Государственный стандарт узбекистана



Download 428,5 Kb.
bet10/24
Sana21.02.2022
Hajmi428,5 Kb.
#36683
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
ISO50001

4.4.4 Энергетик базис
Ташкилот дастлабки энергетик таҳлил давомида ахборотдан фойдаланиб, ташкилот томонидан энергиядан фойдаланиш ва уни истеъмол қилиш учун мос келадиган давр учун маълумотларни кўриб чиқиб энергетик базис(лар)ни белгилаши керак. Энергетик натижавийликка тегишли бўлган ўзгаришлар энергетик базис(лар)га нисбатан ўлчанган бўлиши керак.
Қуйида келтирилган ҳодисалардан бири ёки бир нечаси юз берганда базис(лар)га мос ҳолда тегишли тўғрилашлар қилинган бўлиши керак:
- агар энергетик натижавийлик кўрсаткичлари ташкилот томонидан энергиядан фойдаланиш ва уни истеъмол қилиш режимларини бундан буён акс эттирмаса, ёки
- агар жараёнлар, ишчи схемалар ёки энергетик тизимларга тегишли бўлган аҳамиятли ўзгаришлар юз берса, ёки
- ҳаракатларнинг кейинги йўналишини олдиндан белгилаб қўядиган усулга биноан.
Энергетик базис(лар) долзарб ҳолатда сақланиши ва тегишли ёзувлар кўринишида рўйхатдан ўтказилиши керак.


4.4.5 Энергетик натижавийликнинг кўрсаткичлари
Ташкилот ўзининг энергетик фаолиятининг мониторингини ўтказиш ва натижавийлигини ўлчаш учун мос бўлган энергетик натижавийлик кўрсаткичларини белгилаши керак. Ушбу кўрсаткичларни аниқлаш ва долзарблаштириш учун методология ҳужжатлаштирилган бўлиши ва доимий асосда таҳлил қилиниши керак.
Энергетик натижавийлик кўрсаткичлари белгиланган тартибда энергетик базавий мезонга нисбатан таҳлил қилиниши ва солиштирилиши керак.


4.4.6 Энергетик мақсадлар ва вазифалар, ҳамда энергетик менежмент бўйича чора-тадбирлар режалари
Ташкилот доирасида бошқариш, жараёнлар, жиҳозлар ёки хизмат кўрсатиш воситаларининг тегишли ишлари ва даражалари учун ҳужжатлар билан расмийлаштирилган энергетик мақсадлар ва вазифаларни ташкилот белгилаши, жорий этиши ва сақлаши керак. Қўйилган мақсадлар ва вазифаларга эришиш учун муайян муддатлар белгиланган бўлиши керак.
Қўйилган мақсадлар ва вазифалар энергетик сиёсат билан мос келиши керак. Вазифалар мақсадлар билан мос келиши керак.
Мақсадлар ва вазифаларни қўйиш ва уларни таҳлил қилиш вақтида ташкилот бажаришни ўз зиммасига олган қонунчилик ва бошқа талабларни, энергиядан аҳамиятли фойдаланиш режимларини ва энергетик таҳлилда қандай белгиланган бўлса ўшанга биноан энергетик натижавийликни яхшилаш учун имкониятларни ҳисобга олиши керак. Ташкилот шунингдек унинг молиявий ҳолати, жараёнларни бошқариш ва бизнесни юритиш билан боғлиқ бўлган шартларни, технологик қарорларнинг вариантларини, ҳамда манфаатдор томонларнинг нуқтаи назарларини кўриб чиқиши керак.
Ташкилот ўз мақсадлари ва вазифаларига эришиш бўйича чора-тадбирларнинг режаларини ишлаб чиқиши, жорий этиши ва ишчи ҳолатда сақлаши керак. Бу режалар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- жавобгарликнинг тақсимланиши;
- ҳар бир қўйилган мақсадга эришиш учун зарур воситалар ва муддатлар;
- у орқали энергетик натижавийликни яхшилаш верификацияси ўтказилиши керак бўлган усулнинг баёни;
- олинган натижаларни верификация қилиш усулининг баёни.
Ушбу чора-тадбирлар режалари ҳужжатлаштирилиши ва маълум вақт оралиғларидан кейин долзарблаштирилиши керак.



Download 428,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish