А.3 Энергетик сиёсат
Энергетик сиёсат ушбу тизимнинг белгиланган қўлланиш соҳаси ва чегаралари доирасида энергетик менежмент тизими ва энергетик натижавийликни жорий қилишни ва яхшилашни таъминловчи ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Бундай сиёсат ташкилот ходимлари осон тушунишлари ва ўз ишларига мос ҳолда бажаришлари мумкин бўлган қисқа баёнотни ўзида ифода этиши мумкин. Ташкилотнинг энергетик сиёсатини тарқатиш ва уни манфаатдор томонларга етказиш ташкилий фаолиятни бошқариш учун восита сифатида ишлатилиши мумкин.
Ташкилот томонидан транспортда ташиш ишлари бажариладиган ҳолларда транспорт томонидан энергиядан фойдаланиш ва уни истеъмол қилиш унинг энергетик менежмент тизимининг қўлланиш соҳаси ва чегараларига киритилиши мумкин.
А.4 Энергетик режалаштириш
А.4.1 Умумий қоидалар
А.2 расмда энергетик режалаштириш жараёни тушунчасини яхшилаш учун мўлжалланган концептуал схема кўрсатилган. Ушбу схема муайян ташкилотнинг спецификасига тегишли бўлган аспектларни батафсил акс эттиришга мўлжалланмаган. Энергетик режалаштириш схемасида тақдим қилинган маълумотлар тўлиқ эмас, ва муайян ташкилот учун ўзига хос бўлган ёки муайян вазиятлар ёки шароитларга мос бўлган бошқа элементлар ҳам бўлиши мумкин.
А.2 расм – Энергетик режалаштиришнинг концептуал схемаси
Ушбу бўлим ташкилотнинг энергетик натижавийлиги ва энергетик натижавийликни ушлаб туриш ва доимо яхшилаш бўйича асбоблар билан боғлиқ масалаларга қаратилган.
Бенчмаркинг (ёндашувлар ва тавсифларни тизимли солиштириш) – энергетик натижавийликни тавсифлайдиган маълумотлар орасидаги, турли ёки худди ўша элементлар ёки тузилмалар доирасида натижавийликни баҳолаш ва солиштириш мақсадида фаолиятнинг таққосланувчи турлари орасидаги ўзаро нисбатни йиғиш, таҳлил қилиш ва аниқлаш жараёни. Турли хилдаги бенчмаркинг бор – ташкилот ичида қўлланиладиган энг яхши амалиётларни биринчи ўринга қўйиш ва ёритиш мақсадида ички бенчмаркингдан, то худди ўша соҳа ёки шўъбада ускуна/қурилманинг ёки муайян маҳсулот/хизматнинг тармоқдаги/шўъбадаги энг яхши натижавийлигини ўрнатиш учун ташқи бенчмаркинггача. Бенчмаркинг жараёнини ушбу элементларнинг ҳар бирига қўллаш мумкин. Солиштириш учун аниқ ва мос маълумотлар бор бўлган вақтда объектив энергетик таҳлил (4.4.3 б.га қаранг) ва энергетик мақсадлар ва вазифаларни (4.4.6 б.га қаранг) келгусида ўрнатиш учун бенчмаркинг фойдали кириш параметри бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |