O’z DSt ISO 50001:2015
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ
ЭНЕРГЕТИК МЕНЕЖМЕНТ ТИЗИМИ
Талаблар ва қўллаш бўйича қўлланма
(ISO 50001:2011, IDT)
Расмий нашр
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва
сертификатлаштириш агентлиги
Тошкент
Сўз боши
1 Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти (СМСИТИ) томонидан ТАСДИҚЛАШГА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ.
2 Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги)нинг __________ йил _____ -сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНДИ.
3 Ушбу стандарт ISO 50001:2011 Energy management systems - Requirements with guidance for use (IDT) (Системы энергетического менеджмента. Требования и руководство по применению) халқаро стандартининг матни билан айнан ўхшаш.
4 Стандартга қуйидаги таҳририй ўзгартишлар киритилди:
а) “ушбу халқаро стандарт” сўзлари “ушбу стандарт” сўзларига алмаштирилди;
b) халқаро стандартларга ҳаволалар айнан бир хил Ўзбекистон давлат стандартларига ҳаволалар билан алмаштирилди;
с) Ўзбекистон Республикаси учун ушбу стандарт қоидаларини аниқлаштирадиган шарҳлар миллий изоҳларда келтирилди ва курсив билан ажратилди.
5 ДАСТЛАБКИ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ
Ушбу стандартни ва унинг ўзгартишларини Ўзбекистон ҳудудида жорий этиш (амалини бекор қилиш) ҳақидаги ахборот «Ўзстандарт» Агентлиги томонидан нашр этиладиган кўрсаткичда чоп этилади. Ушбу стандартни қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш ҳақидаги мувофиқ ахборот «Ўзстандарт» агентлиги томонидан нашр этиладиган ахборот кўрсаткичда чоп этилади.
Ушбу стандартни Ўзбекистон ҳудудида расмий чоп этиш мутлақ ҳуқуқи Ўзстандарт Агентлигига тегишли
Мундарижа
|
1
|
Қўлланиш доираси ……………………………………………..…………..
|
1
|
2
|
Норматив ҳужжатларга ҳаволалар …………………………..……..…
|
2
|
3
|
Атамалар ва таърифлар ………………………………………………..…….
|
2
|
4
|
Энергетик менежмент тизимига доир талаблар …...……………..…
|
5
|
4.1
|
Умумий талаблар ……………………………………………………………
|
5
|
4.2
|
Раҳбариятнинг жавобгарлиги ………………………………………………
|
5
|
4.2.1
|
Юқори раҳбарият …………………………………………………………
|
5
|
4.2.2
|
Раҳбарият вакили …………………………………………………
|
6
|
4.3
|
Энергетик сиёсат …………………………………………………..
|
6
|
4.4
|
Энергетик режалаштириш ………………………………………………
|
7
|
4.4.1
|
Умумий қоидалар ……………………………………………………………
|
7
|
4.4.2
|
Қонунчилик талаблари ва бошқа талаблар ………………………………...
|
7
|
4.4.3
|
Энергетик таҳлил ………………………………………………………
|
7
|
4.4.4
|
Энергетик базис …………………………………..................................
|
8
|
4.4.5
|
Энергетик натижавийликнинг кўрсаткичлари ……………………………
|
8
|
4.4.6
|
Энергетик мақсадлар ва вазифалар, ҳамда энергетик менежмент бўйича чора-тадбирлар режалари …………………….........................................
|
8
|
4.5
|
Жорий этиш ва фаолият кўрсатиш ………………………………………..
|
9
|
4.5.1
|
Умумий қоидалар ……………………………………………………………
|
9
|
4.5.2
|
Лаёқатлилик, тайёргарлик ва хабардорлик ……..............................
|
9
|
4.5.3
|
Ахборот алмашиш ………………………………………………
|
9
|
4.5.4
|
Ҳужжатлар ………………………………………………………………...
|
10
|
4.5.5
|
Операцияларни бошқариш ………………………………………………..
|
10
|
4.5.6
|
Лойиҳалаштириш …………………………………………………………….
|
11
|
4.5.7
|
Энергетик хизматлар, маҳсулотлар, жиҳозлар ва энергия етказиб беришни таъминлаш …………………………………………………
|
11
|
4.6
|
Текшириш …………………………………………………………………
|
11
|
4.6.1
|
Мониторинг, ўлчаш ва таҳлил ………………………………….....
|
11
|
4.6.2
|
Қонунчилик талаблари ва бошқа талабларга мувофиқликни баҳолаш ...
|
12
|
4.6.3
|
Энергетик менежмент тизимининг ички аудити ………………
|
12
|
4.6.4
|
Номувофиқликлар, тузатишлар, тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар ……………………………………………………………….
|
12
|
4.6.5
|
Ёзувларни бошқариш …………………………………………………..........
|
13
|
4.7
|
Раҳбарият томонидан таҳлил қилиш ………………………….…………
|
13
|
4.7.1
|
Умумий қоидалар ……………………………………………………………
|
13
|
4.7.2
|
Раҳбарият томонидан таҳлил қилиш учун кириш маълумотлари ………
|
13
|
4.7.3
|
Раҳбарият томонидан таҳлил қилиш учун чиқиш маълумотлари ………
|
14
|
А илова (маълумот учун) Ушбу стандартни қўллаш бўйича қўлланма ...............
|
15
|
B илова (маълумот учун) O’z DSt ISO 50001:2015, O’z DSt ISO 9001:2009,
O’z DSt ISO 14001:2009 ва
O’z DSt ISO 22000:2009 орасидаги мувофиқлик …
|
23
|
Библиография…………………………..……………………………………………….
|
28
|
|
|
Кириш
Ушбу стандарт, ташкилотларга энергетик натижавийликни, жумладан энергетик маҳсулдорликни (энергия бўйича фик), энергиядан фойдаланиш ва истеъмол қилишни яхшилаш учун зарур бўлган тизимлар ва жараёнларни ишлаб чиқиш имконини беришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Ушбу стандартни жорий этиш, атмосферага иссиқхона газларини чиқаришни ва атроф муҳитга бошқа таъсирларни камайтиришга олиб келишни, ҳамда энергетик ресурсларни тизимли бошқариш орқали энергияга бўлган ҳаражатларни камайтиришни кўзда тутади. Ушбу стандарт географик, маданий ёки ижтимоий тусдаги шароитларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳар қандай тур ва ўлчамдаги ташкилотлар учун мўлжалланган. Муваффақиятли жорий этиш ташкилотнинг барча функционал даражаларда қабул қилинадиган мажбуриятларига, ва айниқса юқори раҳбарият даражасида қабул қилинадиган мажбуриятларга боғлиқ.
Ушбу стандарт энергетик менежмент тизимига доир талабларни белгилайди, уларнинг асосида ташкилот энергетик сиёсатни ишлаб чиқиши ва жорий этиши, энергиядан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бўлган аспектларга тегишли қонунчилик талаблари ва маълумотларини ҳисобга олган ҳолда мақсадлар, вазифаларни қўйишни ва чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқишни амалга ошириши мумкин. Энергетик менежмент тизими ташкилотга, сиёсатда ифодаланган мажбуриятларни қабул қилиш, энергетик натижавийликни яхшилаш учун зарур бўлган чораларни кўриш, ва ўз тизимини ушбу стандарт талабларига мувофиқлигини намойиш қилиш имконини беради. Ушбу стандарт ташкилотнинг назорати ва бошқаруви остида бўлган фаолият турларига қўлланилади ва ушбу стандартни қўллаш, ташкилотнинг спецификасини, жумладан унинг тизимининг ўзига хос хусусиятларини, ҳужжатлар ва ресурсларни бошқариш даражасини ҳисобга олувчи талаблар билан мослашадиган тарзда амалга оширилиши мумкин.
Ушбу стандарт «Plan - Do - Check - Act» (PDCA) доимий яхшиланиш бўйича цикл сифатида маълум бўлган методологияга асосланади, ва у 1-расмда кўрсатилгандек энергетик менежмент аспектларини ҳар кунги ташкилий амалиётлар таркибига киритади.
Изоҳ – Энергетик менежментга мувофиқ равишда PDCA цикли асосидаги методология қуйидаги тарзда баён этилиши мумкин:
режалаштириш (plan) – энергетик таҳлилни ўтказиш ва базавий мезонлар, энергетик натижавийлик кўрсаткичларини аниқлаш, мақсадлар, вазифаларни қўйиш ва ташкилотнинг энергетик сиёсатига мувофиқ энергетик натижалиликни яхшилайдиган натижаларга эришиш учун зарур бўладиган чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш;
амалга ошириш (do) – энергетик менежмент соҳасида чора-тадбирлар режаларини жорий этиш;
текшириш (check) – энергетик сиёсатни амалга ошириш ва энергетика соҳасида мақсадларга эришишга нисбатан энергетик натижавийликни аниқловчи операцияларнинг муҳим тавсифларини и жараёнларни мониторинг қилиш ва ўлчаш, ва натижалар тўғрисида хабар бериш;
ишлаш (act) – энергетика ва энергетик менежмент тизими соҳасида фаолият натижавийлигининг доимо яхшиланиши бўйича ҳаракатлар қилиш.
1 расм – Ушбу стандарт учун энергетик менежмент тизимининг модели
Ушбу стандартни умумжаҳон миқёсида кенг қўлланилиши мавжуд энергетик ресурслардан самаралироқ фойдаланишга, рақобатни ошишига ва атроф муҳитга иссиқхона газларини чиқариш ва бошқа таъсирларни камайтиришга имкон беради. Ушбу стандарт фойдаланилаётган знергия турига қарамасдан қўлланилиши мумкин.
Ушбу стандарт сертификатлаштириш, рўйхатга олиш ва ташкилотнинг энергетик менежмент тизимини белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида мустақил равишда декларация қилиш мақсадларида ишлатилиши мумкин. У ташкилотнинг энергетик сиёсатида белгиланган мажбуриятлар доирасидан чиқувчи энергетик натижавийликка доир ва ташкилотнинг фаолиятида қўлланиладиган қонунчилик талаблари ва ташкилот бажариш мажбуриятини олган бошқа талабларга ташкилотнинг мувофиқ бўлиш мажбуриятига доир мутлақ талабларни белгиламайди. Шундай қилиб, айнан бир хил фаолият билан шуғулланувчи, лекин турли энергетик натижавийликка эга бўлган иккита ташкилотнинг иккалови ҳам стандарт талабларига мувофиқ келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |