4.4.4 Энергетик базис Ташкилот дастлабки энергетик таҳлил давомида ахборотдан фойдаланиб, ташкилот томонидан энергиядан фойдаланиш ва уни истеъмол қилиш учун мос келадиган давр учун маълумотларни кўриб чиқиб энергетик базис(лар)ни белгилаши керак. Энергетик натижавийликка тегишли бўлган ўзгаришлар энергетик базис(лар)га нисбатан ўлчанган бўлиши керак.
Қуйида келтирилган ҳодисалардан бири ёки бир нечаси юз берганда базис(лар)га мос ҳолда тегишли тўғрилашлар қилинган бўлиши керак:
- агар энергетик натижавийлик кўрсаткичлари ташкилот томонидан энергиядан фойдаланиш ва уни истеъмол қилиш режимларини бундан буён акс эттирмаса, ёки
- агар жараёнлар, ишчи схемалар ёки энергетик тизимларга тегишли бўлган аҳамиятли ўзгаришлар юз берса, ёки
- ҳаракатларнинг кейинги йўналишини олдиндан белгилаб қўядиган усулга биноан.
Энергетик базис(лар) долзарб ҳолатда сақланиши ва тегишли ёзувлар кўринишида рўйхатдан ўтказилиши керак.
4.4.5 Энергетик натижавийликнинг кўрсаткичлари Ташкилот ўзининг энергетик фаолиятининг мониторингини ўтказиш ва натижавийлигини ўлчаш учун мос бўлган энергетик натижавийлик кўрсаткичларини белгилаши керак. Ушбу кўрсаткичларни аниқлаш ва долзарблаштириш учун методология ҳужжатлаштирилган бўлиши ва доимий асосда таҳлил қилиниши керак.
Энергетик натижавийлик кўрсаткичлари белгиланган тартибда энергетик базавий мезонга нисбатан таҳлил қилиниши ва солиштирилиши керак.
4.4.6 Энергетик мақсадлар ва вазифалар, ҳамда энергетик менежмент бўйича чора-тадбирлар режалари Ташкилот доирасида бошқариш, жараёнлар, жиҳозлар ёки хизмат кўрсатиш воситаларининг тегишли ишлари ва даражалари учун ҳужжатлар билан расмийлаштирилган энергетик мақсадлар ва вазифаларни ташкилот белгилаши, жорий этиши ва сақлаши керак. Қўйилган мақсадлар ва вазифаларга эришиш учун муайян муддатлар белгиланган бўлиши керак.
Қўйилган мақсадлар ва вазифалар энергетик сиёсат билан мос келиши керак. Вазифалар мақсадлар билан мос келиши керак.
Мақсадлар ва вазифаларни қўйиш ва уларни таҳлил қилиш вақтида ташкилот бажаришни ўз зиммасига олган қонунчилик ва бошқа талабларни, энергиядан аҳамиятли фойдаланиш режимларини ва энергетик таҳлилда қандай белгиланган бўлса ўшанга биноан энергетик натижавийликни яхшилаш учун имкониятларни ҳисобга олиши керак. Ташкилот шунингдек унинг молиявий ҳолати, жараёнларни бошқариш ва бизнесни юритиш билан боғлиқ бўлган шартларни, технологик қарорларнинг вариантларини, ҳамда манфаатдор томонларнинг нуқтаи назарларини кўриб чиқиши керак.
Ташкилот ўз мақсадлари ва вазифаларига эришиш бўйича чора-тадбирларнинг режаларини ишлаб чиқиши, жорий этиши ва ишчи ҳолатда сақлаши керак. Бу режалар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- жавобгарликнинг тақсимланиши;
- ҳар бир қўйилган мақсадга эришиш учун зарур воситалар ва муддатлар;
- у орқали энергетик натижавийликни яхшилаш верификацияси ўтказилиши керак бўлган усулнинг баёни;
- олинган натижаларни верификация қилиш усулининг баёни.
Ушбу чора-тадбирлар режалари ҳужжатлаштирилиши ва маълум вақт оралиғларидан кейин долзарблаштирилиши керак.