4.5 Жорий этиш ва фаолият кўрсатиш 4.5.1 Умумий қоидалар Ташкилот жорий этиш ва керакли тарзда фаолият кўрсатишни таъминлаш учун режалаштириш жараёнининг натижалари бўйича чора-тадбирлар режаларидан ва бошқа чиқиш маълумотларидан фойдаланиши керак.
4.5.2 Лаёқатлилик, тайёргарлик ва хабардорлик Ташкилот, энергиядан аҳамиятли фойдаланиш режимига тегишли бўлган, ташкилот учун ёки унинг топшириғи бўйича ишловчи ҳар бир ишчи (ишчилар) тегишли таълим, ўқитиш ва тайёргарлик, малакалар ёки тажрибалар асосида лаёқатли бўлишини таъминлаши керак. Ташкилот, энергиядан аҳамиятли фойдаланишнинг ўз режимларини бошқариши ва энергетик менежмент тизимининг ишлаши билан боғлиқ бўлган ходимларнинг ўқитиш ва тайёрлашга бўлган эҳтиёжларини аниқлаши керак. Ташкилот ушбу эҳтиёжларни қондириш учун ходимларни ўқитиш ва тайёрлашни ўтказишни ташкиллаштириши ёки бошқа чораларни кўриши керак.
Бунда тегишли ёзувларни олиб бориш ва уларни сақланишини таъминлаш зарур.
Ташкилот, у учун ёки унинг топшириғи бўйича ишлайдиган ҳар бир ишчи (ишчилар) қуйидагиларни тушуниб етишини таъминлаши керак:
а) энергетик менежмент тизимининг энергетик сиёсати, жараёнлари ва талабларига мувофиқликнинг муҳимлигини;
b) энергетик менежмент тизими талабларига мувофиқликка эришиш учун ўзининг функционал мажбуриятлари ва масъулиятни;
c) энергетик натижавийликни яхшилаш билан боғлиқ бўлган афзалликларни;
d) энергиядан фойдаланиш ва уни истеъмол қилишга нисбатан ўз ҳаракатларининг таъсири (аниқ ёки яширин), ва энергетик мақсадлар ва вазифаларга эришишда умумий ҳиссага унинг ўз фаолияти қандай ёрдам бериши тўғрисида, ва белгиланган тартиб-таомиллардан оғишнинг мумкин бўлган оқибатларини.
4.5.3 Ахборот алмашиш Ташкилот ўзининг ўлчамидан келиб чиққан ҳолда, ўз фаолиятининг энергетик натижавийлиги ва энергетик менежмент тизимига нисбатан ташкилот ичида ахборот бериш ва алмашишни таъминлаши керак.
Ташкилот учун ёки унинг топшириғи бўйича ишлайдиган ҳар бир ишчи унинг ёрдамида энергетик менежмент тизимини яхшилаш бўйича ўз нуқтаи назарини билдира оладиган ёки таклифлар кирита оладиган жараённи ташкилот ишлаб чиқиши ва жорий этиши керак.
Ташкилот ўзининг энергетик сиёсати, энергетик менежмент тизими ва энергетик натижавийлиги ҳақида ташқи томонларга хабар бериш ёки бермаслик тўғрисидаги масалани ҳал қилиши ва қабул қилинган қарорни ҳужжатлаштириши керак. Агар ушбу ахборотни ташқи томонларга бериш тўғрисида қарор қабул қилинса, ташкилот ахборотларни ташқи томонлар билан алмашиш учун усул ишлаб чиқиши ва жорий этиши керак.