4.5.5 Операцияларни бошқариш
Қуйидаги йўл орқали берилган шартларга биноан уларнинг бажарилишини таъминлаш учун, ташкилот энергиядан аҳамиятли фойдаланиш режимлари билан боғлиқ бўлган ва энергетик сиёсат, мақсадлар, вазифалар, энергетика соҳасидаги чора-тадбирларнинг режалари билан келишадиган операциялар ва регламент ишларини идентификация қилиши ва режалаштириши керак:
a) уларнинг йўқлиги энергетик натижавийликнинг нормал кўрсаткичларидан аҳамиятли оғишга олиб келиши мумкин бўладиган, энергиядан аҳамиятли фойдаланиш режимлари билан боғлиқ бўлган самарали эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш учун ишчи мезонларни аниқлаш ва белгилаш;
b) белгиланган ишчи мезонларга мувофиқ бинолар, жараёнлар, тизимлар ва жиҳозларни эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш;
c) ташкилот учун ёки унинг топшириғи бўйича ишлайдиган ходимларга ишчи операцияларни бошқариш воситалари тўғрисида тегишли маълумот бериш.
Изоҳ – Тегишли жиҳоз билан таъминлашни ўз ичига олувчи кутилмаган ёки фавқулодда ҳолларни ёки яшириш ҳолдаги аварияларни режалаштириш вақтида, ташкилот ушбу ҳолатлар юзага келганда қай тарзда ҳаракат қилишини аниқлашда энергетик фаолият билан боғлиқ бўлган аспектларни киритишни ҳал қилиши мумкин.
4.5.6 Лойиҳалаштириш
Ташкилот энергетик натижавийликка сезиларли даражада таъсир қилиши мумкин бўлган янги, модификация ва реконструкция қилинган иншоотлар, жиҳозлар, тизимлар ва жараёнларни лойиҳалаштириш вақтида энергетик натижавийликни яхшилаш билан боғлиқ бўлган имкониятларни ва ишчи операцияларни бошқаришни кўриб чиқиши керак.
Энергетик натижавийликни баҳолашга тегишли бўлган натижаларни, қаерда бу мақсадга мувофиқ бўлса, техник талабларнинг тавсифи, лойиҳалаштириш ва тегишли лойиҳага (лойиҳаларга) керакли воситалар билан таъминлаш бўйича фаолиятлар билан бирлаштириш керак.
Лойиҳалаштириш бўйича фаолият натижалари тегишли ёзувлар кўринишида рўйхатга олиниши керак.
4.5.7 Энергетик хизматлар, маҳсулотлар, жиҳозлар ва энергия етказиб беришни таъминлаш
Энергиядан аҳамиятли фойдаланиш билан боғлиқ бўлган таъсирга эга бўлган ёки кўрсатиши мумкин бўлган энергетик хизматлар, маҳсулотлар ва жиҳозларни сотиб олиш вақтида ташкилот етказиб берувчиларга сотиб олишни амалга ошириш вақтида энергетик натижавийликка тегишли бўлган аспектлар ҳам баҳоланиши тўғрисида маълумот бериши керак.
Агар энергияни ишлатадиган сотиб олинаётган маҳсулотлар, жиҳозлар ва хизматлар ташкилотнинг энергетик натижавийлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши тахмин қилинса, ушбу ҳолда ташкилот ушбу маҳсулот, жиҳоз ва хизматнинг режалаштирилган ёки кутилаётган эксплуатацион хизмат кўрсатиш муддати даврида энергиядан фойдаланиш, уни истеъмол қилиш ва унумдорлигини (энергия бўйича фик) баҳолаш учун ишчи мезонларни белгилаши ва жорий этиши керак.
Ташкилот имкони борича энергиядан самарали фойдаланиш мақсадида энергияни сотиб олишга спецификацияларини аниқлаши ва ҳужжатлаштириши керак.
Изоҳ – Батафсилроқ маълумотлар учун А иловага қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |