4.4 Энергетик режалаштириш
4.4.1 Умумий қоидалар
Ташкилот энергетик режалаштириш билан боғлиқ бўлган жараённи амалга ошириши ва ҳужжатлаштириши керак. Энергетик режалаштириш энергетик сиёсат билан келишиши ва ташкилот фаолиятининг энергетик натижавийлигини доимо яхшилашга қаратилган ҳаракатларни амалга оширишга олиб бориши керак.
Энергетик режалаштириш энергетик натижавийликка таъсир этиши мумкин бўлган ташкилот фаолияти турларининг таҳлилини ўз ичига олиши керак.
Изоҳлар
1 Энергетик режалаштиришни кўргазмали яққол тасвирлайдиган концепцияли схема А.2 расмида кўрсатилган.
2 Бошқа минтақавий ёки миллий стандартларда энергетик тиҳлил тушунчасига энергетик аспектларни идентификация қилиш ва таҳлил қилиш ёки энергетик профиль каби тушунчалар киритилган.
4.4.2 Қонунчилик талаблари ва бошқа талаблар
Ташкилот ўз фаолиятига қўлланиладиган, ташкилот энергиядан фойдаланиш, истеъмол қилиш ва унинг унумдорлигини (энергия бўйича фик) таъминлашга нисбатан бажаришни зиммасига олган қонунчилик талаблари ва бошқа талабларни идентификация қилиши, жорий этиши ва улардан фойдалана олиши керак.
Ташкилот, ушбу талаблар унинг энергиядан фойдаланиш, истеъмол қилиш ва унинг унумдорлигини таъминлаш режимига қай тарзда қўлланилишини аниқлаши керак, ва энергетик менежмент тизимининг ишлашини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва сақлаш вақтида бажаришни ташкилот ўз зиммасига олган ушбу қонунчилик ва бошқа талабларнинг кўриб чиқилишини таъминлаши керак.
Қонунчилик талаблари ва ташкилот учун бошқа мажбурий талаблар вақтнинг маълум интервалидан кейин таҳлил қилиниши керак.
4.4.3 Энергетик таҳлил
Ташкилот энергетик таҳлилга тегишли бўлган ёзувларни ишлаб чиқиши, доимий асосда амалга ошириши ва юритиши керак. Энергетик таҳлилни ишлаб чиқиш учун фойдаланиладиган методология ва мезонлар ҳужжатлаштирилган бўлиши керак. Энергетик таҳлилни ишлаб чиқиш учун ташкилот:
а) ўлчаш ва бошқа маълумотларга асосланган энергиядан фойдаланиш ва унинг истеъмол қилинишини таҳлил қилиши керак, яъни
- энергиянинг мавжуд манбаларини идентификация қилиши керак;
- ҳозирги вақтда ва ўтган вақт даврларида энергиядан фойдаланиш ва унинг истеъмол қилинишини баҳолаши керак;
b) энергиядан фойдаланиш ва унинг истеъмол қилинишини таҳлил қилиш асосида энергиядан аҳамиятли фойдаланиладиган соҳаларни идентификация қилиши керак, яъни
- энергиядан фойдаланиш ва уни истеъмол қилишга жиддий таъсир қиладиган бинолар, жиҳозлар, тизимлар, жараёнлар ва ташкилот учун ёки унинг топшириғи бўйича ишлайдиган ходимларни идентификация қилиши керак;
- энергиядан аҳамиятли фойдаланиш режимига таъсир этувчи бошқа параметрларни идентификация қилиши керак;
- энергиядан аҳамиятли фойдаланишнинг идентификация қилинган режимлари билан боғлиқ бўлган бинолар, жиҳозлар, тизимлар ва жараёнлар ишлашининг жорий энергетик натижавийлигини аниқлаши керак;
- энергиядан келажакда фойдаланиш ва истеъмол қилишни баҳолаши керак;
с) энергетик натижавийликни яхшилаш учун устувор йўналишларни идентификация қилиши, аниқлаши ва имкониятларни рўйхатдан ўтказиши керак.
Изоҳ – Имкониятлар энергиянинг потенциал манбаларига, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан фойдаланишга ва иккиламчи энергия ресурслари каби энергиянинг бошқа муқобил манбаларига тегишли бўлиши мумкин.
Ўз вақтида долзарблаштиришни таъминлаш мақсадида, ҳамда бинолар, жиҳозлар, тизимлар ёки жараёнларга тегишли жиддий ўзгаришлар бўлганда энергетик таҳлил вақтнинг маълум интервалидан кейин амалга оширилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |