Гули маҳмудова маданий антропология



Download 4,05 Mb.
bet32/52
Sana11.04.2023
Hajmi4,05 Mb.
#927144
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52
Bog'liq
25 01 23ҚЎЛЛАНМА МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ docx мукова т

Такрорлаш учун саволлар:

  1. Модернизация ва цивилизация жараёнларининг қиёсий таҳлили бўйича конспект ёзиш.

  2. Замонавий футурологик ва апокалипсис назарияларига ишониш мумкинлигини илмий тасдиқланг.

  3. Маданиятлараро мулоқот қайси замонавий методологик услубиятни англатади?

  4. Г. Лебоннинг «Оломон психологияси» асарида оломон руҳи концепциясининг таҳлили.



Адабиётлар:

  1. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. Тошкент: O‘ZBEKISTON, 2021;

  2. Фалсафа энциклопедик луғат. Тошкент: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2010;

  3. Т.Ҳожиев «Модернизация назариялари эволюциясининг фалсафий концептуал таҳлили» мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация. Тошкент, 2019;

  4. Ахмедова Э., Габидулин Р. Культурология. Мировая культура. Ташкент: Академия художеств Узбекистана, 2001;

  5. Dallmayr F. Modernization and postmodernization: theoretical comments on India / F. Dallmayr. - Chicago: Kellogg Institute, 1993;

  6. Гречко П.К. Концептуальные модели истории.-М.,1995;

  7. Волова Л.А., Шамлиди Л.Ю. Культурология. - Пятигорск,
    1997;

  8. Каган М.С. Философия культуры. СПб., 1995;

  9. Кассирер Э. Лекции по философии и культуре. - М., 1995.


15-мавзу: МОДЕРНИЗАЦИЯ ВА АНЪАНАВИЙ ЖАМИЯТ ДИНАМИКАСИ


Режа:

  1. Анъанавий жамият интеграцияси ва динамикаси.

  2. Анъанавий жамият ва модернизация.

  3. Анъанавий маданият концепцияси — маданият, жамият ва инсон синкретизми.



Калит сўзлар: анъанавийлик, замонавийлик, модернизация, интеграция, қадриятлар, удум, урф-одат, жамоавий онг.

Маданий антропологияда яна бир муҳим масала анъанавийлик ва замонавийлик тушунчаларининг ўзаро қарама-қарши қўйилиши илк модернизация назарияларининг ўзига хос жиҳатларидан бири ҳисобланади. Тушунчаларнинг бундай қарама-қарши қўйилиши анъанавий жамиятни танқид қилиш асосида амалга оширилади. Динамика суръатларининг пастлиги ҳамда янгиланишларга секин мослашиш хусусияти бундай жамиятларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳисобланади. Замонавий жамиятларга интеграциялашиш мақсадида анъанавий қадриятлардаги ижобий жиҳатлар ҳам инкор қилинади.


Яна бир америкалик олим С.Блэк ўзининг «Модернизация динамикаси. Тарихни қиёсий ўрганиш» номли китобида замонавийликнинг универсал характери билан конкрет жамиятлар ва маданиятларнинг специфик институтлари ўртасида юзага келадиган фундаментал фарқнинг истиқболлари ҳақида ёзади. Инсониятни соҳалараро тадқиқот объекти сифатида олиб, бугунги кунда умумсайёравий ўзгаришларнинг барча мураккабликларини назарда тутган ҳолда ўрганиш мазкур янги нисбий ёндашувнинг мақсади ҳисобланади.
Шунга кўра, Блек модернизацияга анъанавий жамиятларнинг қуйидаги омиллар таъсирида янги функцияларга мослашиш жараёни сифатида қарайди:
1. Муайян жамиятдаги интеллектул трансформация доирасида билимнинг катта аҳамият касб этиши ва унинг оқибатида атроф-муҳит назоратининг кучайиб бориши;
2. Жамиятнинг сиёсий трансформацияланиш жараёнида модернизацияни қўллаб-қувватлашда инсон ресурсини жалб қила оладиган етакчиларнинг пайдо бўлиши;
3. Жамиятнинг иқтисодий трансформациялашуви жараёнида тежамкорлик асосида муайян соҳаларга капитал ажратиш;
4. Социал трансформациялашув ютуғи бўлган урбанизация суръатларининг тезлашиши натижасида меҳнат фаолияти йўналишларининг чуқур ихтисослашиши ҳамда аёл ва эркак муносабатларининг шакл жиҳатдан ўзгариши;
5. Психологик трансформациянинг қўллаб-қувватланиши оқибатида индивидулизм этикаси, шахсий баркамоллик ва муваффақият фалсафасига қизиқишнинг кучайиши.
6. 1950-1960 йиллардаги илк модернизация назариясига кўра, анъанавийликдан замонавийликка ўтишни англатиб, у ижтимоий ҳаёт моделининг тубдан кескин ўзгаришини назарда тутувчи инқилобий; инсон ҳаёти ва хулқ-атворининг бирор бир истисносиз барча соҳалари ўзгаришини назарда тутувчи мураккаб; бирор бир соҳадаги ўзгариш табиий равишда қолган соҳаларда ҳам ўзгариш амалга ошириш заруратини туғдирувчи тизимли; XV—XVI асрларда Европада юзага келган ўзгаришларнинг бутун дунёни қамраб олганлигини назарда тутувчи глобал; муайян вақтда давомийлик касб этиб, ўзгаришлар суръатлари тезлашиб боришини назарда тутувчи узлуксизлик; ижтимоий тизимларнинг ўзаро яқинлашувини назарда тутувчи босқичма-босқичлилик сингари қатор хусусиятлар билан тавсифланган. Турли типдаги анъанавий жамиятлардан фарқ қилувчи замонавий жамиятлар бир типдаги мақсадларга эга бўлиб, анъанавий жамиятнинг замонавий жамият сари тараққиёти мобайнида уларнинг маданий тизимлари ўртасидаги фарқлар бартараф қилиб борилади; анъанавий жамиятлар аста-секинлик билан тузилиши ва воқеликларга кўра бир хил бўлган замонавий жамиятларга айланиб боради; бу ортга қайтмас жараён бўлиб, ўзгаришлар йўналиши барча типдаги жамиятлар учун бир хил бўлиш; инсоннинг маданий ва моддий фаровонлигини яхшилашга қаратилган тараққийпарварлилик каби хусусиятлар касб этади1.
Америкалик тарихчи ва иқтисодчи У. Ростоу «Иқтисодий ўсиш босқичлари: нокоммунистик манифест» (1960) номли тадқиқотида ҳар қандай жамият ўз тараққиёти мобайнида 5 та босқични босиб ўтишини таъкидлайди: Анъанавий жамият: у жамият Ньютонгача бўлган давр дунё манзараси ва унга мувофиқ технологиялар билан тавсифланади. Бу даврда табиат ҳодисалари фангача бўлган тушуниш даражасида идрок қилиниб, унга қишлоқ хўжалигига асосланиш, жамиятнинг ирархик тузилма касб этиши кабилар хос. Ф.Риггс, М.Зингер, Д.Левин, К.Гирцлар анъанавийлик замонавий жамият шароитларига мослаша олади, зеро ҳар қандай замонавийликнинг илк асослари анъанавийлик муҳитида юзага келади. Анъана ва инновация, анъанавийлик ва замонавийлик ҳамиша ўзаро таъсирда бўлган ва ўзаро бир-бирини тақазо қилувчи тушунчалар ҳисобланади. Анъанавий жамиятлар замонавийликка тез мослашиш хусусияти туфайли нисбатан енгил реорганизацияланади. Бу жараёнда анъаналар янги мақсадларга эришиш ва уларни легитимлаштириш манбалари вазифасини ўтайди. Шу маънода ҳеч қандай исботсиз ўз-ўзидан чин деб ишониладиган анъанавий жамиятларнинг қотиб қолганлиги тўғрисидаги тезисни илмий текширув чиғириғидан ўтказишга зарурат мавжуд. Традиционализм ва модернизм ўртасидаги дихотомия ижтимоий ҳодисалар ва маданий хилма-хилликлар юзага келтирган вазиятни бир мунча мураккаб манзара билан алмаштиради.
Р. Бендикс (1967 й.) таъкидлаганидек, Европада модернизация жамият ва анъана тушунчасининг шундай таърифига асосланадики, натижада анъанавийлик ва замонавийлик, партикуляризм ва универсализм нотўғри шаклда ўзаро бир-бирига қарама-қарши қўйилади. «Тарихни англаш ва миллий ўзликни излаш жараёнлари модернизациянинг, хусусан, унинг юқори интеллектуал даражадаги идеалларига зид келмайди ва ҳеч қандай таҳдид солмайди», – деб ёзади Г. Мюрдаль1.
Маданий антропологиянинг муҳим муаммоси анъанавий маданиятда идрок ва фикрлашнинг ўзига хос хусусияти масаласидир. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун турли хил ёндашувлар мавжуд. Э.Тайлор анъанавий маданиятларда идрок ва тафаккурнинг хусусиятлари масаласини биринчилардан бўлиб ҳал қилган олимдир. «Ибтидоий маданият» асарида у бундай идрок объектив, аниқ ва болалар психологиясининг ўзига хос хусусиятларидан бирини эслатади деб ишонган.
Леви Брюлль ҳам анъанавий маданиятда идрок ва фикрлашни ўрганишга катта ҳисса қўшган. У фикрлаш ва дунёқарашнинг бу тури филологик алоқалар ва бирлашмаларга асосланган деб ҳисоблаган («Содда фикрлаш»), яъни мифологик. Бундай тафаккур тизимида инсон тасвирлар, рамзлар мажмуасига суянган ҳолда дунёни синхрон равишда идрок этади. «Анъанавий» тафаккурда мантиқнинг ўрни бирлашма қонунига асосланади. Унга кўра, объект ҳам ўзи, ҳам бошқа нарса бўлиши мумкин (масалан, сочлар тананинг бир қисми ва зарар етказадиган воситадир). Ушбу тафаккурда, Леви Брюллнинг фикрига кўра, мантиқ — истисно дахлдорлик қонуни ишламайди.
Анъанавий маданиятда идрок ва фикрлаш турларини ўрганиш Ж.Пиаже томонидан олиб борилган. Синов кўринишидаги бир қатор тажрибалар асосида Ж. Пиаже анъанавий жамиятдаги одам мавҳум фикрлашга қодир эмас деган хулосага келди. Унинг услубий хатоси, маданиятни ўзлаштириш мантиқий операцияларни (шу жумладан, тушунчалар билан ишлаш) ўзлаштиришга тенглаштиришда бўлган. Аммо тафаккур нафақат мавҳум тушунчалар билан ишлайди, балки маълум бир тарихий ва этник-маданий вазиятда одамларнинг ўзаро таъсири жараёни ҳамдир.
Брюлль ва Пиаже назарияларига қарши бир неча антропологлар қарши чиқишади. Уларнинг орасида мифологик фикрлаш тасаввурлари маданият томонидан белгиланади ва ақлий ривожланиш босқичи эмаслиги таъкидланади. Маргарет Мид фикрига кўра, анъанавий маданиятда ҳукмларни шакллантириш хусусиятлари тушунчавий асос билан эмас, унда ўқитиш методикаси, ҳаракатларнинг намойиши билан белгиланади. Шунинг учун Мид анъанавий маданият вакилларининг қийин шароитларда зудлик билан қарор қабул қилиш ва ҳаракат қилиш қобилиятини таъкидлайди.
Кўплаб антропологлар анъанавий жамиятда, шу жумладан, мавҳум муаммоларни ҳал қилишда мантиқгача тафаккур йўқ деган хулосага келишади. Масалан, М. Коул ва С. Скрибнерлар ибтидоий мантиқ йўқ, аммо турли этник гуруҳлар ўртасида дунёни билиш борасида фарқлар мавжуд деган хулосага келишади. Бу халқларнинг ақлий заифлиги эмас. Уларнинг фикрлаш тарзининг хилма-хиллиги географик муҳит, иқлим ва турли хил маданий тизимларнинг мураккаблиги билан изоҳланади.
Ибтидоий маданиятларда тафаккур ва идрокни ўрганар экан, М.Вебер муносабат, маданий хусусиятлар, шахсият хусусиятларини қайд этган «сенсотип» тушунчасини киритади. М. Вебернинг сўзларига кўра, масалан, сенсотип Африка маданиятига хосдир, бу ерда ҳал қилувчи роль рақсларга, маросимларга, шу сабабли восита маҳоратининг қадриятларига, тана сезгилари ва ҳаракатларига берилади. Европа маданиятининг сенсотипи дастлабки визуализация, ёзма ва оғзаки лингвистик шакллар, ғоялар, тушунчалар, мавҳумликлар дунёсига йўналтирилганлиги билан ажралиб туради.
Анъанавий тафаккурни чуқур ўрганган К.Леви Строс, фикрлашнинг бу тури мантиқий рационалликка эга эканлигини ва анъанавий маданият одами цивилизациялашган одам амалга ошириши мумкин бўлган нарсаларни бажара олишга қодирлигини исботлайди.
К. Леви-Строс концепциясига кўра, анъанавий тафаккурнинг бир-биридан фарқ қиладиган жиҳатлари қуйидагича: а) фикрлар, нарсалар ва бу дунёда тартибга нисбатан интилиш, акс ҳолда, дунё уйғунлиги барча оқибатлар билан бузилади; б) илмий ва мифологик тафаккур ўзаро жуда оз фарқ қилади ва уларда умумийлик шундан иборатки, иккаласи ҳам дунёни тушунтиришга, одамнинг дунёга мослашишини таъминлашга ҳаракат қиладилар; в) мифология илм-фаннинг дастлабки ютуғидир, чунки фан ва мифология маданиятнинг турли шакллари бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз тизимлари ва ўзига хос хусусиятларига эга. Афсунгарликнинг афзаллиги шундаки, у нафақат онгга, балки, энг аввало, инсоннинг ҳис-туйғулари, тасаввурига ҳам мурожаат этади.
Анъанавий маданият ўзгаришлар жуда секин, баъзан бир неча авлодлар алмашинувини қамраб оладиган жараёндир. Ҳозирги кунда 600 дан ортиқ анъанавий маданият мавжуд эканлиги қайд этилади. Юқорида санаб ўтилган маданият турларида авлоддан авлодга ўтиб келаётган урф-одатлар ва барқарор анъаналар устунлик қилади: а) Анъанавий маданият табиат билан узвий алоқадорликда бўлади ва этник ўзига хослигини сақлаб қолишга интилади. Анъанавий маданият саноатгача, ёзувга эга бўлмаган маданият ҳисобланади; б) Унинг иқтисодиёти асосан қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиб, бугунги кунда моддий маданият ишлаб чиқаришга эмас, балки ўзлаштиришга (овчилик, балиқ ови) йўналтирилгандир; в) Анъанавий маданият синкретикдир, маданият, жамият ва инсон ажралмас структура сифатида кўрилади; г) Анъанавийлик ушбу маданият турининг ажралмас хусусияти ҳисобланади. Борлиқ, ҳаёт, маросимлар, меъёрлар, қадриятлар, барқарорликнинг барча хусусиятлари наслдан наслга ўтади. Анъананинг кучи мутлақ ва мифологик ғоялар билан муқаддасдир; д) Анъанавий маданиятда инсоннинг хатти-ҳаракати кундалик амалиётда юзага келадиган турли хил хатти-ҳаракатларни назарда тутадиган муайян стереотипларга бўйсунади. Кўпгина хулқ-атвор стереотиплар аждодлар қонунлари билан асосланади, чунки бу хатти-ҳаракатлар дастлаб содир бўлгани ва негизга эканлиги билан тасдиқланади. Шунинг учун анъанавий маданиятдаги ўтмиш бугунги кун ва келажакни тушунтиради. Шундай қилиб, инсоннинг хатти-ҳаракати қоидалар билан эмас (замонавий жамиятда бўлгани каби), балки суратлар, тасвирлар, моделлар (дастлаб афсоналарда қайд этилган) билан изоҳланади. Ва уларга риоя қилиш жамоавий ижтимоий ҳаётнинг мажбурий қонунидир; е) Анъанавий маданиятдаги инсон хатти-ҳаракатларининг хусусиятлари – ўз–ўзидан ҳаракат қиладиган, онгсиз, бир ўлчовлидир. Ҳаётни танлаш моҳиятини тушунадиган, унга кўп қиррали жараён сифатида даъво қиладиган замонавий одамдан фарқли ўлароқ, у якка тартибдаги ҳаракатга эгадир; ж) Анъанавий маданиятда марказ ва чекка тушунчалари билан белгиланадиган икки дунё мавжуд. Марказда муқаддас элементлар, асосий меъёрлар, қадриятлар, яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги ғоялар, дунёда уйғунликни сақлаш усуллари ҳақидаги билимлар мавжуд. Чеккада эса, одамларнинг кундалик ҳаёти акс этади.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, анъанавий маданиятнинг барча шакллари ва соҳаларининг синкретик бирлиги унинг энг муҳим белгиловчи хусусиятидир. Борлиқ, маиший ҳаёт, урф-одатлар, ахлоқ қоидалари, қадриятлар қатъийлиги ва хусусиятлари авлоддан-авлодга ўтиб келади. Ҳокимият анъаналари мутлақлаштирилади ва мифологик тасаввурлар билан бўялади. Анъанавий маданиятда дунёдаги барча нарсалар ва ҳодисалар кўп функциялидир, яъни нарса-белгилар (тумор, байроқлар, герблар, ниқоблар), шунингдек моддий нарсалар (маълум эҳтиёжларни қондирадиган нарсалар) мавжуд эмас. Бу маданиятда ҳар қандай нарса утилитар амалий ва рамзий мақсадларга хизмат қилиши мумкин.
Анъанавий маданиятларда урф-одатлар ва маросимлар муҳим роль ўйнайди, чунки ушбу маданиятларнинг ғояларига кўра, инсон, коллектив, космоснинг уйғун бирликда бирлашиши билан тавсифланадиган дунёнинг мавжудлиги эса уларга боғлиқдир.
Анъанавий жамиятда маросим ҳам рамзий, ҳам амалий аҳамиятга эга бўлиб, рамзий устунлик қилади. Бу маросим ҳақиқатни акс эттирадими ёки йўқми, муҳим эмас. Асосийси, бу дунёга ишонч ҳиссини уйғотади. Унинг барча манбалари бунга хизмат қилади: тил, имо-ишора, қўшиқ, рақс, мусиқа, ранглар, юз ифодалари ва бошқалар. Удумлар ва маросимлар одамнинг борлиқнинг юқори материясига алоқадорлик таъсирини яратади. Феномен сифатида анъанавий маданиятларни модернизация қилиш нима? а) Модернизация — жамиятдаги прогрессив ўзгаришларнинг барча спектри, шу жумладан, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий, интеллектуал ўзгаришлар. Бунга саноатлаштириш, урбанизация, рационализация, бюрократия, демократлаштириш, муваффақият мотивацияси, ақл ва илм-фанни шакллантириш, индивидуаллик каби жараёнларни белгилайди. б) Модернизация — технологик бўлмаган анъанавий жамиятни оқилона муносабатлар ва ривожланган ижтимоий тузилмаларга эга бўлган юқори технологияли жамиятга айлантириш. в) Модернизация — бу ривожланаётган мамлакатларнинг тараққий этган давлатларни қувиб етишидир.
Модернизация назариялари барча мамлакатларнинг бир йўналишда бир хил қонуният асосидаги ҳамда бир босқичдаги ривожланиш жараёнларидан келиб чиқиб яратилади. Модернизацияга зарурий, ортга қайтмас, эндоген ва ниҳоят фаровонлик келтирувчи жараён сифатида қаралади. Модернизацияни бундай тўғри чизиқли ривожланувчи жараён деб қараш 1960 йилларнинг ўрталарида юзага келган модернизм ғояларининг инқирози орқали изоҳланади. Кўплаб кескин ўзгаришларни бошдан кечирган модернизация назариялари узоқ муддатли ривожланиш йўлини босиб ўтган. Модернизация назариялари ХХ асрнинг бошларига келибгина тизимли равишда тадқиқ этила бошланди. Вақт ўтиши билан у Европа ва АҚШдаги йирик мамлакатлар мустамлакаларидан озод бўлган Осиё, Африка ҳамда Лотин Америкаси мамлакатларидаги давлат қурилиши жараёнлари билан мос равишда ривож топди. Шунингдек, бу мамлакатлар ўзларининг тараққиёт моделларини танлаш ва уларни реализация қилиш билан боғлиқ қатор муаммоларга дуч келдилар. Мазкур янги мамлакатларни ўз таъсир доираларида тутиб туришни хоҳловчи собиқ метрополиялар уларга ўзларининг иқтисодий, сиёсий ва социомаданий трансформация борасидаги тажрибаларини ривожланиш модели намунаси сифатида таклиф қилдилар1.
ХХ асрда пайдо бўлган модернизация назарияларининг аксарияти Нео эволюцион ғояларни ўз ичига олади: а) Кам ривожланган давлатлар ривожланган давлатлар йўлидан боришлари керак. б) Ушбу ўзгаришлар тинч эволюцион хусусиятга эга бўлади; в) Модернизация муқаррар равишда ушбу мамлакатларнинг аҳволини яхшилайди. Шундай қилиб, модернизация бу назарияларга мувофиқ Европа жамиятининг яратган нусхасидир. Ғарб цивилизациясининг афзалликлари, гўё барча халқларнинг Европа моделларига мувофиқ яшаш истагини келтириб чиқариши керак. Амалиёт эса бу қарашларни рад этди ва ҳамма давлатлар ҳам Европа жамиятининг меъёрларига мувофиқ яшашни хоҳламади. Анъанавий жамиятлар ўзларининг йўналишлари бўйича муваффақиятли ривожланиши мумкинлигини исбот этдилар. Япония, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа мамлакатларнинг тарихий тажрибаси бизни олдинги назариялардан воз кечишга ва этник-маданий жараёнларни тушунишда цивилизация ёндашувига қайтишга мажбур эканлигини далиллади.
Мисол тариқасида модернизация қилишнинг 9 асосий белгисини очиб берган Хантингтон назарияси ушбу концепцияни яратувчиларининг кўпчилигида учрайди. Улардан энг муҳимларини номлаймиз: а) Модернизация — бу инқилобий жараён, чунки барча тизимларда, таркибий муассасаларда ва бошқаларда туб ўзгаришларни ўз ичига олади. б) Модернизация глобал жараёндир, чунки дунёнинг барча мамлакатларини қамраб олади; в) Модернизация — бу босқичма-босқич, қайтариб бўлмайдиган ва прогрессив жараён бўлиб, у харажатларни белгилашига қарамай, одамга моддий ва бадиий фаровонликни келтиради.
Бугунги кунда эволюционизм ғояси бу ерда эскирган ва постмодернизм ғояси пайдо бўлганлиги сабабли модернизация қилишнинг ғарбий модели қабул қилиниши мумкин эмас. Ушбу шароитлардан келиб чиқиб, модернизация ҳозирги кунда демократия, бозор, таълим, иш ахлоқи ва бошқалар ривожига йўл очадиган қадриятлар тўплами сифатида кўриб чиқилмоқда. Эскиликни бузиш бу янги тизим қуришни англатмайди ҳамда унинг салбий оқибатлари модернизация жараёнлари билан биргаликда кечади. Эски анъаналар билан алоқаларнинг узилиши ва анъанавий қадриятларнинг йўқолиши янги институтларнинг дисинтеграциялашуви, хаоснинг кучайиши, мўлжалларининг йўқолишига олиб келади. Ш. Эйзенштадтнинг таъкидлашича, модернизациянинг бош муаммоси сифатида жамиятнинг анъанавий асослари бузилиши ўрнига ўз-ўзидан янгиланиш, янгича синтезнинг мавжуд эмаслигини кўрсатиш мумкин. Бу эса ўз навбатида анъаналарнинг модернизацияни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган восита эмас, аксинча унинг суръатларини тезлаштиришда ижобий роль ўйнайди деган ғоянинг тан олинишига олиб келди. Анъанавий қадриятлар, меъёрлар, онг ва дунёқарашнинг ўзига хос хусусиятлари жамиятнинг узлуксизлиги ва барқарорлигини таъминловчи хулқ-атвор шакллари, маъжозлар, умумэътироф этилган ғояларни сақловчи восита сифатида модернизациянинг янги босқичида ҳал қилувчи роль ўйнайди1.
Модернизация сиёсий, иқтисодий, социал, экологик, демографик, психологик каби ўзгаришларни ўз ичига қамраб олувчи комплекс жараён бўлиб, унинг замонавий жамиятга трансформациялашуви жараёнида анъанавий типдаги жамиятнинг бардошли бўлиши талаб қилинади. Шу маънода анъанавий жамиятдаги ўзгаришлар тарихий шарт-шароитга боғлиқ равишда турли суръатлар ва хилма-хил кетма-кетликда содир бўлади2.
Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: «Ҳозирги даврда халқимиз энг ривожланган мамлакатларга хос ҳаёт даражасига эришиш, янги жамият қуришдек улуғвор мақсадлар билан яшамоқда. Мамлакатимизнинг замонавий ва жозибадор қиёфасини яратиш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш ватандошларимизнинг асосий мақсад-муддаосига айланди»3.



Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish