3.26 қўлланиш соҳаси: Бир неча чегараларни ўз ичига олиши мумкин бўлган энергетик менежмент тизими доирасида ташкилот томонидан амалга ошириладиган чоралар ва қарорларни қабул қилиш механизмларининг, ҳаракатларнинг ҳажми.
Изоҳ – Қўлланиш соҳаси транспортда ташишга тегишли энергияни ўз ичига олиши мумкин.
3.27 энергиядан аҳамиятли фойдаланиш режими: Энергияни аҳамиятли истеъмоли ва/ёки энергетик натижавийликни жиддий яхшилаш учун имконият таклифи келтириб чиқарадиган энергиядан фойдаланиш.
Изоҳ – Аҳамиятли фойдаланиш мезонлари ташкилот томонидан аниқланади.
3.28 юқори раҳбарият: Юқори даражада бошқарувни амалга оширувчи шахс ёки ходимлар гуруҳи.
Изоҳлар
1 Юқори раҳбарият томонидан ташкилотни бошқариш воситалари энергетик менежмент тизимини қўллаш соҳаси ва чегаралари доирасида белгиланади.
2 O’Z DST ISO 9000:2005 стандартида келтирилган таърифдан фойдаланилган, 3.2.7 таъриф.
4 Энергетик менежмент тизимига доир талаблар
4.1 Умумий талаблар
Ташкилот:
а) энергетик менежмент тизимини ишлаб чиқиши, ҳужжатлаштириши, жорий этиши, ишчи ҳолатда сақлаши ва ушбу стандартнинг талабларига мувофиқ унинг натижавийлигини доимо яхшилаши керак;
b) ўзининг энергетик менежмент тизимининг қўлланиш соҳаси ва чегараларини белгилаши ва ҳужжатлаштириши керак;
c) ташкилотнинг энергетик натижавийлиги ва энергетик менежмент тизимининг доимо яхшиланишига эришиш учун ушбу стандартнинг талаблари қандай тарзда бажарилишини аниқлаши керак.
4.2 Раҳбариятнинг жавобгарлиги
4.2.1 Юқори раҳбарият
Юқори раҳбарият қуйидаги тарзда энергетик менежмент тизимини ривожлантиришга қўмаклашиш ва ишлашини таъминлаш, ва унинг самарадорлигини доимо яхшилаш бўйича ўз мажбуриятларига далиллар тақдим қилиши керак:
а) энергетик сиёсатни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва долзарб ҳолатда сақлаш;
b) энергетик менежмент бўйича раҳбарият вакилини тайинлаш ва гуруҳ тузиш;
с) энергетик менежмент тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, ишчи ҳолатда сақлаш ва яхшилаш ва энергетик фаолиятнинг натижавийлиги учун зарур ресурслар билан таъминлаш;
Изоҳ – Ресурслар ўз ичига инсон ресурслари, махсус кўникмалар, технологиялар ва молиявий ресурсларни олади.
d) энергетик менежмент тизимига тегишли қўлланиш соҳаси ва чегараларини аниқлаш;
e) ташкилот ходимларини энергетик менежментнинг муҳимлиги ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилиш;
f) энергетика соҳасида мақсадлар ва вазифаларни ишлаб чиқишни таъминлаш;
g) энергетика соҳасида қўйилган мақсадлар ва вазифаларга ташкилотнинг энергетик натижавийлигининг кўрсаткичларини мувофиқлигини таъминлаш;
h) энергетик натижавийликни узоқ муддатга режалаштиришни таъминлаш;
i) вақтнинг маълум интервали оралиғида натижаларни ўлчаш ва рўйхатдан ўтказишни таъминлаш;
j) раҳбарият томонидан таҳлиллларни ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |