигини, ўзига хос мавзу ва муаммоларни белгилайди.



Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish