Янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг таъминловчи моддий-техника ва ахборот базасини яратиш муҳим аҳамиятга.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълим олувчиларнинг юксак тайёргарлик даражаси, малакаси, маданий ва маънавий-ахлоқий савиясининг сифатига нисбатан қўйиладиган зарур талабларни белгилаб берувчи норматив ҳужжатларни яратиш ва жорий этиш асосий вазифалардан бири этиб белгиланган.
Узлуксиз
таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс шаклланиши ва юқори
малакали рақобатбардош кадрлар илдам тайёрланиши учун зарур шарт-шароитлар яратади.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш жараёнида узлуксиз таълим тизими такомиллашиб, рақобатбардош кадрлар тайёрлашга замин яратилмоқда. Бугун олий таълим муассасалари (ОТМ)нинг дипломи билан ҳаётга кираётганлар ишни ташкил қилиш, маркетинг,
менежмент, бошқарув, психология ва социалогия каби фанларни ҳам ўзлаштирмоқда.
Кейинги пайтларда амалиётда менежмент, сифат менежменти тушунчалари кенг қўлланилмоқда.
Менежмент (инглизча management) – бошқарув, раҳбарлик каби маъноларни билдиради.
Сифат менежменти – бу сифатга олиб келувчи бошқариш ва раҳбарликнинг координацион фаолияти. Бунга сифатни режалаштириш, сифатни бошқариш,
сифатни таъминлаш, сифатни яхшилаш кабилар киради.
Сифат менежментининг эволюцион ривожланиш босқичлари қуйидагилардан иборат.
1-босқич. Маҳсулот сифати - стандартларга мос- лик сифатида аниқланади.
Бу Тейлор ғоялари билан боғлиқ бўлиб, у Тей- лор тизими ҳам дейилади. Бу тизимни амалга оши- риш учун янги касб –инспекторлар пайдо бўлган. Дефект ва яроқсиз маҳсулот учун жарима ва ҳатто ходимни ишдан ҳайдаш масаласи қўйилган. Бу тизим учун тайёрланаётган кадрларга ўлчовчи ва назорат қилувчи қурилмалар билан ишлаш ўргатилган. Бундай тизим алоҳида олинган буюм (маҳсулот) учун сифатни бошқариш тизими бўлган. 2-босқич. Маҳсулот сифати - стандартларга мос- лик ва жараёнлар турғунлиги сифатида аниқланади. Маҳсулот сифатини бошқаришда статистик методларни қўлланилиши, Шухарт назорат карталари ва статистик назорати жадвалларини қўллаш билан жараёнларни бошқариш тизимига ўтилган. Янги мутахассислик – сифат бўйича муҳандислик пайдо бўлган. У сифат ва дефектларни таҳлил қилиб,
назорат карталарини
яратган.
Асосий диққат дефект маҳсулот чиқариш сабабларини аниқлаб, уни баратараф этишга қаратилган. Статистик методлар- маҳсулотни истеъмолчига жунатишдан олдин яроқсизларини олиш эмас, техник жараёндаги яроқли маҳсулотлар чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган. Бу даврга келиб сифат бўйича аудитор хизмати пайдо бўлган. Таълим олувчиларга статистик таҳлил методлари, бошқарув, жараён ва маҳсулотларни назорат қилиш методлари ўргатилган.
босқич. Маҳсулот, жараён, фаолият сифати –
бозор талабларига мослик сифатида аниқланади.
Э.Деминг ва Д.Джуран «... одамлар жамоасида шундай ишни ташкил этиш керакки, ҳар бир ходим ўз меҳнатидан қониқиш ҳосил қилсин» деган ғояга асосланган дастур яратишган. Бунда барча даражадаги маҳсулот сифати ва меҳнат сифати менежмент асосларига боғлиқ.
Истеъмолчига яроқсиз маҳсулот юбормаслик концепцияси ва яроқли маҳсулотларни кўпайтириш концепцияси ўрнига “Дефектлар ҳақида”ги концепция пайдо бўлган. Деминг, Джуран ва Исикава ғояларини босқичма-босқич амалга ошириш билан таббий ресурсларга энг камбағал бўлган, урушдан қийинчилик билан чиққан Япония дунёнинг энг бой мамлакатига айланди.
Бу даврда
сифатнинг умумбашарий назорати, америкалик олим А.Фейгенбуам томонидан TQC концепцияси яратилган. TQC концепсиясини Японияда қўллаш оммавийлашиб кетган. Бу даврга
келиб, ҳужжатлаштирилган сифат тизими пайдо бўлган ва унда нафақат сифат хизмати мутахассисларининг, балки сифат соҳаси учун бутун раҳбариятнинг масъуллиги ҳамда ваколати ўрнатилган.
TQC концепциясининг қўллаш ва ривожлантириш АҚШ ва Европада ҳам амалга оширила бошлаган. Шундан сўнг Британия стандарти BS 7750 пайдо бўлиб, у асосида сифат тизимини сертификатлаш масаласи қўйилган. Учинчи томондан маҳсулотни сертификацилаш, унинг сифатини ошишига ҳамда маҳсулотга бўлган ишлончни оширган.
босқич. Сифат - истеъмолчи ва хизматчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондириш воситаси сифатида аниқланади.
70 йилнинг охири 80 йил бошларида умумбашарий сифат назоратидан умумбашарий сифат менежменти (TQМ)га ўтила бошланган. Бу ISO 9000 (1987 йил) стандартининг пайдо бўлиши билан бошланган. Бу ҳужжат унинг методологик асосини белгилайди. Агар TQC – бу ўрнатилган талабларни бажариш мақсадида сифатни бошқариш ва назорат қилишни талаб қилган бўлса, TQМ – бу яна мақсадлар ва талабларни бошқаришни ҳам ўз ичига олади.
TQМ таркибига: сифатни таъминлаш, сифатни умумий назорати (сифатни бошқариш), сифат сиёсати, сифатни режалаштириш ва сифатни ошириш элементларини олади.
Сифат тизими: сифатни режалаштириш, бошқариш, таъминлаш ва яхшилашдан иборат.
Сифатни режалаштириш сифатга қўйиладиган мақсад ва талабларни аниқлаш ҳамда сифат тизими элементларига қўллаш фаолияти ҳисобланади. Бу жараён сифатни идентификацияси, классификацияси ва баҳолашни ўз ичига олиб, мақсадларни ўрнатиш ва жараёнлар ҳамда маҳсулотлар сифати
учун талабларни нормаллаштириш, сифат дастурини тайёрлаш, сифатни яхшилаш қоидаларини ишлаб чиқиш, сифат тизимини амалиётга қўллашга тайёрлаш, шунингдек, уларни қўллаш календар режаларини тузиш киради.
Сифатни бошқариш оператив характерга эга бўлган методлар ва фаолият турларини ўз ичига олиб, сифатга қўйилган талабларни бажарилишини назорат қилишда ишлатилади. Сифатни бошқариш процедуралари таркибига сифатни назорат қилиш, таҳрирловчи таъсирлар чораларини ишлаб чиқиш ва қўллаш киради. Бу таркибий қисмларга қўйилган асосий талаб – хизматлар ва маҳсулотларга қўйилган талаблардан ҳар бир четланишни йўқотиш, маҳсулотни кейинчалик ишлатиш бўйича қарорларни аниқлаш, ўз вақтида ишлаб чиқилган ва қўлланилган корректирловчи чоралар натижасида шундай четланиш ёки дефектлар қайта пайдо бўлишига йўл қўймаслик.
Сифатни таъминлаш – сифат тизими доирасида- ги барча режалаштирилган ва тизимли амалга оши- рилаётган фаолият турларини ўз ичига олади. Бу- ларга объект (маҳсулот, жараён ёки хизмат) ис- теъмолчи талабини қондиришига етарлича ишонч- ни тасдиқлаш ва ҳосил қилиш заруриятидан келиб чиқадиган фаолият турлари киради.
Сифатни яхшилаш – бу самарадорлик ва нати- жавийликни ошириш мақсадида ташкилотларда амалга оширилаётган тадбирларни ва ташкилот ҳамда истеъмолчи фойдаси учун қилинаётган тад- бирларни ўз ичига олади.
Раҳбариятнинг ҳамда ташкилотнинг ижро этув- чи персоналларининг доимий мақсади сифатни уз- луксиз яхшилашга қаратилган бўлши лозим. Шунда истеъмолчига, ташкилоятга ва
унинг ходимларига
ҳамда жамиятга фойдали бўлади.
Ҳар бир ходимни малакасини узлуксиз ошириб бориш, ўқитишда муаммоли таълим, ишбилармон- лар ўйини, тест, ва компьютерлардан фойдалиниш ходимнинг ижодий қобилиятини ошириади ҳамда юқорида белгиланган тадбирларни амалга ошириш- га ёрдам беради.
босқич. Сифат – жамият, акционерлар, ис- теъмолчи ва хизматчиларнинг талаб ва эҳтиёжла- рини қондириш сифатида аниқланади.
Ҳар бир компания ноу-хау базасида ўзи бошқа- лардан яхшироқ қилаоладиган нарсалар билан шуғулланади. Қолган ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бошқа деталларни бошқаларга топширади. Компания бозор талаблари асосида товар ишлаб чиқаради.