Миллий изоҳ – Ўзбекистон Республикасида фақат менежмент тизимини сертификатлаштириш амалга оширилади.
Ушбу стандарт менежмент тизими учун O’z DST ISO стандартларининг умумий элементларига асосланган ва айниқса O’z DST ISO 9001 ва O’z DST ISO 14001 стандартлари билан юқори даражада мос келишни кафолатлайди.
Изоҳ – В илова ушбу стандарт ва O’z DST ISO 9001:2008, O’z DST ISO 14001:2004 ва O’z DST ISO 22000:2005 стандартлар орасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатади.
Ташкилот ушбу стандартни менежментнинг бошқа тизимлари, жумладан сифат, атроф муҳит ва меҳнатни муҳофаза қилишга тегишли бўлган тизимлар билан яхлит ҳолга келтиришга қарор қилиши мумкин.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ
ЭНЕРГЕТИК МЕНЕЖМЕНТ ТИЗИМИ
Талаблар ва қўллаш бўйича қўлланма
СИСТЕМЫ ЭНЕРГЕТИЧЕСКОГО МЕНЕДЖМЕНТА
Требования и руководство по применению
Energy management systems – Requirements with guidance for use
Жорий этиш санаси ______________
Амал қилиш муддати чекланмаган
1 Қўлланиш доираси
Ушбу стандарт, ташкилотга энергетик натижавийликни, жумладан энергетик маҳсулдорликни (энергия бўйича фик), энергиядан фойдаланиш ва истеъмол қилишни доимо яхшиланишига эришишда тизимли ёндашувни амалга ошириш учун имконият бериш мақсадида энергетик менежмент тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, ишчи ҳолатда сақлаб туриш ва яхшилаш учун талабларни белгилайди.
Ушбу стандарт энергияни ишлатиш ва истеъмол қилиш режимига татбиқ қилинадиган талабларни, жумладан ташкилотнинг энергетика соҳасидаги фаолиятининг натижавийлигига ўз хиссасини қўшувчи, ташкилотнинг ишлаб чиқариш фаолиятини зарур жиҳозлар, тизимлар, жараёнлар ва ходимлар билан таъминлашга тегишли бўлган ўлчаш, ҳужжатлаштириш ва ҳисобот бериш, лойиҳалаштириш ва амалий усулиятларни белгилайди.
Ушбу стандарт, ташкилот мониторинг ёрдамида кузата оладиган ва таъсир қила оладиган, энергетик натижавийликка таъсир қиладиган барча параметрларга татбиқ этилади. Ушбу стандарт энергетик натижавийликка нисбатан муайян мезонларни тайинламайди.
Ушбу стандарт бошқа ҳужжатларга боғлиқ бўлмаган ҳолда фойдаланиш учун ишлаб чиқилган, лекин унинг элементлари менежментнинг бошқа тизимларининг мувофиқ элементлари билан боғлиқ бўлиши ёки интеграллашган бўлиши мумкин.
Ушбу стандарт ўз фаолиятини энергетика соҳасида билдирилган сиёсатга мувофиқлигини таъминлашни хоҳловчи ва буни бошқа томонларга намойиш қилишни хоҳловчи ҳар қандай ташкилот тарафидан қўлланилиши мумкин. Бундай мувофиқлик ёки ўз-ўзини баҳолаш ва ташкилотнинг ўзи томонидан мувофиқлик тўғрисида декларация қилиш воситасида ёки ташқи ташкилот томонидан энергетик менежмент тизимини сертификатлаштириш воситасида тасдиқланади.
Ушбу стандарт маълумот бериш мақсадлари учун А иловада келтирилган стандартни қўллаш бўйича қўлланмани ўз ичига олган.
2 Норматив ҳужжатларга ҳаволалар
Ушбу бўлимда норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилмайди. У ушбу стандарт бўлимларининг тартиб рақамларини менежмент тизимлари учун ISOнинг бошқа стандартлари билан айнан ўхшашлигини сақлаш учун киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |